10.01.2012 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТЕХНИКАВИЙ КЎМАКЛАШИШ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) билан ҳамкорликда техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб аталади) иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникавий кўмаклашишнинг биргаликдаги лойиҳалари доирасида ГИЦ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этиш билан боғлиқ тартибот масалалари юзасидан мунтазам мулоқот олиб бориш, ахборотлар алмашиш ва ушбу масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳаларнинг бажарувчиларини ва техникавий кўмак олувчиларни таклиф этган ҳолда, ГИЦ иштирокида лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қуйидагилар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ишчи органи функцияларини бажариш ҳамда ГИЦ иштирокида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик масалалари бўйича ГИЦ билан музокаралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида 1993 йил 28 апрелда тузилган Илмий тадқиқотлар ва мутахассислар жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Битимнинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг Илмий тадқиқотлар ва техникавий ҳамкорлик мутахассислари жамғармасини бошқариш билан боғлиқ функцияларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Илмий тадқиқотлар ва мутахассислар жамғармасини бошқариш юзасидан жавоб берувчи масъул муассаса этиб белгиланганлиги тўғрисида хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан лойиҳалар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ГИЦ иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш Мувофиқлаштирувчи гуруҳ билан келишилиши юзасидан уларнинг шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Тўлаганов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар бўйича ижрочи агентликлар билан биргаликда 2011-2012 йилларда ва кейинги йилларда Германия Федератив Республика Ҳукумати билан техникавий ҳамкорлик дастурлари доирасида лойиҳаларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириш учун лойиҳаларни танлаб олиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳаларнинг бошқа ижрочи ташкилотлари ва ГИЦнинг техникавий кўмагини олувчилар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва техникавий кўмаклашиш маблағларининг ишлатилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (ижрочи агентликлар) томонидан олинадиган ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш молия маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 10 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 15-модда)