Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2023 10.03.2012 йилдаги 67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сонли «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда болаларнинг дам олишини ташкил этиш, оромгоҳларда уларни соғломлаштириш чора-тадбирларини янада кучайтириш, бу борадаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2 илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилмаси 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларида маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминотнинг барча тизимлари ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

болалар оромгоҳларига ёндош ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

болаларни оромгоҳларга олиб бориш ва уларни дам олишдан кейин олиб қайтишда транспорт хизмати хавфсизлигини, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек болалар, тарбиячилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини кўриш;

болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, оромгоҳларни зарур дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш;

барча оромгоҳларда болаларнинг яшаш, овқатланиш ва дам олиш жойларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва нормалари устидан кучли назоратни таъминлаш;

оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш;

болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш ва бу орқали болалар спортини оммалаштириш;

оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида республикадаги таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат ходимлари ҳамда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаб бориш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳлар фаолият самарадорлигини оширишга доир ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, хавфсизлик ва тиббий хизмат, шунингдек болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳларни тузсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фаолият йўналишларини белгиласин ҳамда гуруҳ аъзоларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларини янги мавсумга ҳар томонлама тайёрлаш мақсадида уларни тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва етарли шарт-шароитлар яратиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг оромгоҳларда дам олишларини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Мувофиқлаштирувчи гуруҳга мунтазам равишда ахборот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тасарруфида болалар оромгоҳлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларнинг самарали фаолият кўрсатиши, хавфсизлик ва тиббий хизмат, шунингдек болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича зарурий ташкилий чора-тадбирларни кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб, амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 июндаги 383-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йўналишда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борадаги ишлар кўлами йил сайин кенгайиб ва такомиллашиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ўзининг самарасини бериб, ёшларимиз билим даражаси ошмоқда, уларнинг жисмоний ҳолати йилдан йилга ривожланиб бормоқда, ёшларимизнинг жаҳон майдонларидаги турли жабҳаларда эришаётган ютуқлари шарафига давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, унинг нуфузи ортиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш соҳасида эришилган ютуқлар ҳам бу борада Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини кўпайтириш, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, оромгоҳлар нуфузини янада юксалтириш мақсади – ушбу йўналишдаги ишларни комплекс равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни, шунингдек унинг доимий фаолият юритувчи тизимини яратишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Концепцияда болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш асосий тушунчалари, мақсад ва вазифалари, оромгоҳлар турлари ва йўналишлари, оромгоҳларда болаларга кўрсатиладиган хизматлар ҳамда эришиладиган натижалар ўз аксини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепция ўсиб келаётган авлодни болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялашнинг асосий талаб, мезон ва ғояларининг мамлакат миқёсидаги тўлақонли тизимини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепция Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция»сига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепция болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятда ҳамда турли даражадаги дастур ва режаларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Концепция, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги оромгоҳлар фаолиятига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш — бу санитария-гигиена, санитария-эпидемиология ҳамда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва қулай шароитда болаларнинг белгиланган кундалик ҳаёт тарзига риоя этиши, сифатли овқатланиши, ижодий салоҳиятининг ривожланиши, соғлом турмуш тарзи кўникмаларининг шаклланиши, дам олдирилиши, саломатликларининг тикланиши ва мустаҳкамланиши, жисмоний тарбия, спорт ва туризм билан шуғулланишларини таъминловчи комплекс тадбирлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дам олиш — болалар организмининг жисмоний ва руҳий функциялари тикланишига, унинг фаоллигини оширишга йўналтирилган махсус ижтимоий тадбирлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғломлаштириш — болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш, рационал овқатланиш ҳамда соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган тиббий, гигиеник, жисмоний тарбия тадбирларининг мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг асосий мақсади — болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгига миллий ғояни, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган вазифалар қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш ва амалга оширишнинг мукаммал тизимини яратиш, республика оромгоҳлар тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан ҳар йили режалар ишлаб чиқиш, зарур молиявий маблағлар манбаларини аниқлаш ва жалб этиш орқали ушбу режаларни тўлиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, унда бажариш муддатлари ва масъулларни аниқ кўрсатиш, ушбу режа ижросини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш юзасидан вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур йўналишда ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни жойининг ўзига чиққан ҳолда ўрганиб, доимий равишда мониторинг қилиб боришни йўлга қўйиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда бугунги кундаги «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, улар онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш, бу борадаги ишларга давлат ва жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ОРОМГОҲЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳлар фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаган ҳамда рационал овқатланишни ташкил этган ҳолда, уларнинг сифатли дам олдирилиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар манфаатларининг устуворлиги, уларнинг ижодий ривожланиши ҳамда ўз имкониятларини тўлиқ намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий меъёрлар ва оромгоҳ қоидаларига риоя қилган ҳолда, педагог ва етакчиларнинг болалар шахсини ривожлантириш ва уларнинг кўнгилли дам олишларини таъминлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қаватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш мобайнида болалар онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий чора-тадбирлар амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир оромгоҳ жамоаси ўз ташкилий-педагогик фаолиятининг йўналишларини юқори даражадаги тегишли ташкилотлар тавсия ва кўрсатмалари асосида мустақил равишда ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У ўз ичига соғломлаштириш, ривожлантириш, таълим-тарбиявий ва болаларни ижтимоий тиклаш дастурларини ишлаб чиқиш, болаларни ижтимоийлаштириш, улар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши учун шароитлар яратиш кабиларни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ОРОМГОҲЛАР ТУРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳлар 2 турга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стационар оромгоҳлар — стационар база асосида қурилган ёки вақтинчалик ижарага олинган объектларда ташкил этилиб, унда болалар смена давомида яшайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур оромгоҳлар стационар оромгоҳлар жойлашуви, таъминоти ва кун тартибини ташкил этишнинг санитария талабларига асосан фаолият олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кундузги оромгоҳлар — умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, спорт, ижтимоий хизмат кўрсатиш, санаторий-курорт муассасалари, клублар қошида вақтинчалик ташкил этилиб, унда болалар фақатгина кундуз куни дам олдирилади ва соғломлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу оромгоҳлар фаолияти таътил даврида болаларнинг кундуз куни дам олишларини таъминлаш ва соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашуви, таъминоти ва кун тартибини ташкиллаштиришнинг гигиена талабларига мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ОРОМГОҲЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳлар болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, тарбиявий ишларнинг мазмуни бўйича қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари. Оромгоҳлар фан олимпиадалари, таълим соҳасининг турли даражадаги мусобақалари ғолиблари бўлган 10 — 14 ёшдаги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун йўналтирилган бўлиб, унда бир ёки бир нечта фанлар ёхуд тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўрганилишига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари. Оромгоҳлар 8 — 18 ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун спорт йўналишидаги ўқув муассасалари тарбияланувчиларининг ўқув-машқ жараёнини давом эттиришлари, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, унда болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида ҳар хил гуруҳлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари. Оромгоҳлар юрак қон-томир тизимининг касалланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари, таянч-ҳаракат аппаратининг ўзига хос бўлмаган хусусиятлари билан бетоб бўлиб турадиган 7 — 14 ёшдаги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари. Оромгоҳлар умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари 15 — 18 ёшдаги ўқувчиларининг ижтимоий фойдали меҳнати дам олдириш ва соғломлаштириш билан бирга қўшиб олиб борилишига йўналтирилади. Унда болалар ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрланади, уларнинг меҳнат кўникмалари шакллантирилади. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш оромгоҳни ташкил этишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳарбий-спорт оромгоҳлари. Оромгоҳлар 12 — 17 ёшдаги болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни Ватан мудофаасига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари. Оромгоҳларда 7 — 14 ёшдаги болалар учун сайёҳлик-ўлкашунослик ва экскурсия ишларининг серқиррали турлари ташкил этилади, уларга мамлакатимизнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари чуқур ўргатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ихтисослашган болалар оромгоҳлари. Оромгоҳлар 7 — 14 ёшдаги болаларда етакчилик ва фаолликни шакллантириш, уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини оширишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни амалга ошириш бўйича мутасадди ташкилотчиларнинг таклиф ва ташаббуслари билан бошқа йўналишларда ҳам оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ОРОМГОҲЛАРДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТ ТУРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳларда болаларга кўрсатиладиган хизматлар қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, алоқа ва транспорт хизматлари. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ички ишлар органлари ходимларининг доимий навбатчилиги ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дарё, анҳор ёки сув ҳавзаси бўйида бўлишлари, сайрга чиқишлари оромгоҳ етакчиси ёки тарбиячиси кузатувисиз бўлишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир оромгоҳда ёнғин чиқиш ва табиий офат эҳтимолига қарши болаларни кўчириш режаси ишлаб чиқилади ва шунга асосан тайёргарлик кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ёнғин хавфсизлиги ва жароҳатланишнинг олдини олиш талабларига жавоб берувчи турар жой билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ ҳудудида бегона кишиларнинг бўлиши ёки яшашига мутлақо йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳлардаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир оромгоҳ шаҳарлараро телефон билан таъминланади, агар оромгоҳ жойлашган ҳудудга телефон тармоғи ўтказилмаган бўлса, у ҳолда уяли алоқа воситаси билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар белгиланган жойдан техник жиҳатдан соз бўлган транспорт воситаларида йўл патрул хизмати кузатувида оромгоҳларга олиб борилади ва олиб келинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни саёҳат, экскурсия ва сафарларга ёки оромгоҳ томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирларга олиб бориш ва олиб келиш учун транспорт воситалари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оромгоҳларни тиббий ёрдам билан таъминлаш, Давлат санитария назоратини ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда сифатини назорат қилиб бориш хизматлари. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир оромгоҳда тиббий пункт ташкил этилиб, у тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларга доимий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шай бўлган тиббиёт муассасалари олдиндан белгилаб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳга юборилишидан олдин шифокор ва тиббиёт ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади, тиббий ҳужжатлар текширилади, агарда болада бирор касаллик аломати аниқланса, унинг оромгоҳга жўнатилишига рухсат берилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ёши ва мавжуд касалликларини эътиборга олган ҳолда кун тартиби ишлаб чиқилади, рационал овқатлантириш ташкил этилади ва мунтазам равишда назорат қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг соғлиғи мунтазам равишда кузатиб борилади, улар шифокор томонидан режа асосида тиббий текширувдан ўтказилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади, уларнинг сифати ва белгиланган меъёрларга мослиги доимий равишда назорат қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий касалликлар (ўткир ичак касалликлари) кўпайиши мумкин бўлган ойларда тиббиёт ходимлари томонидан касалликнинг олдини олиш ва зарур бўлганда даволаш ишлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда соғлиқни сақлаш муассасаларига ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва бемор бола оромгоҳ раҳбари назоратида шифохонага ётқизилади;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ ошхонаси иши устидан назорат олиб борилади, таомнома тузишда шифокор иштирок этади, тайёр овқатлар калорияси текшириб борилади, ташқаридан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор рухсатисиз болаларга берилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиши, идиш-товоқ ва технологик жиҳозларни ювишда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши қаттиқ назоратга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, даволаш-профилактик, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-оқартув ишлар олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ жойлашган ҳудуд санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ҳолда тартибга келтирилади ва тозаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг болалар саломатлиги ва оромгоҳда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши учун, оромгоҳ раҳбарининг оромгоҳ ҳудуди тозалиги учун жавобгар шахс эканликлари белгилаб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг мониторинги олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим-тарбиявий хизматлар. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир оромгоҳда кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази иши ташкил этилади, болалар китоблар, журнал ва газеталар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг қизиқишлари ва иқтидорлари бўйича тўгараклар, болалар студиялари, компьютер синфлари, маҳорат дарслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпиадалар, викториналар, билимлар танловлари, техник ва бадиий ижодиёт кўргазмалари ўтказилади, фан ва санъат арбоблари билан учрашувлар уюштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ёши ва саломатлигига мос келувчи ижтимоий фойдали ва педагогик мақсадга мувофиқ меҳнат турлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ходимлар, айниқса, педагог ва етакчиларни оромгоҳ фаолиятига жалб этишда уларнинг ўз касбини пухта эгаллаганлиги, бола шахсини ҳурмат қилиши, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, фидойилигига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маънавий-маърифий ва маданий хизматлар. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ ҳудуди, бинолари, маънавият ва маърифат хоналари ноанъанавий ва қизиқарли равишда, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда ўзига хос жиҳозланади ва безатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ёшига қараб, улар стол усти ўйинлари ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат тўғрисида суҳбатлар, ўқилган китоблар, намойиш этилган кинофильмларнинг муҳокамаси ўтказилади, бадиий ва илмий-оммабоп кинофильмлар, мултьфильмлар, слайдлар, видеофильмлар намойиш этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш томошабинлар театри ва бошқа ижодий жамоаларнинг болалар учун спектакллари, концерт дастурлари намойиш этилади, болаларнинг музейлар, кўргазмаларга ташрифлари уюштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ёши, қизиқиш ва қобилиятларини эътиборга олиб, миллий мусиқа маданияти, тасвирий санъат, халқ ҳунармандчилиги, жаҳон маданияти ва санъати дурдоналари бўйича машғулотлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли миллатга мансуб болалар учун янги дўстлар орттириш, тил ўрганиш ва дўстлик клублари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларда жисмоний ва ақлий меҳнатга бирдай ҳурмат уйғотиш, уларда меҳнатсеварлик ва яратувчанлик хислатларини шакллантиришга қаратилган маҳорат дарслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъдодли болалар билан ишлашда уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига шароит яратиб берилади ва улар намунасида бошқа тенгдошларининг имкониятлари ҳам кашф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир тадбир ўтказилишига юқори талаб ва масъулият билан ёндашган ҳолда оромгоҳдаги барча нарсалар болалар ёшига мос, уларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ тартиб-қоидаларига амал қилиш, одоб-ахлоқ меъёрларини бажариш ва юксак интизомли бўлиш ҳар бир тарбияланувчига тушунтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳ ҳудуди болалар дунёсига мос равишда турли баннер ва шиорлар билан безатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хизматлар. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар учун эрталабки гигиеник ҳамда даволаш гимнастикаси ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ўйинлари ҳамда машғулотларини ўтказиш учун спорт майдончалари тайёрланади, улар спорт инвентарлари билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сузиш, югуриш, юриш, футбол, волейбол, теннис, шахмат, стол тенниси ва спортнинг бошқа турлари бўйича спорт мусобақалари ҳамда машғулотлар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортнинг оммавий турлари билан бир қаторда болаларнинг ёшини, билим даражалари, саломатликлари ва жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, махсус машғулотлар ҳам ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ўзларига маъқул бўлган спорт секцияларига қатнашиши, турли мусобақаларда иштирок этиши таъминланади, мазкур тадбирлар белгиланган тартибдаги тиббий кўрик остида амалга оширилиб, бу жараён тиббиёт ходимларининг назоратида бўлиши муҳимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сайёҳлик ва экскурсия хизматлари. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни сайёҳлик сафарлари ва экскурсияларга олиб чиқишдан олдин уларда экстремал ҳолатда ўзини тутиш кўникмалари шакллантирилади, хавфсизлик қоидалари тушунтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўналишлар бўйича турли экскурсиялар (шаҳар бўйлаб, шаҳардан ташқарида, дам олиш куни йўналишлари ва бошқалар) уюштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлкашунослик, ёш табиатшунослик ва экологик йўналишларда амалий машғулотлар ўтказилади, бу жараёнда болалар табиат ҳодисаларини кузатишлари ва таққослашлари, экологик муаммоларни амалиётда ўрганишлари ва муҳокама этишлари, бевосита тажриба ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мувофиқлаштирувчи гуруҳ зиммасига болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни таъминлашга доир барча чора-тадбирларни ташкил этиш, бу борада вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, мазкур йўналишда жойларда амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганиб, уларни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифалари юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни амалга ошириш ишларига давлат ташкилотлари билан бирга жамоат ташкилотлари ҳам кенг жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг республика миқёсидаги тизими яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни янгидан қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаб бориш туфайли республика оромгоҳлар тармоғи такомиллаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни тизимли равишда дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш қамрови йилдан-йилга ортиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ даражасида оромгоҳларда хизмат кўрсатиш борасидаги вазифалар ва уларнинг ижрочилари аниқ белгиланганлиги сабабли хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати яхшиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлодда ҳозирги даврдаги «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитет шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т У З И Л М А С И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳи тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н И З О М

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳи (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади)нинг асосий мақсади ва вазифалари, ҳуқуқлари, фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан ўзига юкланган вазифаларни самарали ташкил этиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш гуруҳ аъзолари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий мақсади оромгоҳларда болаларнинг сифатли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш орқали ҳар томонлама баркамол авлоднинг вояга етишига кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларида маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминотнинг барча тизимлари ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларига ёндош ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни оромгоҳларга олиб бориш ва уларни дам олишдан кейин олиб қайтишда транспорт хизмати хавфсизлигини, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек болалар, тарбиячилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, оромгоҳларни зарур дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча оромгоҳларда болаларнинг яшаш, овқатланиш ва дам олиш жойларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва нормалари устидан кучли назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш ва бу орқали болалар спортини оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида республикадаги таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат ходимлари ҳамда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича топшириқлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни оромгоҳларда дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари учун корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳомийлик маблағларини жалб этиш, ушбу маблағларни мақсадли ишлар учун йўналтириш ҳамда сарфланишини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимларининг оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик, идора ва ташкилотлардан Мувофиқлаштирувчи гуруҳга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича услубий материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда оромгоҳлар фаолиятига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лавозимига қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйганларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ижросининг самарали амалга оширилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири – Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси – Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг аъзолари тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган (сайланган) шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мувофиқлаштирувчи гуруҳи раиси гуруҳ фаолиятини бошқаради, унинг мажлисларини олиб боради, мажлислар баёнларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ фаолиятида қарорлар қабул қилишда аъзоларнинг тенгҳуқуқлилиги ва коллегиаллик тамойилларига амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлислари унда аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Зарурат бўлганда, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига кўриб чиқилаётган масалалар характерига қараб, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИДАГИ ИШЧИ ГУРУҲЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўз фаолиятини тизимли равишда йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 5 та асосий йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ишчи гуруҳ. «Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ:

оромгоҳларни малакали педагог ходимлар билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларнинг ахборот-ресурс марказларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоблари, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланмалар тайёрлайди ва ҳар бир оромгоҳга етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналишлари бўйича турли танловлар, болалар онгини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар ўтказиш, тўгараклар ташкил этиш ишларини йўлга қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ишчи гуруҳ. «Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни етарли миқдордаги барча зарур дори-дармон воситалари, шу жумладан, илон ва қорақурт заҳрига қарши зардоблар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг сифатини ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ўрганиб боради ҳамда аниқланган камчиликларнинг зудлик билан бартараф этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича давра суҳбатлари, савол-жавоблар, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-гигиенага доир тушунтириш ишларини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ишчи гуруҳ. «Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳ бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга маданият ва фан ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, машҳур спортчиларнинг ташрифини ташкил этиб, болалар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар, савол-жавоблар, маҳорат дарслари ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда мумтоз ва эстрада санъаткорларининг чиқишларини, миллий концерт намойишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда ўзбек миллий кинофильмлари намойишларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ишчи гуруҳ. «Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш давомида оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳлардаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир оромгоҳга ички ишлар ходимларини бириктириб, уларнинг доимий равишда навбатчилигини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла посбонлари ва фаолларини жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг белгиланган жойлардан оромгоҳларга бориб-келишларини таъминлайди, бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга болаларни олиб бораётган ва олиб келаётган ҳар бир транспорт воситасининг техник жиҳатдан соз бўлишини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга олиб борадиган йўлларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан соз бўлишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келадиган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш барча зарур чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тектоник ҳудудда жойлашган ёки сел келиши хавфи бўлган оромгоҳлар фаолиятини вақтинча ёпиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ходимлари учун қисқа муддатли ўқув машғулотлари ёки ўқув курслари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар учун йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ишчи гуруҳ. «Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ узлуксизлигини таъминлайди, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси ўчиб қолганда қўшимча чоралардан фойдаланиш имкониятини яратади, бу борада ҳар бир ҳудудда Штаблар ташкил этиб, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда тоза ичимлик суви таъминотини ташкил этади, чекка ҳудудларда жойлашган оромгоҳларга ичимлик сувининг махсус транспорт воситалари орқали узлуксиз равишда етказиб берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини ташкил этади, ободонлаштириш учун зарур бўлган махсус транспорт воситалари хизматларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳар бири Ишчи гуруҳ раҳбари ҳузурида тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутахассисларидан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган мониторинг гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг асосий вазифаси Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида таҳлилий ахборотлар тайёрлаб, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ масъул котибига тақдим этиб боришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишчи гуруҳлар болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича ўз йўналиши бўйича белгиланган ишларни амалга ошириш, зудлик билан ҳал этиш лозим бўлган вазифаларни бажариш ва назорат қилиш бўйича малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиши ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ҲУДУДИЙ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жойларда болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ топшириқларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича жойлардаги ҳудудий идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш режасини амалга ошириш учун талаб этиладиган молиявий маблағлар манбаларини аниқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, уларни реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни белгиланган меъёрлар асосида, узлуксиз равишда сифатли озиқ-овқат ҳамда гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни зарур инвентарлар билан таъминлаш чораларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ижросини тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан ҳомийлик маблағларини жалб этади ва уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги оромгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ МАЖЛИСИГА МАТЕРИАЛЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига материаллар гуруҳ аъзолари, ҳудудий гуруҳлар, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлиги ҳолатини ўрганиш материаллари асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлиси кун тартибининг ҳар бир масаласи бўйича ҳужжатлар пакетида гуруҳ қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ҳамда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига материалларни гуруҳ масъул котиби тайёрлайди, шунингдек у Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарорларининг ижроси мониторингини юритади ва унинг натижаларини Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 118-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)