Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 330-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда Молия бош бошқармасининг мурожаатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. 2010 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар:
1.1. «Oʼrikzor ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
1.2. «Sergeli ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А. Абдумажитов), Тошкент шаҳар Давлат Солиқ бошқармаси (Ш.Н. Рахимов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (У. Мусурмонов), «Oʼrikzor ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти (Т. Уринбаев), «Sergeli ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти (Н.М. Темиров), Жойларда кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур ташкилий тадбирлар ўтказилиши таъминлансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 12 мартдаги «Oʼrikzor ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 135-сонли қарорининг 7-банди ҳамда 2010 йил 26 март «Sergeli ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 165-сонли қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 август,
539-сон
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 28 августдаги 539-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Oʼrikzor ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи
МИҚДОРЛАРИ*
|
№ |
Кўрсатиладиган хизматлар турлари |
Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) |
| 1. | Турғун савдо шохобчаларидан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | |
| 1.1. | Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун | |
| | 21 кв.м гача бўлган дўконлардан | 47000 |
| | дўконлардаги 21 кв.м дан ортиқ ҳажмдаги омборхона сифатида фойдаланилаётган қисмидан | 15000 |
| 1.2. | Кийим-кечак маҳсулотлари дўконлари учун | 41000 |
| 1.3. | Қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари дўконлари учун | |
| | бозорнинг марказидаги харидоргир қисмида жойлашган дўконлар | 47000 |
| | бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган дўконлар | 34800 |
| 1.4. | Мусодара қилинган маҳсулотлар савдоси учун дўконлар учун | 16000 |
| 1.5. | Тахта-ёғоч маҳсулотлари шохобчасида жойлашган дўконлар учун | 10000 |
| 1.6. | Тахта-ёғоч маҳсулотлари шохобчасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлар дўконлари учун | 8000 |
| 1.7. | Бўз-сув қурилиш моллари шохобчасида жойлашган дўконлар учун | 3000 |
| 1.8. | Темир маҳсулотлари бозори шохобчасида жойлашган дўконлар учун | 3000 |
| 1.9. | Гиламлар олами шохобчасида жойлашган дўконлар учун | 8000 |
| 1.10. | Кўкча-оқтепаси қурилиш моллари шохобчасида жойлашган дўконлар учун | 8000 |
| 1.11. | Кўкча-оқтепаси шохобчасида жойлашган озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари дўконлари учун | |
| | бозорнинг марказидаги харидоргир қисмида жойлашган дўконлар | 10000 |
| | бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган дўконлар | 8000 |
| 2. | Контейнерлар ва омборхоналарни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 ойлик тўлов) | |
| 2.1. | 40 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун | |
| | бозорнинг марказига яқин харидоргир қисмида жойлашган контейнерлар учун | 709500 |
| | бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган контейнерлар учун | 250000 |
| 2.2. | 20 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун | |
| | бозорнинг марказига яқин харидоргир қисмида жойлашган контейнерлар учун | 505500 |
| | бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган контейнерлар учун | 150000 |
| 2.3. | 5 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун | 126500 |
| 2.4. | 20 фут ҳажмдаги озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари контейнерлари учун | 408000 |
| 2.5. | Темир маҳсулотлари шохобчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари омборхоналари учун | 50000 |
| 2.6. | Бўз-сув қурилиш моллари шохобчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари омборхоналари учун | 50000 |
| 2.7. | Гиламлар олами шохобчасида жойлашган гилам маҳсулотлари омборхоналари учун | 200000 |
| 2.8. | Қурилиш, хўжалик ва маиший техника маҳсулотлари омборхоналари учун (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | 22600 |
| 2.9. | Кўкча-оқтепаси қурилиш моллари шохобчасида жойлашган омборхоналар учун (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | 2700 |
| 2.10. | Кўкча-оқтепаси қурилиш моллари шохобчасида жойлашган аввал фойдаланишда бўлган қурилиш маҳсулотлари билан савдо қилиш контейнерлари учун | 30000 |
| 3. | Умумий овқатланиш шохобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | |
| 3.1. | Умумий овқатланиш шохобчалари | 58500 |
| 3.2. | Умумий овқатланиш шохобчаларига туташ шийпонлар учун | 8000 |
| 3.3. | Кўкча-оқтепаси шохобчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари учун | 8000 |
| 3.4. | Гиламлар олами шохобчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари учун | 7000 |
| 4. | Миллий чойхоналар учун (1 та чойхона мажмуаси учун) | 1650000 |
| 5. | Бўз-сув қурилиш моллари бозори шохобчасида 1 марталик патта тўлови (1 кунга) | 1000 |
| 6. | Банк-касса хизматлари учун дўконларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | |
| 6.1. | ОАИТ Ипак Йўли банкининг Ўрикзор филиали учун | 7000 |
| 6.2. | Мини банклар учун | 20000 |
| 6.3. | Валюта айирбошлаш шохобчалари учун | 47000 |
| 6.4. | Жамғарма кассалар учун | 41000 |
| 6.5. | Тахта бозори шохобчасидаги мини банк учун | 15000 |
| 6.6. | Кўкча-оқтепаси бозори шохобчасида жойлашган мини банк | 20000 |
| 7. | Бошқа турдаги хизмат кўрсатиш шохобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | |
| 7.1. | Сартарошхона | 20000 |
| 7.2. | Дорихона | 20000 |
| 7.3. | Офис | 20000 |
| 7.4. | «Пайнет» хизмати (2x2 ҳажмдаги ҳар бир шохобча учун ойлик тўлов) | 100000 |
| 7.5. | Калит ясаш шохобчаси (2x2 ҳажмдаги ҳар бир шохобча учун ойлик тўлов) | 75000 |
| 7.6. | Тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати | 1500 |
| 7.7. | Тахта-ёғоч маҳсулотлари шохобчасида терак сотиш майдонида савдо учун | 2000 |
| 7.8. | Тахта-ёғоч маҳсулотлари шохобчасида жойлашган усти ёпиқ жойда (навес остида) савдо қилганлик учун | 9000 |
| 7.9. | Гиламлар олами шохобчасида жойлашган усти ёпиқ жойда (навес остида) савдо қилганлик учун | 4000 |
| 7.10. | Бўз-сув қурилиш моллари шохобчасида жойлашган усти ёпиқ жойда (навес остида) савдо қилганлик учун | 2000 |
| 7.11. | Бўз-сув қурилиш моллари шохобчасида жойлашган ангарда савдо қилганлик учун | 1000 |
| 7.12. | Темир маҳсулотлари шохобчасида жойлашган усти ёпиқ жойда (навес остида) ва стеллажларда савдо қилганлик учун | 3000 |
| 7.13. | Мавсумий салқин ичимликлар ва музқаймоқ савдоси учун | 20000 |
| 7.14. | Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш шохобчалари учун | 8000 |
| 8. | 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга) | 10000 |
| 9. | Ҳожатхона хизматидан бир марта фойдаланганлик учун | 400 |
| 10. | Бозор телефонидан бир марта фойдаланганлик учун | 200 |
| 11. | Радиоузел орқали эълонлар бериш учун (уч маротаба эълон берганлик учун) | 500 |
| 12. | Радиоузел орқали 1 марта табрик эълон қилиш (мусиқаси билан) | 1000 |
| 13. | Радиоузел орқали 1 марта реклама ролигини қўйиш | 500 |
| 14. | Буюмларни бир кеча сақлаш учун 50x50x100 см ўлчамдаги 1 ўрин учун | 1000 |
| 15. | Бозор ҳудудида ўрнатилган реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м учун бир ойлик тўлов) | |
| 15.1. | Ташқи реклама ускуналари учун | 6000 |
| 15.2. | Ички реклама ускуналари учун | 5000 |
| 15.3. | Бозор ҳудудида симплинг ўтказиш, 1 киши учун | 2500 |
| 15.4. | Бозорда 1 дона стол қўйиб симплинг ўтказиш учун (1 кунга) | 4000 |
| 16. | Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун тўлов (бозорнинг барча шохобчаларига татбиқ этилади) | |
| | енгил турдаги автомобиллар учун | 2000 |
| | юк автомобиллари учун (Зил, Газ-53 ва бошқалар) | 4000 |
| | оғир юк автомобиллари учун (Камаз) | 6000 |
Изоҳ*: кўрсатилган миқдорлар 1-қаватда жойлашган бино ва иншоотлар учун белгиланган бўлиб, 2-қаватда ва ертўла қисмида жойлашган бино ва иншоотлар учун кўрсатилган миқдорларнинг 50 фоизи қўлланилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 28 августдаги 539-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Sergeli ihtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара
МИҚДОРЛАРИ
| № | Кўрсатиладиган хизматлар турлари | Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) |
|
1. |
Автотранспорт воситаларини сотиш жойлари хизматидан фойдаланганлик учун ҳар бир автомобилдан (1 кунга): | |
|
Сешанба—жума кунлари | ||
| 1.1. | Енгил автомобиллар учун | 2500 |
| 1.2. | Юк автомобиллари учун | 5000 |
| 1.3. | Оғир юк автомобиллари учун | 20000 |
|
Жума куни соат 17-00 дан Якшанба куни соат 17-00 гача | ||
| 1.4. | Усти ёпиқ сотиш жойлари | 15000 |
| 1.5. | Очиқ сотиш жойлари | 13000 |
| 2. | Бозорда жойлашган автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга кириш учун 1 марталик тўлов | 5000 |
| 3. | Ангар ҳудудида истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар билан савдо қилиш учун 1 марталик тўлов (3x2 кв.м хажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 2000 |
| 4. | Истеъмолда бўлган автошиналар савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3x2 кв.м ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 2000 |
| 5. | Истеъмолда бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3x2 кв.м ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 2000 |
| 6. | Истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларининг кузов қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3x2 кв.м.ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 2000 |
| 7. | Бозорга кириб-чиқиш учун ҳар бир автотранспорт воситасидан (1 кунга): | |
| 7.1. | Сешанба — жума кунлари | 2000 |
| 7.2. | Шанба — якшанба кунлари | 3000 |
| 8. | Хусусий дўконлар олдига автомобиллар эҳтиёт қисмларини чиқариб, дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик учун 1 кунлик тўлов (1,2x2 кв.м ҳажмдаги жой учун) | 2000 |
| 9. | Хусусий дўконлар олдига автошиналарни чиқариб, дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик учун 1 кунлик тўлов (1,2x2 кв.м ҳажмдаги жой учун) | 3000 |
| 10. | Бозор ҳудудида пайшанбадан - жумага ўтар кечаси ўтказиладиган улгуржи савдо учун 1 марталик тўлов (3x2 кв.м ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 5000 |
| 11. | Жойларни ижарага беришдан олинадиган ижара (1 кв.м учун бир ойлик тўлов): | |
| 11.1. | Капитал қурилган дўконлар учун | 13000 |
| 11.2. | Капитал қурилган омборхоналар учун | 6500 |
| 11.3. | Эҳтиёт қисмлар шийпонининг ўрта йўлагидаги майдончаларда жойлашган турғун савдо шохобчалари учун | 44000 |
| 11.4. | Енгил турдаги дўконлар учун (Акфа) | 20000 |
| 12. | Контейнерларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 ойлик тўлов) | |
| 12.1. | 40 тонналик битта контейнер учун | 240000 |
| 12.2. | 20 тонналик битта контейнер учун | 120000 |
| 12.3. | Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш контейнерлари учун (1 кв.м учун 1 ойлик тўлов) | 10000 |
| 12.4. | Устахона (токарь станоклари) сифатида фойдаланаётган контейнерлар учун (1 кв.м учун 1 ойлик тўлов) | 6000 |
| 13. | Бошқа турдаги шохобчаларни ижарага беришдан олинадиган ижара (1 кв.м. учун бир ойлик тўлови) | 6000 |
| 13.1. | «Пайнет» хизмати (бир ойлик тўлов) | 60000 |
| 13.2. | Банк касса шохобчалари | 25000 |
| 13.3. | Давлат нотариуси | 15000 |
| 13.4. | Офис майдонлари | 25000 |
| 13.5. | Маиший хизмат кўрсатиш хоналари | 10000 |
| 13.6. | Дорихона | 20000 |
| 13.7. | Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси | 10000 |
| 13.8. | Умумий овқатланиш шохобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара (1 кв.м учун бир кунлик тўлов) | 10000 |
| 14. | Мавсумий салқин ичимликлар ва музқаймоқлар савдоси учун 1 кунга (2x2 кв.м ҳажмдаги жой учун) | 4000 |
| 15. | Калит ясаш шохобчаси (1x2 кв.м га тенг бўлган жой) учун 1 кунга | 2000 |
| 16. | 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга) | 8000 |
| 17. | Ҳожатхона хизматларидан бир марта фойдаланиш учун тўлов | 300 |
| 18. | Бозорда ташкил қилинган ювиниш хонасидан 1 марталик фойдаланиш учун тўлов | 1000 |
| 19. | Бозор телефонидан бир маротаба фойдаланганлик учун | 200 |
| 20. | Радиоузел орқали эълонлар бериш учун (уч маротаба эълон бериш учун) | 300 |
| 21. | Радио тармоғи орқали 1 марта табрик эълон қилиш (мусиқаси билан) | 1000 |
| 22. | Радиоузел орқали 1 марта реклама ролигини қўйиш | 500 |
| 23. | Автомобилларни ювиш (1 дона автомобиль учун) | 4000 |
| 24. | Канцелярия моллари савдоси учун ихтисослаштирилган жойлардан фойдаланганлик учун (1,2x2 кв.м ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 3000 |