Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2013 10.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2227
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 10.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2227
Кучга кириш санаси
20.05.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КРЕДИТ УЮШМАЛАРИНИНГ АКТИВЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ, АКТИВЛАРИ БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚОПЛАШ ЗАХИРАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 10 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2227]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2426, 14.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10/9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/9-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси (бундан буён матнда активлар бўйича захира деб юритилади) — кредит уюшмаси активлари ва балансдан ташқари мажбуриятлари юзасидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этиладиган захира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий захира — кредит уюшмаси фаолиятида ҳар хил активлар ҳамда операциялар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган захира, алоҳида муайян операциялар бўйича зарарларни қоплаш бўйича яратилган махсус захиралар бундан мустасно, масалан, «яхши» деб таснифланган активлар бўйича захира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган кредит — кредит шартномасида кўрсатилган кредитнинг асосий қисмини қайтариш ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизларни тўлаш жадвали бўйича муддати кечиктирилган ва тўланмаган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминланмаган кредит — бирор-бир таъминотсиз берилган кредитлар, шунингдек мажбуриятларини таъминлаш белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган кредитлар. Одатда бундай кредит қарздорнинг пул тушумлари потенциали ва (ёки) унинг яхши кредит тарихи асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ таъминланган кредит — кредитнинг асосий қисми ва унга доир ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплаш имконини берадиган мажбуриятлари таъминланган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисман таъминланган кредит — таъминланган мажбуриятнинг қиймати берилган кредитнинг асосий қисми ва унга доир ҳисобланган фоизларини тўлиқ қоплай олмайдиган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартлари қайта кўриб чиқилган (реструктуризация қилинган) кредит — қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши оқибатида кредит шартномасининг дастлабки шартлари ўзгартирилган кредит (фоиз ставкаларининг пасайтирилиши, кредит бўйича тўлов муддатининг кечиктирилиши ёки узайтирилиши, фоизларга доир тўловларнинг бир қисми ёки умумий миқдоридан воз кечилиши), кредит уюшмаси ва қарздорга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан шартлари ўзгартирилган кредитлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кредит уюшмасининг ҳисоботларида активлар сифати тўғри акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредит уюшмаси активларни ўз вақтида ва тўғри таснифлаши ҳамда улар бўйича захира ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Активларни таснифлаш тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредит уюшмасининг хавф-хатарга эга бўлган барча активлари, шу жумладан кредит характерига эга бўлган активлари (кредити, лизинги, микрокредити, микролизинги), бошқа кредит ташкилотларидаги барча маблағлари, инвестициялари, қарздорларга берилган активларнинг ўрнига гаровга қўйилган мол-мулклари, балансдан ташқари мажбуриятлари (кафолати, кафиллиги ва бошқа мажбуриятлари) таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, доимий равишда таснифланиши ва уларга лозим даражада активлар бўйича захира яратилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Активлар бўйича захира юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга қаратилган бўлиб, махсус ва умумий захираларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда махсус захиралар «яхши», «стандарт», «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланадиган активлар бўйича тоифаларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Яхши» деб таснифланган активлар бўйича захира ташкил этиш талаб қилинмайди. «Стандарт» активлар бўйича — 10 фоиз, «субстандарт» активлар бўйича — 25 фоиз, «шубҳали» активлар бўйича — 50 фоиз, «умидсиз» активлар бўйича — 100 фоиз миқдорида захира яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар таснифланиши ва уларга белгиланган миқдорда захира яратилиши ушбу активларнинг қолдиқ суммаси ҳисоб-китоби асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қайтмаслик хавфи бўлмаган активлар «яхши» деб таснифланади. Кредит уюшмаси кенгаши қарорига мувофиқ уларга умумий захиралар яратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган (реструктуризация қилинган) кредитлар бўйича активлар «яхши» актив сифатида таснифланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидаги хусусиятларнинг камида биттасига эга бўлган активлар «Стандарт» деб таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ таъминланган кредитларнинг асосий қисми ва (ёки) фоизлари бўйича тўловлар 30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятларнинг таъминланганлиги тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитнинг муддати бир марта узайтирилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги хусусиятларнинг камида биттасига эга бўлган активлар «Субстандарт» деб таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминланмаган, қисман таъминланган кредитнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизлари 30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда, шунингдек тўлиқ таъминланган кредитнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизлари 60 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитнинг шартлари қайта кўриб чиқилган (реструктуризация қилинган)да;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминланган мажбуриятнинг қиймати пасайиши натижасида берилган кредитнинг асосий қисми ва унга доир ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплай олмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги ҳолатларнинг камида биттасига эга бўлган активлар «Шубҳали» деб таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминланмаган, қисман таъминланган кредитларнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизлари 60 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда, шунингдек таъминланган кредитларнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизлари 90 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган кредитнинг асосий қисми ва унга доир ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплаш имконини берадиган мажбуриятлар билан таъминланмаганлиги ёки қарздор-жисмоний шахснинг муомала лаёқати чекланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин келажакда кредитнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизларнинг қисман қайтарилишига юқори эҳтимоли мавжудлиги сабабли ушбу активларнинг «умидсиз» деб таснифланмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ҳолатларнинг камида биттасига эга бўлган активлар «Умидсиз» деб таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминланмаган, қисман таъминланган кредитларнинг асосий қисми ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизлари 90 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда, шунингдек таъминланган кредитларнинг асосий қисми ва (ёки) фоизлари 180 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан балансга кирим қилинган кўчар мулк 1 йилдан ортиқ муддатда ҳамда кўчмас мулк 2 йилдан ортиқ муддатда сотилмаганда, кредит уюшмаси асосий восита сифатида ҳисобга олинган ҳолатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсасининг нобуд бўлиши, шикастланиши ҳамда унинг тикланиши ва алмаштирилиши эҳтимоли бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-юридик шахснинг тугатилиши ёки қарздор-жисмоний шахснинг вафот этиши муносабати билан мажбуриятларнинг бекор бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Активлар бўйича захираларни яратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Активлар бўйича тегишли захираларнинг яратилиши даврий равишда ҳар ойнинг сўнгги санасига қадар камида бир марта ҳар бир актив бўйича амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар бўйича яратилган тегишли захиралар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Активнинг ҳисобдан чиқарилиши активнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Барча харажатлар, мажбурий тўловлар тўланганидан ҳамда кредит уюшмасининг зарур захиралари шакллантирилганидан кейин кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарорига биноан кредит уюшмаси аъзоларига дивидендлар тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кредит уюшмаси томонидан мазкур Низом талаблари бўйича етарли даражада захира яратилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки активлар бўйича захираларни яратиш бўйича қўшимча ажратмалар ажратилишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Активлар бўйича захирани яратишга оид бухгалтерия ўтказмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Активлар бўйича захиралардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Активлар бўйича захираларнинг етарлилик даражасини доимий равишда ушлаб туришнинг таъминланиши учун жавобгарлик кредит уюшмасининг ижро этувчи органига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Умидсиз» активлар тегишли захираларни камайтириш ҳисобига кредит уюшмаси кенгаши қарорига асосан ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кредит уюшмаси кенгаши молиявий йил якуни бўйича кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишида «Умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 196-модда)