Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
КУЧУКЧАЛАР УЧУН LOVE-DOG PUPPIES ҚУРУҚ ОЗУҚАСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Кучукчалар учун Love-Dog Puppies қуруқ озуқасини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 24 декабрда тасдиқланган «Кучукчалар учун Love-Dog Puppies қуруқ озуқасини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
36-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 36-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Кучукчалар учун Love-Dog Puppies қуруқ озуқасини қўллаш бўйича
Қўлланма
I. Умумий маълумотлар
1. Love-Dog Puppies — бир ёшгача бўлган исталган зотли кучукчалар учун меъёрлаштирилган қуруқ озуқа. Компонентлари: витаминлар, микроэлементлар ва минераллар билан бойитилган уй паррандаларининг янчилган озуқа субмаҳсулотлари, йирик тортилган донли ун (буғдой, маккажўхори, гуруч ғалласи), дон елимшаги, сояли протеин, пиво ачитқиси, уй паррандалари ёғлари (ВНТ антиоксидантлари билан), истеъмол тузи, табиий хушбўй қўшимчалар.
Шунингдек, Love-Dog Puppies таркибида озуқа тўғри ҳазм қилиниши ва соғлиқни мустаҳкамлаш учун пробиотик толалар мавжуд. Таркибида консервантлар йўқ.
2. Ташқи кўринишига кўра шакли ва текстураси кучукчаларнинг тишлари ва милкларини соғломлаштириш учун мосланган жигаррангли қуруқ гранулалар.
4. Озуқа ёпиқ ўрамларда қуруқ, салқин жойда сақланади.
Яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда тайёрланган кунидан бошлаб 12 ой.
Одамлар истеъмол қилиши учун белгиланмаган.
II. Биологик хусусиятлари
5. Love-Dog Puppies — истеъмолга тайёр бўлган озуқа бўлиб, осон чайналади ва ҳазм бўлади, нозик ва ёқимли мазага эга. Таркибида ҳаётининг биринчи йилида соғлом ривожланиши учун кучукчалар организми талабларига мос келувчи, миқдорий ва фоиз ҳисобида меъёрлаштирилган, зарур бўлган барча тўйимли моддалар мавжуд.
6. Кафолатланган аналитик таркиби: оқсил 30 %, ёғ 13,5 %, намлиги 10 % дан ортиқ эмас, толалар 2 %, кул 6,5 %, кальций 1,35 %, фосфор 1,1 %, туз 1,25 %, витамин A 12000 ҲБ/кг, витамин D3 1200 ҲБ/кг, витамин Е 100 ҲБ/кг. Кўрсатилган таркибдан йўл қўйилган фарқлар 3% дан ортмаслиги керак.
Метаболик энергия 3800 ккал/кг.
III. Қўллаш тартиби
7. Озуқа кучукчаларнинг таъбига кўра қуруқ ёки сув қўшилган ҳолда, кунига бир ёки икки марта берилади. Кучукчаларни ҳеч қачон интенсив жисмоний фаоллиги олдидан боқилмайди.
Кучукчаларни Love-Dog Puppies билан сувда ивитилган озроқ миқдорларда, аста-секин рационда унинг миқдорини кўпайтирган ҳолда боқиш тавсия этилади. Кейинчалик Love-Dog Puppies дан озуқанинг ягона тури сифатида фойдаланиш тавсия қилинади.
8. Бир ёшликдан катта бўлган кучукчалар итлар учун Love-Dog билан боқилиши керак. Доимий равишда Love-Dog Puppies берилган кучукчалар, итлар учун Love-Dog озуқасига аста-секинлик билан, кучукчалар учун озуқани итлар озуқасига аралаштириб, итлар озуқаси миқдорини ошириб борган ҳолда ўтказилади.
9. Бўғоз ва эмизикли итлар учун қўшимча озуқа талаб этилади. Уларнинг хўракларини қуруқ озуқа билан доимий равишда тўлдириб бориш ва уларнинг тўйгунича овқатланишига имконият яратиш тавсия этилади.
10. Кучукчалар, бўғоз ва эмизикли итлар қуруқ Love-Dog Puppies билан боқилганда, ҳайвонларнинг тоза чучук сув билан доимо бемалол таъминланишларини кузатиб бориш зарур.
IV. Норозиликларни баён этиш тартиби
11. Озуқа ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга озуқанинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва озуқанинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.