Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
БАРС ТОМЧИЛАРИНИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШДА ИШЛАТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Барс томчиларини ҳайвонларнинг кўз касалликларини олдини олиш ва даволашда ишлатиш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 14 сентябрда тасдиқланган «Барс томчиларини ҳайвонларнинг кўз касалликларини олдини олиш ва даволашда ишлатиш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 45-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Барс томчиларини ҳайвонларнинг кўз касалликларини олдини олиш ва даволашда ишлатиш бўйича
Қўлланма
I. Умумий маълумот
1. Барс кўз томчилари (Guttae ophtalmicae Bars) — ит, мушук ва қуёнларнинг конъюнктивит, кератит, кератоконъюктивит ва блефарит касалликларини олдини олиш ва даволаш учун дори воситаси.
2. Препарат таркибига таъсир этувчи 0,25 % ли левомицетин (хлорамфеникол Лево) ва 0,02 % ли фурацилин, шунингдек бензалкония хлорид ва дистирланган сув ёрдамчи компонентлар киради.
3. Барс кўз томчилари сариқ-яшил рангда тиниқ суюқликдан иборат бўлади.
4. Препарат полимер флакон-томчиларда ва алюминдан қопқоқланган резина пробкали 5, 10, 15 ва 20 мл идишларга қадоқланиб ишлаб чиқарилади. Ҳар бир қадоқни ишлаб чиқарувчи корхона номи, унинг товар белгиси ва манзили, препарат номи, таъсир этувчи модданинг номи, таркиби, қадоқдаги препарат сони, қўллаш усули, серия рақами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари, TSh кўрсаткичлари, «Ҳайвонлар учун» «Стерилланган» ёзуви ва қўллаш усули кўрсатилган ҳолда қадоқланади.Препаратни (Б рўйхати бўйича) ишлаб чиқарилган қадоқда, қуруқ, ёруғликдан сақланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида, 12—15°С гача бўлган ҳароратда сақланади. Яроқлилик муддати препаратни сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ишлаб чиқилган кундан бошлаб 1 йил.
II. Фармакологик хусусиятлари
5. Барс кўз томчилари антибактериал ва яллиғланишга қарши ишлаш хусусиятларига эга.
6. Препарат таркибига кирувчи левомицетин кўпгина грамм мусбат ва грамм манфий микробларга, айрим йирик вирусларга, бактериялар штаммларига, пенициллин, стрептомицин ва сулфаниламидларга таъсир этади.
7. Фурацилин патогген грамм мусбат ва грамм манфий микроорганизмлар бактериостатик ва бактерицид таъсирига эга. Ит ва мушуклар учун Азинокс препарати ва эмбрион заҳарланишига, тератоген ва сенсибилик таъсир этмайди.
8. Барс кўз томчилари организмга таъсир этишда кам зарарли моддалар тоифасига киради (зарарлиги бўйича 4 класс ГОСТ 12.1.007-76), тавсия этилган дозаларда қўлланилганда таъсирчанлик, резорбтив-токсик ва сенсибилизация кўрсатмайди.
III. Қўллаш қоидалари
9. Кўз томчилари Барс итларга, мушукларга ва қуёнларнинг ўткир ва сурункали конъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит ва блефаритларда, шунингдек кўз жароҳатларида ва бошқа нарсалар таъсиридаги инфекцияларни олдини олиш ва даволашда тавсия этилади.
10. Даволашдан олдин кўзнинг шиллиқ, йиринг, шиллиқ-йиринг экссудатларидан тозаланади. Сўнг 1-2 томчи препарат бир кунда 4 маҳал 7—14 кун давомида конъюнктивит бўшлиғига берилади. Зарурият бўлганда даволаш жараёни қайтарилади.
Касалликни олдини олиш мақсадида препарат бўктирилган салфетка билан кўз тозаланади.
Травмадан кейинги касалликларни олдини олиш учун конъюнктивал бўшлиққа 3-4 томчи дори томизилади, сўнг марлилий салфетка билан тозаланади.
11. Қўлланма препарат қўлланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳеч қандай асоратлар кузатилмайди. Препаратнинг актив компонентларига таъсири ҳайвонларда индивидуал кузатилишида препарат қўлланиши тўхтатилади.
12. Препарат таркибига кирувчи компонентлар таъсири ҳайвонларда кузатилганда препарат қўллаш тўхтатилади.
13. Ҳайвонларда Барс кўз томчилари препарат қўлланилганда асоратлар сезилганида препаратнинг айни шу серияси қўлланиши тўхтатилади.
IV. Шахсий эҳтиёт чоралари
14. Препарат билан ишлаганда умумий ветеринария препаратлари билан ишлаш қоидаларига, шахсий гигиена ва техник хавфсизликларига риоя қилиш керак.
15. Барс кўз томчилари яроқлилик муддати тугаганида қўллаш мумкин эмас.
16. Барс кўз томчилари болалардан узоқроқ жойда сақлаш керак.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
17. Қўллаш усули талабларига тўғри келмаган ҳолда препарат берилиши тўхтатилади ва Тошкент ш. 100178 А. Юнусов кўчаси, 1 а уй, телефон рақами 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. жойлашган Ўзбекистон давлат ветеринария препаратлари илмий-назорат лабораториясига хабар берилади. Шу билан биргаликда қадоғи бузилмаган, лаборатория билан олдиндан келишилган ҳолда маълум миқдордаги препарат юборилади.