25.02.1997 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЧКИ СУВ ТРАНСПОРТИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички сув транспорти халқ хўжалигининг тармоғи сифатида транспортнинг муҳим турларидан бири ҳисобланади. Ички сув транспорти темир йўл транспорти ва транспортнинг бошқа турлари билан биргаликда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нормал ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг муомалада бўлишига кўмаклашади, аҳолининг ички сув йўлларида ҳаракат қилишга бўлган эҳтиёжини қондиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Устав мамлакатнинг ички сув йўллари орқали юк ва йўловчилар ташишга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, ички сув транспортининг халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатлари бўйича ички сув транспорти органларининг асосий вазифалари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав билан ички сув йўллари орқали ташишга оид топшириқларнинг бажарилиши тартиби, юклар, йўловчилар, багаж ва почта ташишларнинг асосий шартлари, кемачилик учун ички сув йўлларидан фойдаланишнинг асосий шартлари, ташишни амалга оширувчи корхоналарнинг, шунингдек, ички сув транспортидан фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юкларни ва йўловчиларни ташиш республика ички сув транспорти органларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички сув транспорти органлари, шунингдек юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчилар бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар юкларни ташишда республика манфаатларига қатъий риоя қилишлари ҳамда умуман ташишлар бўйича, ҳар бир порт ва пристань ташишлар бўйича топшириқлар тўлиқ ва бир маромда бажарилишини, юкларнинг бут ҳолда ва ўз вақтида етказиб берилишини, флотдан оқилона фойдаланилишини, флот ҳаракати хавфсизлигини ва халқ хўжалигида транспорт чиқимлари энг кўп даражада тежалишини таъминлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Уставнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кемалар қатнайдиган барча дарёлар, кўллар, Орол денгизи ва сунъий сув йўлларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Устав, агар халқаро битимлар ва одатлар ёки кема турган жойдаги давлатларнинг қонунлари билан бошқача тартиблар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузаётган ички сузиш кемалари чет эл ва халқаро дарёларда сузаётганларида ҳам жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Устав чегара сув йўлларига Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси чет эл давлатлари билан тузган шартномалар ва битимларда белгиланган истиснолар билан жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сув йўлларида Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига тегишли кемалар учун ушбу қоидадан истиснолар амалдаги халқаро битимлар ва одатларга мувофиқ йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси байроғи остида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки ҳисобланган ва давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига қарашли бўлган кемалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив ва жамоат ташкилотларига қарашли бўлган кемалар сузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички сув йўлларида республикага тегишли флот қарашли бўлган асосий органлар сув транспортида давлат бошқаруви органларига қарашли бўлган дарё флоти корхоналари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлат органлари, шунингдек кооператив ташкилотлар ва бошқа жамоат ташкилотлари кемаларга эга бўлишлари ва улардан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек дарё флоти корхоналари томонидан ташилмайдиган юкларни ташиш учун фойдаланишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган кемаларда юкларни ташиш тартиби сув транспортида давлат бошқарув органлари (кейинги ўринларда «кемачиликни тартибга солувчи органлар» деб аталади) ва давлат бошқарувининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа органлари томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг органлари почтани ташиш ва кабель ўтган жойларга хизмат кўрсатиш учун ўз кемаларига эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ташкилотларнинг кемаларида йўловчилар ташишга кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳамда кемачиликни назорат қилувчи органларнинг рухсати билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳарбий қисмлар, командалар, жанговар техника, ҳарбий мол-мулк ва юкларни ҳарбий омборлар ва базалардан фойдаланиш жойларига ташиш, ёқилғи ва ўзида тайёрланган бинокорлик юкларини ташиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кемалари ва бошқа объектларини шатакка олиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий юкларни ташиш тўғрисидаги махсус қоидалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Устав асосида кемачиликни тартибга солувчи органлар Ўрта Осиё ҳавзаси кема қатнови йўлларида сузиш қоидаларини, дарё транспортидан техник фойдаланиш қоидалари, юкларнинг айрим турларини ташиш ва портлар, пристанларда, шунингдек юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчиларнинг причалларида тижорат операцияларини бажариш қоидалари, йўловчилар, багаж ва бошқаларни ташиш қоидаларини (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларнинг айрим турларини ташиш қоидалари, экспорт ва импорт юкларни ташиш қоидалари, юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг, кемаларнинг юк кўтариш ва юк жойлаштириш имкониятидан фойдаланишнинг техник шартлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ.
ИЧКИ СУВ ЙЎЛЛАРИ. ФЛОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кемалар қатнайдиган йўллардан фойдаланишни тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган истиснолар билан биргаликда, шунингдек, кемачилик учун очиқ бўлган ички сув йўллари рўйхати сув транспортида давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади ва эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирликлар, идораларнинг буйруқлари ва йўриқномалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг кемачилик манфаатларига дахлдор қарорлари фақат кемалар қатнайдиган йўллардан фойдаланишни тартибга солувчи органлар билан келишув бўйича чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Барча ички сув йўллари умумий фойдаланишдаги йўллар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув йўлларидаги истеҳкомлар, ҳарбий-денгиз базалари ва мустаҳкамланган районлар ва ҳарбий қисмлар доимий жойлашган ерларда ички сув йўлларидан фойдаланиш ҳарбий қўмондонлик билан келишув бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 74-сон қарорига мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидаги ерлар:
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлар, пристанлар, ихтисослаштирилган причаллар, бандаргоҳлар ва ички сув транспорти эҳтиёжларини таъминловчи барча техника иншоотлари ва қурилмалари бўлган дарё қўлтиқлари (затонлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар вокзаллари, павильонлар ва причаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемалар қатнайдиган каналлар, кемачилик ва энергетика иншоотлари ва хизмат-техника бинолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қирғоқни мустаҳкамлаш иншоотлари ва дарахтзорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа узеллари, радио марказлар ва радио станциялар жойлашган бинолар ва иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув йўлларига хизмат кўрсатиш мақсадидаги бинолар, қирғоқ навигация белгилари ва бошқа иншоотлар, кема тузатиш заводлари, тузатиш-ишлатиш базалари, устахоналар, кемасозлик верфлари, туриш-тузатиш жойлари, омборлар, моддий-техника базалари, муҳандислик тармоқлари, хизмат, турар жой ва маданий-маиший бинолар ва ички сув транспортига хизмат кўрсатиш бўйича махсус вазифага эга бўлган бошқа объектлар билан банд бўлган ерлар ички сув транспорти ерларига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сув тубини чуқурлаштириш ишлари, агар бу сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишга зид бўлмаса, сув йўллари ўзанларини, дарё қўлтиғи акваторийлари, рейдлар ва умумий фойдаланишдаги причалларни тозалаш, шунингдек навигация вазиятини қуриш ва уни сақлаш кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан, умумий фойдаланишдаги дарё қўлтиқлари, рейдлар ва причалларни сақлаш эса ушбу дарё қўлтиқлари, рейдлар ёки причаллар фойдаланишида бўлган ташкилотлар ва корхоналар томонидан Сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги сув тубини чуқурлаштириш ва дарё қўлтиғи акваторийлари, рейдлар ва причалларни тозалаш уларнинг эгаларида техник воситалар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу дарё қўлтиқлари, рейдлар ва причаллар атрофи дарё қўлтиқлари, рейдлар, причаллар эгалари билан тузилган махсус шартномалар бўйича уларнинг ҳисобидан кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемалар қатнайдиган сув йўлларида тикланадиган иншоотларга тўсиқ белгилари ушбу иншоотлар тегишли бўлган ташкилотлар ёки корхоналар томонидан ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички сув йўлларида иншоотлар (кўприклар, тўғонлар, очиқ симлар, сув ости кабеллари, трубопроводлар, сув қабул қилиш қудуқлари, запанлар, причаллар, причал қурилмалари ва бошқалар) тиклашга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек кемачиликни тартибга солувчи органлар (11-банд) ва бошқа органлар билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ихтиёрида гидроэлектр станциялар, тўғонлар ва бошқа сув кўтариш иншоотлари бор бўлган барча ташкилотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган, сув транспорти бошқарув органлари билан келишилган бутун навигация давомида дарёлар участкаларида сув кўтарилиш даражасининг кемачиликнинг тўсиқсизлиги ва хавфсизлиги учун зарур бўлган иншоотларнинг паст ва юқори бўлишига риоя қилинишига;
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кемаларнинг тўсиқсиз ва хавфсиз ўтишларини таъминлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кўприкларнинг эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кемаларнинг кўприклар остидан хавфсиз ва тўсиқсиз ўтиши учун зарур бўлган мосламаларни ўз ҳисобидан тайёрлашга ва сақлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўприклар қурилгандан ва тузатилгандан кейин Сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда сув тубини чуқурлаштириш ва сув тубини тозалаш ишларини ўтказишга;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўрта Осиё ҳавзасида кемалар қатнайдиган йўллардаги сузиш қоидаларига мувофиқ сузувчи ва кўтарилувчи кўприклар пролётларини ажратиш ва кўтаришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ички сув йўлларида, шаҳарлардан ташқаридаги аҳоли яшаш жойларида сув қирғоғидан ёки қирғоқ ёқасидан (тик қирғоқлардан) 20 метрдаги кемачилик билан боғлиқ бўлган ер кенглиги полосаси Сув хўжалиги вазирлиги органлари ҳамда маҳаллий маъмурият билан келишган ҳолда умумий фойдаланиш учун берилади, ички сув йўллари қирғоқ полосаси ҳисобланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички сув йўллари қирғоқ полосасида қуйидагиларга рухсат берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бунинг учун сув муҳофазаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кемалар причали учун мосламалар ўрнатиш, юкларни ортиш ва тушириш (доимий иншоотлар қурмасдан), кемаларни боғлаб қўйиш ва сув усти иншоотлари учун вақтинчалик қурилмалар ўрнатиш, шунингдек юкларни вақтинча сақлаш;
(17-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қаттиқ ёқилғини кемалар, сув транспорти корхоналари ва ташкилотлари учун сақлаш, шунингдек балиқчилик анжомлари ва кема ашёларини вақтинча сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) вақтинча қишлов жойлари барпо этиш ва тасодифий қишлов ёки кемалар аварияси туфайли келиб чиққан бошқа ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кемаларнинг механик тягасини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемачилик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган жойларда балиқчилик эҳтиёжлари учун қирғоқ полосасидан фойдаланишга кемачиликни тартибга солувчи органлар билан келишув бўйича йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғоқ полосасидаги ёритгичлар, навигация вазияти ёритгичларидан ташқари, кемалар қатнайдиган томонда тўсиқлар билан тўсилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кемалар қатнайдиган дарёларнинг қирғоқларини ва улардаги сунъий мосламаларни бузилиш ва емирилишдан муҳофаза қилиш мақсадида сув муҳофазаси органлари қирғоқ полосасининг айрим участкаларида ер қазиш, дарахтларни кавлаш ва бошқа ишларни амалга оширишни тақиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ички сув йўллари қирғоқ полосаси чегарасида иморатлар ва иншоотлар қурилишига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш ва Санэпидқўм органлари, шунингдек сув хўжалиги органлари билан келишган ҳолдагина йўл қўйилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғоқ полосаси доирасида фойдали қазилмаларни қазувчи, дарахтлар кесувчи, кўприклар қурувчи ва бошқа ишларни бажарувчи ташкилотлар ушбу полосада жойлашган кемачилик эҳтиёжлари учун мўлжалланган иншоотларнинг сақланишини таъминлашни ҳамда ишларни бажариш чоғида ушбу иншоотларга етказилган шикастларни ўз вақтида тузатишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кемалар қатнайдиган йўллардан фойдаланишни тартибга солувчи органларга Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув муҳофазаси бошқа органлари билан келишув бўйича қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кемачиликни қўриқлаш, қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш ишларини бажариш ҳамда ушбу мақсадлар учун иморатлар ва иншоотлар қуриш учун ички сув йўллари қирғоқ полосасидан текин фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «а» бандда кўрсатилган ишлар учун тупроқ, тош, шағалдан, шунингдек белгиланган қоидаларга мувофиқ ички сув йўлларининг қирғоқ полосаси доирасидаги чакалакзорлар ва майда дарахтлардан (диаметри 8 сантиметргача) текин фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кемачилик вазияти белгилари кўринишини таъминлаш учун дарахтлар ва чакалакзорларни кесиш, шунингдек кемачилик учун хавф туғдирувчи дарахтларни кесиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиларни ўрнатиш ва кемачилик вазияти белгилари кўринишини таъминлаш учун просекларни кесиш ушбу ҳолда умумий асосларда бадал тўланган ҳолда ички сув йўллари қирғоқ полосасидан ташқарида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ички сув йўлларидан фойдаланадиган асосий двигатели камида 75 от кучи бўлган ўзи юрар кемалар ва сиғими камида 80 регистр тонна бўлган ўзи юрмайдиган кемалар, ҳарбий кемалар, спорт кемалари ва фуқароларга тегишли бўлган кемалардан ташқари, кемачиликни тартибга солувчи органларнинг қирғоқ кемачилик инспекцияларининг кемачилик реестрига киритилиши (рўйхатдан ўтказилиши) керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемачиликни тартибга солувчи органлар ихтиёрида бўлган бошқа кемалар (шу жумладан ички кемалар қатнайдиган йўллар рўйхатига кирмаган ички сув йўлларида фойдаланадиган кемалар) кўрсатиб ўтилган ҳавза инспекцияларининг кемачилик дафтарларида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемачилик реестри ва кемачилик дафтарларига киритилиши керак бўлган барча кемаларга номлар ва тартиб рақамлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда кемалар реестри ва кемачилик дафтарларини юритиш қоидалари кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт кемалари спорт ташкилотларининг кемачилик дафтарларида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
(21-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа кемалар, шу жумладан, ички сув йўлларидан фойдаланиладиган, ички кемалар қатнайдиган йўллар рўйхатига кирмаган кемалар, шунингдек фуқароларга тегишли бўлган кемалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кема рўйхатдан ўтказилгандан кейин унинг эгасига кема гувоҳномаси берилади. Ушбу гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кемалар рўйхатдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан белгиланган миқдорда алоҳида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кемани бошқа ташкилотнинг ихтиёрига бериш, кемага мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ёки бир йилдан ортиқ муддатга ижарага бериш кема реестрида ва кема гувоҳномасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кема бўйича янги ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилиши кема реестрига тегишли белги қўйилган вақтдан бошлаб учинчи шахслар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзи юрар кемаларнинг экипажи капитандан, кема экипажи ва кема командасининг бошқа катта лавозимдаги шахсларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемалар ва кема механизмларини бошқаришга қўйиладиган шахсларни қониқтириши керак бўлган шартлар, шунингдек ушбу шахсларга дипломлар ва гувоҳномалар бериш тартиби кемачиликни тартибга солувчи органлар тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кема капитани кемани бошқаради, кемани бошқаришга раҳбарлик қилади ҳамда сузишнинг хавфсизлигини таъминлаш, кемада тартибни сақлаш, кемадаги одамларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш ва кеманинг ҳамда унда ташиладиган юкларнинг бутлиги учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитаннинг ўз ваколатлари доирасидаги барча фармойишлари кема экипажининг барча шахслари, шунингдек кемадаги йўловчилар ҳамда кемадаги бошқа шахслар томонидан сўзсиз бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитан, зарур бўлганда, кема экипажи шахсларини вазифаларни бажаришдан четлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кемадаги шахснинг хатти-ҳаракати унинг хавфсизлигига, шунингдек кеманинг ёки ундаги бошқа шахсларнинг ва мол-мулкнинг хавфсизлигига таҳдид солса, капитан огоҳлантиришдан кейин уни алоҳида бинода ушлаб туришга ва йўлдаги биринчи портда ёки пристанда керакли маъмурларга топширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриқонуний ушлаб тургани учун капитан интизомий жазога, тегишли ҳолларда эса жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар кемада кимдир жиноят содир этса, капитан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноят содир этган шахс жавобгарликдан қутулмаслиги учун чора-тадбирлар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юз берган ҳодиса тўғрисида барча далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари батафсил баён қилинган ҳолда ўзининг имзоси ва экипажнинг камида икки шахсининг имзоси билан далолатнома тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноят содир этган шахсни далолатноманинг асл нусхаси билан биргаликда энг яқин порт (пристан)да керакли маъмурларга топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Капитан кемадаги ҳар бир туғилиш ёки ўлим тўғрисида икки гувоҳ ва кема врачи ёки фельдшери, агар улар кемада бўлса, иштирокида далолатнома тузиши керак. Ўлим тўғрисидаги далолатномага вафот этганнинг кемадаги мол-мулки рўйхати тиркалади. Ўлганнинг жасади кемада дарҳол алоҳида жойга қўйилади ва қариндошларига ёки энг яқин порт (пристан)да кўмиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитан кемадаги шахс томонидан тузилган васиятномани тасдиқлаши ва уни сақлаш учун қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кема экипажи аъзоси ёки йўловчи унинг ҳалок бўлиши эҳтимоли вазиятларида йўқолиб қолган тақдирда капитан далолатнома ҳамда йўқолганнинг қолган мол-мулки рўйхатини тузади ва далолатномани ва мол-мулкни энг яқин порт (пристан)да керакли маъмурларга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар кемага шубҳасиз ҳалок бўлиш хавф солса, капитан йўловчиларни қутқаришнинг барча чоралари кўрилгандан кейин кема экипажига кемани тарк этишга рухсат беради. Капитаннинг ўзи кемани энг охирида тарк этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Офат тўғрисида хабар олган ёки сув йўлида хавф остида қолган одам ёки кемани аниқлаган капитан, ўз кемасини хавфга дучор қилмасликнинг барча чораларини кўриш билан бир вақтда офатга йўлиққанларга ёрдам кўрсатишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хавфга дучор бўлган кемага ёрдам кўрсатганлик учун, натижада кема ёки ундаги юк ёки бошқа моддий бойликлар тўлиқ ёки қисман сақланганлиги таъминланганлиги учун, тақдирлаш ҳақи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ёрдам учун тақдирлаш ҳақи суммасига хизматлар кўрсатиш ҳақи каби ҳамда ёрдам кўрсатиш мақсадида сарфланган барча чиқимлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдирлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади, келишув бўлмаган тақдирда эса, унинг миқдорини суд белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ёрдам учун тақдирлаш ҳақи қутқарилган мол-мулк қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қутқарилган одамлар қутқарилганликлари учун тақдирлаш ҳақи тўлашга мажбур эмаслар. Бироқ одамларни қутқаришда қатнашган шахслар мол-мулк қутқарилганлиги учун умумий тақдирлашда мол-мулкни қутқарган шахслар билан баб-баравар ўз улушига эга бўлишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кўрсатилган хизмат учун тақдирлаш ҳуқуқидан (32-банд):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хавфга дучор бўлган кема экипажи, шунингдек уни шатакка олган ёки шатакка олинган кема экипажи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хавфга дучор бўлган кема капитани (агент, лоцман)нинг оқилона тақиқига қарамай хизмат кўрсатган шахслар фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ички кемалар қатнайдиган йўлларда сузишнинг хавфсизлигини назорат қилиш кемачиликни тартибга солувчи органларнинг Кемачилик хавфсизлиги бош инспекцияси ҳамда унга бўйсунадиган кемачилик инспекциялари томонидан амалга оширилади. Улар қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кемалар қатнайдиган йўллардаги кемалар ва иншоотларни кўздан кечириш ҳамда уларнинг эгаларига ва кемани бошқарувчиларга (агентлар, лоцманлар)га текшириш пайтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) экипаж билан бутланмаган ва амалдаги қоидалар ва нормаларга мувофиқ жиҳозланмаган ёки ҳолати уларнинг хавфсизлигига ва улардаги одамлар ва мол-мулкнинг хавфсизлигига, шунингдек бошқа кемаларнинг ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи кемаларнинг ҳаракатини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномага ва белгиланган бошқа кема ҳужжатларига эга бўлмаган кемаларнинг ҳаракатини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сузиш хавфсизлигига таҳдид бўлганда йўлнинг муайян участкаларида кемалар ҳаракатини тақиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ.
ПОРТЛАР, ПРИСТАНЛАР, ЮК ВА ТИЖОРАТ ХЎЖАЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Порт ёки пристань ўзида дарё қирғоғида ёки сув омбори соҳилида махсус қурилган ва жиҳозланган ҳамда панада сақлаш, ортиш-туширишга ва флотга хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхонани ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклар, йўловчилар, багаж ва почта ташишларини амалга ошириш ҳамда юк ва тижорат операцияларини бажаришнинг юқори сифатли бўлишини таъминлаш учун кема эгалари юкларни ортиш-тушириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун портларда ва пристанларда юк ва йўловчилар причалларига ва бошқа зарур иншоотлар ҳамда қурилмаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлар ва пристанлар иншоотлари ва қурилмалари ташилаётган юклар ва багажларнинг сақланишини, механизацияланишини ва кемаларга юкларни ортиш ва туширишга оид операцияларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини, йўловчиларга хизмат кўрсатишни ва сув транспортидан фойдаланиш чоғида уларнинг хавфсизлигини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк, тижорат ва йўловчи ташиш хўжаликларининг барча иншоотлари ва қурилмалари тўлиқ соз ҳолда бўлиши ва ўз қуввати ҳамда қайта ишлаш қобилиятига кўра, юклар, йўловчилар ва багажларни ташишнинг топширилган ҳажмлари бажарилишини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Портлар ва пристанлар юкларни, шу жумладан, контейнерлардаги юкларни қабул қилиш, ортиш, тушириш, қисқа муддатли сақлаш ва беришга оид операцияларни, шунингдек, йўловчилар ва багажларни ташиш билан боғлиқ операцияларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга ошириладиган операцияларнинг турига кўра портлар ва пристанлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўловчилар ташиш-йўловчиларни жўнатиш, қабул қилиш ҳамда багажларни бериш билан боғлиқ операцияларни бажарувчига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк ташиш — юкларни ташиш, ортиш, тушириш ва бериш учун юклар қабул қилишга оид операцияларни бажарувчига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) универсал (бирлашган) — ҳам йўловчилар, ҳам юк ташиш бўйича операцияларни бажарувчига бўлинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Барча ёки айрим операцияларни амалга ошириш учун очиладиган портлар ва пристанлар рўйхати, ушбу операцияларни амалга ошириш тартиби, навигацияларни очиш ва ёпиш муддатлари, шунингдек, юкларни ташиш учун қабул қилиш муддатларининг бошланиши ва тугалланиши сув транспорти давлат бошқарув органлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Йўловчилар ташишга оид операцияларни бажариш учун очилган портлар ва пристанлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш, багажларни қабул қилиш ва бериш ҳамда қўлда олиб юриладиган юкларни сақлаш учун вокзалларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар хонаси бўлган дебаркадерлар бўлмаган кичик пристанлар ва тўхташ жойларида, шаҳардан ташқари участкалар ва кечув жойларида йўловчиларни чиқариш ҳамда тушириш учун зарур қурилмалари бўлган павильонлар барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вокзалларда хизмат хоналари, чипта сотиш кассалари, порт ёки пристаннинг гуруҳларига қараб, багажларни қабул қилиш ва бериш хоналари, қўлда олиб юриладиган юкларни сақлаш камералари, кутиш заллари, йўловчиларнинг дам олиш хоналари, болали йўловчилар учун заллар ёки оналар ва болалар хоналари, буфетлар ва йўловчиларга маданий-маиший ва санитария-гигиена хизмати кўрсатиш учун хоналар (алоқа бўлими, газета-журналлар киоскалари, телефонлар, сартарошхоналар, тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, маълумотномалар ва бошқалар) бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар, омборхоналар ва хизмат хоналари, шунингдек, йўловчилар учун портлар ва пристанлар, вокзаллар ва павильонларнинг атрофлари намунали техник ҳолатда сақланиши ва озода бўлиши керак. Кемалар юриши мумкин бўлган вақтда вокзаллардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вокзал олдидаги майдонлар, вокзалларга ва пристанларга кириш йўллари, шунингдек, портлар ва пристанларга туташ майдонлар ободонлаштирилган бўлиши ва йўловчилар ҳамда шаҳар транспортининг қулай ва хавфсиз ҳаракатини таъминлаши керак. Портлар ва пристанларга туташ майдонларни ободонлаштириш тегишли ҳокимликларга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Портлар ва пристанлар бажариладиган ишларнинг ҳажми ва хусусиятига қараб гуруҳларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув флотининг портлари ва пристанларини муайян гуруҳга ўтказиш белгиланган тартибда, кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бирлашма бошлиғи, юкларни ортиш ва тушириш ишларининг ҳажми, йўловчилар ташиш миқдори ва кемаларнинг ҳаракати жадвалига қараб, тегишли тижорат операцияларини пристанлар ва портлар томонидан маълум соатларда, зарур бўлган ҳолларда эса — кеча-кундуз бажарилиши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк идоралари ва омборларнинг иш тартиби ва вақти юк жўнатувчиларга ва юк қабул қилувчиларга кўнгилдагидек хизмат кўрсатишни, шунингдек, ташиш воситаларидан тўлароқ фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Сув флоти корхоналарининг причаллари ва омборлари, агар улар муайян ташкилотларга шартнома ёки бошқа асосларда бутунлай фойдаланиш учун берилмаган бўлса, умумий фойдаланишдаги причаллар ва омборхоналар бўлиб ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ички сув йўллари бўйича кема жўнатмалари орқали ташиладиган юкларни мунтазам равишда жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи корхоналар ва ташкилотлар кемаларга юк ортиш ва тушириш жойларида юксиз ва юкли кемаларнинг причалга тўлиқ хавфсиз ботиб туришини кафолатловчи сувга кириш чуқурлигидаги доимий причалларга эга бўлишлари шарт. Бу причаллар умумий фойдаланишдаги причаллар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Причал иншоотлари ва ортиш-тушириш механизмлари турлари юк оборотига қараб, кемачиликни тартибга солувчи органлар билан келишган ҳолда танланади (11-жадвал).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги причалларнинг эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кемаларни белгиланган муддатларда ортиш-тушириш учун причалларни зарур бўлган ортиш-тушириш механизмлари, причал мосламалари, қурилмалари ва жиҳозлар билан жиҳозлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) об-ҳавонинг ёғин-сочин кунларида ортиш-тушириш ишларини бажариш учун омборхоналар билан кема люклари ўртасида усти ёпиқ галереялар ёки бостирмалар қуришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) причалларни юмшоқ ва қаттиқ кранцалар билан, алоқа воситалари ва ёритиш ҳамда танитиш белгилари билан жиҳозлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) электр қурилмалари бўлмаган кемаларни ортиш ва тушириш чоғида ёритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) причалларда қабул қилувчи-топширувчилар (тарозибонлар) учун иш ўринлари ажратишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Доимий причаллар билан жиҳозланмаган жойларда юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчилар ортиш ва тушириш учун юксиз ва юкли кемалар тўлиқ ботиб туриши мақсадида уларнинг хавфсиз кириб боришини кафолатловчи чуқурликка туширилган етарли миқдордаги барқарор ва мустаҳкам кўприкчаларга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ташилаётган юкларнинг оғирлигини аниқлаш учун кема эгалари портларда ва пристанларда юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчилар эса умумий фойдаланишдаги причалларда кема бортига ўрнатиладиган етарли миқдордаги ўлчов асбобларига, элеваторлар ва механизациялаштирилган омборхоналар, ортиш-тушириш ишларини механизациялаш занжирларига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарозилар ва тарози приборлари давлат текширувидан ўтказилиши ва белгиланган тартибда тамғаланган, шунингдек, яқин орадаги порт ёки пристанда рўйхатдан ўтказилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарозилар ва тарози приборлари ўлчов асбобларини текшириш ва тамғалаш жорий тузатишдан чиққандан сўнг уларни дастлабки ўрнатиш чоғида ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан белгиланган муддатларда вақт-вақти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни текшириш ва тамғалаш муддати ўтиб кетган носоз тарозиларда, шунингдек, тарози приборларининг носозлиги аниқланганда ва улар нотўғри кўрсатганида тортишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Йўловчилар ва юкларни ички сув йўллари бўйича ташиш кемачиликни тартибга солувчи органлар ва Санэпидқўм билан биргаликда тасдиқланадиган Техник фойдаланиш қоидаларига, Регистр қоидаларига, шунингдек, кемалар учун санитария қоидаларига жавоб берувчи кемаларда амалга оширилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ташиш ва кемаларни шатакка олиш учун сув флоти корхонасида ўзи юрар ва ўзи юрмайдиган юк ташувчи (қуруқ юк ташийдиган, суюқлик ташийдиган), шунингдек, шатакка олувчи кемалар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ истеъмол товарларини ва бошқа юкларни идишсиз ташиш учун сув флоти корхонасида контейнерлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташишнинг махсус шартларини талаб қилувчи юклар (цемент, ғишт, мева-сабзавот ва бошқалар) учун, одатда, юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчиларга тегишли бўлган махсус контейнерлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар бир вокзалда, йўловчи ташиш кемасида, шунингдек, ҳар бир йўловчи хонасида ва юк идорасида йўловчилар, юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчиларнинг шикоятлар ҳамда таклифлар дафтари бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятлар ва таклифлар дафтари вокзал навбатчисида, кема капитанида ёки юк идораси бошлиғида сақланади ва аризачига биринчи марта талаб қилингандаёқ берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ.
ТАРИФЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Юклар, багажлар, йўловчиларни ташиш ва кемаларни шатакка олиш учун эркин, шартнома тарифлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини ва сув транспорти корхоналарининг рентабелли ишлашларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, кема эгасининг харажатларига қараб, кема эгалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Уставда назарда тутилган мукофотлар ва жарималарнинг миқдори ички сув транспортида кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ички сув транспорти корхоналари учун мажбурий бўлган кемаларга юк ортиш ва тушириш бўйича ишлар учун, юк ташиш билан боғлиқ бўлган қўшимча, мажбурий операциялар ва сув флоти корхоналари томонидан бажариладиган транспорт-экспедиция операциялари учун йиғимлар ва тарифлар ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини ва уни янада ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ички сув транспорти корхоналари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Йўловчилар ва багажни маҳаллий ва шаҳар атрофига ташиш тарифлари, шунингдек, дарёдан кечиб ўтиш тарифлари кема эгалари бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишиб олингандан сўнг ўзлари томонидан тасдиқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Сув транспорти корхоналари учун мажбурий бўлмаган ортиш-тушириш ишларига йиғимлар, шунингдек, ички сув транспорти бирлашмалари тасарруфида бўлган портлар ва пристанлардаги юк, лоцманлик ва кема йиғимлари тегишли порт (пристан) бўйича мажбурий бўлган қарорлар билан белгиланади ва кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тарифлар ўртасидаги фарқларни, йиғимлар, жарималар ва мукофотларни ҳисоблаш қоидалари сув транспорти корхоналари томонидан ишлаб чиқилади ва кемачиликни тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Тарифлар ва йиғимлар сув флоти бирлашмаларининг буйруқлари билан эълон қилинади ва манфаатдор ташкилотларга маҳаллий матбуотда эълон қилиш, шунингдек, портлар ва пристанларга эълонлар осиб қўйиш йўли билан етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ.
ДАЛОЛАТНОМАЛАР, ЭЪТИРОЗЛАР ВА ДАЪВОЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ички сув йўллари бўйича ташишда кема эгалари, юк жўнатувчилар, юк қабул қилиб олувчилар ва йўловчиларнинг моддий жавобгар бўлишлари учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳоллар кема эгаси томонидан тузилган тижорат далолатномалари билан ёки умумий шаклдаги далолатномалар билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тижорат далолатномаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юк ёки багажнинг натурадаги номи, оғирлиги ёки жойлар сони билан ташиш ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар ўртасидаги номувофиқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк ёки багажга зарар етказганлик ёки уларни бузганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳужжатларсиз юк ёки багаж ёхуд юк ёки багажсиз ҳужжатлар аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўғирланган юк ёки багажнинг кема эгасига қайтарилганлиги ҳолларини тасдиқлаш учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть маҳсулотлари юкларининг етишмаслиги ёки бузилганлиги кемачиликни тартибга солувчи органлар ва «Ўзнефттранс» томонидан тасдиқланган шакл бўйича тузилган нефть маҳсулотларини топшириш-қабул қилиш далолатномалари билан белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий шаклдаги далолатномалар мазкур бандда назарда тутилган ҳолатларни тасдиқлаш учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномалар тузиш тартиби ва далолатномаларни тузишни талаб қилмайдиган ҳолатларни тасдиқлаш тартиби Қоидалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агар кема эгасининг ўзи мазкур Уставнинг 54-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатни аниқласа ёхуд агар юк ёки багаж қабул қилиб олувчи ёки жўнатувчи жуда бўлмаганда шу ҳолатлардан бирортасининг борлигини кўрсатиб ўтган бўлса, у тижорат далолатномасини тузишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк қабул қилиб олувчи бўлмаган ҳолларда тижорат далолатномаси камида уч шахс: порт (пристан) бошлиғи ёки унинг ўринбосари, қабул қилиб олувчи-топширувчи, юк идораси бошлиғи ёки мазкур пристандаги омборхона мудири — юк ёки багажни текширишда қатнашган бошқа шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Йўловчилар, юк жўнатувчилар ва юк қабул қилиб олувчилар томонидан келиб тушган ташишларни таъминлашга оид масалалар бўйича шикоятларни сув флоти бирлашмасининг бошлиғи ёки порт (пристан) бошлиғи беш кун муддатда кўриб чиқиши ва аризачини шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ёзма ҳолда хабардор қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят юзасидан қабул қилинган қарорга норозилик пайдо бўлган ҳолларда аризачи шикоятни кўриб чиқиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида аризачини камида бир ой муддатда хабардор қилиши мажбурий бўлган ички сув транспортининг юқори турувчи органига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув флоти бирлашмалари ва порт (пристан)лар бошлиқлари томонидан шикоятларнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш ички сув транспортининг юқори органларига юкланади, улар шикоятларни, шикоят дафтаридаги ёзувларни ва уларга берилган жавобларни муҳокама қилган ҳолда ишларнинг аҳволини мунтазам равишда текшириб боришга ва текширув натижалари тўғрисида шикоятлар дафтарига ёзиб қўйишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятлар дафтаридаги ёзув ташиш вақтида кўрилган зарарни ундириш тўғрисида ва жарималарни тўлаш ҳақида эътироз билдириш заруриятини истисно қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ташишлардан ва шатакка олишлардан келиб чиқадиган кема эгаларига нисбатан даъволар фақат кема эгаси эътирозни тўла ёки қисман рад этган ҳолларда ёки эътирозни кўриб чиқиш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг даъво қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қуйидагилар кема эгасига эътироз билдиришга ва даъво қилишга ҳақлидирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юк тўла йўқолган ҳолларда: юк олувчи тайинланган порт (пристан)га юк келиб тушмаганлиги тўғрисида белги қўйилган юк квитанцияси, юк квитанциясини тақдим этишнинг иложи бўлмаганда эса, юк қиймати тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тайинланган порт (пристан)га юк келиб тушмаганлиги тўғрисида белги қўйилган кема эгасининг юк жўнатиб юборилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилган шароитларда — юк қабул қилиб олувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк квитанцияси тақдим этилган шароитларда — юк жўнатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк қисман йўқолган, бузилган ёки зарарланган ҳолларда кема эгаси томонидан берилган накладной ва тижорат далолатномаси ёки 54-бандда кўрсатилган (нефть қуйиш юклари учун) далолатнома тақдим этилган шароитларда — юк қабул қилиб олувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юк етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолларда — юк қабул қилиб олувчи — накладной тақдим этилган шароитларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юк беришдаги тўхтатиб қолиш ҳолларида — юк қабул қилиб олувчи — накладной ва далолатнома тақдим этилган шароитларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташиш тўловлари ортиқча олинган ҳолларда — юк жўнатувчи ёки юк қабул қилиб олувчи — накладнойни ким тақдим этишига қараб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) багаж йўқолган, зарарланган, бузилган ёки уни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолларда тўла йўқолганда — багаж квитанциясини тақдим этувчи, қолган барча ҳолларда — багаж қисман йўқолганлиги, бузилганлиги, зарарланганлиги ёки уни етказиб бериш муддати кечиктирилганлиги тўғрисида кема эгаси томонидан берилган далолатномани тақдим этувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг амал қилиши шатакка олишлардан келиб чиқадиган эътирозларга ҳам жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Юк жўнатувчилар, юк қабул қилиб олувчилар ва кема эгаларининг ҳар бир накладной бўйича 100 сўмдан кам бўлган суммага ўзаро эътироз билдиришларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охиригача йиғим олинмаган ёки ортиқча олинган суммаларни ундириш тўғрисида ва ҳисобланадиган ёки ундирилган тўловлар ва йиғимларнинг умумий суммаси 100 сўмдан ошиб кетмайдиган юк ташиш ҳужжатлари бўйича муддати ўтказиб юборилган жаримани тўлаш тўғрисида эътирозлар билдиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Эътироз билдириш ва даъво қилиш ҳуқуқининг бошқа ташкилотларга ёки шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, бундай ҳуқуқни юк жўнатувчи томонидан юк қабул қилиб олувчиларга ёки юк қабул қилиб олувчи томонидан юк жўнатувчига, шунингдек, юқори ёки қуйи ташкилотларнинг юк қабул қилиб олувчилари ёки юк жўнатувчилари томонидан берилиши ҳоллари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътирозлар билдириш ҳуқуқини бериш ҳужжатда кимгадир ён бериш ёзуви билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Юкларни ташишдан келиб чиқадиган эътирозлар белгиланган сув флоти бирлашмасига билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчиларни ёки багажни ташишдан келиб чиқадиган эътирозлар эътироз билдирувчининг хоҳишига кўра жўнатиш ёки белгилаш сув флоти бирлашмасига билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни тўғридан-тўғри аралаш темир йўл — сув йўллари бўйича ташишдан келиб чиқадиган эътирозлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташишнинг охирги жойи темир йўл станцияси ҳисобланадиган белгиланган йўл бошқармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташишнинг охирги жойи порт ёки пристан ҳисобланадиган белгиланган сув флоти бирлашмасига билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк жўнатувчиларнинг, уларга ҳисобланадиган жарималар ёки мукофотлар бўйича жарималар юкни жўнатган сув флоти бирлашмасига билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Эътироз аризасига эътирозни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак. Юкни тўла ёки қисман йўқотганлик ёки унга зарар етказганлик тўғрисидаги аризага эътироз билдириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари жўнатилган юкнинг миқдорини ва қийматини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кема эгаларига эътирозлар олти ой муддат давомида, мукофотлар тўлаш тўғрисидаги, юк етказиб бериш муддатини кечиктирганлик учун жаримани тўлаш ва кемаларнинг туриб қолганлиги учун жаримани қайтариш ҳақидаги эътирозлар 45 кун давомида билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган муддатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юк ёки багажга зарар етказганлик ёки қисман йўқотганлик учун тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — юк ёки багаж берилган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк тўла йўқотилганлик учун тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — етказиб бериш муддати тугаган кундан бошлаб ўттиз сутка ўтгандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўғридан-тўғри аралаш темир йўл-сув йўлида ташишлардан келиб чиққан юкни тўла йўқотганлик учун тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — юкни ташишга қабул қилиб олинган кундан бошлаб тўрт ой ўтгандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) багажни тўла йўқотганлик учун тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — багажни етказиб бериш муддатлари тугагандан сўнг йигирма сутка ўтгандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташиш тўловларини ортиқча олганлик тўғрисидаги ва юк ёки багажни етказиб бериш муддатини кечиктирганлик учун жарима ҳақидаги эътирозлар бўйича — юк ёки багаж берилган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тоннаж ёки тортиш кучини бермаганлик ёки вақтида бермаганлик учун ҳисобланадиган суммани ундириш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — счётларни тўлаш учун белгиланган беш кунлик муддат ўтгандан сўнг,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) акцептсиз тартибда ундирилган жаримани ҳисоблаш тўғрисидаги кема эгасининг тўлов талабномаси (счёти) нусхаси эътироз билдирган аризачи томонидан олинган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) шатакка олишлардан келиб чиқадиган эътирозлар бўйича — шатакка олиш тамом бўлган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қолган барча ҳолатларда — эътироз билдириш учун асос бўладиган воқеалар бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Кема эгаси билдирилган эътирозни кўриб чиқиши ва эътироз берилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда аризачини қондириш ёки уни рад этиш тўғрисида хабардор қилиши шартдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўғридан-тўғри, аралаш темир йўл-сув йўли ташишларидан келиб чиққан эътирозлар бўйича — олти ой давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташиш тўловлари ортиқча олинганлиги тўғрисидаги, жарималар ва мукофотлар ҳақидаги талабномалар бўйича — 45 кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қолган барча ҳолларда — уч ой давомида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Эътирознома қисман қондирилганда ёки рад этилганда хабарномада кема эгаси қарорининг асоси мазкур Уставнинг тегишли бандлари далил қилинган ҳолда кўрсатилиши шарт. Бундай ҳолларда эътироз аризасида тақдим қилинган ҳужжатлар аризачига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эътирозномани кўриб чиқиш чоғида юк бошқа манзилга юборилганлиги ёки бошқа олувчига берилганлиги аниқланса, ундай ҳолларда эътирознома юк қачон ва айнан кимга берилганлиги кўрсатилган ҳолда ва ариза бўйича юк манзили ўзгартирилган ёки берилган амалдаги юк қабул қилиб олувчи ёки ташкилот билан эътироз билдирган аризачининг бевосита ҳисоб-китоб қилиши учун аризаси билан юк манзили ўзгартирилган ёки берилган ташкилот кўрсатилган ҳолда кема эгаси томонидан аризачига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кема эгаси томонидан эътирознома тўла ёки қисман рад этилганда ёки у жавобсиз қолдирилганда эътироз билдирувчи аризачига судга даъво қилиш учун жавоб олинган ёки жавоб бериш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан бошлаб икки ой муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Кема эгаларининг ташишлар ва шатакка олишлардан келиб чиқадиган даъволари олти ой муддат давомида суд органларига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган олти ой муддат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлиқ берилмаган ташиш тўловларини ундириш бўйича — юк берилган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юклар ва кемаларни ташишга ёки шатакка олишга берилмаганлиги учун ҳисобланадиган жарималарни ундириш бўйича — ушбу суммаларни тўлаш учун белгиланган беш кунлик муддат тугагач;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қолган барча ҳолларда — даъво тақдим этиш учун асос бўладиган воқеалар бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Юклар камлиги ва ортиқчалиги бўйича ҳисоб-китоблар навигациялар тамом бўлиши билан амалга оширилган ҳолларда ўтиб кетган даъво муддати кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Тан олинган эътирозлар суммаси ёки берилган даъво суммаси учун кема эгаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йиллик фоизларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фоизлар қуйидаги муддатлардан бошлаб пул ўтказилган ёки тўланган кунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ортиқча олинган ташиш тўловлари ва қўшимча йиғимларни қайтариш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — юк ёки багаж берилган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қолган барча эътирозлар бўйича — эътироз билдирилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк жўнатувчилар, юк қабул қилиб олувчилар ва ташишлар ёки шатакка олишлардан келиб чиққан, уларга кема эгаси томонидан берилган талаблар бўйича шатакка олиш учун бериладиган кемаларнинг эгалари худди шундай миқдорда фоизлар тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда фоизлар кема эгаси томонидан тўлов куни бўйича тегишли суммаларни тўлаш ҳақида ёзма ҳолдаги талабнома берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк берилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида ортиқча олинган тўловларни қайтаришда, шунингдек, кам олинган тўловлар тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб худди шу муддат давомида кам олинган тўловларни тўлашда тўланган суммалар учун фоизлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Кема эгаларига нисбатан ташишлар ва шатакка олишлардан келиб чиқувчи даъволар эътироз билдирилган кема эгаси турадиган жойдаги суд органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ортиқча олинган ташиш тўловларини қайтариш, шунингдек, тарифлар билан кўзда тутилган мукофотни тўлашга оид эътирозлар суд томонидан кўриб чиқилмайди ва улар сув флоти бирлашмалари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча олинган тўловларни қайтариш тўғрисидаги ва 100 сўмгача бўлган суммадаги мукофотни тўлаш ҳақидаги эътирозлар бўйича дарё флоти бирлашмаси бошлиғининг қарори узил-кесил ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 сўмдан ортиқ бўлган суммадаги ортиқча тўловларни қайтариш тўғрисидаги эътирозлар бўйича дарё флоти бирлашмаси бошлиғининг қарори устидан бир ой муддатда дарё флоти бирлашмаси бўйсунадиган идорага шикоят қилиниши мумкин. Худди шу муддатда идоранинг кўриб чиқиши учун мазкур Уставнинг 66-банди билан белгиланган муддатларда дарё флоти бирлашмаси аризачига жавоб бермаган, ортиқча олинган тўловларни қайтариш тўғрисидаги ва, суммасидан қатъи назар, мукофотни тўлаш ҳақидаги барча эътирозлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоранинг ушбу шикоятлар бўйича қарорлари узил-кесил ҳисобланади ва бир ой муддат давомида эътироз билдирувчига хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Мазкур Уставнинг 63, 66 ва 70-бандларида кўрсатиб ўтилган талабларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан белгиланган муддат ўтишининг узилиши ва тўхтатилиши тўғрисидаги қоида қўлланилади. Ушбу муддатларнинг узайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарё флоти ва сув йўлларидаги унинг органлари кирадиган идора, юк жўнатувчилар ҳамда юк қабул қилиб олувчилар мазкур Уставнинг барча талабларини аниқ бажаришга мажбурдирлар.