Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 декабрь,
ПФ-4391-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 23 февралдаги ПФ-2552-сон Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзгўштсутсаноати» уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарорида:
1-банднинг биринчи хатбоши ва 6-банднинг биринчи хатбошидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9-банднинг учинчи хатбошидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучинин йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2007 йил 12 июндаги ПҚ-651-сон қарорида:
2-банднинг олтинчи хатбошидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 7-бандлардаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 декабрдаги ПҚ-1239-сон қарори иловасида:
«Масъул ижрочилар» устунининг 117-позициясидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
118-позициясидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарори 2-банди бешинчи хатбоши, 7-банди биринчи хатбоши ва 10-банди биринчи хатбошиларидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорида:
а) 2-илованинг III бўлимида:
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
172-позицияда «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг III бўлимидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида» 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон қарорининг 3-иловасидаги «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. «2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 29 августдаги ПҚ-1590-сон қарори 1-иловасининг III бўлимида «Ўзгўштсутсаноати» уюшмаси» сўзлари «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзгўштсутсаноат»)ни ташкил қилиш тўғрисида» 1993 йил 3 апрелдаги ПФ-588-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги ПҚ-382-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 512-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)