07.03.2012 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧАКАНА САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА «АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ТАРҚАТИЛИШИ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИНИ ЧЕКЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонунини амалга ошириш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш тартибининг ягона тарзда қўлланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини хатловдан ўтказиш, шунингдек уларни янги жойларга жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ҳар бир савдо объекти бўйича қайта жойлаштиришнинг аниқ муддатларини белгилаш, шунингдек жойлаштириладиган янги жойларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларини оптималлаштириш ва қонунчилик талабларига мувофиқ жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларининг амалдаги жойлашуви ҳамда жойлашуви қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган савдо объектларини қайта жойлаштириш юзасидан таклифларни уч кун муддатда Ишчи гуруҳга тақдим этсинлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ қарори асосида, белгиланган муддатларда, савдо объектлари қонунчилик талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарга қайта жойлаштирилишини таъминласинлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳнинг чакана савдо объектлари қайта жойлаштирилиши, уларни қайта жойлаштириш муддатлари ва жойи тўғрисидаги қарорини тегишли тадбиркорлик субъектларига етказсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли савдо объектларини қонунчилик талабларига жавоб берадиган янги жойларга қайта жойлаштиришда тадбиркорлик субъектларига зарур ёрдам кўрсатсинлар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишчи гуруҳ (Азимов Р.С.) алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектларининг жойлашувини хатловдан ўтказиш асосида уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари кўриб чиқилишини ва келишилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, ишлаб турган савдо объектлари улар янги жойга жойлаштирилгунга қадар, кечи билан 2013 йил 1 апрелгача илгари берилган рухсат гувоҳномаларига мувофиқ алкоголли, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 декабрдаги 341-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 541-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бундан буён алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари беришда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш объектларини жойлаштириш юзасидан қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсат гувоҳномалари улар берилган муддат тугагунгача амал қилиши ҳамда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида (қарорга 1-илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг еттинчи хатбошидаги «умумий овқатланиш савдо объектлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 63-банддаги «Умумий овқатланиш савдо объектларида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида (қарорга 2-илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо объектида» сўзлари «корхонасида» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо объектларининг» сўзлари «корхоналарининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 14-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо объекти» сўзлари «объект» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 15-банддаги «савдо объектлари» сўзлари «умумий овқатланиш объектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 19-банддаги «савдо объектларидаги» сўзлари «корхоналарида» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 116-модда, 48-49-сон, 541-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)