Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЕМА ҚАТНАЙДИГАН СУВ ЙЎЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган, 2010 йил 3 май 6-24/12-3595/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда) 71-моддасига асосланиб Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 апрель,
3-сон
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 апрель,
2-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 апрель,
4-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 12 апрелдаги 3, 2 ва 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
I боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, кема қатнайдиган сув йўллари габаритларига, кемаларни, солларни ва бошқа сузувчи воситаларни ўтказиш учун мўлжалланган кўприкларнинг устунлари оралиқларига бўлган меъёрлар ва техник талабларни ўрнатади.
2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, сув йўллари техника участкалари, сув объектларидан хўжалик ёки бошқа фаолият билан шуғулланаётган ташкилотлар, кўприклар, алоқа, электр ўтказиш линиялари ва қувурларни сув ҳавзалари устидан ўтказишни лойиҳалаштирувчи ташкилотлар томонидан қўлланилади.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий терминлар ва тушунчалар ишлатилади: кемачилик — кемалардан фойдаланиб йўловчиларни, багажни, юкларни ва почта жўнатмаларини ташиш, кемаларни, солларни ва бошқа сузувчи объектларни шатакка олиш, қидирув ишларини ўтказиш ва фойдали қазилмаларни қазиш, балиқчилик ва бошқа овчилик ишлари, қурилиш, йўл, гидротехник, сув ости техник ва бошқа ишларни, кемаларни лоцман кузатуви, қутқарув операциялари, сув объектларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, уларни ифлосланишдан ва чиқиндилардан муҳофаза қилиш, чўккан мулкни чиқариб олиш, санитария ва бошқа назорат ишлари, илмий текшириш ишларини ўтказиш, ўқув, физкультура, маданият ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган сув йўлларидаги фаолият;
кема қатнайдиган сув йўли — кема ва бошқа сузувчи воситаларининг қатнови учун тайёрланган ва навигация жиҳозлари билан таъминланган, жойларда ва харитада белгиланган сув йўли;
навигация даври (навигация) — иқлим шароитлари ёки флотнинг ҳақиқий ташиш ишлари учун мумкин бўлган вақт оралиғи;
сув йўли — кемачилик учун яроқли бўлган дарёлар, кўллар, сув омборлари ва каналлар;
сув сатҳи — сув объектларидаги сувнинг шартли горизонтал текислиги билан юзаси баландлигининг солиштирмаси;
сув йўлларида кемачиликни тартибга солувчи органлар —Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
физикавий навигация — сув йўлининг муздан тўлиқ тозаланишидан бошлаб турғун музлагунга қадар бўлган вақт оралиғи;
II боб. Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўли қаторига киритиш
1-§. Дарёларнинг кемачилик характеристикаси
4. Дарёларнинг кемачилик характеристикаси қуйидагилар ҳисобланади: дарёнинг ўлчамлари (узунлиги, эни, чуқурлиги, эгри-бугрилиги);
сув сатҳи ва унинг даврий ўзгариши, сув оқимининг тезлиги, сувнинг миқдори;
ўзан кўндаланг кесимининг морфометрик кўрсаткичлари (кўндаланг кесим майдони, ўртача чуқурлиги, гидравлик радиуси);
ён томондан бўйлама кўриниши, пасайиши, қиялиги.
5. Дарёнинг узунлиги дарёнинг бошидан ўзани бўйлаб қуйилиш жойигача бўлган масофа билан аниқланади. Дарё узунлиги (L)нинг дарё бошидан ўзани бўйлаб қуйилиш жойигача тўғри чизиқ (1) бўйича нисбати эгри-бугрилик коэффициенти (k) деб аталади:
k=L/l
Бу коэффициент бирдан ортиқ, эгри-бугри дарёлар учун эса икки ва ундан ортиқ қийматда бўлади.
6. Сув оқимлари ёки сув ҳавзаларидаги сувнинг сатҳи сувнинг юзаси баландлиги билан ўлчанади. Сувнинг миқдори қуйидагича характерланади:
сувнинг лаҳзали ёки секундли сарфи (Q м3/с) ва дарёнинг кўндаланг кесими бўйлаб уни бир секундда оқиб ўтадиган сув миқдори билан. Дарёда сув сатҳининг кўтарилиши билан унинг лаҳзали сарфи ошади;
дарёнинг оқими миқдори ва дарё ўзанининг кўндаланг кесими бўйлаб уни маълум бир оралиғида (сутка, ой, йил) оқиб ўтадиган сув миқдори билан.
7. Кема қатнайдиган сув йўлларининг габарит ўлчамлари дарёларнинг кемачилик характеристикасидан келиб чиқиб белгиланади.
8. Кемачилик шароитлари кема қатнайдиган сув йўлининг габарит ўлчамлари (чуқурлиги, эни, айланиш радиуси) ҳамда кўприк устунлари оралиғи, алоқа ва электр ўтказиш линиялари симларининг баландлиги билан белгиланади.
Бунда кема қатнайдиган сув йўлларининг гарантияланган габарити бўлиб кема қатнайдиган сув йўли қисмида кемачилик учун аниқланган сув сатҳининг энг кичик белгиланган габарити ҳисобланади.
9. Сув йўлларининг тартибга келтирилган қисмида кема қатнайдиган сув йўлларининг гарантияланган габарит ўлчамлари сув омборларидаги сув сатҳининг нормалаштирилган белгиси бўйича аниқланади.
10. Сув объектларида доимий кўприк қуриш даврида кема қатнайдиган сув йўлларининг белгиланган габарит ўлчамлари ҳисобга олиниши лозим.
11. Кема ўтказишга мўлжалланган кўприк устунлари оралиғида кўприк элементлари, унинг жиҳозлари ҳамда навигация жиҳозлари бўлмаслиги шарт.
12. Кема ўтказишга мўлжалланган кўприк устунлари оралиғи улар кемалар ҳаракатини сиқиб қўймаслиги учун кема қатнайдиган сув йўлининг асосий ўзанида жойлаштирилади.
13. Кемачилик шароитлари ва сув йўлларининг ҳар бирига кўприк ости габаритларининг рухсат этилган меъёрлари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига асосан белгиланади.
14. Кемаларни ўтказишга мўлжалланган кўприк устунлари оралиғининг катталиги сувнинг межень сатҳи даврида ҳисобга олиниши шарт.
15. Кўприк ости габаритининг баландлиги кемачилик учун белгиланган сувнинг межень сатҳи даврида ҳисобланади.
Физикавий навигация даврининг қисқариши мумкин бўлган даври, кун:
t = Тk / 100
бунда,
t — физикавий навигациянинг қисқариш муддати;
Т— сув йўли участкасининг физикавий навигация давомийлиги, кун;
k — махсус коэффициент.
16. Сув объектлари устидан ўтувчи алоқа ва электр ўтказиш линиялари симларидан сув юзасигача бўлган энг кам масофа, ушбу участкада фойдаланилаётган флотнинг габаритларига қараб белгиланиши шарт.
17. Сув объектларида кемачилик шароитларини белгилашда шамол-тўлқини асосий факторлардан бири бўлиб ҳисобланади ва шамол-тўлқиндан келиб чиқиб, сув объектларининг разрядлари «Л» — енгил, «Р»— дарё, «О»— кўл, «М»— денгиз этиб белгиланади.
2-§. Меъёрлар ва техник талаблар
18. Кема қатнайдиган сув йўлларининг гарантияланган чуқурлиги (эни), транспорт ва техник флотидан фойдаланилишига қараб классларга бўлинади. Кема қатнайдиган сув йўлларининг классларга бўлиниши (кейинги ўринларда класс деб юритилади) ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
19. Сув йўллари гарантияланган кема қатнайдиган сув йўли габаритларига қараб участкаларга бўлинади. Агар сув йўли участкаси гарантияланган ва ўртача навигация чуқурлиги бўйича турли классларга тегишли бўлса, у ҳолда уни бу классларнинг юқорироғига киритиш лозим.
20. Кема қатнайдиган сув йўлининг гарантияланган габаритлари белгиланмаган сув йўллари участкасида кейинчалик сув кўп даврда транспорт флоти ишлатилиши кўзда тутилаётган бўлса, сув йўлининг класси ўртача навигация чуқурлиги бўйича белгиланиши керак.
21. Агар сув йўллари участкалари кемачилик учун яроқли бўлса, лекин аниқ истиқболда транспорт флотидан фойдаланиш кўзда тутилмаса, уларни VII классга киритиш лозим.
22. Сув йўли класси ўзидан қуйида жойлашган сув йўлидан баланд бўлиши мумкин эмас, кема қатнайдиган сув йўлларининг гарантияланган габарит чуқурликлари (эни) қуйидан юқори оқим бўйлаб катталашиши ёки маҳаллий ташувлар транзит ташувларга қараганда ривожланган бўлиши ҳоллари бундан мустасно.
23. Кема қатнайдиган сув йўлларининг ўртача навигация ва гарантияланган чуқурликлари кемаларнинг сув сиғимига қараб белгиланиши лозим.
24. Сув йўлларида классни тасдиқлаш сув объектининг асосий кўрсаткичлари акс этган ҳужжатлар ва бошқа кема қатнайдиган сув йўллари габаритларини белгилаб берувчи тегишли ҳужжатлар асосида кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан амалга оширилади.
3-§. Физикавий навигацияни аниқлаш
25. Физикавий навигациянинг (Т) кунлик давомийлигини аниқлаш учун 10 йилдан кам бўлмаган даврнинг ўртача арифметик қиймати ҳисобланади.
Белгиланган сув йўли класси сувнинг кемачилик учун рухсат этиладиган кунлик давомийлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади
бунда,
К — физикавий навигация давомийлигининг рухсат этилган камайиш коэффициенти, яъни 5 — I ва IV класслар учун, 6 — II ва III класслар учун, 3 — V класс учун, 2 — VI ва VII классларга тенг қабул қилинган.
Гидрометрология кузатувлари маълумотлари бўйича барча кузатув йиллари учун сув тошқинларининг ўтиши (Н=/(ф графиги тузилади ва шу бўйича (I) бир кунда янада баланд кўтариладиган сув сатҳи (Н) аниқланади. Олинган қиймат (Н) пасайиш тартибида жойлаштирилади ва уларнинг ҳар бири учун эмпирик ўсиш эҳтимоли қуйидаги формула бўйича фоизда аниқланади:
Бунда,
m — сув сатҳи белгиланишининг тартиб рақами;
n — гидрометрология кузатувлари ўтказилган йиллар сони.
III боб. Кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш
26. Кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш ва уларда профилактика ишларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Уставига мувофиқ амалга оширилади.
27. Кема қатнайдиган сув йўлларининг ҳолатини назорат қилиш сув йўлларида кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан даврий равишда, навигация даврида камида икки марта текшириш йўли билан амалга оширилади.
28. Кемаларнинг габаритлари (узунлиги, эни, сув усти борти, сувга ботиши) ва уларнинг тезлиги кема қатнайдиган сув йўлининг техник кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши шарт. Кема қатнайдиган сув йўлларида барча кемаларнинг остидаги минимал сув захираси 150 200 мм ни ташкил этиши лозим.
IV боб. Навигация жиҳозларидан фойдаланиш
29. Кема қатнайдиган сув йўлларининг навигация жиҳозлари кемаларнинг хавфсиз сузиши ва сув йўлларидаги сунъий иншоотларнинг сақланиши Ўзбекистон Республикаси Ички кема йўлларида сузиш қоидаларига (рўйхат рақами 769, 1999 йил 9 июль) мувофиқ таъминлаши шарт.
30. Қирғоқ ва сузувчан белгилардаги навигация жиҳозлари бўлган чироқлар кўриниш чекланган даврларда ишлаши лозим.
31. Навигация жиҳозларидан кемаларни боғлаш, кемалар ёки сузувчи воситаларни тортиб чиқариш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
V боб. Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
32. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кўприк ости габаритларининг рухсат этилган меъёрлари
| Кема қатнайдиган сув йўлларининг класслари | Кема қатнайдиган сув йўлининг чуқурлиги | Кема қатнайдиган сув йўлларида кўприк ости габаритлари | |||||||
| гарантияланган | навигация даврида флотдан фойдаланиш | Габарит эни | Кўприкнинг баланд қисмининг узунлиги* | Кўприк баландлиги | |||||
| Доимий кўприклар | вақтинчалик кўприк (ҳар икки томон йўналишлари учун) | ўрта қисмида Нс | Устунлар ёнида, п | ||||||
| қуйи йўналиш оралиғи учун | оқимга қарши йўналиш оралиғи учун | доимий кўприклар | вақтинчалик кўприклар | ||||||
| I юқори магистрал сув йўллари | > 2,0 | <3,0 | ≥ 140 | ≥120 | — | Агар навигация сув сатҳининг ўзгариб туриши 4 метрдан ошмаса, кема қатнайдиган сув йўлларининг I, II, III класси учун b=2/ЗВс., навигация сув сатҳининг ўзгариб туриши катта бўлса, кема қатнайдиган сув йўлларининг IV—VII класси учун b=0,5Вc. | 13,5 | >5,0 | — |
| II магистрал сув йўллари | 1,6 — 2,4 | 2,4 — 3,0 | 140 | 100 | — | 12,5 | 4,0 | — | |
| III магистрал сув йўллари | 1,1 — 2,0 | 1,65 — 2,4 | 120 | 80 | — | 10,0 | 3,5 | — | |
| IV маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари | 0,8 — 1,4 | 1,35 —1,65 | 80 | 60 | 50 | 10,0 | 2,5 | 1,5 | |
| V маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари | 0,6 — 1,1 | 1,0 — 1,35 | 60 | 40 | 30 | 7,0 | 2,0 | 1,5 | |
| VI маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари — кичик дарёлар | 0,45 — 0,8 | 0,75 — 1,0 | 40 | 20 | 20 | 3,5 | 1,5 | 1,0 | |
| VII маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари — кичик дарёлар | < 0,6 | < 0,75 | 20 | 20 | — | 3,5 | 1,0 | — | |
* Ушбу устунда белгиланган формуланинг таснифи:
b — кўприк устунлари оралиғининг энг баланд қисмидаги ўлчами;
Вс — кўприк устунлари оралиғининг ўртача ўлчами.
Ўзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кема қатнайдиган сув йўлларининг классларга бўлиниши
| Кема қатнайдиган сув йўлларининг разрядлари | Класс | Кема қатнайдиган сув йўли чуқурлиги (м) | Фойдаланиладиган кемалар турлари | Шатакка олинувчи солларнинг энг катта эни (м) | ||
| гарантияланган | ўртача навигацияли | юк ташувчи, юк кўтариш қобилияти (т). | йўловчи ташувчи | |||
| Юқори магистрал | I | 2.6 дан ортиқ | 3.0 дан ортиқ | 12000 | 4-палубали | 100 дан ортиқ |
|
Магистраллар | ||||||
| I разряд | II | 1.6—2.6 | 2.41—3.0 | 8000 | 3- палубали | 100 |
| II разряд | III | 1.1—2.0 | 1.66—2.4 | 4000 | 2-палубали | 85 |
|
Маҳаллий аҳамият эга бўлган йўллар | ||||||
| I разряд | IV | 0.8—1.4 | 1.36—1.65 | 2000 | 2-палубали | 55 |
| II разряд | V | 0.6—1.1 | 1.01—1.35 | 500 | 1.5 - палубали | 40 |
| Кичик дарёлар | VI | 0.45—0.8 | 0.75—1.00 | 250 | катерлар | 30 |
| Кичик дарёлар | VII | 0.6 дан кам | 0.75 дан кам | 100 | катерлар | 14 |