Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 13.04.2009 йилдаги ПҚ-1096-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМ АВЛОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳар бир вилоят маркази ва йирик шаҳарларда соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасидаги умумдавлат чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кенг чора-тадбирлар комплексини, шу жумладан оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш юзасидан тушунтириш тадбирларини бажариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қайд қилиб ўтилсинки, бутун республика миқёсида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ҳамда тарбияланишини яхшилаш бўйича эришилган катта ижобий силжишлар билан бир қаторда, ишларнинг ушбу муҳим йўналишида жиддий камчиликлар мавжуд ва айрим вилоятлар ҳокимликлари, тиббиёт ва бошқа муассасалар раҳбарлари томонидан унга етарли даражада эътибор берилмаяпти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 397-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тегишли тузилмаларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда, энг аввало, узоқ туманларда ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, скрининг марказлари рўйхатини белгиласин ҳамда уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари, зарур реагентлар ва воситалар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу вазифани амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг имтиёзли кредитлари ҳамда грантлари жалб этилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими муассасалари (ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, перинатал ва скрининг марказлари, аёллар репродуктив саломатлиги маркази ва бошқалар) фаолиятини чуқур таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу муассасаларга раҳбарлик қилувчи мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур муассасалар кадрлари таркибини айниқса туғилиш, она ва бола ўлими даражаси юқори бўлган туманларда малакали мутахассислар — акушер-гинекологлар, неонатологлар ва педиатрлар билан мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича малакасини тизимли равишда ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча даражалардаги Хотин-қизлар қўмиталарининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари раислари — вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарларининг умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ушбу вазифани ҳал этишдаги ишларини фаоллаштириш ва шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Соғлом авлод учун» ва «Маҳалла» жамғармалари, бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш муаммолари, «Соғлом она-соғлом бола» мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини аҳолига тушунтириш ва уларнинг онгига етказиш бўйича тизимли равишда ойликлар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларининг, айниқса қишлоқ жойларда, репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларида оилалардаги билимлар ва тиббий маданиятни ошириш бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб бориладиган тушунтириш ва профилактика ишларига маҳалла қўмиталари ва бошқа жамоат тузилмаларининг кенг жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1096-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 199-модда; 2014 й., 32-сон, 397-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)