Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022 20.03.2007 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин, унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси таркибида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини икки нафарга кўпайтирган ҳолда, солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни таъминлаш бўлими ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш бўйича, шу жумладан республиканинг барча минтақаларида тегишли малакага эга бўлган мутахассислар учун уларга солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан мунтазам равишда амалий семинарлар ўтказишни назарда тутувчи тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек 2007 йил мобайнида уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан, солиқ маслаҳати соҳасидаги мутахассислардан ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Солиқ маслаҳати бўйича кенгашни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш дастурини, шунингдек солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи бошқа идоравий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)