Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
ИТ ВА МУШУКЛАРНИНГ ЦЕСТОДОЗЛАРИДА АЗИНОКС ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Ит ва мушукларнинг цестодозларида азинокс препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 14 сентябрда тасдиқланган «Ит ва мушукларнинг цестодозларида азинокс препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
40-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 40-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ит ва мушукларнинг цестодозларида азинокс препаратини қўллаш бўйича
ҚЎЛЛАНМА
I. Умумий маълумот
1. Азинокс-ит ва мушукларни гижжасизлантириш учун дори воситаси.
2. 1 таблетка препарат таркибида 0,05-празиквантел (азинокс), шунингдек қўшимча компонентлардан глюкоза ва картошка крахмали бор.
Ит ва мушуклар учун Азинокс таркибида ген-инженерия-модификацияланган организмлар мавжуд эмас.
3. Препарат ясси, оқ рангли, ўйиқли вазни 0.5 гр бўлган таблеткалар.
4. Препарат ламинацияланган блистерлар, картон қадоқларда 3 ёки 6 та таблеткадан қилиб ишлаб чиқарилади.
Ҳар бир блистер препарат номи, ишлаб чиқарувчи корхона, серия рақами ва яроқлилик муддати кўрсатилиб қадоқланади.
Ҳар бир истеъмол ўрами бирлигида қуйидагилар кўрсатилади; тайёрловчи корхона номи, унинг товар белгиси, манзили, препарат номи, TSh белгиси, препарат таркиби, миқдори, серия рақами, назорат рақами, тайёрланган вақти, яроқлилик муддати (сана, ой, йил ), сақлаш шартлари, қўллаш усули ҳамда қуйидаги ёзувлар «Ҳайвонлар учун».
Препарат салқин, қуруқ жойда 10 — 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда «Б» рўйхати бўйича сақланади.
Препаратнинг яроқлилик муддати сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
II. Фармакологик хусусиятлари
5. Препарат таркибига кирувчи празиквантел кенг кўламда барча ривожланиш стадияларидаги лентасимон гижжаларга, шу жумладан Echinococcus granulosus, Echinococcus multilocularis, Mesocestoides spp., Taenia spp., Dipylidium caninum, Diphyllobothrium latum ларни фалажлантириш таъсирига эга.
Препаратнинг таъсир этиш механизми фумаратредуктазаларни йўқотиш билан ҳужайраларнинг ўтказиш хусусияти бузилади, мушак иннервацияси юзага келади, оқибатда гижжалар фалажланиб ўлади.
Празиквантел ошқозон-ичак йўлларида тезда сўрилади, унинг энг юқори концентрацияси 30—60 дақиқада қон плазмаларига етади. Асосан организмдан сийдик орқали 24 соат давомида чиқади.
6. Ит ва мушуклар учун Азинокс препарати тавсия этилган дозаларда кам зарарли моддалар тоифасига киради (зарарлиги бўйича 4 синф), ва эмбрион заҳарланишига, тератоген ва сенсибилик таъсир этмайди.
Барча зотли ва ёшдаги ит ва мушукларга яхши таъсир этади.
III. Қўллаш тартиби
7. Азинокс препарати ит ва мушукларнинг цестодозларини (тениидозлар, дипилидиоз, эхинококкозлар, дифиллоботриоз, мезоцестодоз) олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.
8. Препарат якка ҳолда, бир маротаба оз миқдорда эрталабки овқат билан ёки мажбуран 10 кг тирик вазнга 1 таблеткадан берилади.
9. Вазни 5 кг дан кам бўлган мушук ва итларга, 1 та таблеткани 10 мл сувда суспензия ҳолатигача эритилади ва шу заҳоти игнасиз шприц орқали 1 мл 1 кг тирик вазн ҳисобида сувли суспензия берилади.
Олдиндан оч қолдириш ёки сурги дори воситалари қўллаш талаб қилинмайди.
10. Профилактика мақсадида ит ва мушукларни ҳар чоракда юқорида кўрсатилган дозаларда гижжасизлантирилади.
11. Ушбу Қўлланмага мувофиқ препарат қўлланилганда ҳеч қандай асоратлар кузатилмайди.
Якка ҳолдаги ҳайвонларнинг празиквантел препаратига аллергик реакциялари кузатилганда ҳайвонларга препарат бериш тўхтатилади.
12. 4 ҳафталик ёшгача бўлган ит ва мушук болаларига препарат қўлланилмайди.
13. Азинокс препарати берилганда асоратлар кузатилганда препаратнинг ушбу серияси берилиши тўхтатилади.
IV. Хавфсизлик чоралари
14. Азинокс препарати билан ишлаганда ветеринария препаратлари билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда умумий шахсий гигиена ва техника хавфсизлигига риоя қилиш керак.
15. Яроқлилик муддати ўтган препарат қўлланилмайди.
16. Препарат болалардан эҳтиёт қилган ҳолда сақланиши керак.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
17. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мос келмаган ҳолда унинг қўлланилиши тўхтатилади ва 100178 Тошкент шаҳар А.Юнусов 1а уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария препаратлари илмий-назорат лабораториясига хабар қилинади. Тел./факс: 228-76-14, 391-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. Шу билан биргаликда препаратнинг ушбу қўлланмага мувофиқлигини тасдиқлаш учун лабораторияга очилмаган препарат юборилади.