Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2011 30.05.2006 йилдаги ПҚ-359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, соҳа корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотишнинг бозор механизмларини ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ёғмойтамакисаноат» ва «Озиқовқатсаноат» уюшмалари муассисларининг умумий мажлиси томонидан мазкур уюшмаларни бирлаштириш ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасини ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси муассисларининг 1-иловага* мувофиқ таркибига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ички ҳамда ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, соҳани ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарига ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмларини кенгайтиришда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғ-мой саноати корхоналарининг чигит ишлаб чиқарувчилар билан, жумладан, чигитни қабул қилиш, қатъий ҳисобга олиш ҳамда уларнинг сифати устидан таъсирчан назорат ўрнатиш масалаларида ўзаро муносабатларни изчиллик билан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа корхоналари томонидан пахта ёғи чиқишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотишда тегишли тартибга амал қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа корхоналарига ахборот хизматларини кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар Уюшмага эркин аъзо бўлиш ҳамда унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига фаолият юритади.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 382-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси бир ой муддатда муассислар умумий йиғилишини ўтказсин, ўз низомини тасдиқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган тамаки саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ижроия аппарати Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 73«а»-уй манзилида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Уюшмани алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғмойтамакисаноат» ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сонли ва «Озиқовқатсаноат» қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-359-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 189-модда, 25-26-сон, 229-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда)