20.07.2009 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, жисмоний ва маънавий ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1096-сон ҳамда 2009 йил 1 июлдаги «2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1144-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги «2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1144-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда 2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғруққа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида соғлом бола туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш тарзини олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан бекаму кўст камол топтириш, жисмонан бақувват ва маънан баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга йўналтирилганлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимининг 2009 йил 20 апрелдаги 95-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган вилоят комиссияси зиммасига Дастур бажарилиши мониторинги ва уни ташкил қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва туманларда ҳокимлар бошчилигида тегишли ҳудудий комиссиялар тузилсин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирлар вилоят ҳудудларида тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят комиссияси раиси ўринбосари С. Абдуллаев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда тегишли вилоят давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва баркамол авлодни вояга етказиш бўйича ҳудудий ҳамда тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурдаги тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ҳудудий давлат бошқарув органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари даражасидаги ишларнинг мувофиқлаштирилиши ташкил қилинсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунлари бўйича тасдиқланган тадбирлар Дастурининг бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А. Ахмедов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда, айниқса вилоятнинг олис ҳудудларида, фертил ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда, хусусан туғилиш, оналар ва чақалоқлар ўлими юқори даражада бўлган ҳудудларда акушер-гинекологлар, неонатологлар, педиатрлар, болалар гинекологлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилсин ва тегишли таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамланиши, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлаш борасидаги иш натижаларига кўра ҳар йили шаҳар ва туман соғлиқни сақлаш органи раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказилишини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси (Р. Шералиев), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати кенгаши (Ш. Қўчқоров) вилоят бўлимлари биргаликда икки ҳафта муддатда вилоят аҳолиси орасида, айниқса хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом болалар туғиш ва тарбиялаш масалалари юзасидан тизимли асосда тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қўшма тадбирини ишлаб чиқиб, тасдиқ учун киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокими матбуот котиби (Р. Арипов) Дастурнинг мақсад ва вазифалари кенг кўламда тушунтириб борилишини, унинг амалга оширилиши, тадбирлар Дастурида назарда тутилган туғуруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол ёш авлоднинг туғилиши ва тарбияланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишига тегишли бошқарув органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг аниқ ҳиссаси мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2009 йил 20 июлдаги 150-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Белгиланган чора-тадбирлар‎ Бажариш муддати‎ Ижро учун масъуллар‎ Кутилаётган натижа‎
‎‎I. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш
1‎ Фертиль ёшидаги аёлларни ва албатта ўсмир қизларни тизимли равишда сифатли тиббий кўрикдан ўтказишни давом эттириш (айниқса узоқ ва чекка ҳудудларда)‎ Доимо‎ Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Ўсмир қизлар ва ТЁА ўртасида турли касалликларни аниқлаш ва соғломлаштириш, соғлом оналикка тайёрлаш‎
2‎ Никоҳдан ўтувчи ёшларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва аниқланган касалликларни даволашни давом эттириш‎ Доимо‎ Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Соғлом оилани шакллантириш, туғма ногирон болалар туғилишини олдини олиш‎
3‎ Фертиль ёшидаги аёлларни замонавий контрацептив воситалар билан кенг қамраб олиш‎ 2009 — 2013 йиллар‎ Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш‎
4‎ Бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳомиладор аёлларга ёрдам бериш ишларини такомиллаштириш (антенатал ёрдам)‎ Доимо‎ Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Оналарга сифатли ёрдам ва маслаҳат бериш йўли билан соғлом бола туғилиши ва туғруқни асоратсиз ўтишини таъминлаш.‎
5‎ «Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш», «Самарали перинатал ёрдам», «Бирламчи чақалоқлар реанимацияси», «Кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш», «Болалар ўсиши ва ривожланиши», «Стационарда болаларга ёрдам кўрсатиш» дастурлари асосида барча бирламчи тиббиёт муассасаларида, туғруқ комплексларида замонавий технологияларни киритиш‎ 2009-2010 йиллар‎ Шаҳар ва туман ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Оналар, гўдаклар, болалар ўлимини ҳамда патологик туғруқлар кўрсаткичларини камайтириш.‎
6‎ Вакциналар, бир маротаба ишлатилувчи шприцлар хамда уларни утилизация қилиш учун контейнерлар билан таъминлаш йўли орқали болаларни эмлаш ишларини давом эттириш‎ Доимо‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Вилоятда эпидемиологик барқарорликни сақлаш. Болалар орасида юқумли касалликларни камайтириш ва олдини олиш. ‎
7‎ Шаҳар ва туманлардаги ва айниқса чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига вилоят мутахассислари томонидан амалий ва консультатив ёрдам бериш‎ Доимо‎ Вилоят тиббиёт муассасалари‎ Оналар, болалар ва ўсмирлар касалланиш кўрсаткичларини камайтириш‎
‎‎II. Туғруққа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш
8‎ «Саломатлик-2» лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманлардаги бирламчи тиббиёт муассасаларини (197 ҚВП) тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашни давом эттириш‎ 2009-2010 йиллар‎ Вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Бирламчи тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг сифатини яхшилаш.‎
9‎ Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасини замонавий тиббий
‎асбоб-ускуна ва аппаратуралар билан жиҳозлаш‎
2009 — 2013 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Болаларга кўрсатиладиган ихтисослашган тиббий ёрдамнинг сифатини яхшилаш. Болалар орасида касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш.‎
10‎ Вилоят туғруқ комплекси қошида перинатал марказ ташкил қилиш ва юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ҳамда малакали мутахассислар билан таъминлаш‎ 2009 — 2012 йиллар‎ Вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Ҳомиладор аёллар, оналар ва чақалоқларга кўрсатиладиган ихтисослашган перинатал ёрдам сифатини яхшилаш.‎
11‎ Юқори хавфга кирувчи ҳомиладор аёлларни ҳамда янги туғилган чақалоқларни скрининг текширувидан ўтказиш ҳамда фенилкетонурия, муковисцедоз касаллиги аниқланган гўдакларни махсус озиқ - овқатлар, дори-дармонлар билан таъминлаш‎ 2009 — 2011 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси вилоят бўлими‎ Туғма ногиронлик билан туғилмасликни олдини олиш.‎
12‎ Вилоят тиббиёт муассасаларини ҚВП ларига бириктириш ‎ Доимо‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш.‎
13‎ Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуналарини техник таъмирлаш бўйича хизматни такомиллаштириш ‎ 2010-2011 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш, Молия бошқармалари Юқори технологияли тиббий аппаратлар ва тиббий асбоб-ускуналарни тинимсиз ишлашини таъминлаш.‎
14‎ Ҳар йили «Энг яхши ҚВП», «Энг яхши оила поликлиникаси», « Энг яхши умумий амалиёт шифокори», «Энг яхши патронаж ҳамшира» деб номланган мусобақаларни ўтказиб бориш ‎ Доимо‎ Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини яхшилаш.‎
‎‎III. Аҳоли ўртасида соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш тарзини олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш
15‎ Соғлом оилани шакллантириш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш бўйича туман ва шаҳар тиббиёт ходимлари томонидан тарғибот ишларини олиб бориш‎ Доимо‎ Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида аҳолини тиббий маданиятини ошириш.‎
16‎ Маҳаллаларда, ўқув муассасалари ва бошқа ташкилотлардаги аҳоли орасида
‎Никоҳдан ўтувчи ёшларнинг албатта тиббий кўрикдан ўтказиш
‎Туғруқлар орасидаги мақбул муддатлар, хамда соғлом бола туғилиши учун энг оптимал ёш
‎Исталмаган ҳомиладорликни, ҳамда қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кенг кўламда олиб бориш ‎
Доимо‎ Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Соғлом турмуш тарзи ва соғлом оила масалалари бўйича аҳолини билимини ошириш‎
17‎ Вилоятдаги барча туғруқ муассасаларида ёш оналарни « Гўдакларни тўғри парвариш қилиш» кўникмаларига ўргатиш‎ 2009 — 2013 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси вилоят бўлими‎ Ёш оналарни болаларни тўғри парвариш қилиш бўйича билимларини ошириш‎
18‎ Ўрта мактаблар учун ўқувчилари «Соғлом турмуш тарзи асослари» ва академик лицейлар, колледжлар олий ўқув юртлари талабалари учун «Соғлом авлод ва соғлом оила асослари» ўқув курсларини олиб бориш‎ 2009-2010 йиллар‎ Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлом авлод учун жамғармаси‎ Ўқувчилар ва ёшларни соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик бўйича билимларини ошириш‎
19‎ Соғлом оилани барпо қилиш борасида эрта ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларини олдини олиш бўйича ФҲДЁ ходимлари томонидан никоҳдан ўтувчи ёшларга маслаҳатлар бериш‎ 2009 — 2013 йиллар‎ ФҲДЁ бўлимлари, Хотин-қизлар қўмитаси,«Маҳалла» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Соғлом оила барпо қилиш бўйича ёшларни билим даражасини ошириш ва турмушга тайёрлаш‎
20‎ Марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида (газета, радио, телевидение) соғлом оилани шакллантириш, оналар , болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларини доимий рубрикасини ташкил қилиш‎ Доимо‎ Оммавий ахборот воситалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича аҳолини билим даражасини ошириш‎
21‎ «Соғлом она—соғлом фарзанд», «Бехатар оналик», «Соғлом ота ва она—соғлом оила асосчилари» йўналишларида мутахассислар иштирокида радиоэшиттиришлар, телекўрсатувлар уюштириш‎ Доимо‎ Вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Аҳолини тиббий маданиятини ошириш‎
22‎ Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Соғлиқни сақлаш бошқармаси веб-сайтларини такомиллаштириш‎ 2009-йил III-IV чораклар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Тиббиёт ходимлари ва аҳоли репродуктив саломатлик масалалари бўйича ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш‎
IV. Болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан бекаму кўст ҳамда уйғун камол топтириш, жисмонан бақувват ва маънан баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ‎‎
23‎ —Аҳолини темир билан бойитилган ун ҳамда йодланган туз билан таъминлаш
‎—Аҳоли ўртасидаги мақсадли гуруҳлар орасида ҳаёт учун зарур бўлган микронутреитлар билан сапплементация ўтказиш йўллари билан аҳоли овқатланишини яхшилаш стратегиясини амалга ошириш ‎
2009 — 2013 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Аҳоли ўртасида микронутреитлар етишмовчилигини олдини олиш Вазннинг кўплиги ва етишмовчилигини олдини олиш‎
24‎ Боғча ва мактабларда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида ўсиш ва ривожланиш мониторингини олиб бориш‎ Доимо‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Болаларни ўсиш ва ривожланишдан орқада қолишини вақтида аниқлаш ва олдини олиш‎
25‎ Болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия билан актив шуғулланишга, спорт секцияларига қатнашишга жалб қилиш‎ Доимо‎ Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш, «Соғлом авлод учун», «Маҳалла» жамғармалари‎ Болаларни жисмоний ва маънавий ривожланишига эришиш.
V. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш‎‎
26‎ «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманлардаги педиатрлар, акушер-гинекологлар, неонатологлар, умумий амалиёт шифокорлари, доялар ва ҳамшираларни самарали технология ва даволаш амалиётлари бўйича малакаларини ошириб бориш‎ 2009-2010 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Мутахассисларни малакасини ошириш, Аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш
27‎ Патронаж ҳамшираларини ўқитиш йўли билан, бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳомиладор аёллар, болалар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган патронаж ишларини мустаҳкамлаш‎ 2009-2010 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Оналар, болалар ва янги туғилган чақалоқлар орасида турли хилдаги касалликларни олдини олишда патронаж ҳамшираларининг ролини ошириш
28‎ Соғлиғида муаммолари бўлган болалар ва ўсмирларни психокоррекция ва реабилитация қилиш масалалари бўйича мутахассисларни малакасини ошириш‎ 2009-2010 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Вояга етмаганлар бўйича комиссия, ИИБ, Хотин - қизлар қўмитаси‎ Болалар ва ўсмирларни жамиятда тўлақонли реабилитация қилиш учун зарур шарт- шароитларни яратиш
29‎ Аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилинишини таъминлаш борасида ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг раҳбарлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича раҳбар мутахассислар ва репродуктив марказлари мутахассисларини аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш‎ Хар йили‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Тиббиёт мутахассисларини малакасини ошириш
30‎ Репродуктив саломатлик асослари, соғлом оила қуриш, эрта ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларини олдини олиш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғига таъсир қилувчи омиллар борасида ФҲДЁ ходимлари, диний арбоблар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари доимий хабардорлигини ошириб бориш‎ 2009 — 2013 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, оммавий ахборот воситалари, ФҲДЁ бўлимлари‎ Мутахассислар малакасини ошириш. Аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш
31‎ Вилоят етакчи мутахассислари иштирокида оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида семинарлар ва конференциялар ўтказиш‎ 2009 — 2013 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси‎ Мутахассислар мала-касини ошириш, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматов
20.06.2009 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш мақсадида жамоатчиликни тиббий маданияти ва саводхонлик даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Чора-тадбирлар номи‎ Бажариш муддати‎ Бажариш учун масъуллар
‎‎
1‎ Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий тиббий муассасалар, фуқаролар йиғини, корхона, ташкилот ва муассасалар билан келишилган ҳолда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш масалалари бўйича амалга ошириладиган ахборот-тарғибот ишларининг ойлик ва йиллик режаларини тасдиқлаш.‎ 2009 йил июнь‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ‎«Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, жамоат ташкилотлари‎
2‎ Маҳаллаларда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи мутахассислардан иборат махсус гуруҳлар тузиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантиришга қаратилган учрашув, давра суҳбатлари, мулоқот ва семинарлар ўтrазиш.‎ 2009 йил 3-чорак‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси. «Скрининг» маркази, «Соғлом авлод учун « хайрия жамғармаси. Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ‎
3‎ Оиланинг ижтимоий- маънавий аҳволини ўрганиш ҳамда кам таъминланган, тиббий ёрдамга муҳтож аҳоли, хотин-қизлар, ёшларни аниқлаш ва уларни соғломлаштиришдаги моддий-маънавий тадбирлар самарадорлигини ошириш натижалари юзасидан мониторинг олиб бориш.‎ 2009 йил ҳар чоракда бир марта‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси.‎
4‎ Фертиль ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш йўли билан репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш. Бунда бориш қийин бўлган жойларда, соғлиқни сақлаш тизимининг «Кўчма врачлик бригадалари» ва тиббий ижтимоий патронаж бригадалари ёрдамида аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикларини ташкил этиш.‎ 2009-2010 йиллар режа асосида‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси. «Маҳалла» жамғармаси «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси‎
5‎ Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса хотин-қизлар ўртасида турли юқумли касалликларнинг тарқалиши профилактикаси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлар орқали кенг тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ўтказиш.‎ 2009 йил ҳар ойда‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси‎
6‎ Носоғлом турмуш тарзини кечирувчи оилалар вужудга келишини, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишни, фоҳишабозлик йўлига кириш каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида малакали мутахассислар иштирокида ҳаётий мисоллар, ҳужжатли фильмлар, роликлар ва кўргазмали материаллар асосида семинар-тренинглар ташкил этиш.‎ 2009 йил ҳар чоракда бир марта‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ички ишлар бошқармаси, «Камолот» ЁИҲ, «Скрининг» маркази, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси‎
7‎ «Маҳалла» жамғармаси ходимлари ва маҳалла фаолларининг соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги билимларини ошириш бўйича тегишли мутахассислар иштирокида ўқув-семинар машғулотлари ўтказиш.‎ 2009 йил ҳар чоракда‎ «Маҳалла» жамғармаси. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Репродуктив маркази, Маънавият тарғибот маркази‎
8‎ Жойлардаги фуқаролар йиғинларида чет давлатларда ишлаб келган фуқароларни рўйхатга олиш, улар билан мутахассислар иштирокида суҳбатлар ўтказиш ва фуқароларнинг ўз саломатлиги ҳамда оиласининг саломатлигига масъулият ҳиссини ошириш мақсадида тиббий кўрикдан ўтишига жалб этиш.‎ 2009 йил йил давомида‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ‎
9‎ Фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳафтанинг бир кунини «Саломатлик» куни деб белгилаш ва шу куни тиббиёт ходимлари томонидан аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш масалаларига бағишланган мулоқотлар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда марафонлар ташкил қилиш.‎ 2009 йил ҳафтанинг ҳар жума куни ‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Скрининг» маркази, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ‎
10‎ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этганлар аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш масалалари бўйича зарур маълумотга эга бўлиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида саломатлик маърифат бурчакларини ташкил этиш ва уларни зарур ахборот материаллари билан таъминлаш.‎ 2009 йил июнь-август‎ «Маҳалла» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси‎
11‎ «Соғлом она—соғлом бола» ҳаракатини мазмун моҳиятини кенг оммалаштириш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантиришда жамоатчиликнинг тиббий маданияти ва саводхонлик даражасини ошириш:
‎—маҳалла фуқаролар йиғини қошида маслаҳатчи, маҳалла ҳамшираси, хотин-қизлар кенгаши, маҳалла фаол аёллари, кўчабошиларидан иборат тарғибот ишларини олиб борувчи гуруҳлар ташкил этиш, ушбу гуруҳни мазкур мавзуларда аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб бориш учун тайёрлаш;
‎—маҳалла аҳолиси ўртасида исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, ёш ва катта ёшдаги аёллар ўртасидаги ҳомиладорликни асорати, ҳомиладорлик ва туғруқларнинг оралиғини узайтириш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибати, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишининг зарурияти мавзусида мулоқотлар, учрашувлар, семинарлар уюштириш;
‎—бирламчи тиббиёт муассасаларида (поликлиника, ҚВП, МТШ) ёш ота-оналарнинг, айниқса қишлоқлардаги оилаларнинг ҳомиладорлик, туғруқ, болани чақалоқлик даврида парвариш қилиш, кўкрак сути билан боқиш, онанинг тўғри овқатланиши, отанинг бола тарбиясида ўрни масалалари бўйича билим даражаларини ошириш мақсадида «Ёш ота-оналар мактаби»ни ташкил этиш;
‎—узоқ ва бориш қийин бўлган жойларда яшайдиган оилаларга тиббий-ижтимоий патронаж ёрдамини кўрсатиш. ‎
2009 йил режа асосида‎ Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Оила» ИАМ, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси; «Скриннинг» маркази, «Экосан» жамғармаси, Маънавий тарғибот маркази‎
12‎ Жойлардаги никоҳланувчи шахсларни никоҳгача тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ФҲДЁ органлари ва фуқаролар йиғинлари таркибидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларининг ишини қайта кўриб чиқиб, тизимли ишни йўлга қўйиш, назорат қилиш. Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида «Ёш оила қурувчилар» мактабларини ташкил этиш.‎ 2009 йил июнь ойида‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Адлия бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, «Оила» ИАМ, «Маҳалла жамғармаси», «Камолот» ЁИҲ‎
13‎ Репродуктив саломатлик в соғлом авлодни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича «Бўлажак келин-куёвларга», «Ёш ота-оналарга», «Она сутининг аҳамияти» «Камқонлик ҳақида нималарни биласиз», «Мен бахтли она бўламан» мавзуларида тайёрланган информацион материалларни буклетлар, қўлланмалар, плакатлар, брошюраларни аҳолига тарқатиш‎ 2009 йил сентябрь — ноябрь‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Оила» ИАМ, «Маҳалла» жамғармаси‎
14‎ Аёлларни саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиш ва тарбияланиши масалаларида маҳаллий жамоатчиликнинг ролини ошириш:
‎фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан оилаларни қонуний никоҳдан ўтказишга эришиш;
‎фуқаролар йиғинлари таркибидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари ўртасида оилавий таълим, бехатар оналик, репродуктив саломатлик масалалари бўйича «Фуқаролар йиғинлари таркибидаги энг фаол хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси» кўрик танловини ўтказиш ‎
2009 йил 3-чорак‎ Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, «Оила» ИАМ, «Маҳалла» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси вилоят вакиллиги, «Оила» ИАМ «Маҳалла» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси‎
15‎ Болалар тарбиясида ота-оналар масъулияти, кўникмалари ва билим даражасини ошириш мақсадида қуйидаги тарбиявий-маърифий лойиҳаларини амалга ошириш. Бунда:
‎«Оилавий таълим» дастурини Ангрен шаҳар, Бўка, Қибрай, Зангиота ҳамда Оҳангарон туманларида бажарилишини ўрганиш ҳамда репродуктив саломатлик, бехатар оналик, ОИВ/ОИТСни олдини олиш ‎
2009 йил ишлаб чиқилган режа асосида‎ Хотин-қизлар қўмитаси, Соғликни сақлаш бошқармаси, «Оила» ИАМ, «Маҳалла» жамғармаси, ва «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси‎
16‎ Аёллар ва болалар ўртасида оммавий жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатининг оммавийлигининг таъминлаш мақсадида;
‎уй бекалари ва оилалар ўртасида турли спорт ўйинлари бўйича маҳаллалараро, туман, шаҳар ва вилоят миқёсида мусобақаларни ташкил этиш;
‎муассаса ва ташкилотлар ўртасида спортнинг ҳар хил турлари бўйича аёллар мусобақаларини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш ‎
2009 йил 3-чорак‎ Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ‎
17‎ Вилоятнинг «Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда» газеталарида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом оилаларни шакллантириш борасида мақолалар чоп этиб бориш.‎ 2009 йил сентябрь — ноябрь‎ «Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда» газетаси муҳарририяти‎
18‎ Оилаларни ижтимоий-маънавий муҳитига таҳдид солаётган, хотин-қизлар орасида учраётган турли нохуш ҳолатларнинг (оналар ўлими, болалар ўлими, никоҳдан ажралиш ва б.қ) сабабларини ҳудудий ҳокимликлар қошида комиссия тузиб, комплекс тарзда ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгилаш‎ 2009 йил ҳар ойда‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, «Оила» ИАМ, «Маҳалла» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси. Маънавият тарғибот маркази, хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИХ ‎
II.Таълим муассасаларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар‎‎
19‎ Ёшларнинг болаликдан ўз саломатлигига масъулиятини ошириш мақсадида:
‎1 — 4 синф ўқувчилари учун «Саломатлик асослари» дарслари;
5 — 9 синф ўқувчилари учун «Соғлом авлод асослари» дарслари:
Лицей, коллеж ўқувчилари учун 16 соатлик «Соғлом авлод асослари ва оила» курсларини махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан ўқитилишини таъминлаш.
‎Ўқитилган дарс сифатини тузилган махсус сўровномалар орқали ўрганиб бориш ҳамда ўқитувчиларга методик қўлланмалар тарқатиш;
Ўқув муассасаларида тиббий кабинетларни тиклаш ва уларни зарур асбоб-ускуналар, ахборот материаллари ва штат бирликлари ҳамда мутахассислар билан таъминлаш.
Ўқувчи ва талабалар учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича кўргазмали қуроллар (плакатлар, буклетлар) тайёрлаш ва жойларга етказиш ‎
2009-2010 йиллар ўқув йили даврида‎ Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус таълим бошқармаси, Матбуот ва ахборот агентлиги ‎
20‎ Ёшларни мактаб ёшидан ҳаётга тайёрлаш, улар онгига репродуктив саломатлик ва оилани шакллантириш ғояларини синдириш мақсадида:
‎Талабалар ўртасида репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш масалалари бўйича савол-жавоб кечалари, викториналар, конкурслар, учрашувлар, махсус сўровномалар ўтказиб туриш;
Ёшлар ўртасида айрим касалликлар бўйича никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишининг моҳияти тўғрисида маълумот бериш ‎
2009-2010 йиллар ўқув йили даврида‎ Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси Соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот ва ахборот агентлиги «Скрининг» маркази, «Камолот» ЁИХ «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси‎
21‎ Олий ўқув юртларида репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш, соғлом турмуш тарзи, «Соғлом она — соғлом бола» ҳаракатини мазмун-моҳиятини талабалар онгига киритиш ахборот тарғибот марказларини ташкил этиш. Бунда соғлом оилани шакллантириш, соғлом оила асослари мавзусида психолог, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқшунослар билан давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ва бошқа турли спорт тадбирларини ташкил этиш‎ 2009-2010 йиллар ўқув йили даврида ‎ ТошДАУ, Ангкрен Давлат педагогика институти, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Скрининг» маркази, «Камолот» ЁИҲ. «Соғлом авлод учун хайрия жамғармаси‎
22‎ «Соғлом она — соғлом бола» ҳаракатининг мазмун-моҳиятини кенг оммалаштириш мақсадида ойлик ташкил этиш. Бунда энг яхши иншо, мақола, расмлар танлови, викториналар, саҳна кўринишлари каби турли кўрик танловлар ўтказиш, тарғибот -ташвиқот ишларини амалга ошириш.‎ 2009 йил ўқув йили даврида‎ Халқ таълим бошқармаси, Соғлиқ сақлаш бошқармаси, «Скрининг» маркази, «Камолот» ЁИҲ, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғарма.‎
23‎ Таълим муассасаларида «Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз» шиорида танловлар мажмуи:
‎1 — 4 синф ўқувчилари ўртасида расмлар танлови;
5 — 7 синфлар ўртасида иншолар танлови;
8 — 9 синфлар ўртасида «Гиёхвандлик ва ОИТС — умр заволи» кўрик танловини ўтказиш.
‎Таълим муассасалари талабалари ўртасида шоу-концертлар ва викториналар ташкил этиш. ‎
2009 йил июнь — август‎ Халқ таълими бошқармаси, Соғлиқ сақлаш бошқармаси, Репродуктив маркази, «Камолот» ЁИҲ,‎
III. Ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар ўртасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар‎‎
24‎ Ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ёшлар ўртасида учрашуви давра суҳбатлари викториналари семинарлар орқали;
‎репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш;
соғлом турмуш тарзини юритиш;
никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг моҳияти;
гиёҳвандлик ва ОИВ/ОИТСни профилактикаси;
жинсий йўл орқали юкадиган касалликлар мавзусида билим савияларини ошириш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш.‎
2009 йил июнь — август‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси репродуктив маркази, Хотин-қизлар қўмитаси‎
25‎ Ҳарбий кисмларда хизмат килаётган ёшлар ўртасида репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш, соғлом турмуш тарзини юритиш, гиёҳвандлик ва ОИВ/ОИТС�и профилактикаси мавзусида видеороликлар кўрсатиш, информацион материаллар тарқатиш.‎ 2009 йил‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси‎
IV. Диний идоралар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар‎‎
26‎ Имом-хатиблар томонидан жума намозларида Қуръондан келтирилган Суралар орқали:
эркакларнинг оиласи олдидаги бурч ва вазифалари;
чақалоқнинг кўкрак сути билан боқишнинг афзаллиги;
исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш;
туғруқлар оралиғи 3-4 йил сақлаш зарурияти тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш ‎
2009 йил режа асосида мунтазам‎ Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази, «Оила» ИАМ, «Камолот» ЁИҲ‎
V. Оммавий ахборот воситалари томонидан амалга ошириладиган ахборот-тарғибот ишлари‎‎
27‎ Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, хар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш, «Соғлом она — соғлом бола» ҳаракатини мазмун-моҳиятини оммалаштириш мақсадида жамоатчиликни тиббий маданиятни ва саводхонлик даражасини оширишга қаратилаётган кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш гуруҳларини ташкил этиш‎ 2009 йил режа асосида‎ Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази‎