ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
МАШЪАЛА ТИЗИМИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХАВФСИЗ ИШЛАТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 18 декабрь 20-15-447/12-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги № 323—сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Шоисматов томонидан 2007 йил 21 майда тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник ҳужжатларни тайёрлаш жадвалига асосан буюраман:
Машъала тизимининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари тасдиқлансин.
Бошлиқ И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 декабрь,
283-сон
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг 2008 йил 11 декабрдаги 283-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
МАШЪАЛА ТИЗИМИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХАВФСИЗ ИШЛАТИШ
ҚОИДАЛАРИ
1 боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур «Машъала тизимининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» (қуйида — Қоидалар) саломатлик ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларини назарга олган ҳолда, ЎзРнинг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилди.
2. Мазкур Қоидалар асосида алоҳида корхона ва ташкилотлар, машъала тизимини хавфсиз ишлатиш бўйича, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос маҳаллий шароитларини ҳисобга олиб, ўз йўриқномаларини ишлаб чиқишлари ва белгиланган тартибда тасдиқлашлари мумкин. Корхона йўриқномаларининг талаблари келтирилган ушбу Қоидалар талаблари даражасида бўлиши керак.
3. Ушбу Йўриқнома амалда жорий этилгандан бошлаб, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АКси 2001 йил 8 августда тасдиқлаган «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АКси объектлари учун машъала тизимининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш Қоидалари», ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 1994 йил. 30 сентябрда тасдиқлаган «Машъала тизимининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» (ПУ ва БЭФ-94) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
1 - §. Умумий талаблар
4. Машъала тизими қурилма тизимларидан чиқадиган ёнувчан газ ва буғларни қуйидаги ҳолатларда ташлаш ва кейинчалик ёқиш учун режалаштирилади:
а) аварияли ташлаш қурилмасини, сақлагичли клапанлар, гидрозатворлар, қўлда чиқариб ташлаш, ҳамда авария вазиятларида автоматик ёки дистанцияли бошқариладиган ёпқич арматуралари ва бошқалар ёрдамида технологик блокларни газ (буғ) лардан бўшатишда;
б) технологик регламентларда кўзда тутилган доимий пуфлашларда;
в) газ (буғ) ларни даврий ташлашларда, технологик объектларни ишга тушириш, созлаш ва тўхтатишда.
5. Машъала тизимини ишлатувчи корхоналарда, уларни хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланиши керак.
Йўриқномалар билан бир қаторда халқаро стандарт ОН8А8 18001 — 2007 «Касбий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасида менеджмент тизими»ни жорий этган ёки жорий этаётган корхона ва ташкилотларда касбий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси (КХ ва ММ) бўйича менеджмент дастури ишлаб чиқилиши керак.
6. Ушбу Қоидаларга мос келтиргунга қадар, ишлаб турган машъала тизимининг хавфсизлигини ошириш бўйича корхона томонидан йўриқнома ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланиши керак.
7. Янги қурилаётган машъала тизимини ушбу Қоидаларни четлаб ҳамда уларни хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномасиз ишга тушириш тақиқланади.
8. Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш, машъала тизимини ишлатувчи барча корхона ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Айни пайтда, ёнғин-портлаш хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат муҳофазаси талабларига, ҳамда тасдиқланган тегишли меъёрий ҳужжатларда баён қилинган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг талабларини эътиборга олиш зарур.
9. Машъала тизимининг электр қабул қилгичлари (алангани текшириш қурилмаси ва назорат-ўлчов асбоблари) электр таъминлашнинг ишончлилиги бўйича истеъмолчиларнинг I — категориясига киради.
II боб. МАШЪАЛА ҚУРИЛМАСИ
10. Машъала қурилмаси газлар ва буғлар сарфини, кенг диапазонда турғун (стабиль) ёнишини, доимий ва даврий ташламаларни тутунсиз ёқилишини ҳамда иссиқлик оқимининг хавфсиз зичлигини ва машъала стволининг юқориги кесими орқали ҳаво тушишининг олди олиниши таъминланиши керак.
11. Машъала қурилмаси каллак ва газ затвори билан жиҳозланган машъала танаси (ствол), назорат қилиш ва автоматлаштириш воситалари, дистанцияли электрпилта қурилмаси, ёнилғи гази ва ёнувчан аралашмаларни келтирувчи қувурўтказгичи, пилтаёқгич, навбатчи горелкалар ва қувурўтказгич боғламаларидан ташкил топган.
Зарурат бўйича машъала қурилмаси ажратгич (сепаратор), гидроёпгич, оловтўсгич (ацетилен йиғишда), насослар ва конденсатни четлатиш учун қурилмалар билан жиҳозланади. Буларнинг ҳаммаси лойиҳа билан аниқланади.
Эслатма. Ташлама газлар ва буғларда қаттиқ ва смолали моддалар борлигида газли затвор ўрнатилмайди, чунки уларнинг чўкишида, затворнинг ўтиш кесимидаги майдон камаяди.
12. Ёниш турғунлигини таъминлаш учун машъала каллагининг юқориги кесимининг диаметри, ташлама газда 0,5 товуш тезлигидан ошмаган газлар ва буғлар максимал тезлиги бўйича ҳисобланиши керак. Ҳаво зичлигига нисбатан 0,8 дан кўпроқ зичликдаги газлар ва буғларни ёққанда, ташлама тезлиги 120 м/с дан ошмаслиги керак.
13. Углеводородли газлар ва буғларнинг тўла ёниши учун табиий ва тутамайдиган газлардан ташқари сув буғи, ҳаво ёки сувни узатиш кўзда тутилади.
Буғ миқдори, доимий ташламаларнинг тутунсиз ёқилишини таъминлаш шартларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар ташлама тезлиги товуш тезлигига нисбатан 0,2 дан кўп бўлса, буғ узатиш талаб қилинмайди.
14. Ташлама газлар ва буғлар алангаланиши ва ёниш турғунлигини таъминлаш учун, машъала танаси ёнилғи газ ва ёнувчан аралашмалар навбатчи пилтаси горелкалари билан қувурўтказгичлар билан келтириладиган масофадан бошқариладиган электрпилта қурилма билан жиҳозланиши керак.
15. Пилтали навбатчи горелкаларни машъала каллагига ўрнатиш лозим. Горелкалар сони машъала каллаги диаметрига кўра аниқланади:
а) битта ва ундан кўп — диаметри 10 дан 250 мм гача бўлганда;
б) иккитадан кам эмас — диаметри 300 дан 550 мм гача бўлганда;
в) учтадан кам эмас — диаметри 600 дан 1000 мм гача бўлганда;
г) тўрттадан кам эмас — диаметри 1100 дан 1600 мм гача бўлганда;
д) бештадан кам эмас — диаметри 1600 мм дан катта бўлганда.
16. Машъала стволига навбатчи горелкалар учун ёнилғи гази келтирилиши, машъалани ёқиш қурилмасига эса, ёқиш аралашмасини тайёрлаш учун ёнилғи гази ва ҳаво келтирилиши таъминланган бўлиши керак. Ёнилғи гази ва ҳаво, йилнинг совуқ вақтларида буғларни конденсацияланиши ва сувнинг музлашини истисно қилувчи қолдиқ намлигигача қуритилган бўлиши ёки иситиладиган қувурўтказгичлар бўйича узатилиши керак. Ёнилғи газда механик аралашмалар бўлмаслиги керак.
17. Машъала стволида тортиш кучи натижасида машъала коллекторига (қувурўтказгич) ҳаво сўрилишини ва машъала тизимига узатиладиган пуфловчи газ зичлиги ҳавога нисбатан 0,8 дан камлигида, машъала тизими тўхтаган даврларида пуфловчи газ сарфи камайишининг олдини олиш учун машъала стволи олдидан суюқлик гидрозатвори ўрнатилиши лозим.
Гидрозатворлар суюқлик музлашининг олдини олиш учун иситувчи қурилма билан жиҳозланиши ёки иситиладиган хонада жойлаштирилиши керак.
Эслатма. Ташлама газлар ва буғлар температураси затвор суюқлигининг музлаш ёки қайнаш температурасига яқин бўлса, ҳамда машъала стволининг асосида 500 Ра (50 мм Н2О) кўп бўлмаган сийракланишда гидрозатвор ўрнатмаслик мумкин.
18. Машъала стволининг турли баландликларда жойлашган машъала каллаги ва бошқа ускуналарини монтаж қилиш ва таъмирлашда хавфсизликни таъминлаш учун хизмат кўрсатишга майдончалар ва нарвонлар кўзда тутилиши керак. Майдончалар орасидаги максимал масофа 6 дан ошмаслиги керак.
19. Машъала каллаги, навбатчи горелкалар, қувурўтказгич боғламалари ҳамда машъала стволининг юқорисидан 4 т участкасигача жойлашган маҳкамлаш деталлари қуйидаги иссиққа чидамли пўлатдан ишланиши зарур:
| Температура °С | < 700 | 700 — 800 | 800 — 1000 |
| Пўлат маркаси | 10Х14Г14Н4Т | 12Х18Н10Т | 20Х23Н 18 (лист) 10Х23Н 18 (қувурлар) |
Иссиққа чидамлилиги юқорида келтирилганлардан паст бўлмаган бошқа маркали пўлатлардан фойдаланиш мумкин. 1000°С дан юқори температурада титанли қотишмалардан фойдаланиш зарур.
Машъала каллаги участкасида боғлама қувурўтказгичларни чоксиз қувурлардан тайёрлаш керак.
20. Машъала стволига ёки унинг пастки қисмига киришдан олдин ўрнатиладиган, кислород миқдорини аниқлашга газдан намуна олиш учун қурилма, ҳамда сепараторлар ва гидрозатворлардан суюқлик намунасини олиш учун қурилма кўзда тутилиши керак.
21. Машъала стволидан олдин сепаратор, конденсатни узлуксиз чиқариб ташлаш ва ташқи иситиш учун қурилма билан жиҳозлашнинг керак.
22. Машъала стволини нурли ёруғликдан тўсиш, баланд тўсиқларни нурдан тўсиш ва маркировка қоидаларига кўра аниқланади.
Машъала тизими ишлаётганда, навбатчи горелкалар учувчи олов вазифасини бажаради; машъала тизими тўхташи ҳолларида, лойиҳада машъала стволи учини кўчма ёритгичлар билан нурли тўсиш кўзда тутилиши керак.
III боб. ТАШЛАМАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРГА ТАЛАБЛАР
23. Машъала тизимига ёнувчан газлар ва буғларни ташлаш доимий, даврий ва авария вазиятларига бўлинади.
Ташлама газлар ва буғларни ёқиш ёки йиғиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш учун қуйидаги тизимларга йўналтирилади:
а) умумий машъала тизимига (ташламаларнинг мос келувчанлиги шарти билан);
б) алоҳида машъала тизимига;
в) махсус машъала тизимига.
Газлар ва буғлар ташламасининг принципиал схемаси 2 ва 3 иловаларда* келтирилган.
2 ва 3 - иловалар рус тилида берилган
24. Машъала тизимига йўналтирилаётган газлар ва буғлар учун ҳар қайси ташлама манбаидаги эҳтимолли таркиби ва параметрлари (температура, босим, зичлик, ташлама сарфи ва давомийлиги) ҳамда энг катта зичликдаги иссиқлик оқими ташламасининг ҳисобланган варианти бўйича аниқланган бўлиши керак.
25. Буғлар ва газларнинг доимий ташламаларини фақат техник-иқтисодий асослар борлигида ёқиш учун йўналтирилади.
26. Пуфланадиган ва ташланадиган газлар ва буғларда, жумладан мураккаб таркибли газларда кислороднинг миқдори, лойиҳада асосланадиган ёнилғи билан эҳтимолли аралашмасида кислороднинг минимал ҳажмий ҳиссаси 50 % дан ошмаслиги керак.
Водород, ацетилен, углерод оксиди ва шу тез ёнувчи газлар аралашмасини ташлашда, кислороднинг ҳажмий миқдори 2 % дан кўп бўлмаслиги, бошқа углеводородлар ва органик моддаларни ташлашда — 5% дан кўп бўлмаслиги керак.
27. Умумий ва алоҳида машъала тизимига ташланадиган газлар ва буғларда суюқлик томчилари ва қаттиқ зарралар бўлмаслиги керак. Бу мақсадлар учун технологик қурилмалар чегараларида сепараторлар ўрнатилиши керак.
Газлар ва буғлар температураси, машъала коллектори ва келтирувчи қувурўтказгичларда ташлама маҳсулотларининг кристалланиш эҳтимолини истисно қилиш керак.
28. Технологик қурилмадан углеводородли газлар ва буғлар йиғиш қурилмаси билан машъала тизимига чиқишда, ташлама газлар ва буғлар температураси 200 °С дан юқори ва минус 30 °С дан паст бўлиши, айни пайтда газголдердан 150 — 200 т масофада газлар ва буғлар температураси 60 °С дан юқори бўлмаслиги керак. Умумий машъала тизими учун газлар ва буғлар температураси 300 °С дан юқори ва минус 30 °С дан паст бўлмаслиги керак.
29. Углеводородли газлар ва буғларни ёнилғи сифатида уларда ҳажмий миқдордаги йиғиш қурилмасига қуйидагиларни йўналтириш тақиқланади: инерт газлари — 5 % дан кўп, I ва II хавфлилик синфига кирувчи моддалар (бензолдан ташқари) — 1 % дан кўп, водород сульфиди — 8 % дан кўп.
Ёққанда I ва II хавфлилик синфига кирувчи зарарли моддалар ҳосил бўладиган ёки сақланадиган ташламаларни, кейинчалик қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш учун махсус сиғимларга йўналтириш керак.
30. Агар газлар ва буғларнинг доимий ва даврий ташламаларини мослаштириш ишчи — сақлагич клапанлар ва бошқа аварияга қарши қурилмалар учун босим ошишига олиб келса, уларни аварияли ташламага йўналтириладиган умумий машъала тизимига ташлаш тақиқланади.
31. Машъала коллектори босимига нисбатан кам босимга ҳисобланган, технологик аппаратлардан гидрозатвор орқали ташланадиган ёнувчан газлар ва буғлар махсус машъала тизимига ёки аварияли ташлашнинг бошқа сақлагичли қурилмаларидан, доимий ва даврий ташламаларидан, коллектор билан боғлиқ бўлмаган махсус машъала қувурўтказгичи бўйича йўналтириш керак. Махсус қувурўтказгич алоҳида сепаратор орқали машъала қурилмасининг бевосита стволига уланади.
32. Максимал ташлашда машъала тизимларида босим йўқотилиши қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак:
а) газлар ва буғларни аварияли йўналтирадиган тизимлар учун технологик қурилмаларда энг кўпи билан 0,02 МРа, технологик қурилмадан машъала стволи каллагидан чиққан жойгача бўлган участкада 0,08 МРа;
б) углеводородли газлар ва буғлар йиғиш қурилмаси бўлган тизимлар учун технологик қурилмадан машъала стволи каллагидан чиққан жойгача энг кўпи билан 0,05 МРа.
Алоҳида ва махсус машъала тизимлари учун босим йўқолиши чекланмайди ва уларга уланган аппаратларни хавфсиз ишлаш шарти билан аниқланади.
33. Ўзаро таъсирланиш натижасида портлашга олиб келиши мумкин бўлган моддалар (масалан, оксидловчи ва қайта тикловчи) ни машъала тизимига йўналтириш тақиқланади.
34. Машъала тизимида портлашдан хавфли аралашма ҳосил бўлишининг олдини олиш учун пуфлашда — ёнилғи ёки табиий, инерт газлари, жумладан технологик қурилмаларда олинадиган ва инерт газлардан фойдаланилади.
Пуфлаш газини узатишнинг принципиал схемаси 4-иловада* келтирилган.
4-илова рус тилида берилган
35. Технологик жараёнларни лойиҳалашда, зарур ҳолатларда аварияли блокка газлар ва буғлар келишини тўхтатувчи тегишли автоматик (берилган дастур бўйича) ёки масофадан туриб бошқариладиган кесувчи қурилмалар ёрдамида портлашдан хавфли газлар ва буғлардан аппаратлар ва қувурўтказгичларни блоклаб ажратиш кўзда тутилиши керак.
ІV боб. САҚЛАГИЧ КЛАПАНЛАРДАН ТАШЛАШ ВА УГЛЕВОДОРОДЛИ ГАЗЛАР ВА БУҒЛАРНИ ЙИҒИШ ҚУРИЛМАСИ
1 - §. Сақлагич клапанлардан ташлаш
36. Сақлагич клапанлардан ташланган муҳит машъала тизимига йўналтирилади.
37. Идиш ва аппаратларда ўрнатилган, портлашдан хавфли ва зарарли моддаларга кирмайдиган муҳит билан ишловчи сақлагич клапанлардан чиқадиган газлар ва буғларни ҳамда енгил газларни ташлаш қувури орқали атмосферага йўналтиришга рухсат этилади.
38. Ташлама қувурларининг тузилиши ва ташлаш шартлари, технологик ускуналар, бино ва иншоотлар жойлашган зонада портлашдан хавфли концентрация ҳосил бўлишини истисно қилувчи, ташланаётган газлар ва буғларнинг самарали тарқалиб кетишини таъминлаши керак. Ташлама қувур орқали чиқарилган, ёнувчан газлар концентрациясини ҳисоблаш 5-иловада* келтирилган. Айни пайтда суюқликнинг ташлама қувурга тушишидан ва уни тўпланишининг олдини олувчи қурилмалар кўзда тутилиши керак.
*5-илова рус тилида берилган
Эслатма:
1. Енгил газлар қаторига, зичлиги ҳаво зичлигига нисбатан зичлиги 0,8 дан кўп бўлмаган метан, табиий газ ва таркибида водород бўлган газлар киради.
2. Ҳаво зичлигига нисбатан унинг зичлиги 0,8 дан кўпга ошишига олиб келадиган ташланаётган газлар ва буғлар таркиби ўзгариш мумкин бўлган ҳолатларда, газни атмосферага чиқариш мумкин эмас.
3. Атмосферага ташлашларни ўтказишда корхона чиқиндиларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар концентрацияни ҳисоблаш методикаси ва санитария меъёрларига таяниш керак.
39. Таркибида I ва II хавфлилик синфига мансуб моддалар ҳажми 1% дан кам (водород сульфид ҳажми бўйича 8%) бўлган ёнувчан газлар ва буғларни сақлагич клапанлари орқали, умумий машъала тизимига йўналтиришга рухсат этилади; ҳажми бўйича 1% дан кўп I ва II хавфлилик даражаси синфига мансуб зарарли моддалар махсус машъала тизимига йўналтирилади.
40. Суюлтирилган углеводород газларини ва тез алангаланувчи суюқликларни сақлаш учун белгиланган, омборхона сиғимларида ўрнатилган сақлагич клапанлардаги ёнувчан газлар ва буғлар алоҳида ёки махсус машъала тизимига ташланиши керак.
41. Асосланган ҳолларда мазкур ташламаларни ёқиш учун умумий машъала тизимининг машъала стволига йўналтирилади.
2 - §. Углеводородли газлар ва буғларни йиғиш қурилмаси
42. Корхонада ташланаётган углеводородли газлар ва буғларни йиғиш, қисқа муддатга сақлаш ва улардан кейинчалик фойдаланиш учун (тегишли техник-иқтисодий асосланишда) машъала тизимининг таркибида углеводородли газлар ва буғларни йиғиш қурилмасини ўрнатиш кўзда тутилади.Бу ҳолда, шу машъала тизимига аварияли ташлаш рухсат этилмайди.
43. Углеводородли газлар ва буғларни йиғишда қуйидаги талаблар ҳисобга олиниши керак:
а) сепараторлар — газ конденсати тиндиргичлари дағал сепарацияни таъминлаши керак;
б) ўзгарувчан ёки доимий ҳажмдаги (камида 3 минг м3) газгольдер, 63 пунктга мувофиқ аниқланган миқдорда 5 — 10 мин мобайнида ташланаётган газлар ва буғларни қабул қилишни таъминлаши керак;
в) қўнғироқлар кўтарилиши тезлиги (ўзгарувчан ҳажмли газгольдерлар) ёнувчи газлар учун белгиланган ҳўл газгольдерларни хавфсиз ишлатиш, техник назорат қилиш ва таъмирлаш бўйича раҳбарий ҳужжат талабларига мос бўлиши керак;
г) ҳўл газгольдерлар ҳавзасининг юқори қатламида тўпланадиган газли конденсат тиндиргичларга ташланиши керак;
д) углеводородли газлар ва буғлар йиғиш қурилмаси, турғун ва авариясиз ишларни таъминлаши учун резерв ускунага эга бўлиши керак;
е) тиндиргичлардаги сув, кейинчалик тозалаш учун корхонанинг тегишли саноат оқова тизимига йўналтирилиши керак;
ж) сепарация аппаратураси пастки қисмида ташқи иситилишига ва иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак.
V боб. КОЛЛЕКТОРЛАР, ҚУВУРЎТКАЗГИЧЛАР ВА НАСОСЛАР
44. Алоҳида махсус машъала тизимлари учун битта машъала коллектори ва битта машъала қурилмаси режалаштирилиши керак.
Умумий машъала тизимлари, тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун иккита машъала коллекторига ва иккита машъала қурилмасига эга бўлиши керак.
Йилига 0,1мм дан кўп бўлмаган коррозия тезлигини келтириб чиқармайдиган газлар, буғлар ва улар аралашмаларини умумий машъала тизимига ташлашда, лойиҳа ҳужжатларида техник асосланганда, машъала қурилмаси битта коллектор билан таъминланишига рухсат этилади.
45. Умумий машъала тизимининг қувурўтказгичлар тармоқланиш жойларида машъала тизимидан технологик қурилмаларни, омборхоналарни ажратиб қўйиш, сепараторлар, коллекторлар ва машъала стволини қайта ёқиш мақсадларида, очиқ ҳолатда пломбаланган ёпқичли қурилмаларни горизонтал ҳолатда жойлаштириш мумкин.
46. Машъала коллекторлари ва қувурўтказгичлари минимал узунликда, минимал қайилишлар сонига эга бўлиши, уларни ер устидан (таянч ва эстакадаларда) ўтказиш зарур.
47. Машъала коллекторлари ва қувурўтказгичларида сальникли компенсаторларни ўрнатиш тақиқланади.
48. Машъала коллекторлари ва қувурўтказгичларининг иссиқлик компенсацияси, ташланаётган газлар ва буғларнинг максимал ва минимал температурасини, буғлаш учун буғнинг максимал температурасини ҳамда иситиладиган коллекторлар учун иситувчи муҳит температурасини ва энг кўп совуқ беш кунликнинг ўртача температурасини эътиборга олиб ҳисобланади.
49. Машъал тизимининг коллектор ва қувурўтказгичлари зарур бўлганда, иссиқлик изоляциясига эга бўлишлари ва (ёки) уларга машъала тизимида моддаларни конденсацияланиши ва кристалланишини ҳамда ёнувчан газлар ва буғларни ташлашда деформациянинг олдини олиш учун иситувчи йўлдошлар ўрнатилиши керак.
50. Ёнувчи газлар ва буғларни ёқиш учун белгиланган машъала қурилмаларида суюқликни доимо четлатувчи сепараторни қўллаш керак.
51. Машъала коллекторлари ва қувурўтказгичларини, одатда сепараторлар томон 0,003 дан кам бўлмаган қияликда жойлаштириш зарур. Агар бунинг иложи бўлмаса, машъала коллекторлари ва қувурўтказгичларининг пастки нуқталарида конденсатни четлатиш учун қурилма кўзда тутилиши зарур. Конденсат йиғгичлар суюқликнинг кетиб қолишига йўл қўймайдиган, ҳамда иссиқлик изоляцияси ва ташқи иситиш конструкциясига эга бўлиши керак. Конденсат йиғгичлар автоматик, асосланган ҳолларда эса, оператор хонасидан дистанцияли бўшатилиши керак. Сепараторлардан ва йиғгичлардан конденсатни тортиш учун марказдан қочма насослар қўлланилади.
52. Машъала коллекторига цех қувурўтказгичларини ўйиб жойлаштириш, уларнинг суюқлик билан тўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида юқоридан бошлаб бажарилиши керак.
53. Паст ҳароратда қайновчи суюқликлар (пропан, пропилен, аммиак ва таркибида аммиак бор газлар ҳам) буғларини ёқиш учун белгиланган машъала қурилмаларидаги сепараторларда конденсат миқдори камлигида, суюқликни сепаратордан чиқариб ташлаш, сепараторни иситувчи ташқи змеевикка буғ ёки иссиқ сув бериш (узатиш) ҳисобига рухсат этилади. Айни пайтда сиғимдаги босим белгиланган миқдордан юқори бўлмаслиги зарур. Ушбу талаб лойиҳа ҳужжатларида асосланади.
54. Ташлама газларда қаттиқ ёки смолали чўкмалар борлигида иккита паралель сепаратор ўрнатиш лозим. Аралашмаларнинг кам миқдорида, сепараторни муҳосараланган «очиқ - ёпиқ» сурма зулфинли тизимли байпас тармоғи ва доимий газ оқиб ўтишини ва сепараторни тозалаш имконини таъминловчи тез ечиб олинадиган тиқин (заглушка)лар билан жиҳозлашга рухсат этилади.
55. Ўрнатиладиган жойига кўра, I ва II - категория талаблари асосида ясаётган насосларни қўллаб, ГОСТ 115150 нинг ташқи муҳитининг иқлимий омиллари таъсири қисмига мос равишда жойланиши зарур.
56. Машъала сепаратори ва насосини бир-бирига нисбатан ўрнатиш, сепараторга келаётган конденсат насосга тўлиб, насос ишлашида кавитация (бўшлиқ) пайдо бўлишини истисно қилинишининг таъминланиши шарти билан амалга оширилади.
57. Сўрувчи қувурўтказгич насос томонига минимал узунлик ва нишабликка эга бўлиши ва унда турғун зоналар бўлмаслиги керак.
Сўрувчи қувурўтказгичнинг горизонтал участкаларини пастга (насос олдида) жойлаштириш керак. Бевосита сепаратордан сўнг горизонтал участкалар бўлмаслик иложини қилиш керак, бунинг учун сепаратор пастки штуцеридан насосга сўрувчи қувурўтказгичнинг чиқишини (учини) пастга вертикал жойлаштириш керак.
58. Сўрувчи қувурўзтказгич диаметри, тафсилотлар бўйича қабул қилинадиган насоснинг максимал унумдорлиги бўйича аниқланади.
59. Барча қувурўтказгичлар ва насосларнинг арматура боғламалари йилнинг совуқ кунларида музлашининг олдини олиш учун иситилиши ва иссиқ изоляцияга эга бўлиши керак.
60. Конденсатни йиғгич ва сепараторлардан сўриб олиш учун насосларни ишга тушириш ва тўхтатиш ишлари ҳам автоматик, ҳам улар ўрнатилган жойдан амалга оширилиши керак (6- иловадаги* схемага мос равишда бажарилади).
6 -илова рус тилида берилган
61. Насосларнинг тавсия этиладиган иш тартиби 6 - иловада* келтирилган.
62. Умумий машъала тизимларининг ўтказиш қобилиятини қуйидаги газлар ва буғлар сарфланишига қараб белгилаш лозим:
а) доимий ва даврий ташлашларда — барча уланган технологик қурилмалардан даврий (0,2 коэффициенти билан) ва доимий ташлашлар йиғиндисига, лекин энг катта ҳажмдаги ташловчи қурилмадан;
б) аварияли ташлашларда — барча уланган қурилмалардан аварияли ташлашлар (0,25 коэффициенти билан) йиғиндисига, лекин шу ташлашнинг энг катта қийматли қурилмадан аварияли ташлаш (1,5 коэффициенти билан) қийматидан кам бўлмаган.
Барча уланган технологик қурилмалардан аварияли ташламалар йиғиндисига ўтказиш қобилиятини ҳисоблашга рухсат этилади; аварияли, доимий ва даврий ташлашларда — ушбу пунктда ўрнатилган тартибда ҳисобланган барча турдаги ташлашлар йиғиндисига.
63. Алоҳида ва махсус машъала тизимларининг ўтказиш қобилиятини барча уланган технологик блоклардан доимий ташлашлар ва битта блокдан энг катта аварияли ташлаш йиғиндисига ҳисоблаш лозим.
64. Қўлда ёки узатмани дистанцияли улаш билан аварияли ташлаш учун сурма зулфинлар ўтказиш кесимининг майдони, қурилмадан чиқишдаги машъала коллекторининг ўтказиш имкониятига мос келиши керак.
65. Ташланадиган газлар ва буғлар қувурўтказгичларда фланецли уламалар фақат арматура, НЎА уланиш жойларида, монтажли уламалар учун эса, пайванд ишларини бажариб бўлмайдиган жойларда рухсат этилади.
Машъала коллектори (қувурўтказгич) ва машъала стволининг ҳар қайси пайвандланган чоклари, пайванд чоклари сифатини самарали текширишни таъминловчи, бузмайдиган усул билан текширилади.
66. Машъала стволидан олдин коллекторда ёки машъала стволида, мустаҳкамликка синашни ўтказишда тиқинларни ўрнатиш учун фланецли уланишдан бўлиши керак.
67. Технологик қурилмалар ва цех машъала қувурўтказгичларини азот ёки ҳаво билан пуфлаш учун ишга тушириш ёки таъмирлаш учун тўхтатишда, асосланган ҳолатларда технологик қурилманинг чиқиш жойида ажратувчи арматурали свеча ўрнатилади.
68. Портлашдан хавфли аралашма ҳосил бўлишининг олдини олиш учун пуфловчи (ёнилғи ёки инерт) газни машъала стволи бошланишига узлуксиз узатилиши режалаштирилиши зарур. Ёнилғи газининг узатилиши тўхтаган ҳолларда инерт газининг автоматик узатилиши режалаштирилиши керак. Пуфлаш газининг миқдори ушбу Қоидаларнинг 98 - пунктига мос ҳолда аниқланади.
VІ боб. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
1 - §. Ҳудуд ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
69. Машъала қурилмасини шамол йўналишини (роза ветров) ҳисобга олиб, машъала коллекторлари қувурўтказгичларини минимал узунликда, кўпроқ корхона тўсиқларига ёндашган жойларга ўрнатиш лозим. Алоҳида еки махсус машъала қурилмасининг стволини, тегишли хавфсизлик меъёрларига риоя қилинганда, технологик қурилма ҳудудида жойлаштириш мумкин.
70. Машъала стволи, бино ва иншоотлар, машъала қурилмасига кирадиган ускуналар атрофи текисланиб, транспорт ва пиёдалар учун йўллар ўтказилган бўлиши керак.
71. Алоҳида турувчи машъала стволи атрофидаги майдон тўсилган бўлиши ва огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак. Тўсиқларда ходимлар учун ўтиш жойлари ва транспорт воситаларига дарвоза бўлиши керак.
72. Машъала стволи билан омборхоналар, бино ва иншоотлар, оралиқ трансформатор станциялари ва технологик қурилманинг бошқа объектлари орасидаги масофани, ёнилғи оқимининг рухсат этилган зичлиги ва ёнғинга қарши меъёрларни ҳисобга олиб аниқлаш лозим. Келтирилган объектлар ва машъала стволи орасидаги масофа уни бевосита технологик қурилма майдонида жойлашишида, фақат иссиқлик оқимини рухсат этилган зичлигидан келиб чиқиб ҳисоблаш зарур.
73. Машъала каллакларига хавфсиз хизмат кўрсатиш ва уларнинг таъмирланишини таъминлаш учун машъала стволлари орасидаги масофа ишлаётган машъаладан келадиган иссиқлик оқими зичлиги, таъмирланаётган машъала каллагида рухсат этилган меъёрдан ошмаслиги керак.
74. Ходимларга иссиқлик таъсирини камайтириш учун машъала стволларидаги нарвонлар, қўшни машъала стволларининг қарама-қарши томонида жойлаштириш лозим.
75. Тўсиқлардаги ўтиш жойларининг сони машъала стволлари сонига тенглашиши керак. Тегишли ўтиш жойидан ҳар қайси машъала стволигача масофа энг яқин бўлиши керак.
76. Алоҳида турувчи сепаратор ва насосларни машъала стволи билан бирга қўшилган сепараторлардан ташқари, машъала стволи тўсиғи зонасида жойлаштириш тақиқланади.
77. Иссиқлик таъсири зонасида жойлашган ускуналар ва иншоотлар материаллари оловга чидамли бўлиши керак.
VII боб. НАЗОРАТ-ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИ
78. Машъала тизимларини назорат қилиш ва масофадан туриб бошқариш қуйидагича амалга оширилади:
а) умумий машъала тизими учун — ўзига тегишли бошқарув хонасидан (оператор хонаси, марказий бошқарув пульти — МБП) ёки машъала тизимига газ ташлаётган технологик қурилмалардан биттасининг хонасидан;
б) алоҳида ва махсус машъала тизими учун — газ ташлаётган технологик қурилмаларнинг биттасининг бошқарув хонасидан.
79. Машъала тизимлари, қуйидаги параметрлар бошқарув хонасига кўрсаткичлари чиқарилган қайд қилиш воситалари билан таъминланиши керак:
а) машъала коллектори ва газ затворига пуфлаш газининг сарфи;
б) сепараторларда, конденсат йиғгичларда суюқлик сатҳи;
в) машъала гидрозатворларида суюқлик сатҳи;
г) ташлама газлар ва буғлар ҳамда углеводородли газлар ва буғлар йиғиш қурилмасидан қайтиб келадиган конденсат миқдори;
д) газгольдерга келиб тушадиган газлар ва буғлар температураси;
е) машъала гидрозатворидаги суюқлик температураси.,
Эслатма. Бевосита технологик қурилма ҳудудида жойлашган машъала тизимларида, шу жойнинг ўзида пуфлаш учун газ сарфини қайд қилиш учун асбоб ўрнатишга рухсат берилади.
80. Машъала тизимлари қуйидаги ҳолатларда бошқарув хонасига сигнал берувчи воситалар билан таъминланган бўлиши керак:
а) коллектор ва газ затворига пуфлаш газининг минимал рухсат этилган сарфи рўй берганда;
б) навбатчи горелкаларга келадиган газнинг сарфи минимал рухсат этилган даражага тушганда;
в) навбатчи горелкалар алангаси ўчганда;
г) машъала стволининг асосида 1000 Ра босимга тенг ва ундан кўп сийракланиш содир бўлганда;
д) сепараторларда, конденсат йиғгичларда суюқликнинг сатҳи минимал ва максимал рухсат этилган даражага келганда;
е) машъала гидрозатворларида суюқликнинг сатҳи минимал рухсат этилган даражага етганда;
ж) компрессор хонаси, насосхона, кириш эшиги устида жойлашган нурли ва товушли қўш сигнал берувчи огоҳлантирувчи қурилмалари билан гидрозатвор, ҳамда газгольдерлар, сепараторлар, насослар ўрнатилган жойлардаги ташқи қурилмалар хоналарида, аланга тарқалишининг пастки концентрация чегарасидан 20 % миқдорида ёнувчан газлар ва буғлар йиғилганда;
з) газгольдерга келаётган газларнинг температураси максимал рухсат этилган даражага етганда;
и) машъала гидрозатворидаги температура минимал рухсат этилган даражага тушганда;
к) конденсатни тортиш бўйича насосларни улаганда;
л) компрессорни улаганда.
Эслатма:
1. Агар машъала стволи баландлигига ҳаво ва пуфлаш гази зичликлари фарқининг кўпайтмаси 500 Ра (50 mm Н2О) дан кам бўлса, сийракланиш ҳақида сигнал бериш мосламасини ўрнатиш талаб қилинмайди.
2. Лампа ёниш сабабини аниқлаш имконини берувчи маълумот борлигида сигналларни биттага ёки бир қанча лампага бирлаштиришга рухсат берилади.
81. Ўт олдириш тизимида ва клапан ёки вентилларни тартиблашгача бўлган тармоқларда ёнилғи гази ва ҳаво босими, буғ босими сепараторларда ва конденсат йиғгичларда суюқлик сатҳи ва температура жойи бўйича дубль асбоблар ўрнатиш билан тартибланиши керак.
82. Машъала қурилмаси конструкциясида навбатчи горелкага узатиладиган ёнилғи газ босими ва машъала коллектори бошланишига узатиладиган пуфлаш гази миқдори автоматик тартибланиши кўзда тутилиши керак.
83. Машъала тизимлари НЎА ва А воситаларининг инерцияли ишлаб кетиши ва электр сурма зулфинларнинг очилиши вақтини ҳисобга олиб монтаж қилинган автоматик муҳосаралаш билан жиҳозланиши керак. Улар қуйидагиларни таъминлайди:
а) машъала коллекторида 1000 Ра га тенг ва ундан кўпроқ сийраклашишда инерт газини газ затворига узатишни;
б) пуфлаш (ёнилғи) газини узатиш тўхтатилганда, машъала коллектори бошланишига инерт газини узатишни;
в) сепаратордан ва конденсат йиғгичлардан, максимал сатҳга етганда гидрозатвор орқали доимий тўкилишидан ташқари конденсатни чиқариб ташлашни;
г) газгольдерга газ келиш тармоғида электр сурма зулфинларнинг бир вақтда ёпилиши билан уни 85 % тўлдирилишида машъала қурилмасида газ ташлаш тармоғида электр сурма зулфинларнинг очилишини;
д) машъала стволига газ ва буғлар ташлаш тармоғида электр сурма зульфинларни, кейинчалик ёпилиши билан газгольдерни 70 % га тўлдирилишида газ келиш тармоғида электр сурма зулфикларнинг очилишини; газголдерни камида 25 % га тўлдирилишида, қўлда ишга туширишга рухсат берувчи ёки автоматик сигнални;
е) газгольдерда газ ҳажми 10 % гача камайганда, компрессорларни автоматик тўхтатишни;
ж) газгольдерни камида 25 % га тўлишида, қўлда ишга туширишга рухсат берувчи сигнал берилиши ёки ишга тушириш, операциясини автоматик тарзда ўтказишга имкон берувчи конструкцияли компрессорларни ишга солишни.
84. Аҳоли яшаш жойларидан узоқда бўлган қишлоқ хўжалиги учун суюқ аммиак омборхоналаридаги машъала тизимларида, асосланган ҳолларда бошқарув хоналарида қуйидаги параметрларни дистанцияли назорат қилиш ва сигнал бериш воситаларини ўрнатиш кўзда тутилади:
а) газ затворига узатиладиган инерт гази ёки ёнилғи газининг минимал рухсат этилган босимини;
б) сепараторда суюқликни насос билан чиқариб ташлашда суюқликнинг максимал ва минимал сатҳини;
в) гидрозатвордаги суюқликнинг минимал сатҳи ва конденсат йиғгичдаги максимал сатҳини;
г) машъала стволи асосида 1000 Ра га тенг ёки ундан кўпроқ сийракланиш ҳосил бўлишини (агар унинг рўй бериши ҳисобга олинган бўлса).
Шунингдек, қуйидаги жойларда назорат ўрнатиш кўзда тутилади:
д) ўт олдириш тизимида ва тартибловчи клапанлар ва жўмракларгача бўлган тармоқларда ёнилғи гази ва ҳаво босимини;
е) машъала қурилмасига келувчи тармоқ (манбаи)ларда пуфлаш гази, буғи ва ҳавонинг босимини.
85. Нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналаридаги машъала тизимларининг бошқарув хоналарида сигнал бериш воситалари ва технологик қурилмалардан газ ташланишини қайд қилиш воситалари ўрнатилиши керак.
86. Нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналарининг машъала тизимларида, машъала коллектори бошланишига узатиладиган пуфлаш гази миқдори автоматик тартибланиши керак.
VIII боб. МАШЪАЛА ТИЗИМЛАРИГА МАХСУС ТАЛАБЛАР
1 - §. Сариқ фосфор ишлаб чиқариш
87. Ёнувчан суюқликларни ҳайдашда насосларнинг ишончли ва авариясиз ишлашини таъминлаш учун улар муҳосараланишини ва хавфсизликка таъсир қилувчи ишлар параметрларининг бузилиши ҳақида огоҳлантирувчи сигнал бериш воситалари билан жиҳозланиши керак.
88. Сепараторлар, гидрозатворлар ва газли затворлар машъала стволида ўрнатилмайди. Машъала қурилмасига сув буғи (сув) узатиш тақиқланади.
89. Машъала стволига ташламалар йўқлигида азотни узатиш тартиби, техник лойиҳавий ечимларга мувофиқ ишлаб чиқилган, корхона бош муҳандиси тасдиқлаган махсус йўриқномага мувофиқ аниқланади.
90. Машъала қурилмасининг руда-термик печини, ташлама газларни ҳаво билан контактлашганда, ўз-ўзидан алангаланишга мойиллиги борлиги оқибатида пилта қурилмасиз ва навбатчи горелкасиз ишлатишга рухсат этилади.
2 - §. Табиий газнинг оксидловчи пиролизи билан ацетилси ишлаб чиқариш
91. Ташланадиган аралашмалар табиий газни оксидловчи пиролиз реакторидан сўнг алоҳида машъала тизимига йўналтирилади. Аралашмада кислороднинг миқдори ишга тушириш даврида мазкур ишлаб чиқариш технологик регламенти билан аниқланиши ва автоматик газтаҳлиллагичлар билан назорат қилиб борилиши керак.
92. Машъала стволини ўрнатишда аппаратда ёки ишлаб чиқариш бино тўсиқли жойлари (этажеркалари) да гидрозатвор ўрнатилмайди.
93. Машъала каллагидан ацетиленнинг портлаб, парчаланиб тарқалишининг олдини олиш учун машъала тизимига киришдан олдин машъала стволига иситиш қурилмаси билан жиҳозланган оловтўсгич ўрнатилиши керак.
94. Ташлама ёнувчан газларда углеводород ҳажмий миқдори 20 % гача бўлганда, аланга зонасига буғ ёки пуркалган сувни узатмасликка рухсат берилади.
IХ боб. ИШГА ТУШИРИШ ВА ИШЛАТИШ
95. Ҳар бир ишга туширишдан олдин машъала тизими, машъала стволининг пастки қисмида минимал портлашдан хавфидан 50 % дан кўп бўлмаган кислород миқдоригача азот билан пуфланиши керак. Технологик қурилмаларни азот билан пуфлаганда, машъала тизимига ҳаво киришининг олдини олиш учун, ташлама газлар свеча орқали атмосферага ташланиши керак.
Машъала тизимига уланган барча технологик аппаратларни азот билан бир вақтда пуфлаганда, ҳавони чиқариб юбориш учун машъала стволидан пуфланган газларни горелкаларни ўчириб қўйиб ташлашга рухсат берилади.
96. Момақалдироқ вақтида одамларнинг машъала қурилмаси майдончаларида туриши, металл қисмларга ва қувурларга тегиши тақиқланади.
97. Машъала тизимига ҳаво киришининг олдини олиш учун пуфловчи газ (инерт ёки ёнилғи) узатилиши кўзда тутилиши керак; улар машъала стволи (каллак ости) кесимига ҳисоблаганда, қуйидаги оқим тезлигини таъминлаши керак:
а) камида 0,05 м/с — газ затвори борлигида;
б) камида 0,9 м/с — газ затвори йўқлигида ва пуфлаш (ёнилғи) гази зичлиги 0,7 кg/m3 ва ундан кўп бўлганда;
в) камида 0,7 м/с — газ затвори йўқлигида ва инерт пуфлаш газ (азот) да.
Эслатма. Газ затвори билан жиҳозланмаган машъала тизимларида зичлиги 0,7 м/с дан кам бўлган ёнилғи газидан пуфлаш сифатида фойдаланиш тақиқланади.
98. Юқори температурагача қиздирилган ёнувчан газлар ва буғларни ташлашнинг бевосита тўхтатилишидан олдин, совутилиши ёки конденсацияланишида машъала тизимида вакуум ҳосил бўлишининг олдини олиш учун пуфлаш газини қўшимча равишда юбориш таъминланиши керак.
99. Машъала тизимида таъмирлаш ишларини ўтказишдан олдин, у технологик қурилмалардан стандарт тиқинлар билан ажратилиши (узиб қўйилиши), ёнувчан моддалар бутунлай қолмагунча азот билан пуфланиши (зарур ҳолларда буғланиши) керак; бундан сўнг кислородни ҳажмий миқдори камида 18 % га етмагунча, ҳамда зарарли моддалар миқдори эса рухсат этилган санитария меъёрларида бўлиши учун ҳаво узатилади.
100. Умумий тўсилган зонада бир қанча машъала стволлари жойлашишида машъала каллагини таъмирлаш иссиқликдан ҳимояланган костюмда ўтказилиши керак.
101. Машъала стволи тўсилган зонада машъала тизимини ишлатишга алоқаси йўқ шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
102. Машъала қурилмаси ҳудудида (майдонида) очиқ қурилмалар учун амалдаги меъёрларга мос равишда дастлабки ўт ўчириш воситалари ва ёнғин инвентари бўлиши керак.
ХI боб. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
103. «Машъала тизимининг тузилиши ва уни хавфсиз ишлатиш қоидалари» «Ўзбекнефтгаз»: МХК, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши, «Ўзкимёсаноат» ДАК ва ЎзР ИИВ ЁҲББ билан келишилган.
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси У. НАЗАРОВ
Кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси А. ҒУЛОМОВ
Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Ғ. ИБРОҲИМОВ
ЎзР ИИВ ЁҲББ бошлиғи А. ИСЛАМОВ