Тошкент вилояти ҳокимининг
Қарори
ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ҚЎЛЛАНАДИГАН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Тошкент вилояти ҳокимининг 2009 йил 20 июлдаги 151-сонли «Тошкент вилояти ҳудудида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун қўлланадиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Ижара тўғрисида»ги Қонуни, Фуқаролик кодекси талаблари асосида, шунингдек кейинги вақтда вилоятдаги бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжнинг ва нарх-навонинг ошишини инобатга олган ҳолда, вилоятдаги бўш турган бино ва иншоотларни тартибга солиш, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни тартибга солиш, улардан оқилона фойдаланиш мақсадида, қарор қиламан:
2. Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари 2009 йил 1 январидан кучга киритилсин.
3. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси қошидаги «MULK-XISOB-IJARA» Давлат унитар корхонаси (Л. Тўраев) вилоятда ҳозирги кунда ишлатилмай бўш турган бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни аниқлаб, тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш, вилоятда қўшимча ишчи ўринларини яратиш мақсадида ҳар ойда қилинган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, ижара ҳақидан тўловларни ўз вақтида ўтказилиши бўйича бино эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1938-сон Фармонига асосан шахсан масъулдир.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2008 йил 1 февралдаги 32-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 12 январ,
12-сон
Вилоят ҳокимининг 2009 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент вилоятидаги қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақининг
ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ СТАВКАЛАРИ
ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ СТАВКАЛАРИ
| № | Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш бўйича корхона ва ташкилотлар номи | Ижара ҳақи I кв.м. майдонга |
| 1. | Савдо корхоналари ва дўконлар (умумий майдон) | 7152 |
| 2. | Китоб дўконлари ва техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи бўлимлар | 598 |
| 3. | Аҳолига ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва жисмоний шахслар | 4105 |
| 4. | Бинолардан офис тариқасида фойдаланиладиган қўшма корхоналар, ваколатхоналар, кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, фирмалар, ҳиссадорлик ва хусусий корхоналар ҳамда ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун | 7152 |
| 5. |
Бинолардан аниқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар (мулк шаклидан қатъий назар), шунингдек: |
2258 |
|
ишлаб чиқариш цехлари учун, умумий майдони 400 кв.м. майдондан ортиқ |
1026 | |
| 6. |
Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар, уларнинг | 578 |
|
уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар |
1315 | |
| 7. |
Умумий овқатланиш муассасалари (кафе, бар, ресторан, чойхона), шунингдек: | 4639 |
|
ишчи ошхоналари |
2178 | |
|
колледж ва лицей ошхоналари |
1815 | |
|
мактаб ошхоналари |
990 | |
| 8. | Банк муассасалари, шунингдек омонат кассалар | 6160 |
| 9. |
Алоқа муассасалари (давлатга тегишли) | 1881 |
|
тижорат (давлатга тегишли бўлмаган ) |
4639 | |
|
почта бўлимлари |
1505 | |
| 10. |
Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси | 1129 |
|
Маҳалла қўмиталари |
410 | |
| 11. | Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар | 4105 |
| 12. | Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар | 1676 |
| 13. | Дорихоналар, оптика ва тиббий ускуна дўконлари | 4639 |
| 14. | Пулли шифохоналар | 3176 |
| 15. | Касалхона, шифохона ва уларга тенг бўлган муассасалар (пулликларидан ташқари) | 410 |
| 16. | Ётоқхоналар | 1026 |
| 17. | Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари | 2320 |
| 18. | Ўқув юртлари ва касб-ҳунар курслари | 1258 |
| 19. | Ўйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар | 3487 |
| 20. | Бильярд хоналари | 7153 |
| 21. | Меҳмонхоналар | 3542 |
| 22. | Давлат мулки ҳисобланган дала ҳовлилар | 1800 |
| 23. | Тижорат кўргазмалари ва савдо кўргазмасини ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар | 6796 |
| 24. | Видеосалонлар, видео ва аудио кассеталарни ижарага бериш пунктлари, кабель студиялари | 11088 |
| 25. | Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун | 2753 |
| 26. | Автосервис, ёнилғи қуйиш ва ювиш шахобчалари (заправка) | 4292 |
| 27. | Автотраспорт турлари бўйича йиллик ижара ҳақи миқдори қуйидагича аниқланади: 1995 йилгача асосий воситалар таркибига киритилган автотранспорт, баланс қийматидан ижара ҳақи ва камида 1995 йилдан кейин асосий воситалар таркибига киритилган автотранспорт ва кам ижара ҳақи миқдори баланс қийматидан |
30% миқдорида ҳисобланади 20 % миқдорида ҳисобланади |
| 28. | Дискотека, тунги клублар | 3150 |
| 29. | Балиқ боқадиган сув ҳавзалари (бир гектар майдондан) | 434004 |
| 30. | Чорвачилик парранда, чўчқахона фермалар учун | 1088 |
| 31. |
Иссиқхона капитал қурилган ойнали | 1088 |
|
шу жумладан енгил типдаги плёнкали |
622 | |
| 32. | Боғлар, токзорлар (бир гектар майдонига) | 775525 |
| 33. | Ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонлари (бир гектар майдонига) | 1188 |
Вилоят ҳокимининг 2009 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ташкилот, муассаса ва корхоналарга қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари
| № | Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш | Ижара ҳақи ставкалари |
|
1. |
Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) | Вақтинча озод қилинган |
|
2. |
Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) | Вақтинча озод қилинган |
|
3. |
Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари | Вақтинча озод қилинган |
|
4. |
Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура органлари (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) | Вақтинча озод қилинган |
|
5. |
«MULK-XISOB-IJARA» Давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туманлар филиаллари | Вақтинча озод қилинган |
|
6. |
Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар | Вақтинча озод қилинган |
|
7. |
Жамият ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижорат билан шуғулланмайдиган бўлсалар | Вақтинча озод қилинган |
| Меҳр-мурувват кўрсатиш жамияти | Вақтинча озод қилинган | |
| Қизил Ярим Ой жамияти | Вақтинча озод қилинган | |
| Экологик жамғармалар | Вақтинча озод қилинган | |
| Соғлом авлод учун | Вақтинча озод қилинган | |
| Уруш фахрийлари жамияти | Вақтинча озод қилинган | |
| Ногиронлар жамияти | Вақтинча озод қилинган | |
| Байналминал жангчилар уюшмаси | Вақтинча озод қилинган | |
| Чернобиль ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси | Вақтинча озод қилинган |
Вилоят ҳокимининг 2009 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ҳудудий зоналар
| т/р | Шаҳар ва туманлар номи | Зоналар | Ҳудудий зоналар коэффициенти |
| 1. | Олмалиқ шаҳри Ангрен шаҳри Чирчиқ шаҳри |
1.2.3 | 1.5 дан - 2.5 гача |
| 2. | Охангарон шаҳри Бекобод шаҳри Янгийўл шаҳри |
1.2.3 | 1.5 дан - 2.0 гача |
| 3. | Зангиота тумани Қибрай тумани Тошкент тумани |
1.2.3 | 1.2 дан - 1 .8 гача |
| 4. | Қолган туманлар (жами 12 та) | 1.2.3 | 1.2 дан - 1.5 гача |
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:
Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қўлланиладиган коэффициентлар:
1-Ҳудудий зоналар коэффициенти (Зк):
Биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳлардаги шаҳар, туманларда 1.2 дан 2.5 гача, тўртинчи гуруҳда 1.2 дан 1.5 гача оширувчи коэффициентлар мавжуд (вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади).
1. Бинонинг қурилишига кўра тури (Кк)
алоҳида турган бино — 1,5
бинога тақаб қурилган — 1,0
бинонинг устки қисми, чердак, мансарда — 0,7
ярим ертўла, ертўла — 0,5
2. Ёндош ҳудудидан фойдалланиш коеффициенти (Кх)
ер майдони мавжуд бўлганда — 0,7
3. Тижорат йўлида фойдаланишда қулайлиги (Кт)
асосий қатнов йўлларида жойлашгани — 0,5
иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи — 0.4
Бинонинг ҳолати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.
Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:
Тс = Бс x Зк x (Кк + Кх +Кт)
бунда:
Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;
Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1кв.м учун энг кам ставкаси.
* Изоҳ:
1. Бошқа Давлат мулкининг турлари бўйича, Давлат бюджет ташкилотлар томонидан бериладиган, ижара ҳақи қуйидагича аниқланади:
а) 1995 йилгача асосий воситалар таркибига киритилган мулк баланс қийматидан ижара хақининг энг камида 30% миқдорида белгиланади.
б) Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимларининг структура бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга, маҳалла қўмиталари, Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар, уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга оширувчи коэффициентлар қўлланилмайди:
в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшилган қиймат солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади:
г) Уй-жой муҳандислик-коммунал қурилмаларини қайта тиклаш зарур бўлган ертўла, бино ва иншоотларни таъмирлаш, қайта тиклаш, уй-жой режасини қайта бажариш ишлари ижарачи ҳисобидан бажарилган тақдирда, бажарилган ишлар учун ажратилган маблағ миқдорига қараб, 4 (тўрт) мартагача камайтириш коэффициенти қўлланиши мумкин:
д) Марказлаштирилган тартибда (нарх-навонинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларига индекцация коэффициентлари жорий қилинган пайтда ижарачига ижарага берувчи (Бинонинг тасарруф эгаси) томонидан ёзма равишда хабар қилади. "MULK-XISOB-IJARA" Давлат унитар корхонасининг томонидан ижара ҳақига ўзгартиришлар киритилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга асосан керакли тўловларни бажаради.