Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
МУШУК БОЛАЛАРИ УЧУН LA-CAT KITTEN ҚУРУҚ ОЗУҚАСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «Мушук болалари учун La-Cat Kitten қуруқ озуқасини қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 24 декабрда тасдиқланган «Мушук болалари учун La-Cat Kitten қуруқ озуқасини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
33-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 33-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Мушук болалари учун La-Cat Kitten қуруқ озуқасини қўллаш бўйича
ҚЎЛЛАНМА
I. Умумий маълумотлар
1. La-Cat Kitten — мушук болалари учун меъёрлаштирилган қуруқ озуқа, шунингдек ҳомиладор ва эмизикли мушукларга ҳам мос озуқа ҳисобланади.
Компонентлари: витаминлар, микроэлементлар ва минераллар билан бойитилган уй паррандаларининг янчилган озуқа субмаҳсулотлари, йирик тортилган донли ун (буғдой, маккажўхори, гуруч ғалласи), дон елимшаги, балиқ уни, пиво ачитқиси, ҳайвон ёғлари (ВНТ антиоксидантлари билан), ош тузи, таурин ва табиий хушбўй қўшимчалар.
Шунингдек, La-Cat Kitten таркибида озуқа тўғри ҳазм қилиниши ва соғлиқни мустаҳкамлаш учун пробиотик толалар (F.O.S.) мавжуд.
Таркибида консервантлар йўқ.
2. Ташқи кўринишига кўра шакли ва текстураси мушукларнинг тишлари ва милкларини соғломлаштириш учун мосланган жигарранг қуруқ гранулалар.
3. La-Cat Kitten соф оғирлиги 125 г., 400 г. ва 3 кг бўлган фольга қоғозли пакетларга ва ламинацияланган картон қутиларга қадоқланади.
4. Озуқа ёпиқ ўрамларда қуруқ, салқин жойда сақланади.
Яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда тайёрланган кунидан бошлаб 12 ой.
Одамлар истеъмол қилиши учун белгиланмаган.
II. Биологик хусусиятлари
5. La-Cat Kitten — истеъмолга тайёр бўлган озуқа бўлиб, осон чайналади ва ҳазм бўлади, нозик ва ёқимли мазага эга. Таркибида ҳаётининг биринчи йилида соғлом ривожланиши учун мушук болалари организми талабларига мос келувчи, миқдорий ва фоиз ҳисобида меъёрлаштирилган, зарур бўлган барча тўйимли моддалар мавжуд.
Озуқа сийдик чиқариш йўлларида тош пайдо бўлишининг, унинг таркибидаги таурин эса — шунингдек кўрлик ва юрак касалликларининг олдини олади.
6. Кафолатланган аналитик таркиби: оқсил 33 %, ёғ 18 %, намлиги 9 %, толалар 2 %, кул 7 %, кальций 1,1 %, фосфор 1 %, магний 0,11 %, туз 1,5 %, таурин 0,2 %, витамин A 20000 ҲБ/кг, витамин D3 1200 ҲБ/кг, витамин Е 200 ҲБ/кг. Кўрсатилган таркибдан йўл қўйилган фарқлар 3 % дан ортмаслиги керак.
7. Метаболик энергия 4100 ккал/кг.
Ш. Қўллаш тартиби
8. Мушукчаларни La-Cat Kitten билан 3-4 ҳафталикдан бошлаб, сувда ивитилган озроқ миқдорларда, аста-секин мушук болалари рационида унинг миқдорини кўпайтирган ҳолда боқиш тавсия этилади. Кейинчалик La-Cat Kitten дан озуқанинг ягона тури сифатида фойдаланиш тавсия қилинади.
|
Ёши (ойларда) |
La-Cat Kitten нинг кунлик миқдори |
| 1—3 | 35—55 г |
| 3—6 | 55—75 г |
| 6—12 | 75—100 г |
9. Бир ёшдан катта бўлган мушук болалари катта ёшли мушуклар учун La-Cat билан боқилиши керак. Доимий равишда La-Cat Kitten берилган мушук болалари, катта ёшдаги мушуклар учун La-Cat озуқасига аста-секинлик билан, мушук болалари учун озуқани катта ёшли мушуклар озуқасига аралаштириб, катта ёшли мушуклар озуқаси миқдорини ошириб борган ҳолда ўтказилади.
10. Бўғоз ва эмизикли мушуклар учун қўшимча озуқа талаб этилади. Уларнинг хўракларини қуруқ озуқа билан доимий равишда тўлдириб бориш ва уларнинг тўйгунича овқатланишига имконият яратиш тавсия этилади. Шу билан бирга, мушукларнинг тоза чучук сув билан бемалол таъминланишларини кузатиб бориш зарур.
VI. Норозиликларни баён этиш тартиби
11. Озуқа ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1-а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@rambler.ru. Бир вақтнинт ўзида лабораторияга озуқанинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва озуқанинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.