Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг
буйруғи
ҲАЙВОНЛАРДАГИ ЭНДО ВА ЭКТОПАРАЗИТЛАРГА ҚАРШИ БРОНТЕЛ (10% ЛИ ИНЪЕКЦИОН ЭРИТМА) ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2008 йил 14 февраль 20-15-23/11-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
1. Ҳайвон ва паррандалардаги эндо ва эктопаразитларга қарши бронтел (10 % ли инъекцион эритма) препаратини қўллаш бўйича Қўлланма иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур Қўлланма тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 2005 йил 31 майда тасдиқланган «Ҳайвон ва паррандалардаги эндо ва эктопаразитларга қарши бронтел (10 % ли инъекцион эритма) препаратини қўллаш бўйича Қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш бошлиқ ўринбосари М. Юсупов зиммасига юклатилсин.
Бошлиқ Ш.МАМАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 январь,
06-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария Бош бошқармасининг 2008 йил 7 январдаги 06-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳайвонлардаги эндо ва эктопаразитларга қарши бронтел (10% инъекцион эритма) препаратини қўллаш бўйича
Қўлланма
I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1. Бронтел — 1 мл таркибида таъсир этувчи модда сифатида махсус эритувчи ичидаги 100 мг клозантел моддаси бўлган паразитларга қарши препарат.
2. Ташқи кўринишига кўра шаффоф оч сарғиш эритма.
3. Бронтел флаконларга 10, 50, 100 ёки 200 мл дан қадоқланади.
4. Препарат ёруғликдан ҳимояланган жойда +5°С дан +25°С гача ҳароратда сақланади.
Препаратнинг яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда 2 йил.
II ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5. Клозантел — қуйидаги структурадаги: N-(5 хлоро-4[(4 хлоро-фенил) цианометил]-2-метилфенил-2-гидрооксид-3,5-дийодобензамид) салициланиддан олинган синтетик препарат.
6. Клозантелнинг паразитларга қарши ўзига хос таъсири паразитларнинг энергетик метаболизмини ўзгартириб, сўнгра уларни ҳалок қилувчи электронлар ўтказиш жараёнини тўхтатиш ва тормозлаш орқали ифодаланади.
7. Бронтел терапевтик дозаларда эмбриотоксик ва тератоген таъсирларга эга эмас, ҳамда қўшимча асоратлар чақирмайди.
III. ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
8. Бронтел йирик шохли мол, қўй, эчки, итларнинг турли локализациядаги экто ва эндопаразитлар вужудга келтирган бир қатор паразитар касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади.
9. Препарат тери остининг бир жойига майдаланган дозаларда юборилади. Мушак атрофига фақатгина йирик шохли молга қўлланилади.
10. Қўллаш дозаси ва вақти қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади;
|
Касаллик номи |
Суткалик дозаси (10 кг тирик вазнга. мл) |
Неча марта қўлланилади |
|
Йирик шохли мол | ||
| Ошқозон-ичак тракти нематодлари (буностомоз, гемонхоз, эзофагостомоз, стронгилоидоз, хабертиоз) | 0,25 | Бир марта |
| Фасциоллез (вояга етган ва 6 ҳафталикдан катта личинкалар) | 0,25 | Бир марта |
| Гиподерматоз (2 ва 3 босқичдаги личинкалар) | 0,5 | Бир марта |
| Қичима | 1,0 | 2 марта 7 кунлик оралиқ билан |
| Гўшт пашшаси личинкалари | 0,25 | Бир марта |
|
Қўй ва эчкилар | ||
| Ошқозон-ичак тракти нематодлари (буностомоз, эзофагостомоз, трихостонгиллез, хабертиоз) | 0,25 | Бир марта |
| Фасцйоллез (вояга етган ва 6 ҳафталикдан катта личинкалар) | 0,5 | Бир марта |
| Эстроз | 0,25 | Бир марта |
| Демодекоз, қичима | 1,0 | 2 марта 7 кунлик оралиқ билан |
|
Итлар | ||
| Анкилостомоз | 0,75 | Бир марта |
| Демодекоз | 0,5 | 2 марта 7 кунлик оралиқ билан |
11. Препарат фосфороорганик препаратлар билан бир вақтда қўлланилмайди.
12. Эмланган жойда 2-3 кундан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетувчи ёйилган шиш пайдо бўлиши мумкин.
13. Ҳайвонларни сўйишга препарат қўлланилгач, камида 28 кундан сўнг, сутни истеъмол қилишга 14 кундан сўнг рухсат этилади. Белгиланган муддатдан аввал сўйиш зарурияти туғилганда, гўштдан маҳсулот бермайдиган ҳайвонларга, мўйнали ҳайвонлар ва итларга емиш сифатида фойдаланилади.
IV. НОРОЗИЛИКЛАРНИ БАЁН ЭТИШ ТАРТИБИ
14. Препарат ушбу Қўлланма талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу ҳақида Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораториясига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100178, Тошкент ш., А.Юнусов кўчаси, 1а уй. Тел./факс: 228-76-14, 229-30-47. E-mail: uzgnkl@tkt.uz. Бир вақтнинг ўзида лабораторияга препаратнинг лаборатория билан келишилган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва препаратнинг қўлланмага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.