ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 22 майда 227-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 889, 2000 йил 4 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 март,
8/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув)лар ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказишни Марказий банк томонидан инспекция (текшириш) ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан буён матнда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
комплекс инспекция қилиш (текшириш) — банклар ва уларнинг филиалларини ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида бир вақтда инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш) — банк ва (ёки) унинг филиалларида айрим банк операцияларини инспекция қилиш (текшириш)ни кўзда тутувчи назорат тури;
Кейинги таҳрирга қаранг.
масофадан назорат қилиш — муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлили, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
назорат тартибидаги инспекция қилиш (текшириш) — банк ва (ёки) унинг филиалларида текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан охирги инспекция (текшириш)да аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклар ва уларнинг филиалларини молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳо бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилигига баҳо беришда «CAMEL(S)» тизимига мувофиқ ҳолда текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклар ва уларнинг филиалларида бухгалтерия аппаратининг тузилиши, бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, капитал, активлар, мажбуриятлар, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг ва балансдан ташқари ҳисобварақларнинг бухгалтерия андозалари тамойилларига мос равишда юритилиши ҳамда банк молиявий ҳолатига фоиз ставкаси, чет эл валюта курси, кредит, ликвидлилик, таваккалчилик ва бошқа омилларнинг таъсирини алоҳида текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
охирги инспекция (текшириш) натижалари бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлаш ҳамда банк рейтингини белгилаш юзасидан таклифлар бериш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
банклар ва уларнинг филиалларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши аҳволини текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг банклар ва уларнинг филиалларида ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи фақат Марказий банк томонидан ўзининг таркибий бўлинмаларига банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини назорат қилиш мақсадида берилади, инспекция (текшириш) ҳисоботини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахслар эътиборига етказиш ҳоллари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Банклар ва уларнинг филиалларида ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланган тафтишларни ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудит текширувини ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Инспекция (текширув)ларнинг турлари, даврийлиги ва муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция қилиш (текшириш) қуйидаги турларга бўлинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
комплекс инспекция қилиш (текшириш);
назорат тартибида инспекция қилиш (текшириш);
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банк Кредит ташкилотлари молиявий ҳолатини кўриб чиқиш комиссиясининг инспекция қилиш (текшириш)нинг даврини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарорига асосан ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларни банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қуйидаги ҳолларда алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар ўтказилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги тегишли қарорлари асосида;
масофадан назорат қилиш натижаларига кўра банклар молиявий ҳолатининг барқарор эмас деб топилиши ва омонатчилар ҳамда кредиторлар манфаатларига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар мавжудлигида;
банклар ва уларнинг филиаллари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида Марказий банкка келган маълумотлар, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахслар мурожаатлари асосида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Инспекция (текшириш) муддати 30 календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда инспекция (текшириш) муддати Марказий банк фармойиши асосида узайтирилиши мумкин.
16. Инспекция (текшириш) муддати банк томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳажми, унинг филиаллари тармоғининг кенглигини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
IV. Инспекция (текшириш)ни ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Банклар ва уларнинг филиалларида комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир банк бўйича алоҳида тайинланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда банклар ва уларнинг филиалларини комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойишига илова қилинадиган тегишли инспекция (текшириш) саволномасига мувофиқ банк операциялари танлов асосида амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Назорат тартибидаги ва алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
22. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг таркиби ва унинг раҳбари, бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти, филиаллар тармоғининг кенглиги инобатга олинган ҳолда Марказий банк фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Зарур ҳолларда инспекция (текшириш) ўтказувчи текширув гуруҳи таркибига банклар ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
24. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳга раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, текширув гуруҳи аъзоларининг билими ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
25. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва инспекция (текшириш) ҳисоботини тузади.
26. Текширув гуруҳининг инспекция (текшириш) тайинланган банк ҳамда унинг филиаллари томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларни ўз вақтида ёки умуман бажармаслик инспекция (текшириш) ўтказилишига қаршилик кўрсатилган деб ҳисобланади ва бундай ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ҳамда инспекция (текшириш) тайинланган банк ёки унинг филиали раҳбари, бош бухгалтери ёки бошқа ходимлари томонидан имзоланади.
Бунда банк ёки унинг филиали раҳбари, бош бухгалтери ёки бошқа ходимлари далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ва текширув гуруҳнинг камида бир аъзоси томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиалига маълумот учун, иккинчиси эса инспекция (текшириш)ни тайинлаган Марказий банкка ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғига тегишли чоралар кўриш учун топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Текширув гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
инспекция (текшириш) ўтказилаётган банк ва унинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автоматлаштирилган банк ва ахборот тизимларидан зарур маълумотларни танлаш режимида фойдаланиш ҳамда ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини олиш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
банклар ва уларнинг филиаллари раҳбари ва ходимларидан инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк ва унинг филиалларининг раҳбарлари ва ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан инспекция (текшириш) давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инспекция (текшириш) ҳисоботини банк ва унинг филиаллари раҳбарлари ёки ходимлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари томонидан имзо қўйилиб, бу ҳақда Марказий банк раҳбариятига билдиришнома киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Текширув гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Текширув гуруҳи қуйидагиларга мажбурдир:
инспекция (текшириш) ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
инспекция (текшириш) давомида текширилаётган банк ва унинг филиаллари жорий фаолиятини амалга оширишига халақит бермаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини текширилаётган банк ёки унинг филиали ихтиёрида қолдириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инспекция (текшириш)ни ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
инспекция (текшириш) давомида ўзларига маълум бўлган банк, тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инспекция (текшириш) давомида банк ва унинг филиалларидан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва мулкларни бут сақланишини ҳамда инспекция (текшириш) якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Текширув гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиалларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиаллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
текширув гуруҳидан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
инспекция (текшириш) ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг инспекция (текшириш) ўтказишига йўл қўймаслик;
ўз фаолиятлари инспекция қилиниши (текширилиши) тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини олиш;
қонунда белгиланган тартибда инспекция (текшириш) натижалари устидан шикоят қилиш.
Банклар ва уларнинг филиаллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиаллари қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
текширув гуруҳига инспекция (текшириш) ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
текширув гуруҳига амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни бериш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха бериш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банклар ва уларнинг филиаллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммаларига олишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Инспекция (текшириш) натижаларини расмийлаштириш
33. Банк ва унинг филиалларида ўтказилган инспекция (текширув) натижаси инспекция (текшириш) ҳисоботида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Инспекция (текшириш) ҳисоботи уч нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари, инспекция (текшириш) ўтказилган банк ёки унинг филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери инспекция (текшириш) ҳисоботини имзолашни рад этган тақдирда, уларнинг бу ҳақдаги асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хати тақдим этилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Инспекция (текшириш) ҳисоботини банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери томонидан имзолашнинг рад этилиши инспекция (текшириш) ҳисоботини Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилмаслигига асос бўлмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси имзоланмаган инспекция (текшириш) ҳисоботини кўриб чиқиш жараёнида банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери тушунтириш хатида келтирилган асосланган фикр ва эътирозларни инобатга олиши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Марказий банкнинг фармойиши асосида ўтказилган банклар ва уларнинг филиалларидаги инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банклар ёки уларнинг филиалларига — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига — инспекция (текшириш) натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун;
Марказий банкнинг Банкларни инспекция қилиш департаментига маълумот учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши асосида ўтказилган банклар ва уларнинг филиалларидаги инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкларнинг филиалларига — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига — банк филиалларида ўтказилган текширишлар натижаларини кўриб чиқувчи ишчи орган йиғилишида хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг Банкларни инспекция қилиш департаментига маълумот учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Инспекция (текшириш) ўтказиш давомида банк ва (ёки) унинг филиалида зудлик билан тегишли чоралар қўлланилишини тақозо қиладиган ҳолатлар аниқланганда, текширув гуруҳи томонидан инспекция (текшириш) муддати тугашини кутмаган ҳолда оралиқ далолатнома тузилади ва Марказий банкка тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Якуний қоида
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.