Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
5 % ЛИ АСКОРБИН КИСЛОТА ИНЪЕКЦИОН ЭРИТМАСИНИ ВЕТЕРИНАРИЯДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 2 апрель 20-15-89/11-сон]
Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 17 январдаги 15-сонли «5 % ли аскорбин кислота инъекцион эритмасини ветеринарияда қўллаш бўйича қўлланмани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. «5 % ли аскорбин кислота инъекцион эритмасини ветеринарияда қўллаш бўйича Қўлланма» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2007 йил 17 августда тасдиқланган «5 % ли аскорбин кислота инъекцион эритмасини ветеринарияда қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бошлиқ в.в.б. М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 март,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил 19 мартдаги 30-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
5 % ли аскорбин кислота инъекцион эритмасини ветеринарияда қўллаш бўйича
ҚЎЛЛАНМА
I. Умумий маълумотлар
1. 05 % ли аскорбин кислота эритмаси қон ва қон ўрнини босадиган моддаларга мўлжалланган 100, 200 ва 400 ml ли шиша бутилкаларга қадоқланган рангсиз ёки сал сарғишроқ тиниқ суюқликдан иборат.
2. Бутилкаларда TSh 64-15368831-06:2007 нинг 1.4.1 банди талабларига мувофиқ равишда этикетка бўлиши керак. Препарат ўраб жойлаштирилган гофрирланган картон яшикларда TSh 64-15368831-06:2007 нинг 1.4.2 банди талабларига мувофиқ бўлган этикетка бўлиши керак.
3. Шикастлантан бутилкалардан фойдаланиш рухсат этилмайди.
4. Доривор препаратнинг яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинган тақдирда (ёруғликдан ҳимояланган, болалар кирмайдиган жойда, плюс 8°С дан 15°С гача ҳароратда) ишлаб чиқарилган кундан бошлаб бир ярим йил.
II. Фармокологик хоссалари
5. Аскорбин кислотанинг фармокологик фаоллиги асосида унинг органик субстратда оксидланиш-тикланиш реакцияларига қобиллиги ётади. Оксидланиш қайтар ёки қайтмас бўлиб ўтиши мумкин.
Аскорбин кислота нуклеин кислоталарнинг айланиши, тирозиннинг оксидланиши каби ҳаётий муҳим жараёнларда иштирок этади, томирлар эндотелияси асосий оралиқ моддаси, шунингдек ретикуляр ва бириктирувчи туқималар, тоғай, суяк, дентина таркибига кирувчи коллаген ва унга яқин бўлган моддаларнинг ҳосил бўлишига таъсир қилади.
Аскорбин кислотаси таъсирида ретикулоэндотелиал тизим фаоллиги сезиларли ошади, фагоцитар фаоллиги бир неча карра кўтарилади. Аскорбин кислотаси яллиғланиш жараёнининг даражаси ва босқичига боғлиқ равишда яллиғланишга қарши мўътадил таъсир кўрсатади.
Аскорбин кислотаси мўътадил равишда, лекин узоқ муддатга ҳайвонларнинг кўпгина эндоген ва экзоген тавсифдаги заҳарларга нисбатан турғунлигини кўтаради.
III. Қўллаш тартиби
6. Аскорбин кислотаси моддалар нормал алмашишини сақлаш, томир ва суяк тизимида коллаген ҳосил бўлишини фаоллаштириш, марказий асаб тизимидаги ревматик жараёнларда, организм резистентлигини кўтариш ва юқумли касалликлар олдини олиш, оғир металлар билан заҳарланганда қўшимча заҳарга қарши дори сифатида қўлланилади.
Препарат дозалари (гр. ларда) ҳайвонларга қон томири орқали юборилади:
отларга: 0,5—1,5
йирик шохли молларга: 0,5—2,0
майда шохли молларга: 0,5—2,0
итларга: 0,02—0,05
Ички жўнатиладиган дозалар:
майда шохли молларга: 0,2—1,0
чўчқаларга: 0,1—0,5.
7. Ҳайвонлар ветеринар врачнинг доимий кузатувида бўлиши керак.
8. Аскорбин кислотасининг емда ортиқчалиги ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатмайди. Ичга киритилгандаги заҳарли дозалари даволаш дозаларидан 20—50 баробар ортиқ.
9. Препарат ҳайвонларга киритилгандан сўнг, йирик шохли молларнинг гўшти ва сутини, қўйнинг гўштини 7 кун, чўчқа гўштини 5 кун давомида истеъмол қилишга рухсат этилмайди.
IV. Махсус эҳтиёткорлик чоралари
10. Препарат қўлланилаётган пайтда доривор ветеринария препаратлари билан ишлашнинг шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш керак.
V. Норозиликларни баён этиш тартиби
11. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl(S)@rambler.ru. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга препаратнинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва препаратнинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.