Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
ИТ ВА МУШУКЛАРНИНГ ОТОДЕКТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИДА БАРС ҚУЛОҚ ТОМЧИЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Ит ва мушукларнинг отодектоз касалликларида барс қулоқ томчиларини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 14 сентябрда тасдиқланган «Ит ва мушукларнинг отодектоз касалликларида барс қулоқ томчиларини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
43-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 43-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ит ва мушукларнинг отодектоз касалликларида барс қулоқ томчиларини қўллаш бўйича
Қўлланма
I. Умумий маълумот
1. Барс (Guttae auriculares «Bars») қулоқ томчилари ит ва мушукларнинг отодектоз касаллигини олдини олиш ва даволаш учун дори воситаси.
2. Препарат таркибида таъсир этувчи фосфорорганик диазинон (0.05%), шунингдек изопропил спирт, преднизалон ва глицерин.
3. Препарат оч-яшил ранг, ўзига хос ҳидли кўринишида бўлади.
4. Барс қулоқ томчилари резинка қопқоқли шишали идишларда 5 ва 10 мл дан, полиэтилен идишларда 15, 20 ва 30 мл дан, пипетка-томизувчи идишларда: 20, 30 ва 50 мл дан, полимерли пипетка контейнерларда: 5, 10, 20, 30 мл дан қадоқланади.
Хар бир қадоқни ишлаб чиқарувчи корхона номи, унинг товар белгиси ва манзили, препарат номи, таъсир этувчи модданинг номи, таркиби, қадоқдаги препарат сони, қўллаш усули, серия рақами, ишлаб чиқарилган санаси яроқлилик муддати, сақлаш шартлари, TSh кўрсаткичлари, «Ҳайвонлар учун» ёзуви ва қўллаш усули кўрсатилган ҳолда қадоқланади.
Барс қулоқ томчилари ёруғликдан сақлаган, болалар ва ҳайвонлардан, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан, иситгич мосламаларидан узоқроқ ҳарорат 0 дан 25° С гача бўлган жойда сақланади.
Препаратни яроқлилик муддати сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқилган кундан бошлаб — 2 йил.
II. Фармакологик хусусиятлари
5. Таркибига кирувчи компонентлар акарацид, микроб ва касалликларга актив таъсир этишни ташкил этади.
6. Барс қулоқ томчилари ўз таъсири билан ўрта хавфли моддалар тоифасига киради (3-синф хавфли), кўрсатилган дозаларда тери қичиши, резорбтив токсик ва сенсибилизик таъсир этмайди.
III. Қўллаш қоидалари
7. Барс қулоқ томчилари ит ва мушукларнинг отодектоз (қулоқ қичимаси) касалликларини даволашда тавсия этилади.
8. Қўллашдан олдин қулоқ атрофи ва ичларини препарат бўктирилган тампон билан тозаланилади, сўнг ҳар бир қулоққа пипетка ёрдамида 3—5 томчи томизилади (мушук ва майда итларга — 3, ўртача итларга — 4, йирик итларга — 5 томчи)
қулоқ усти ва йўлларини тўлиқ ишлов бериш мақсадида букланади ва асосини енгил уқаланилади.
Зарурият туғилганда даволаш курси қайтарилади.
Томчи ҳар икки қулоққа, битта қулоқ касалланганда ҳам, томизилади.
9. Ушбу Қўлланмага мувофиқ қўлланганда асоратлар юз бермайди. Итларнинг юқори таъсирчанлиги оқибатида аллергик (қичиш, қизариш ва бошқа) ҳоллар юзага келганда препаратни қўллаш тўхтатилади.
10. Барс қулоқ томчилари фосфорорганик бирикмалари билан бир вақтда, ҳамда препарат таркибидаги компонентларга қулоқ пардасининг юқори таъсирчанлигида қўллаш мумкин эмас.
Барс қулоқ томчиларини томизганда ит безовталанганда дори сочилиб кетмаслиги учун итни бошидан бир неча дақиқа маҳкам ушлаб туриш лозим.
11. Барс қулоқ томчиларини қўллашдан сўнг асоратлар юзага келса дорини қўллаш тўхтатилади.
IV. Эҳтиёткорлик чоралари
12. Препарат билан ишлаганда ветеринария воситалари билан ишлашда кўзда тутилган шахсий гигиена ва техника хавфсизлигининг умумий қоидаларига риоя этиш лозим.
13. Ишлов бергандан сўнг қўлни совун билан яхшилаб ювиш лозим.
14. Барс қулоқ томчилари терига тушганда зудлик билан сув билан ювиш ёки тампон билан артиш лозим.
15. Воситадан бўшаган идишларни бошқа эҳтиёжлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.
16. Муддати ўтган препаратни ишлатиш мумкин эмас.
17. Препарат болалардан эҳтиёт қилган ҳолда сақланиши керак.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
18. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат килинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга препаратнинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва препаратнинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.