Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2023 25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2229
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2229
Кучга кириш санаси
04.06.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2023
Ҳужжат 04.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ БАНК ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ БОШҚАРИШИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2229]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/11-сонли «Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3427, 18.04.2023 й.) асосан 2023 йил 20 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/2-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг (кейинги ўринларда банклар деб юритилади) банк таваккалчиликларини бошқаришига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк таваккалчилиги — банк фаолиятига таъсир қилувчи иқтисодий, молиявий, ижтимоий, сиёсий, технологик ички ва (ёки) ташқи омилларга боғлиқ бўлган ҳолатлар натижасида банк фаолиятига хос бўлган молиявий зарарлар кўриш ва (ёки) банк ликвидлиги (банк ўз мажбуриятларини вақтида бажариш қобилияти)ни тўлиқ ёки қисман йўқотиш хавфининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банк фаолиятида, асосан, қуйидаги банк таваккалчиликлари юзага келиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кредит таваккалчилиги — қарздорнинг шартномада белгиланган шартлар бўйича банк олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бозор таваккалчилиги — банкнинг қимматли қоғозлар портфелидаги инструментлари нархларининг, шунингдек, чет эл валютаси ва қимматбаҳо металлар курсларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Бозор таваккалчилиги фонд, валюта ва фоиз таваккалчиликларини ўз ичига олади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд таваккалчилиги — қимматли қоғозлар портфелидаги инструментларнинг бозор нархларидаги салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта таваккалчилиги — чет эл валютаси ва қимматбаҳо металларнинг очиқ позициялари бўйича шу чет эл валюталари курслари ва қимматбаҳо металлар баҳоларининг ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз таваккалчилиги — активлар, пассивлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлардаги инструментлар бўйича фоиз ставкаларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ликвидлилик таваккалчилиги — банкнинг ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилиги асосан, актив ва пассивларнинг сўндирилиш муддатларининг ўзаро номувофиқлиги оқибатида юзага келади. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш «Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 559, 1998 йил 2 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) операцион таваккалчилик — банкнинг ички тизимлари, жараёнлари, ахборот технологиялари, ходимлар ҳаракатларида йўл қўйилган хатоликлар ёки ташқи табиий жараёнлар, шу жумладан табиий офатлар, натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мамлакат таваккалчилиги — банкнинг хорижий ҳамкорлари томонидан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли ўз молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳуқуқий таваккалчилик — банк томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тузилган шартномаларга риоя қилинмаслик, иш жараёнида ҳуқуқий хатоликларга (нотўғри юридик маслаҳат ёки ҳужжатларни нотўғри тузилиши) йўл қўйилиши, ҳуқуқ тизимидаги камчиликлар, ҳамкорлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бизнесда обрў-эътиборни йўқотиш таваккалчилиги — банкнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида, банкда зарарлар юзага келиши таваккалчилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) фирибгарлик таваккалчилиги — банкда ходимлар, мижозлар ва бошқа ҳамкорларнинг фирибгарлик ёки бошқа жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида молиявий зарарлар кўриш хатари. Банкдан нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ўғирланиши ҳамда банк ходимлари томонидан атайлаб молиявий ҳисоб ва ҳисоботларда зарарларни (вақтинча ёки текшириш орқали аниқлангунча) яширилиши натижасида банкнинг молиявий зиён кўриши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банк таваккалчиликларини бошқариш — банк ўз фаолиятини юритиши ва банк операцияларини ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банк фаолиятидаги таваккалчиликларни бошқариш қуйидаги асосий мақсадларда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк омонатчилари ва кредиторлари, акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк таваккалчиликларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Банк таваккалчиликларини бошқаришга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банклардан банк таваккалчиликларини бошқаришда қуйидагилар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолияти ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи, аниқ ифодаланган ва ҳужжатлаштирилган таваккалчиликларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк таваккалчилигини бошқариш вазифалари юкланган таркибий бўлинмани ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда, хорижий молия институтлари билан алоқа ўрнатишда, инвестициялар киритишда, чет эл валютасидаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги ходимларни ишга қабул қилишда ҳамда бошқа банк таваккалчилиги юзага келиши мумкин бўлган банк операцияларини таваккалчиликни юзага келиши ва уни бартараф этиш, олдини олиш, камайтириш нуқтаи назаридан банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажараётган вазифалари хусусиятига мос бўлган олий маълумотга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг кредит, валюта, депозит ва қимматли қоғозлар бўйича операциялари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, юридик хизмати ва ахборотлаштириш бўлимларида камида икки йил иш стажига ва касбий малакага эга бўлиши (бўлинма раҳбари учун банкнинг мазкур бўлимларида камида икки йил раҳбарлик лавозимида ёки бўлинмада камида тўрт йил иш стажи ва касбий малакага эга бўлиш талаб этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ходимлар миллий ва халқаро бухгалтерия ҳисоби, халқаро аудит стандартлари қоидаларини қўллаш, банк назорати бўйича Базель қўмитаси тамойиллари ва стандартлари ҳамда халқаро рейтинг компанияларининг банк фаолиятини баҳолаш услубиёти бўйича билимларга эга бўлиши ва банк таваккалчиликлари бўйича махсус курсларда малакаларини ошириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятида учраши мумкин бўлган барча таваккалчиликлар рўйхатини юритиш, уларнинг юзага келиш омилларини ўрганиш ва мониторинг қилиш ҳамда таваккалчиликларни бошқариш бўйича барча чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк таваккалчиликларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятида банк таваккалчиликларини бошқариш борасида қабул қилиниши лозим бўлган чоралар, талаблар ва меъёрларни банк Бошқаруви органи муҳокамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан банк таваккалчиликларини қоплаш учун захираларни шакллантириш юзасидан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматлари ва операцияларини амалга ошириш бўйича банкнинг ички ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишда ва банк ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгилашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий қилинаётган янги банк хизматлари ва операциялари, битимлар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматларини кўрсатиш ва операцияларини амалга ошириш тартибларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредит (инвестиция) портфелини кредит (инвестиция) тури, қарздор (эмитент)нинг иқтисодиёт тармоғи, ҳудуди, кредит таъминоти, мақсади, фоизи ва ундириш муддатлари бўйича алоҳида-алоҳида мониторинг ўрнатиш ва уларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоли кредитларни, уларнинг иқтисодиётнинг қайси соҳасига тегишлилигини, муаммога айланганлик сабабини, ушбу кредитларни ажратиш ва мониторинг қилиш жараёнларини ўрганиш натижасида тегишли хулосалар қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таваккалчилигини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида кредит олган шахслар бўйича маълумотларни умумлаштириш ва тегишли хулосалар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ахборотлари базасига рухсатсиз киришдан ишончли ҳимоялашни таъминловчи дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ходимлари томонидан банк хизматларини кўрсатишда ва банк операцияларини амалга оширишда ўз лавозим мажбуриятлари ва вазифаларига ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилинишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг молиявий ҳолатини, ликвидлилигини стресс-тестдан ўтказиш ва мижозларни скоринг таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкда амалга оширилиши мумкин бўлган барча хизмат (омонат ва кредит) турлари ва операциялар рўйхатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳондаги молия ва иқтисодий соҳаларда, шу жумладан миллий иқтисодиётда юз бераётган ўзгаришларни ўрганиш, кузатиш ва лозим бўлса таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк менежменти ва технологиялари, шу жумладан банк таваккалчиликларини бошқариш бўйича халқаро ва хорижий банклар тажрибаларини ва бу борада янгиликларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ярим йилда, банк Бошқаруви ва банк Кенгашининг таваккалчиликларни назорат қилиш Қўмитаси йиғилишларида муҳокама қилиш учун банк таваккалчиликларини бошқариш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари бўйича ҳисоботлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклар ўз фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни бошқариш бўйича қўшимча чоралар белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси бевосита банк Бошқаруви раисига ҳисобдор ва банкнинг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банклар ўз фойдалари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк таваккалчиликлари оқибатида юзага келадиган зарарларни қоплаш бўйича фондлар ташкил этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 216-модда; 2016 й., 16-сон, 161-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)