19.03.2008 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи, 19.03.2008 йилдаги 55-сон
Кучга кириш санаси
12.04.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРРАНДАЛАРНИНГ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯЛАРИДА ПЕРОРАЛ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ЭНРОКСИМ 10 % ЛИ КУКУН ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли баёнига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Паррандаларнинг бактериал инфекцияларида перорал қўлланилувчи энроксим 10 % ли кукун препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 14 августда тасдиқланган «Паррандаларнинг бактериал инфекцияларида перорал қўлланилувчи энроксим 10 % ли кукун препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-сон

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 55-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паррандаларнинг бактериал инфекцияларида перорал қўлланилувчи энроксим 10 % ли препарат кукунини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланма

I. Умумий маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Энроксим 10 % ли кукуни (Pulvis Aenroxim 10%) — фаол таъсир этувчи моддаси сифатида энрофлоксацин ва тўлдирувчилари бўлган микробларга қарши препарат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синонимлари: ренровет, энрофлокс, колмик Е.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Препарат ташқи кўринишига кўра оч сариқ рангли кукун, 1,0 г кукун таркибида таъсир этувчиси сифатида 100 мг энрофлоксацин мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Препарат шиша флаконларга ёки полиэтилен идиш ва қопқоқли полиэтилен флаконларга ёки фольгали ўрамларга 5,0, 10, 20, 50, 100, 200, 500 ва 1000 граммдан қадоқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Препарат қуруқ бинода, болалар қўли етмайдиган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, «Б» рўйхати бўйича сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Препаратнинг яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда тайёрланган кунидан бошлаб 3 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фармакологик хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Энроксим таркибига кирувчи энрофлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб ва кенг кўламдаги бактерияларга қарши таъсирга эга, граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан эшерихиялар, сальмонеллалар, пастереллалар, стафилококклар, кслебсиеллалар, псевдомонадлар, бордетеллар, кампиллобактериялар, кориебактериялар, протея ва микоплазмаларга нисбатан фаол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Энроксим парранда ошқозон-ичак трактидан яхши сўрилади ва организмнинг барча орган ва тўқималарига тарқалади. Препаратнинг қондаги максимал концентрациясига 1,5-2 соатдан кейин эришилади ва у 6 соат давомида сақланади, терапевтик концентрация эса 24 соат мобайнида сақланиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Препаратнинг оғиз орқали юборилган асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик ва сафро орқали ажралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Энроксим паррандаларга колибактериоз, сальмонеллез, некротик энтерит, стрептококкоз, гемофилез, кампилобактерияли гепатит, микоплазмоз, ва бошқа қўзғатувчилари энрофлоксацинга таъсирчан бўлган касалликларида даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Препарат паррандаларга озуқага қўшилган ҳолда 1 кг парранда вазнига 100 мг дозада (ёки 1 кг препарат 1000 кг озуқага) 3 — 5 кун давомида, сальмонеллёзда эса 5 — 7 кун давомида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тавсия этилган дозаларда қўшимча асоратлар кузатилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Препарат энрофлоксацин тухум билан ажралиб чиқиши туфайли тухум қўювчи товуқларга қўлланилмайди, ҳамда антагонстик таъсир пайдо бўлиши сабабли левомицетин, тетрациклин ва макролидлар гуруҳига мансуб препаратлар билан биргаликда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Паррандаларни сўйишга препарат сўнгги марта қўлланилгандан кейин 12 кун ўтгач рухсат этилади. Белгиланган муддатдан аввал сўйилган гўштдан, гўштхўр ҳайвонларга емиш сифатида ёки гўшт суяк уни ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Норозиликларни баён этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgiikl@rambler.ru. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга препаратнинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва препаратнинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.