29.01.2009 йилдаги 26-сон
Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган «Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури»нинг 1.1-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган, улар бўйича ушбу қарорга мувофиқ 2009 йилда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг йиғма энг кам параметрлари (кейинги ўринларда чора-тадбирларнинг йиғма комплекслари деб аталади) келишилган йирик саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятига баҳо бериш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)