Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2012 28.07.2003 йилдаги 330-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НООЗИҚ-ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН САВДО ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини чакана сотишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш, чакана савдо соҳасида юридик ва жисмоний шахслар учун тенг шарт-шароитлар яратиш, бозорларда савдо фаолиятини тартибга солиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 октябрдан бошлаб деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, шунингдек уларнинг филиаллари ҳудудида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш фақат турғун савдо шохобчаларида, мажбурий тартибда назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда бозорларда савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида бозорларда ноозиқ-овқат товарларини сотишнинг белгиланаётган тартиби бўйича янги шартлар жорий этилгунга қадар тушунтириш ишларини ташкил этсинлар ва ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар бажарилишини ташкил қилиш ва уларга риоя этилиши учун шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек бозорлар маъмурияти зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2003 йил 1 октябргача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига қарашли ҳудудларда анъанавий истеъмол афзалликлари ва аҳолига қулайлик, бозорларнинг барча турларини оқилона жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда бозорларни (деҳқон бозорлари, буюм бозорлари, ихтисослаштирилган бозорларни) ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари буюм бозорлари ёки ихтисослаштирилган бозорлар билан ёнма-ён бўлмаслигини назарда тутган ҳолда, фаолият кўрсатаётган бозорларнинг ҳудудларини уларнинг ихтисослашувига кўра аниқ чегаралаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорларидаги ноозиқ-овқат товарлар савдосини назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчаларига кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Қоидаларни барча бозорларга етказсинлар ва уларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, бозорларда савдо қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ҳамда чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномалари бўлиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июлдаги
330-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий атамалар ва тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари)дан фойдаланган ҳолда, эркин рақобат шароитларида истеъмол товарлари кенг ассортиментининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси учун зарур шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган мулкий комплекс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон (озиқ-овқат) бозори — кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари)дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси амалга ошириладиган бозор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюм бозори — назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари), шунингдек савдо расталари ва савдо ўринлари орқали ноозиқ-овқат, асосан илгари фойдаланишда бўлган истеъмол товарларининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси амалга ошириладиган бозор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган бозор — товарларнинг ихтисослаштирилган гуруҳлари: қурилиш материаллари, автомобиллар ва автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари, тирик моллар, паррандалар, ҳайвонлар ва бошқалар савдоси амалга ошириладиган бозор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дам олиш куни ярмаркаси — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бевосита қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан олди-сотдиси учун муайян вақтга (одатда дам олиш кунларига) шарт-шароитлар яратиш учун махсус ажратилган ҳудуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бозор ҳудудида жойлашган турғун чакана савдо объектлари фаолияти Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бозорларни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бозорни ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дам олиш куни ярмаркалари ташкил этиш жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарорда бозорнинг жойлашган ўрни, унинг ихтисослашуви, иш тартиби, ундаги савдо ўринларининг сони ва уларнинг жойлашиши мажбурий тартибда белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бозор фаолиятини ташкил этиш бозор ташкил этиш учун ажратилган ер участкасини ижарага берувчи юридик шахс томонидан таъминланади. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс очиқ акциядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, унинг муассисларидан биттаси мажбурий тартибда устав жамғармасидаги улуши камида 51 фоиз бўлган жойлардаги давлат ҳокимияти органи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкил этилаётган бозорлар устав жамғармасининг энг кам миқдори тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакллар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга мувофиқ бўлиши, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача бозорнинг устав жамғармасига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бозорларни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бозор ҳудудини ободонлаштиришга, объектларни жойлаштиришга ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бозорда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асфальтланган (мол бозорларидан ташқари), яхши ёритилган, ёндош ҳудуддан тўсиқ билан ажратилган савдо майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда иш вақти тугагандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорнинг номи, ихтисослашуви ва иш тартиби давлат тилида ёзилган жиҳозланган пешлавҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозланган ва тартиб рақамлари қўйилган турғун ҳамда мавсумий савдо расталари ва савдо қилиш учун жойлар, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан павильонлар, киоскалар) бўлиши керак. Бунда бозор маъмурияти тасдиқлаган ва бозор объектларининг жойлашиш схемаси кўринарли жойга осилган ва объектларнинг амалда жойлашган ўрни, шунингдек бозор расталари ва савдо ўринларининг жойлашиши харидорларнинг бозорда эркин юришини ва савдо расталари ва жойларига бемалол боришини таъминлаши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органларининг таянч пунктини жойлаштириш учун бинолар, божхона ва солиқ органлари (буюм бозорлари ва ихтисослаштирилган бозорларда), ветеринария-санитария экспертизаси давлат лабораторияси ёки давлат ветеринария назорати бўлинмалари (мол ва ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда) билан биргаликда ташкил этиладиган маслаҳат бериш пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюмларни сақлаш жойлари, дезинфекцияловчи моддаларни сақлаш, гўшт маҳсулотларини майдалаш (гўшт сотишда) учун алоҳида хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни савдо жойларига етказиш учун аравачаларни прокатга бериш пункти, ўлчов—тортиш воситаларини прокатга бериш пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинни ўчириш ва авария ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳолларида аҳолини хабардор қилиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарачилар ва харидорларнинг автотранспорт воситалари турадиган жойлар, жамоат ҳожатхоналари, сув қувурлари, қўл—юз ювиш воситалари, ахлат тўплагичлар (буюм бозорларида зарурат бўлганда кийимни кийиб кўриш учун жиҳозланган кабиналар) ва бошқа зарур инфратузилма объектлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бозорлар ҳудудлари уларнинг ихтисослашувига мувофиқ, деҳқон бозорлари ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишга ихтисослашган бозорлар (буюм бозорлари ёки ихтисослаштирилган бозорлар) билан ёндош бўлмайдиган даражада аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бозор ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринларининг ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташиш учун мўлжалланган воситалар (контейнерлар)дан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини автомашиналардан сотиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослашган автотранспорт ва асбоб-ускуналардан (автолавкалар, автодўконлар, изотермик сиғимлар, тирик балиқ сотиш учун автоаквариумлардан ва шу кабилардан) сотиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танишиш учун қулай жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар номенклатурасининг асосий гуруҳлари бўйича савдо зоналари кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) савдо зоналари, умумий овқатланиш ва сервис хизмати кўрсатиш объектлари, маъмурий бинолар, намойиш қилиш хонасининг жойлашиш схемаси кўрсатилган стенд ёки ветеринария-санитария экспертизаси давлат лабораторияси ёки бозордаги давлат ветеринария назорати бўлинмаси (мол ва ўсимлик маҳсулотларини сотишда), назорат ўлчови тарозилари, автомобиллар тўхташ жойлари, жамоат ҳожатхоналари ва бошқа объектлар схемаси кўрсатилган стендлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фавқулодда вазиятлар рўй берганда бозорни эвакуация қилиш схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ахборотлар стенди, унда сотувчилар ва бозорга келувчилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Қоидаларнинг матнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо фаолиятини ва товарларнинг айрим турларини сотишни тартибга солувчи қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда савдо ўринларини бериш ва хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмуриятининг, туман ҳокимлигининг, давлат санитария назорати (давлат ветеринария назорати) ҳудудий органларининг, давлат солиқ хизматининг, ички ишлар органларининг телефон рақамлари осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Савдо операциялари ўлчаш-тортиш воситаларидан (тарозилар, тарози тошлари, ўлчовли сиғимлар, метрлар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак бўлган бозорларда метрологик қоидалар ва нормалар талабларига мувофиқ бўлган ўлчов анжомлари мавжуд бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарозилар ва бошқа ўлчов анжомлари сотувчининг иш жойида тортиб кўриш, қийматини аниқлаш ва товарни бериш бўйича барча жараёнларнинг кўриниб туриши таъминланган ҳолда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бозор ҳудудида махсус ажратилган жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш ва тижорат банклари объектлари (филиаллар, мини-банклар, банк кассалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намойиш қилиш хонаси ёки ишлаб чиқарувчи корхоналарга (шартнома шартларида) истиқболли товарларни кўрсатиш, уларни оммалаштириш бўйича тақдимотлар, реклама кампаниялари ўтказиш имкониятини яратиш учун стенд жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Санитария кунлари бозорда жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бозор ҳудудида товарларни ташишни ва бозорда савдо жараёнини ташкил этиш товарларни ташиб келтириш (қабул қилиб олиш), сақлаш ва сотиш учун зарур шароитларни тўлиқ таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мижозларнинг бозор ҳудудига кириши – бепул.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бозорлар ҳудудида савдони амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўлланиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бозорни бошқариш. Сотувчиларнинг ва бозор маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бозорни бошқариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга ушбу Қоидаларга ҳамда бозорларда савдо ўринлари беришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этиш учун жавобгарлик юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бозорда сотувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қоидаларга мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмуриятидан ушбу Қоидаларга мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмуриятидан бозорнинг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг фаолияти назорат органлари томонидан текширилган тақдирда бозор маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмуриятига бозор фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сотувчилар бозорда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, патта тўлови тўланганлиги тўғрисидаги чекга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қоидаларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмурияти ва бошқа назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Савдо ўрнини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бозор маъмурияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорлар фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, савдо қоидаларида белгиланган талабларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор маъмурияти раҳбарияти ушбу Қоидаларга риоя қилинмаганлик ёки маъмурият ходимлари томонидан ёки бозорда сотувчилар томонидан уларга риоя этиш юзасидан зарур назоратнинг йўқлиги учун ёллаш шартномаларини бекор қилишгача бўлган даражада интизомий жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бозор маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорларида жисмоний шахсларга, улар томонидан патта тўлови тўланган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат органлари вакилларига улар бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда ҳамроҳлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарачилар томонидан бозорларда савдо фаолиятини амалга оширишга белгиланган талаблар такроран бузилиши ҳоллари ҳужжатли тарзда тасдиқланган тақдирда улар билан турғун объектларни ижарага бериш, савдо ўринлари тақдим этиш юзасидан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор ҳудудида тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, юкларни ташиш учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат бозор маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчилар ва ўз ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни амалдаги санитария қоидаларига ҳамда савдо фаолиятини амалга оширишни белгиловчи ва атроф-муҳитни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемия, эпизоотия ва экология хавфсизлигини таъминловчи нормаларга қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бозорнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш воситаларини ва сақлаш камераларини прокатга бериш пункти ишлари учун жавобгар шахсларни буйруқ билан тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор майдонини, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндош ҳудудлар ўз вақтида йиғиштирилишини ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни, йирик ҳажмли ахлатларни, турли хил идишларни ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бозор маъмурияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчиларнинг анжомларга, тегишли техник талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига бўлган эҳтиёжини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорларга хизмат кўрсатиш чоғида пайдо бўладиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчиларнинг минимал касбий тайёргарлиги бўйича тадбирлар амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтарларининг мавжуд бўлишини ва уларни харидорларнинг биринчи талабига биноан тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда назорат қилувчи органлар ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Бозорнинг иш режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бозорнинг иш режими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозорни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бозор ҳудудидаги айрим савдо объектларининг иш вақти бозор ишларининг умумий режими билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бозор режали санитария-техник ишларни амалга ошириш учун ёпилган тақдирда бозор маъмурияти олдиндан, мазкур ишлар ўтказилгунгача етти иш кунидан кечикмай сотувчиларни, аҳолини ва жойлардаги давлат ҳокимияти органини бозорнинг ёпилиши сабаблари ва даври тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Алоҳида савдо объектини (павильон, палаткалар, киоскалар ва шу кабиларни) ёпиш зарур бўлган тақдирда бозорнинг иш вақтида сотувчи харидорлар учун объектнинг ёпилиши сабаблари ва даври тўғрисидаги эълонни осиб қўйиши, объект бир иш соатидан кўпроқ вақтга ёпилган тақдирда эса харидорлар учун эълондан ташқари бозор маъмуриятини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бозор авария ва фавқулодда вазиятлар юз берганда шошилинч тадбирларни бажариш учун ёпилган тақдирда бу тўғридаги ахборот зудлик билан сотувчиларга, харидорларга ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Бозорларнинг даромадлари манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патта тўловидан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорларнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмурияти (ёки унинг савдо-харид корхоналари) томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозорлар даромадларининг манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Патта тўлови бозорларда чакана савдони амалга оширувчи шахслардан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатилганлиги, ер майдонлари, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилганлиги учун ҳақ бозор маъмурияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайдиган миқдорларда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ер участкалари учун ижара ҳақи миқдори ушбу жой учун ер солиғининг уч баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Бозорлар даромадларини тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бозорларнинг хизматлар кўрсатишдан, бозорлар ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек патта тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадлар умумий миқдорининг 50 фоизи бозор маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Деҳқон бозорларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномаларга биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва сотиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинган даромадлари алоҳида ҳисобга олинади ва уларга умумий равишда белгиланган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Патта тўлови ундиришни, кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бозор маъмурияти патта тўлови ундиришнинг, кўрсатиладиган мажбурий ва бошқа хизматлар учун ҳақ тўлашнинг барча сотувчилар учун қулай, тушунарли шарт-шароитлари яратилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиққан ҳолда бозор маъмурияти қуйидагиларни ташкил этишга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча савдо расталарида кўзга кўринадиган жойда бозор ҳудудида савдо қилиш шартлари давлат тилида ёритилган плакатлар, тушунтирувчи жадвалларни патта тўлови ставкалари ва хизматлар қийматлари кўрсатилган ҳолда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тарзда, шу жумладан назорат-касса машиналари билан жиҳозланган патта тўлови ундириш турғун шохобчалари мавжуд бўлиши, у ерда ҳисобга олиш ходимлари (кассирлар) доимий равишда бўлишлари керак. Бунда турғун шохобчалар сони 500 сотувчига (савдо ўринларига) 1 шохобча ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда савдо қилганлик учун патта тўлови ундиришнинг асосий шартларини, сотувчи ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қийматини радио орқали мунтазам равишда маълум қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тусдаги хизматлар кўрсатилганлиги учун патта тўлови тўлашдан бош тортган сотувчиларни аниқлаш мақсадида савдо расталари ва умуман бозор ҳудуди ҳар соатда назоратчилар томонидан айланиб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдони амалга ошириш, патта тўлови тўлаш тартибини бузувчи шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазолар қўлланилиши зарур бўладиган ҳоллар учун давлат солиқ хизмати органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор алоқа ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бозорлар маъмурияти томонидан бир марталик йиғимлар ва ижара ҳақи тўловларини қабул қилиш мажбурий тартибда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар ва ижара ҳақи тўловлари фақат автоматлаштирилган тарзда банк тизими орқали ҳисобга олиш йўли билан, тўловнинг тўлиқлиги давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ҳар куни текширилган ҳолда ундирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 186-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш жойларда ҳисобга олиш ходимлари томонидан сотувчиларга назорат-касса машиналари чеки ёки давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган квитанциялар берилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Патта тўловини ундириш ва ундан тушган тушумлар ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланадиган қонун бузилишлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, тегишли ҳужжатларда тасдиқланган қуйидаги мавжуд қонун бузилишларида бозор (бозордаги савдо объекти) фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор (бозордаги савдо объекти)ни ташкил этиш ва ундан фойдаланишда санитария ва ветеринария қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри хавфли эпидемия ва юқумли касалликларининг тарқалишига сабаб бўлувчи бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорни ташкил қилиш ва ундан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларининг, экология талабларининг бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдони амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўлланиш тартиби ёки хусусий тадбиркорлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ даромадларни ва товар операцияларини ҳамда товарлар чеклари дафтарларини ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби доимий равишда бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорнинг ихтисослашувига нисбатан мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа қонун бузилишларида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Кўрсатилган қонун бузилишлари (бозордаги савдо объекти) аниқланганда, назорат органлари ўз ваколатлари доирасида, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдимномалар киритади, улар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга бозор фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ўн иш кунидан ортиқ муддатга бозорнинг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Йўл қўйилган қонун бузилишлари тўлиқ бартараф этилгандан кейин кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тасдиқланган кундан бошлаб ўн кун муддатда фаолиятни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган орган бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини қайтадан тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Бозор фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бозор фаолияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасининг ижара шартномаси тўхтатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, томонлардан бирининг ташаббуси билан ер участкасининг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозорни жойлаштиришга ажратилган ер участкаси давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Бозорлар ишларини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Савдо фаолиятини тартибга солувчи мазкур Қоидалар ва бошқа талаблар ҳамда нормаларга бозорларда риоя этилишини назорат қилиш жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва назорат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Бозор фаолиятини текшириш тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни ўтказиш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ назорат органлари томонидан амалга оширилади. Назорат органлари томонидан ўтказиладиган текширишларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотлари вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Назорат органлари ўз ваколатлари доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида, тадбиркорлик фаолияти, бозорларда белгиланган савдо фаолияти қоидалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сотувчилар томонидан риоя этилишини текширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Мазкур Қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. Деҳқон бозорларида товарларни сотишга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қуйидагилар деҳқон бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар, уруғликлар, гуллар ва гул кўчатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар — деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, боғбонлар ва полизчилар, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — жиҳозланган савдо ўринларида, патта тўловини мажбурий тўлаган ва назорат-касса машиналарини қўлламаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, таъминот, сотиш ва савдо корхоналари томонидан — ижара шартномаси шартларида, турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаган ҳолда ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Деҳқон бозорида, шунингдек бозорнинг савдо-харид корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва сотиш ҳам амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, гўшт ва балиқдан тайёрланган пазандалик маҳсулотлари, уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари билан савдо қилиш давлат санитария назорати талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган ва ушбу маҳсулотни сақлаш ва сотиш шартларини таъминловчи умумий равишда фойдаланиладиган ихтисослаштирилган турғун озиқ-овқат павильонларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Деҳқон бозорида импорт озиқ-овқат маҳсулотларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга фақат, унинг сотиб олинган манбасини тасдиқловчи сифат сертификати ва ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Деҳқон бозорларида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари чакана савдоси фақат назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Деҳқон бозорларида харидорларга қулайлик яратиш учун ўраш материаллари (қоғоз ва полиэтилен пакетлар, саватлар, посилка қутилари) сотишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Деҳқон бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда сотувчиларда қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ветеринария-санитария экспертизаси давлат лабораториясининг ёки давлат ветеринария назорати бўлинмасининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо жойи бериш бўйича хизматлар учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар сотувчида бутун иш вақти давомида сақланади ҳамда бозор ва давлат солиқ хизмати масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV. Буюм бозорларида товарларни сотишга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Қуйидаги ноозиқ-овқат товарлари буюм бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ишлатилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилган товарлар (уларни фақат назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш шарти билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан, белгиланган тартибда келтирилган импорт товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Буюм бозорида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишга юридик шахс бўлмаган якка тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсларга ва:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо ҳуқуқига белгиланган тартибда берилган рухсат гувоҳномасига эга бўлган (фақат якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан);
(61-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда турғун савдо шохобчаси ёки савдо ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахсларга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Буюм бозорида товарларни чакана сотиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун савдо шохобчалари орқали – назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда ҳамда нақд пул тушумини белгиланган тартибда ҳар куни банк муассасаларига топширган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозланган савдо шохобчаси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даромадларни ва товар операцияларини ҳамда харидорга товар чекларини беришни ҳисобга олиш дафтарини мажбурий юритган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар буюм бозорида фақат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ишлатилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари келтиришган импорт товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан — ушбу товарларнинг ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали сотилганда, уларнинг сотиб олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда — мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчилар товарлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Импорт товарлар билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши керак ҳамда унда рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси, шунингдек республика ҳудудига товарлар олиб кирганлигини ва улар божхонада расмийлаштирганлигини, божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати бўлиши шарт.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитлари мавжудлиги фактини исботловчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан – ушбу товарларнинг ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган товарлар билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сотилаётган товарларнинг якка тартибдаги тадбиркор – ишлаб чиқарувчи билан тузилган олди-сотди шартномасига эга бўлиши шарт. Шартномада мажбурий тартибда қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар – сотувчи ва харидорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар – сотувчи ва харидорнинг паспортлари серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг идентификация тартиб рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк муассасаларида ҳисоб рақамлари бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Буюм бозорида рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиш даври тўхтатиб турилганда ёки у олиб қўйилганда савдо фаолиятини амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XV. Қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида товарларни сотишга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Таъмирлаш (пардозлаш) ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган қўшимча материаллар қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида улгуржи нархлари декларация қилинганлиги ёки уларнинг биржа савдоларида сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганда товарларни улгуржи гуруҳлар билан сотишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Қурилиш материалларини чакана сотиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланган ҳамда белгиланган тартибда банк муассасаларига нақд тушумни ҳар куни топширган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозланган савдо ўринларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтарини мажбурий юритган ҳамда нақд тушумни банк муассасаларига ҳар куни топширган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Қурилиш материалларини сотишда, сотувчи томонидан харидор номига сотилган товарнинг номи, миқдори, суммаси кўрсатилган юк хати ёзиб берилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат-касса машинаси чеки ёки товар чеки берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорида рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилган ёки у қайтариб олинган даврда савдо фаолиятини амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш деб ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қурилиш материалларини ихтисослаштирилган бозор ҳудудидаги ажратилган жойлардан ва қурилиш материаллари дўконларидан ташқарида сотишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сочилувчан қурилиш товарларининг айрим турларини автомобилдан сотиш учун махсус майдончалар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
брокерлар томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва биржада битимлар тузиш учун алоқа воситалари, компьютер ва мебеллар билан жиҳозланган хона ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржадан олинган маълумотлар асосида ҳар кунги биржа савдолари натижалари бўйича шаклланаётган нархлар (котировкалар) тўғрисида харидорлар ва сотувчиларни хабардор қилиш.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига мувофиқ янги XV-бўлим билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 260-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVI. Дам олиш куни ярмаркаларининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Дам олиш куни ярмаркаларини ўтказиш жойи ва муддатлари тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тақдимномасига кўра, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ички ишлар органлари, давлат санитария назорати ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида дам олиш куни ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари ишлатилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринлари бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Дам олиш куни ярмаркаларида маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга оид ҳужжатлар (илгари ишлатилган товарлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат (қишлоқ хўжалиги) маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи давлат санитария назорати лабораториясининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар сотувчида бутун иш вақти давомида сақланади ва назорат органлари ва шаҳар (туман) ҳокимликларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига мувофиқ эски XV-бўлим XVI-бўлимга, шунингдек 68—72-бандлар тегишли равишда 75—79-бандларига ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 260-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бозорларда
савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорларда сотилиши тақиқланган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни бозорларда сотиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотлар (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурлар ва уларнинг моддий жисмлари, компьютер ва маиший техника (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно).
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо металлар ва тошлар, шунингдек улардан тайёрланган буюмлар (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр армия буюмлари ва белгиланган намунадаги махсус кийим-бош, ҳарбий ассортиментдаги бошқа товарлар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар штампи қўйилган чойшаблар, ички ишлар органларида қўлланиладиган махсус воситалар ва махсус жиҳозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар терилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари фойдаланилган автомототранспорт воситалари, шунингдек уларнинг рақам қўйиладиган агрегатлари (ихтисослаштирилган автомобиль бозорларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сотишдан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валюта ва қимматли қоғозлар, ваколатли банкларнинг белгиланган тартибда жиҳозланган ва фаолият кўрсатаётган алмаштириш пунктларидан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор воситалар (дорихоналардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария препаратлари ва биологик препаратлар (ихтисослаштирилган дорихоналар ва зоодўконлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар таомлари (давлат санитария назорати талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган ҳамда ушбу маҳсулотни сақлаш ва сотиш шароитларини таъминловчи турғун савдо шохобчалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилиши қонун ҳужжатларида тақиқланган буюмлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-модда; 2004 й., 22-23-сон, 260-модда, 44-сон, 462-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 27-сон, 250-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 23-сон, 186-модда; 2012 й., 12-сон, 130-модда)