Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
МИНЕРАЛ ХОМАШЁЛАРНИ (ҚАТТИҚ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР) ОҚИЛОНА КОМПЛЕКС ТАРЗДА ҚАЙТА ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2011 йил 27 апрель, 6-24/11-4666/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 1-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Минерал хомашёларни (қаттиқ фойдали қазилмалар) оқилона комплекс тарзда қайта ишлаш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилида берилган.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Инспекция бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 апрель,
83-сон