Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
ИТЛАРНИ ГИЖЖАСИЗЛАНТИРИШДА ДРОНТАЛ-ПЛЮС ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Итларни гижжасизлантириш Дронтал-плюс препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2005 йил 14 июнда тасдиқланган «Итларни гижжасизлантиришда Дронтал-плюс препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
51-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 51-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Итларни гижжасизлантиришда Дронтал-плюс препаратини қўллаш бўйича
Қўлланма
I. Умумий маълумотлар
1. Дронтал-плюс (drontal-plus) — итлар учун антигельминтик. Препаратнинг 1 та таблеткаси таркиби 50 мг празиквантел, 144 мг пирантелэмбонат ва 150 мг фебантеллардан иборат.
2. Дронтал-плюс таблеткалари оч-сариқ рангда бўлиб, уни тенг тўрт қисмга ажратувчи иккита ўйиқ чизиққа эга. Блистерларда 6 та таблеткадан чиқарилади. Блистер оқ рангли, ёзув ва расмлари эса зарғалдоқ рангда бажарилади.
3. Препарат завод ўрамларида болалар қўли етмайдиган қуруқ ва салқин жойда +8 дан +20°С гача ҳароратда сақланади.
4. Препаратнинг яроқлилик муддати очилмаган ўрамда 5 йил.
II. Фармакологик хусусиятлари
5. Дронтал-плюс юмалоқ ва япалоқ гижжаларга нисбатан таъсирчан. Празиквантель ит ичакларидаги барча цестод, пирантелэмбонат ва фебантел — нематодларни йўқотади.
III. Қўллаш тартиби
6. Препарат итларга думалоқ ва япалоқ гижжаларга қарши профилактик ҳамда терапевтик ишлов беришда қўлланилади.
7. Озуқа билан ёки зўрлаб берилади. Препарат қабул қилишдан аввал очлик диеталари талаб этилмайди.
Дозировкаси: 1 таблеткадан 10 кг итнинг тирик вазнига.
Препарат қуйидаги жадвал бўйича дозаланади, 1 курсида бир марта берилади:
|
Итларнинг катталиги |
Ит оғирлиги (кг) |
Таблеткалардаги дозаси |
| Лайча ва кичик кучуклар | 0,5-2 | 1/4 |
| | 2-5 | 1/2 |
| | 5-10 | 1 |
| Ўртача | 10-20 | 2 |
| | 20-30 | 3 |
| Йирик | 30-40 | 4 |
8. Қўллаш муддати:
а) 6 ойгача бўлган кучукларга
| Даволаниш курси | Лайчалар ёши |
| 1 | 2 ҳафталик |
| 2 | 4 ҳафталик |
| 3 | 8 ҳафталик |
| 4 | 12 ҳафталик |
| 5 | 4 ойлик |
| 6 | 5 ойлик |
| 7 | 6 ойлик |
б) катта ёшдаги итлар
ҳар 3 ойда, яъни йилига 4 маротаба;
паразитнинг яшаш даврийлигига мувофиқ (препарат даври бўйича) қайта юқтириш даражасига кўра;
урғочи итларни қочиришдан аввал ҳамда болалашдан 10 кун олдин қўлланилади (курс давомийлиги лайча итларникидек).
9. Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. Қўшимча асоратлар аниқланмаган. Дронтал-плюс шунингдек қари ва ҳолсизланган ҳайвонларга ҳам қўлланилиши мумкин.
Препарат қўлланилаётганда итларга пиперазин бериш тавсия этилмайди.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
10. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1-а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга препаратнинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва препаратнинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.