Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
ЦИПРОВЕТ КЎЗ ТОМЧИЛАРИНИ ИТ ВА МУШУКЛАРНИНГ КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Ципровет кўз томчиларини ит ва мушукларнинг кўз касалликларида қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 14 сентябрда тасдиқланган «Ципровет кўз томчиларини ит ва мушукларнинг кўз касалликларида қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
46-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 46-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ципровет кўз томчиларини ит ва мушукларнинг кўз касалликларида қўллаш бўйича
Қўлланма
I. Умумий маълумот
1. Ципровет кўз томчилари (Guttae ophthalmicae Ciprovet) — ит ва мушукларнинг кўз касалликларини олдини олиш ва даволаш учун антибактериал дори воситаси.
2. Дори воситаси ўз таркибида таъсир этувчи модда ципрофлоксацин гидрохлорид (0,45 %) ва қўшимча компонентлар: бензалкония хлорид, трилон Б ва инъекция учун сув.
3 Барс кўз томчилари рангсиздан оч сариқ рангли суюқликдан иборат бўлади.
4. Ципровет кўз томчиларини 1, 5, 10 мл полиэтилен ёки шиша флаконларда картон қутиларда ишлаб чиқарилади.
Ҳар бир қадоқни ишлаб чиқарувчи корхона номи, унинг товар белгиси ва манзили, препарат номи, таъсир этувчи модданинг номи, таркиби, қадоқдаги препарат сони, қўллаш усули, серия рақами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари, TSh кўрсаткичлари, «Ҳайвонлар учун», «Стерилланган» ёзуви ва қўллаш усули кўрсатилган ҳолда қадоқланади.
Препарат ишлаб чиқарилган корхона қадоғида, ёруғликдан сақлаган ҳолда, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида, ҳарорат 5°С дан 25°С бўлган жойда сақлансин.
Препарат сақланиш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 2 йил.
Яроқлилик муддати тугаган Ципровет кўз томчиларини ишлатиш мумкин эмас.
II. Фармакологик хусусиятлари
5. Ципровет кўз томчилари бактериоцид ва шамоллашни олдини олиш хусусиятларига эга.
Препарат таркибига кирувчи Ципрофлоксацин гидрохлорид кўпгина грам мусбат ва грам манфий микроорганизмлар, шунингдек хламидиялар, микоплазмоз, ҳар хил штаммдаги микроорганизмларга ва бошқаларга таъсир этади.
Ципрофлаксацин таъсир этиш механизми ДНК-гиразларнинг ингибирланиши, бактерияларнинг клеткаларини бузишига олиб келади.
Ципрофлоксацин тезда R-плазмаларда пайдо бўлади, шунинг учун микроорганизмларнинг тезда кўникишига олиб келмайди.
Препарат инстилляция қилинганида кўз тўқималарига тез сўрилади ва даволаш хусусиятлари янада ошади.
6. Ципровет кўз томчилари организмга таъсири бўйича кам зарарли моддаларга киради(ГОСТ 12.1.007-76 бўйича 4 класс зарарлилиги).
III. Қўллаш қоидаси
7. Ципровет кўз томчилари ит ва мушукларнинг қуйидаги офтальмологик касалликларида қўллаш тавсия этилади:
ўткир ва сурункали конъюктивит, кератоконюктивит, кератит, кўз яралари, йирингли иридоциклит, блефаритларда; касалликлар тушишини олдини олиш.
кўзни травмадан сўнг юқумли, кўз жарроҳлигидан олдин ва кейин.
8. Ципровет кўз томчилари зарарланган кўзга мушукларга 1 томчи, итларга 1-2 томчи 7—14 кун давомида клиник даволангунча томизилади.
Йиринг ва шиллиқли-йирингларда касал кўзлар ципровет кўз томчилари 3-4 томчи бўктирилган стерилланган докали томпон билан тозаланилади. Шундан сўнг 1-2 томчи томизилиб қўлланма асосида даволанилади.
Зарурият туғилганда даволаш курси такрорланади.
9. Қўлланма асосида препарат қўлланилганда ҳеч қандай ёмон асоратлар кузатилмайди.
10. Ҳайвоннинг ципрофлоксацин препаратига сезувчанлиги ошганида препарат қўлланиши тўхтатилади.
11. Ципровет кўз томчилари 7 кунликдан кам бўлган ҳайвонларда қўлланилмайди.
IV. Хавфсизлик чоралари
12. Ципровет кўз томчилари билан ишлаганда дори воситалари билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаш керак.
13. Препаратни болалардан йироқроқ жойда сақлаш керак.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
14. Қўллаш усули талабларига тўғри келмаган ҳолда препарат берилиши тўхтатилади ва Тошкент ш. 100178 А.Юнусов кўчаси, 1а уй, телефон рақами 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. жойлашган Ўзбекистон давлат ветеринария препаратлари илмий-назорат лабораториясига хабар берилади. Шу билан биргаликда қадоғи бузилмаган, лаборатория билан олдиндан келишилган ҳолда маълум миқдордаги препарат юборилади.