23.01.2010 йилдаги 45-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТИ ВА ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 декабрдаги «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги «Қутқарув хизмати ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 2-сонли қарори талабларини бажариш, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаро муҳофазаси тузилмаларини вилоят ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 декабрдаги «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги «Қутқарув хизмати ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 2-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низоми» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибининг малакасини ошириш мақсадида, улар билан мунтазам равишда амалий ўқув машқлари ўтказилсин ҳамда қўмондон-штаб ва махсус-тактик ўқув машқларига кенг жалб этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассасалар ва иқтисодиёт объектлари раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тузилмаларини қутқарув ишларини олиб бориш учун зарур бўлган асбоб-анжомлар, шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош ва техникалар билан таъминлаш чоралари кўрилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш, тезкор штабининг функциялари ва ушбу ишларга жалб этилган қутқарув хизматлари ҳамда тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ўрнатилган тартибда белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига жалб қилинган куч ва воситаларни моддий ва молиявий таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва ижроси таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг январь-февраль ойларида жойларда фуқаро муҳофазаси хизматлари ва иқтисодиёт объектлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирокида «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисида»ги қарорнинг моҳиятини ўрганиш юзасидан услубий-амалий семинар (йиғилиш)лар ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси ҳолатини ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига тайёргарлик ҳолатини текширувлари давомида ўта муҳим ва тоифаланган объектларда тузилган қутқарув тузилмаларининг шайлигига алоҳида эътибор қаратилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уни бартараф этиш штаби ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган қутқарув хизматлари билан узвий алоқа ва ахборот алмашинуви мунтазам равишда таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тезкор штабининг функциялари ва фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб этилган қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ўрнатилган тартибда белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор барча шаҳар ва туман ҳокимларига, корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда иқтисодиёт объектлари раҳбарларига ижро учун етказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ильхамов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилояти ҳокимининг 2010 йил 23 январдаги 45-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятлар бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқарув ишларини (кейинги ўринларда «Қутқарув хизматлари» деб аталади) амалга оширишга қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини жалб қилиш соҳасида ҳуқуқий тартибга солишни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматларини жалб қилиш — қутқарув ишларини амалга оширишда бошқарув органларининг, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг қатнашишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган ишлар — бу қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолига тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун энг кам зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, уларнинг иш қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбари — фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этилган кучлар ва воситаларга бевосита раҳбарлик қиладиган ҳамда ўз ваколатларига мувофиқ уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирадиган мансабдор шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби — фавқулодда вазиятнинг хусусиятини баҳолаш, уни локализация қилиш ва бартараф этиш, бевосита офат юз берган туманда аҳоли, ҳудудлар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қутқарув хизматларини жалб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатилаётган объектлар ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга доир ҳаракатлар режасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар рўй берган ва уларнинг кўлами кенгая бошлаган тақдирда белгиланган тартибда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қилаётган ёки бунинг учун қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларга эга бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йирик кўламли табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч қутқарув ишларини бажариш ва жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг муҳандислик-сапёрлик бўлинмалари, кимёвий ҳимоя бўлинмалари ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ва ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотларнинг, шу жумладан жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари қарори билан қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган объектлар ва ҳудудларнинг фавқулодда вазиятлардан ҳимояланганлиги даражасини таъминлайдиган чора-тадбирлар мажбурий тартибда қурилиши билан бирга олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қутқарув хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган қутқарув хизматлари ишига раҳбарлик қилиш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал фавқулодда вазиятларда — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими раҳбари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматларини жалб этиш тўғрисидаги қарор ушбу Низом иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма равишда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарининг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал фавқулодда вазиятларда — давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлганда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари мустақил равишда қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эвакуация тадбирларини ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектларда ва ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зоналарига киришни чеклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ташкилотларнинг моддий ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ва жамоат қутқарув тузилмаларини, шунингдек қутқарув ишлари олиб боришга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, мазкур тузилмалар таркибига кирмаган қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришга жалб қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарувчи бўлмаган айрим фуқароларни кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини олиб боришга ихтиёрийлик асосида жалб қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар кўламининг кенгайиб бориши ва уларни бартараф этиш ишларининг бориши тақозо этган бошқа зарур чораларни кўриш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари қутқарув ишларини бажаришга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал фавқулодда вазиятларда — фавқулодда вазиятлар рўй берган жойдаги ташкилотлар ёки объектларнинг қутқарув тузилмаларини, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва хизмат қилиш давлат тизимининг шаҳарлар ва туманлар ҳудудий кичик тизимларининг йиғма қутқарув тузилмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар рўй берган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий кичик тизимларининг қутқарув хизматларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар рўй берган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий кичик тизимларининг қутқарув хизматларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар фавқулодда вазият кўламларини мавжуд куч ва воситалар билан локализация қилиш ва бартараф этиш имкони бўлмаса, фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбари ёрдам сўраб давлат ёки хўжалик бошқарувининг юқори органига ёки рўй берган фавқулодда вазият таснифини ҳисобга олган ҳолда зарур ёрдам кўрсатиши ёки фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олиши мумкин бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари етарли бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кучлари ва воситалари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятларини баҳолаш, уларни локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, бевосита офат юз берган туманларда аҳоли, ҳудудлар ва атроф табиий муҳитни ҳимоя қилиш учун тегишли раҳбарларнинг қарорлари билан оператив штаблар ташкил этилиши мумкин. Оператив штабларнинг бошлиқлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш раҳбарларининг ўринбосарлари ҳисобланади. Уларнинг таркибига эса манфаатдор давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фавқулодда вазиятни бартараф этиш тезкор штабининг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар фавқулодда вазиятни бартараф этиш тезкор штабининг функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қутқарув хизматлари ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув ишларини режалаштириш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари қутқарув ишларини амалга оширишга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бўлимлари давлат ва хўжалик юритувчи органлари қутқарув хизматлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Штаб бошлиғининг қабул қилинадиган барча қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда ижрочиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб қилинган қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фавқулодда вазиятларнинг тури ва кўламларига қараб қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тузилмасида қутқарув хизматлари мавжуд бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва объект даражасида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан идоравий мансуб ҳудудлардаги ташкилотлар ва объектларнинг қутқарув хизматлари билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинадиган ва унда қатнашадиган қутқарув хизматлари фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари тегишли раҳбарининг тезкор бўйсунишига жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жалб қилинган куч ва воситаларни моддий ва молиявий таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таъминлаш турлари бўйича ҳамкорлик қилиш жалб қилинган қутқарув хизматларининг эҳтиёжларини имкони борича тўлиқ қондириш ва жабрланган аҳолини зарур моддий ва техник воситалар билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини ҳамда амалга оширилаётган қутқарув ишларини моддий ва молиявий таъминлашни ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари ишларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қутқарув хизматлари фавқулодда вазиятлар рўй берган жойга қутқарув ишларини автоном режимда камида 72 соат таъминлаш мўлжали билан бутланган малакали мутахассислар ва жиҳозланган махсус техника, асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан келадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини моддий ва молиявий таъминлаш фавқулодда вазиятлар зонасидаги объектлар ва ташкилотларнинг маблағлари, ушбу объект ва ташкилотлар мансуб бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маблағлар етарли бўлмаганда ёки кўрсатиб ўтилган маблағлар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Қутқарув ишларини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қутқарув хизматлари қутқарув ишларини фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарларининг қарорлари асосида тўхтатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фавқулодда вазиятларнинг иккиламчи омиллари юзага келиши хавфи мавжуд бўлган айрим участкаларда қутқарув ишларини тўхтатиш фавқулодда вазиятларни тугатишда аҳоли ва ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бажарилган ишлар натижалари тўғрисида эксперт комиссиясининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эксперт комиссиясини ташкил этиш, унинг шахсий таркибини, вазифалари ва фаолият кўрсатишини белгилаш масалалари рўй берган фавқулодда вазият таснифи ҳисобга олинган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли раҳбари қарори билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб этиш
тўғрисида _________________________________________________ нинг‎‎
(қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қиладиган шахснинг лавозими)‎‎‎

ҚАРОРИ‎‎‎

_______________________________________________________ асосида
(қутқарув ишларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси)‎‎‎
қуйида санаб ўтилган қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг
‎жанговар бўлинмалари қутқарув ишларига жалб қилинсин:‎‎‎‎‎‎
1. _____________________________________________________________‎‎‎
(қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ёки жалб қилинадиган бошқа бўлинманинг номи.
‎От кучи ва техника сони кўрсатилади)‎‎‎
2. _____________________________________________________________‎‎‎
3. _____________________________________________________________‎‎‎
4. _____________________________________________________________‎‎‎
5. _____________________________________________________________‎‎
6. _____________________________________________________________‎‎‎
7. _____________________________________________________________‎‎
Юқорида санаб ўтилган бўлинмалар иссиқ овқат, шахсий таркиб ва
‎техникани жойлаштириш учун жой билан таъминлансин.
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини жалб этиш тўғрисида
‎қарор қабул қилган шахснинг лавозими, имзоси Ф.И.О.)

‎ ‎
‎ _________________________‎
‎

(сана)‎