31.03.2011 йилдаги 186-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзбекиСтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) ВА УЛАРНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига мувофиқ 2011 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу институтни жамият сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас қисми, қудратли бунёдкорлик салоҳиятига эга бўлган ижтимоий ўзини ўзи бошқаришнинг ғоят муҳим бирламчи бўғини сифатида кучайтириш борасида тизимли ҳамда изчил чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлиги, шунингдек 2003 — 2008 йилларда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссиялари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари ташкил этилишини, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимининг жорий этилишини ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилганлиги жамият ва давлат қурилиши тизимида маҳалланинг роли ва аҳамиятини ошириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш ишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда маҳалла илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги 30 дан ортиқ вазифани бажармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови сифат жиҳатидан янги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитда ўтади. Давлат ва жамият қурилишининг ҳамма томонларини демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнлари чуқурлашиб бормоқда. Шу билан бирга аҳолининг ижтимоий фаоллиги, унинг сиёсий ва фуқаролик ўзини ўзи англаши анча ўсганлиги, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашни чуқурлаштириш йўлидан илгарилаб ҳаракатланиш фуқаролар томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганлиги қайд этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқариш билан боғлиқ ҳолда аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришда, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоат назоратини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва аҳамияти анча ошиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил ноябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган олдинги сайловлар якунлари бўйича 9881 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 85 минг нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайланган эди. 2011 йилда 9973 нафар фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва уларнинг 98 минг нафардан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини қонун талабларига тўла мувофиқ ҳолда, юксак ташкилий-ҳуқуқий ҳамда демократик даражада тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек маҳалла бошқарув органларини шакллантиришда фуқароларнинг фаол иштирок этиши учун шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2011 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказиш жараёнига фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда қатнашиш борасидаги ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишларига, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда манфаатлар мувозанатини сақлашга, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципини изчил амалга оширишга қаратилган ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир сифатида қаралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар дастури 1, 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар сайловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ҳамда мақсадли вазифалар деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳаллаларни) шакллантириш жараёнида кенг иштирок этиш борасидаги конституциявий ҳуқуқлари тўла амалга оширилиши учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловнинг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини сайловчиларга атрофлича тушунтириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар, уларнинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан фуқароларни ҳар томонлама таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида сайловни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнидан сайловчиларнинг хабардорлигини ҳамда маълумотга эгалигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов жараёнига ёшлар ва хотин-қизларни фаол жалб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини, ҳуқуқий ва сайлов маданиятини ошириш учун зарур шароитларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгаши комиссияси деб юритилади) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Сенат Кенгаши комиссиясининг асосий вазифалари деб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказишни амалдаги қонун ҳужжатларига, очиқ ва ошкоралик демократик принципларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш, энг муносиб, масъулиятли ва ҳурматли, ишга ҳалол муносабатда бўладиган, катта ҳаётий тажрибага, одамлар билан ишлаш ва мулоқот қилишнинг амалий кўникмаларига эга бўлган фуқароларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари этиб сайланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолиятини самарали тарзда мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда, жойларда хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришда, жамоат назоратини таъминлашда уларнинг аҳамияти ва ролини ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли орасида кенг ахборот-тушунтириш ишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш марказда ҳамда жойларда қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини кўпроқ ташвишлантириб турган, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш пайтида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий, уй-жой-маиший ҳамда бошқа масалаларни аниқлаш, уларни ҳал этишга қаратилган комплекс дастурлар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов якунлари тўғрисида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2011 йил 10 апрелга қадар бўлган муддатда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузсин. Ушбу масала бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотни 2011 йил 20 апрелга қадар Сенат Кенгашининг комиссиясига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлар фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ўз сайлов округларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этишда фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга амалий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сенат Кенгаши комиссияси ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштирсин ҳамда сайлов якунлари тўғрисида 2011 йил 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 31 мартдаги 186-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига мувофиқ 2011 йил май-июнь ойларида навбатдаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтади. Сайлов — демократиянинг бош мезони, ҳозирги замон ҳуқуқий давлати ва тўхтовсиз ривожланиб бораётган фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми, халқ иродасини ифода этишнинг, фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этишининг, уларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларини амалга оширишнинг асосий шаклидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу институтни жамият сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас қисми, қудратли бунёдкорлик салоҳиятига эга бўлган ижтимоий ўзини ўзи бошқаришнинг ғоят муҳим бирламчи бўғини сифатида кучайтириш бўйича тизимли ҳамда изчил чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари самарадорлигини оширишда 2004 йилда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. 2003 — 2008 йилларда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссиялари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари ташкил этилишини, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимининг жорий этилишини, аҳоли томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақи батамом тўланишини таъминлаганлик учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маблағ ажратиш тартибини ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар ва бошқа чора-тадбирлар жойларда долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишда маҳалланинг роли ва аҳамияти янада ўсишини, унинг кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам бериш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш учун фойдаланилаётган моддий-техникавий базаси мустаҳкамланишини, бошқа вазифалар ҳал қилинишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли ижтимоий ҳимояни ҳамда ёлғиз қолган кекса фуқароларга, пенсионерларга ва имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатишни янада кучайтириш бўйича дастурларни амалга оширишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлашда маҳалланинг давлат бошқаруви органлари, ўз ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда маҳалла илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги 30 дан ортиқ вазифани бажармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мунтазам ўтказилиб келинаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови чинакам демократия, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, жойлардаги мавжуд камчиликларга нисбатан талабчанлик ва муросасизлик мактабига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови сифат жиҳатидан янги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитда ўтади. Давлат ва жамият қурилишининг ҳамма томонларини демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнлари чуқурлашиб бормоқда. Аҳолининг ижтимоий фаоллиги, унинг сиёсий ва фуқаролик ўзини ўзи англаши анча ўсганлиги, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашни чуқурлаштириш йўлидан илгарилаб ҳаракатланиш фуқаролар томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганлиги қайд этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқариш билан боғлиқ ҳолда маҳалла фуқаролик жамияти институтлари тизимида, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат дастурларини амалга оширишда, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоат назоратини таъминлаш соҳасида янада муҳим ўрин эгалламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган вазифаларнинг тобора ортиб бораётган кўлами, уларнинг демократик ислоҳотларни ўтказишдаги роли энг муносиб, масъулиятли ва ҳурматли, ишга ҳалол муносабатда бўладиган, катта ҳаётий тажрибага, одамлар билан ишлаш ва мулоқот қилишнинг амалий кўникмаларига эга бўлган фуқароларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари этиб сайланишини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий чоралар мажмуини амалга оширишни талаб қилмоқда, бу эса жамиятни янгилаш, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш борасидаги ғоят муҳим вазифаларни рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг обрў-эътибори ва аҳамияти ошишига сўзсиз ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган аввалги сайловлар якунлари бўйича 9881 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 85 минг нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайланган эди. 2011 йилда 9973 нафар фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва уларнинг 98 минг нафардан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш концепцияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий маданиятини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган бўлиб, бўлажак сайловни тайёрлаш ва ўтказишнинг асосий принципларини, вазифаларини ҳамда устувор йўналишларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказишнинг асосий принциплари ҳамда вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бўлажак сайловни тайёрлаш ва ўтказишнинг асосий мақсади фуқароларнинг маҳалла бошқарув органларини демократик шакллантириш жараёнида бевосита иштирок этиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов умумий қабул қилинган ҳозирги замон демократик принципларига ва стандартларига, шунингдек миллий қонунчиликнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантиришни, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлашни демократизм, тенг сайлов ҳуқуқи, сайловни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнининг ошкоралиги ҳамда очиқлиги принциплари асосида амалга ошириш, қонунийликка, адолатга риоя қилиш, сайловни ташкил этиш ва муваффақиятли ўтказиш учун масъул бўлган комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятида мустақиллик ва коллегиалликка мувофиқ ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини қонун ҳужжатларига мувофиқ демократик тамойиллар асосида тайёрлаш ва ўтказиш мақсадида қуйидаги талаблар ва мақсадли вазифалар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловнинг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилишини таъминлаш. Сайловни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида қатнашадиган ташкилий тузилмалар билан уларнинг қонун нормаларига риоя этиши бўйича мақсадли ишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини сайловчиларга атрофлича тушунтириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишини ташкил этиш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга сайлаб қўйиладиган лавозимларга номзодлар билан, уларнинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан танишиш имкониятларини таъминлаш, сайловчиларнинг мамлакат ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида сайловни тайёрлаш ва ўтказишнинг боришидан хабардорлигини, ахборотга эгалигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов жараёнига ёшлар ва хотин-қизларни фаол жалб этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш учун барча зарур шароитларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ишларнинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Концепцияда белгиланган принциплар ва мақсадли вазифаларга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги ишларнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Тайёргарлик босқичи даврида (апрель-май) асосан қуйидаги масалалар устувор аҳамиятга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайловда қатнашувчи фуқароларга «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунларнинг асосий қоидаларини тушунтириш. Сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларининг, етакчи олимлар, экспертлар ва амалиётчи ходимларнинг марказий ҳамда маҳаллий матбуотда, радио ва телевидениеда чиқишларини ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш, сайлов тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини тушунтиришга, маҳалланинг ҳаёти ва фаолиятига доир бошқа масалаларга бағишланган рисолалар ҳамда бошқа услубий материалларни нашр этиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини тартибга соладиган зарур норматив-ҳуқуқий базани (йўриқномалар, услубий материаллар ва бошқаларни) шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар таркибига номзодлар танлаш, шунингдек уларнинг ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш ва жойларда овоз беришни ташкил этиш борасидаги ишларни уюштириш ва мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет эл ва мамлакатимиз экспертлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ривожланиши, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги, баркамол авлодни тарбиялашдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш ҳақидаги холисона ахборотни кенг халқаро жамоатчилик эътиборига ва хорижлик экспертлар доирасига етказиш масалалари юзасидан конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сайловнинг асосий босқичида (май) фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларини, шунингдек шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шаҳар маҳаллаларида ишчи гуруҳлар таркибларини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш (2011 йил 15 апрелга қадар). Комиссиялар ва ишчи гуруҳлар таркибига, қоида тариқасида, тегишли ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг самарали ишлашини таъминлашга қаратилган комплекс тадбирларни амалга ошириш: комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг аъзолари билан қонун ҳужжатларини ҳамда тегишли органларнинг фаолият юритиш тартибини ўрганиш, сайловни тайёрлаш ва ўтказиш, ишчи органларнинг зарур услубий материаллар, алоқа воситалари ва шу кабилар билан таъминланиши борасидаги ишни ташкил этиш масалалари юзасидан республика, минтақавий семинар-кенгашлар ўтказиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Раис (оқсоқол) лавозимига энг муносиб фуқаролар тегишли ҳудудда яшайдиган аҳоли фикрини ўрганиш асосида, аҳоли орасида обрў-эътибор қозонганлигига, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага, хўжалик фаолиятини юритиш тажрибасига, ҳозирги замон раҳбари қиёфасини белгилаб берадиган ишчанлик, ахлоқий ва бошқа фазилатларга эгалигига қараб номзодлар қилиб кўрсатилишини таъминлаш. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар, қоида тариқасида, олий маълумотли ҳамда сайлов кунигача тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши кераклигини ҳисобга олиш муҳимдир. Бунда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган шахсларнинг кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сайловнинг барча босқичларида очиқ-ойдинлик ва транспарентликни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш. Очиқ ва яширин овоз берилганида фуқаролар йиғини аҳолисининг овозларини санаш борасидаги ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ самарали ташкил этиш керак. Шу муносабат билан камида уч кишидан иборат саноқ комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сайловнинг якунловчи босқичида (май-июнь) қуйидаги масалалар диққат марказида туради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайловни тайёрлаш ва ўтказиш учун масъул органлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайловни ташкил этиш тартиби бузилишига, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш вақтида тазйиқ ўтказиш ҳолларига, бошқа суиистеъмолликларга йўл қўймаслик чоралари амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан фуқаролар йиғинларининг йиғилишлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни, саноқ комиссияларини шакллантириш жараёни сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорликда тизимли мониторинг қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғини аҳолисининг овоз бериши ва овозларни ҳисоблаш жараёнини қонунга мувофиқ ҳолда самарали ташкил этиш, саноқ комиссиясининг баённомаси ва фуқаролар йиғинининг сайлов якунлари бўйича қарори ўз вақтида расмийлаштирилиб, фуқаролар йиғинида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Яширин овоз бериш учун бюллетенлар ўз вақтида тайёрланиши ва жойларга етказиб берилиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сайловнинг ҳамма босқичлари, шунингдек овоз бериш ва сайлов жараёнининг айрим якунлари оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Янги сайланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини шакллантириш босқичида (июнь-июль) қуйидагилар фаолиятнинг муҳим йўналиши бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни, шунингдек фуқаролар йиғинининг тафтиш ва маъмурий комиссияларини сайлаш учун зарур ташкилий-техникавий шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларига амалдаги қонун ҳужжатларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларини етказиш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашда маҳалланинг роли ҳамда аҳамиятини тушунтириш бўйича конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича иш мамлакатнинг қонун ҳужжатлари ва ушбу Концепция қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловни қонунга мувофиқ юксак ташкилий-ҳуқуқий ва демократик даражада ўтказиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, маҳалланинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципини изчил амалга оширишга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 31 мартдаги 186–II-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил май-июнда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Тадбирларнинг таркиби ва номи‎ Ижро этиш муддати‎ Масъул ижрочилар‎

‎‎I. Тайёргарлик даври (2011 йил апрель-май)

1.1. Сайлов қонунчилигининг асосий қоидаларини сайлов жараёни иштирокчиларига тушунтириш, аҳолининг электорал маданиятини ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш ‎‎

1.‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини қабул қилиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ушбу масала бўйича журналистлар учун брифинг ташкил қилиш ‎ 2011 йил 5 апрелгача ‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони‎
2.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармасининг вилоят бўлинмалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг кенгайтирилган мажлисини ўтказиш ‎ 2011 йил 7 апрелгача ‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён Сенат Кенгаши комиссияси деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати‎
3.‎ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича мажлисларини ўтказиш‎ 2011 йил 10 апрелгача ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Сенат Девони ‎
4.‎ Марказий ва маҳаллий матбуотда, радио ҳамда телевидениеда сенаторлар ва Олий Мажлис депутатлари, етакчи олимлар, экспертлар ва амалиётчи ходимларнинг қуйидаги масалаларни тушунтиришга йўналтирилган чиқишларини ташкил қилиш, фуқаролик жамияти институтлари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) вакиллари иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказиш:
‎– «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидалари;
‎– фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг асосий принциплари ва вазифалари;
‎– сайловни ўтказиш тартиби тўғрисида фуқароларни кенг хабардор қилиш борасида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти‎
2011 йил апрель-май ‎ Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Сенат Девони, Миллий телерадиокомпания, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати ‎
5.‎ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда манфаатдор ташкилотлар вакиллари билан (алоҳида режа бўйича) қуйидаги масалалар юзасидан семинар-тренинглар ўтказиш:
‎— сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш;
— комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузиш, шунингдек уларнинг ишини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш‎
2011 йил апрель ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ‎
6.‎ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини очиб беришга қаратилган бир қатор мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш, телекўрсатувлар намойиш этиш, ишларнинг бошқа шакллари ва услубларидан фойдаланиш, бу сайловнинг очиқлиги ва транспарентликни таъминлаш ‎ 2011 йил апрель — июнь ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди‎

1.2. Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни норматив, услубий ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш‎‎

7.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш‎ 2011 йил апрель — май ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, «Маҳалла» жамғармаси‎
8.‎ Қуйидагиларни нашр этиш ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларга жўнатиш:
‎Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисларидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» ҳамда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузалари матнидан иборат брошюралар;
‎фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш принципларини очиб беришга, маҳалла фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган ахборот брошюралари ва китоблар ‎
2011 йил май ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти, «Маҳалла» жамғармаси‎

II. Сайловнинг асосий босқичи (сайловни ташкил этиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни тузиш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (вакиллар йиғилишини) чақириш) ‎‎

9.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси) ‎ 2011 йил 10 апрелгача ‎ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари‎
10.‎ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни тузиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси)‎ 2011 йил 15 апрелгача ‎ Шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинлари, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳаллалар‎
11.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан сайлов қонунчилигига риоя этиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича республика ҳамда минтақавий семинар-мажлислар ташкил этиш ва ўтказиш‎ 2011 йил 25 апрелгача ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎
12.‎ Ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар ва даҳалар вакилларининг йиғилишларини ўтказишда ишчи гуруҳларга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси) 2011 йил 20 апрелгача ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари‎
13.‎ Туман ва шаҳарларда фуқаролар йиғинларида сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича жадваллар тайёрлаш ‎ 2011 йил 25 апрелгача ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари‎
14.‎ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш ва номзодлар бўйича ҳужжатларни туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли туман ёки шаҳар комиссиясига топшириш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси) ‎ Сайловдан кечи билан ўн кун олдин ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар‎
15.‎‎‎ Фуқаролар йиғинини ўтказиш жойи тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси) ‎ Фуқаролар йиғинини (вакиллар йиғилишини) ўтказишдан камида беш кун олдин‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар‎
16.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (вакиллар йиғилишини) чақириш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси)
‎Фуқаролар йиғинининг иштирокчиларини рўйхатга олиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси)‎
Алоҳида жадвал бўйича ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар‎

III. Сайловнинг якунловчи босқичи (фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш) ‎‎

17.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг бориши тўғрисида ахборот тайёрлаш ва уни Сенат Кенгашининг комиссиясига тақдим этиш‎ 2011 йил 15 май, 1, 15 ва 25 июнь ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари‎
18.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунларини чиқариш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси)‎ 2011 йил 10 июлгача ‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари‎
19.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини умумлаштириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш‎ 2011 йил 15 июлгача ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎
20.‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, журналистлар учун брифинг ташкил этиш ‎ 2011 йил 25 июлгача ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎
21.‎ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари такрорий сайловини ўтказиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддаси)‎ бир ойлик муддатдан кечиктирмай‎ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар ‎
22.‎ Аҳолини кўпроқ ташвишлантириб турган масалаларни аниқлаш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даврида фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар тўғрисидаги маълумотни умумлаштириш‎ 2011 йил 1 ва 31 июнь ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиялари билан биргаликда‎

IV. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш босқичи‎‎

23.‎ Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни, шунингдек фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини ва маъмурий комиссиясини сайлаш учун зарур ташкилий-техник шароитларни яратиш («Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддаси)‎ 2011 йил 15 июлгача ‎ Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари билан биргаликда‎
24.‎ Янги сайланган раислар (оқсоқоллар) ва уларнинг маслаҳатчилари учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга соладиган амалдаги қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини етказиш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашда маҳалланинг роли ва аҳамиятини тушунтириш бўйича конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарларни ташкил этиш� Алоҳида жадвал бўйича‎ Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Тошкент давлат юридик институти‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 31 мартдаги 186–II-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиров Илгизар Матёқубович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси‎

Комиссия раисининг ўринбосарлари‎‎

Азимов Рустам Содиқович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (келишувга мувофиқ)‎
Акбарова Фарида Шораҳимовна‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (келишувга мувофиқ)‎

Комиссия аъзолари‎‎

Артикова Светлана Баймирзаевна ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси‎
Аҳмедов Анвар Акмалович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси‎
Боқибоев Эркин Жўраевич ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси ‎
Саидов Акмал Холматович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишувга мувофиқ)‎
Салиев Олим Адилович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти (келишувга мувофиқ)‎
Хидоятов Ғайрат Ботирович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари‎
Бобоев Абдураҳмон Бобоевич ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири‎
Ғаниев Баҳодир Мухторович‎ —‎ Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси‎
Ҳазратқулов Маматқул‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директори‎
Норбоева Танзила Камоловна‎ —‎ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси‎
Абдукаримов Ғолибжон Озодович ‎ —‎ Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори вазифасини бажарувчи ‎
Мирзаев Ғулом Абдирайимович‎ —‎ Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари‎
Хўжаев Алишер Жўрақулович ‎ —‎ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси‎
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 94-модда)