23.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2201
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 23.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2201
Кучга кириш санаси
05.03.2011
Ҳужжат 05.03.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ҚАЙТА МОЛИЯЛАШ КРЕДИТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2201]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 9 ноябрдаги 19/8-сонли қарори билан тасдиқланган «Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 566, 1998 йил 17 декабрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 2001 йил 4 августдаги 18/1-сонли қарори (рўйхат рақами 566-1, 2001 йил 18 август);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 22 августдаги 14/8-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 501, 1998 йил 16 октябрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар» (рўйхат рақами 501-1, 1999 йил 1 апрель);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 ноябрдаги 21/11-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар» (рўйхат рақами 501-2, 2000 йил 22 январь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2008 йил 12 апрелдаги 9/8-сонли қарори (рўйхат рақами 501-3, 2008 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 165-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чет эл валютасини гаровга олган ҳолда банкларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 20 апрелдаги 9/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1138, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 январдаги 1/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил., 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда) мувофиқ Марказий банк томонидан тижорат банкларига (бундан кейинги ўринларда — банклар деб юритилади) қайта молиялаш кредитларини бериш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта молиялаш кредити (бундан кейинги ўринларда — кредит деб юритилади) — Марказий банк томонидан банкларга, уларнинг ликвидлигини сақлаш мақсадида бериладиган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ломбард кредити — Марказий банк томонидан давлат қимматли қоғозларини гаровга олган ҳолда, ўзгармас ёки кимошди савдоси орқали шаклланадиган фоиз ставкасида банкларга бериладиган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузатиш коэффициенти — давлат қимматли қоғозларнинг бозор нархлари ва чет эл валютаси курсларининг эҳтимолий ўзгаришларидан келиб чиқиб, кредит хатарларининг олдини олиш мақсадида, Марказий банк томонидан белгиланадиган, банкларга бериладиган кредит суммаси билан гаровга қўйилган таъминоти ўртасидаги максимал нисбатни билдирувчи 0 дан 1 гача оралиқда бўлган рақамли кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгармас фоиз ставкаси — монетар сиёсат мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, банкларга уларнинг аризасига асосан берилаётган кредитлар учун Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатиладиган фоиз ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегириш ставкаси — кредитларни жойлаштириш бўйича ўтказиладиган кимошди савдосига қўйилган кредитлар умумий суммасини қамраб олган аризаларнинг охирида ариза берган банк томонидан кредит учун таклиф этилган фоиз ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий банк томонидан банкларни кредитлаш монетар сиёсатнинг тегишли йил учун асосий йўналишларидан келиб чиқадиган вазифаларга мувофиқ ҳолда, банк тизими ликвидлигини сақлаш ва тартибга солиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида таъминланганлик, муддатлилик, қайтаришлик ва тўловлилик шартлари асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредитлар банкларга ўзгармас фоиз ставкалари ва(ёки) аризаларининг кимошди савдоларини ўтказиш орқали юзага келган фоиз ставкалари бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банклар қуйидаги активлардан бирини ёки бир нечтасини гаровга қўйиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қарз мажбуриятлари (давлат қимматли қоғозлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кредитларнинг муддатлари Марказий банк Бошқаруви томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит маблағлари банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит шартномаси имзоланган куни ўтказиб берилади. Кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар банклар томонидан шартномада кўрсатилган муддатда қайтариб берилади (мазкур операция дам олиш кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш кунида амалга оширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитларнинг муддатлари кредит маблағлари банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказилган кундан бошлаб, календарь кунлари билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзгармас фоиз ставкасида бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, кредитларнинг муддатидан келиб чиқиб, Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгармас фоиз ставкаси бўйича берилаётган кредитлар миқдорига чеклашлар белгиланмайди. Мазкур кредитлар тегишли йил учун қабул қилинган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кимошди савдолари асосида бериладиган кредитлар учун фоиз ставкалари кимошди савдолари натижасида аниқланади ва унда юзага келадиган чегириш ставкалари Марказий банкнинг Кредит қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитлар кимошди савдоси асосида берилаётганда Марказий банк томонидан кредитларнинг энг юқори миқдори белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кредит ресурсларининг кимошди савдоси «америкача» ёки «голландча» усулда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америкача усул — қондириладиган аризалар банклар томонидан таклиф этилган ҳамда кимошди савдолари бўйича Марказий банк томонидан ўрнатилган чегириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлган ставкада қондирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Голландча усул — қондириладиган аризалар банклар томонидан таклиф этилган энг паст фоиз ставкасида (яъни, кимошди савдоси натижаларига кўра Марказий банк томонидан ўрнатилган чегириш ставкасида) қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк кредит кимошди савдоларини ўзи ўрнатган ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилган бошқа шартларда ҳам ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш, шартномада кўрсатилган миқдор ва тартибда, кредит ажратилган кундан бошлаб, у тўлиқ қайтарилган кундан олдинги кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтаришлари мумкин. Бунда кредитлар бўйича фоизлар фақат кредитдан фойдаланилган давр учун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказий банк кимошди савдоларини ўтказиш тўғрисида камида 5 иш куни олдин оммавий ахборот воситалари орқали расмий хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси ўтказилганидан кейин Марказий банк унинг натижаларини, юзага келган чегириш ставкасини кўрсатган ҳолда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредит олувчи банкларга ва кредит таъминотига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банклар кредит олиш тўғрисида ариза берган вақтда қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган иқтисодий нормативларга тўлиқ риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган меъёр талабларидан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан берилган кредитлар бўйича асосий қарзни қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш борасида муддати ўтган қарздорликнинг бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги уч ой мобайнида аввал берилган қайта молиялаш кредитлари бўйича қарзларни қайтариш муддатини кечиктирмаган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард кредити олмоқчи бўлган банк юқоридаги талабларга жавоб бериши билан бирга Ўзбекистон Республикаси валюта биржасининг Депозитарийсида (бундан кейинги ўринларда Депозитарий деб юритилади) ДЕПО ҳисобварағига эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Банкларга берилаётган ломбард кредити таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан ломбард кредит таъминоти сифатида гаровга қабул қилинадиган давлат қимматли қоғозлари мазкур Низомнинг 1-иловасига кўрсатилган рўйхатга киритилган бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозларининг ҳисоби Депозитарийда очилган ДЕПО ҳисобварағида юритилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, банкнинг бошқа мажбуриятлари билан боғланмаганлиги ҳамда Депозитарийдан олинган ДЕПО ҳисобварағининг аҳволи тўғрисидаги кўчирма билан тасдиқланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозлари тўловини амалга ошириш муддати ломбард кредитини қайтаришнинг охирги муддати етиб келгандан кейин 10 календарь кунидан кам бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Банк аризасида сўралган ломбард кредити ва унга ҳисобланган фоизлар суммасининг етарли даражада таъминланганлигини дастлабки текшириш вақтида гаровга қўйилган давлат қимматли қоғозларининг бозор нархи сифатида расмий эълон қилинадиган ўртача нарх қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралган ломбард кредитининг суммаси (шу жумладан, кредит учун ҳисобланган фоизлар суммаси) гаровга қўйилаётган давлат қимматли қоғозларининг Марказий банк белгилаган тузатиш коэффициентига кўпайтирилган бозор нархидан (ариза кўриб чиқилган кундан олдинги кунда юзага келган) ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банклар чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олишлари учун Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги (бундан кейинги ўринларда — ҲККМ деб юритилади) 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» баланс ҳисобварағида алоҳида очилган «Гаровга олинган чет эл валютаси» шахсий ҳисобварағига чет эл валютасини белгиланган тартибда ўтказишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредит олиш учун чет эл валютасини гаровга қўйиш АҚШ доллари, Евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва(ёки) Япония иенасида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банкларга ажратилган кредитлар ва ундан кўзда тутилган муддатда фойдаланилганлиги учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдори, чет эл валютаси гаровга олинган кундаги Марказий банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курси бўйича ҳисобланган валюта маблағларининг тузатиш коэффициентига кўпайтирилган сўмдаги эквивалентидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ломбард кредитларининг берилиши ва қайтарилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Банкларга ўзгармас ставка бўйича ломбард кредитини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банкларга ломбард кредити Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шартнома асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Банк ломбард кредитини олиш учун амалиёт куни соат 10:30 гача Марказий банкка ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисидаги аризани мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этади ва бу аризалар мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аризани қабул қилиш жараёнида Марказий банк томонидан қуйидагилар текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризанинг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада кўрсатилган банкнинг Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига ўтказилиши лозим бўлган давлат қимматли қоғозлар таркиби ва сони тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралган ломбард кредити, шу жумладан фоизларнинг банкнинг депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» тегишли бўлимига ўтказилиши лозим бўлган давлат қимматли қоғозларининг зарур суммаси билан таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган талабларга риоя этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказий банк амалиёт куни давомида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, текширади ва ломбард кредитини бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралган ломбард кредити суммасининг етарли даражада таъминланганлигини текшириш учун кредитни таъминлашга берилган давлат қимматли қоғозларининг бозор нархи тўғрисидаги биржа маълумотларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозлари бозор нархи (Марказий банк белгилаган тузатиш коэффициентига кўпайтирилган) ломбард кредити бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни таъминлаш учун етарли ёки ундан кўп бўлса, ломбард кредити етарли даражада таъминланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етарли даражада таъминланмаслик банкка сўралган миқдордан кам ҳажмда ломбард кредити беришга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низомда қарз олувчи банкка қўйилган талаблар бажарилмаса, Марказий банк жорий амалиёт куни давомида банкнинг аризасини рад этади ва унга ломбард кредити бериш тўғрисидаги аризани қондирмаслик тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганда Марказий банк банклар билан ломбард кредити бериш тўғрисида шартнома тузиб, уларнинг аризаларини қондиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ломбард кредити бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Марказий банк амалиёт куни давомида ариза берган банкка кредит бериш борасидаги шартлар кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда ломбард кредити тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қарз олувчи банк хабарномани олгандан сўнг, банкнинг Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига давлат қимматли қоғозларини ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қарз олувчи банк томонидан имзоланган ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани Марказий банк кейинги иш куни соат 10:00 гача қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномага банкнинг Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлими рақами кўрсатилган ҳолда банкнинг Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади. Ушбу илова сўралган ломбард суммасини олиш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар банкнинг Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағи бўлимига ўтказилганлигини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказий банк мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кунда ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва қарз олувчи банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит суммасини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Шартнома мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, Марказий банк шартнома тузмайди ва банкка ломбард кредитини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ломбард кредити берилган кун кредит суммаси банкнинг ҲККМдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ломбард кредити кимошди савдоларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ломбард кредитларини кимошди савдолари асосида беришда Марказий банк ҳар бир кимошди савдоларига қўйиладиган кредитнинг энг юқори ҳажмига лимит белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоларига қабул қилинган аризалар банклар томонидан таклиф этилган фоиз ставкалари даражаси бўйича энг юқорисидан бошлаб пасайиш тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард кредити белгиланган ҳажмининг тугаши қондирилган аризалар рўйхатидаги охирги ариза суммасини қисқартириш учун асос бўлади. Бунда банкларнинг аризалари қисман қондирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар банклар томонидан унда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича қондирилади ва бу ставкалар Марказий банк белгилаган чегириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Банк ломбард кредити кимошди савдоларида қатнашиш учун ломбард кредити ўтказилиши кунидан олдинги иш кунида соат 13:00 дан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ломбард кредити кимошди савдосида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг етарли миқдордаги давлат қимматли қоғозлари мавжудлигини тасдиқловчи Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги кўчирмасидан (ариза берилган кундан олдинги санага) нусха.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги Марказий банкнинг ваколатли ходими томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ломбард кредитини олиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш дафтарига қайд этиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказий банк банклардан аризаларни олган кунда уларнинг тўғри тузилганлигини ҳамда ушбу банклар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб беришларини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Марказий банк белгиланган кунда кредит кимошди савдоларини ўтказади ва унда иштирок этган банкларга савдолар натижаларини маълум қилади. Кредит олувчи банкларга кредит олиш шартлари кўрсатилган мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ хабарномани ҳамда ломбард кредитини беришга доир шартнома шаклини тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кимошди савдолари натижаларига кўра ломбард кредитини олиш ҳуқуқига эга бўлган банклар Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига зарур миқдордаги қимматли қоғозларни ўтказиш тўғрисида Депозитарийга ДЕПО топшириқномасини ижро учун беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Банк ломбард кимошди савдолари ўтказилган куннинг эртасида соат 10:00 гача Марказий банкка банкнинг Депозитарийга берган ДЕПО топшириқномаси нусхасини ҳамда ломбард кредитини бериш тўғрисида ўзи томонидан имзоланган шартномани тақдим этади. Топшириқномада банкнинг Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига қимматли қоғозлар ўтказилганлиги тўғрисида Депозитарийнинг белгиси қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар (Депозитарийга берилган ДЕПО топшириқномасининг нусхаси ва шартнома) белгиланган муддатда тақдим этилмаса, Марказий банк шартномани тузмайди ва банкка ломбард кредитини бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Банк мазкур Низомнинг 32-бандида қайд этилган ҳужжатларни тақдим этган куни (Низомнинг 18-бандига мувофиқ текширув ўтказилганидан сўнг) Марказий банкнинг ваколатли шахси Марказий банк номидан ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва қарз олувчи банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит суммасини ўтказиш тўғрисида фармойиш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ломбард асосида кредитлашда депозитар ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ломбард кредитининг таъминоти сифатида гаровга қабул қилинадиган давлат қимматли қоғозларининг депозитар ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси Депозитарийси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Гаровга олинган давлат қимматли қоғозларнинг ҳисоби банкнинг Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимида юритилади, ушбу бўлимнинг оператори Марказий банк ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг Депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига давлат қимматли қоғозларни ўтказиш Депозитарий томонидан банкнинг ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади. «Гаровга олинган» бўлимидан банкнинг ДЕПО ҳисобварағининг бошқа бўлимларига давлат қимматли қоғозларини ўтказиш Депозитарий томонидан фақат Марказий банк ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ломбард кредитларини қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш муддати келганда, ломбард кредитини ва унга доир фоизларни қайтариш банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Банк ломбард кредитини ва унга доир фоизларни қайтарган куннинг кейинги амалиёт куни давомида Марказий банк Депозитарийга «Гаровга олинган» бўлимидан гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини қарздор банк ДЕПО ҳисобварағининг шартномада ёки банкнинг ёзма аризасида кўрсатилган Асосий бўлимига ўтказиш тўғрисида ДЕПО топшириқномасини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Банк Марказий банкка олдиндан хабар берган ҳолда ломбард кредитини муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тўлов топшириқномаси асосида қайтариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агарда банк ломбард кредитини қайтаришга доир ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, Марказий банкнинг бундай муддати ўтган қарздорликни қоплашга доир талаблари қонунчилик ва шартномада белгиланган тартиб ҳамда ушбу давлат қимматли қоғозлари муомаласини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотишдан тушган тушум ҳисобига қондирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талаблари ҳажмига банкнинг ломбард кредитига доир шартнома бўйича қарзлари (шу жумладан фоизлар) ва Марказий банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилган сумма киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Марказий банк ломбард кредитини қайтаришга доир мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаган (қисман) куннинг эртасига гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агарда қимматли қоғозларни сотишдан олинган сумма Марказий банкнинг ломбард кредити бўйича талаблари ҳажмидан ошса, ушбу сумма қолдиғи Марказий банк талаблари қондирилганидан сўнг, давлат қимматли қоғозлари сотилган кундан кейинги иш кунида қарздор банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Агарда давлат қимматли қоғозларини сотишдан олинган сумма Марказий банкнинг ломбард кредити бўйича барча талабларини қондиришга етарли бўлмаса, кўрсатилган қарзни қоплаш дебет мемориал ордерига асосан қарздор банкнинг вакиллик ҳисобварағидан ундириб олинади. Марказий банкка ломбард кредитига доир қарзларни қайтариш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, биринчи навбатда Марказий банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ харажатлари қопланади, сўнгра ҳисобланган фоизлар суммалари, асосий қарз суммаси ва энг охирида тегишли жарима суммаси ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказий банк қарздор банкдан унинг гаровга қўйилган давлат қимматли қоғозларини келишилган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Банкларга чет эл валютасини гаровга олган ҳолда кредитлар берилиши ва қайтарилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ўзгармас фоиз ставкасида кредит ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чет эл валютасини гаровга олган ҳолда, ўзгармас фоиз ставкада ҳамда кимошди савдолари асосида шаклланадиган ставкада кредитни бериш шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Банклар ўзгармас фоиз ставка бўйича чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олишлари учун амалиёт куни соат 10:30 гача бўлган вақтда Марказий банкка мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ариза берадилар ва бу аризалар мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Марказий банк томонидан кредит шартномасини расмийлаштириш ва имзолашдан олдин қуйидагилар текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган аризаларни мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ, тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ўз ҳисобварағида сўралаётган кредит ва ундан фойдаланилган муддат учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдорига етарли гаровга олинадиган чет эл валютаси мавжудлиги тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Марказий банк томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш ва кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш амалиёт куни давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Банк мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатиб ўтилган талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминламаган тақдирда, Марказий банк ушбу банк аризасини қондирмайди ва бу ҳақда банкка амалиёт куни мобайнида сабаби асослаб кўрсатилган ҳолда рад жавобини йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда кредит бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Марказий банк амалиёт куни давомида ариза берган банкка кредит бериш борасидаги шартлар кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 9-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда ломбард кредити тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, ариза берган банк жорий амалиёт куни давомида гаровга қўйиладиган чет эл валютасини Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Банк томонидан расмийлаштирилган кредит шартномаси Марказий банкка кейинги иш куни соат 10:00 гача тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Марказий банк кредит шартномасини қабул қилган куни уни имзолайди ва ҲККМга банкнинг вакиллик ҳисобварағига кредит суммасини ўтказиш тўғрисида топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Банк томонидан мазкур Низомнинг 51-бандида белгиланган талаб бажарилмаган тақдирда, Марказий банк тушган аризани бекор қилиш ва кредит шартномасини тузишдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Марказий банк амалиёт кун давомида ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини банкка қайтариш тўғрисида фармойиш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Кредитларни кимошди савдолари асосида ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Банк кимошди савдосида иштирок этиш учун Марказий банкка, кимошди савдоси ўтказилишидан бир иш куни олдин соат 13:00 гача қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ўз ҳисобварағида сўралаётган кредит ва ундан фойдаланилган муддат учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдорига етарли гаровга олинадиган чет эл валютаси мавжудлиги тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Марказий банк банклардан аризаларни қабул қилиш жараёнида аризаларнинг тўғри тузилганлиги ва банклар томонидан мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатилган талабларга амал қилинганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Кимошди савдоларида қатнашиш учун қабул қилинган аризалар, банклар томонидан таклиф этилган фоиз ставкалари даражаси бўйича, энг юқорисидан бошлаб, камайиб бориш тартибида сараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Банклардан тушган аризаларда кўрсатилган фоиз ставкаси, Марказий банк томонидан ўрнатилган фоиз ставкасидан юқори ёки унга тенг миқдорда бўлган ҳолларда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Кимошди савдоси учун белгиланган ресурслар ҳажми фойдаланиб (тақсимланиб) бўлинганлиги, қондирилган аризалар рўйхатидаги сўнгги аризанинг суммасини қисқартирилишига асос бўлади. Бунда, банклар аризалари қисман қондирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Марказий банк белгиланган кунда кимошди савдосини ўтказади ва кимошди савдосида иштирок этган банкларга унинг натижаларини маълум қилади. Кредит олувчи банкларга кредит бериш шартлари кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 9-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда кредит бериш тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, ариза берган банк амалиёт куни давомида гаровга қўйиладиган чет эл валютасини Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Сўралаётган кредит қисман таъминланган тақдирда, Марказий банк кредит суммасини аризада кўрсатилганидан етишмайдиган таъминот суммаси миқдорида камайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Банклар кимошди савдоси ўтказилган кундан кейинги иш куни соат 10:00 гача Марказий банкка расмийлаштирилган кредит шартномасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Марказий банк банклар томонидан тақдим этилган кредит шартномасини қабул қилган кун уни тасдиқлайди ва шу вақтнинг ўзида ҲККМга банк вакиллик ҳисобварағига тегишли кредит суммасини ўтказиш тўғрисида топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Банк томонидан мазкур Низомнинг 62-бандида белгиланган талаб бажарилмаган тақдирда, Марказий банк тушган аризани бекор қилиш ва кредит шартномасини тузишдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Марказий банк амалиёт куни давомида ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини банкка қайтариш тўғрисида фармойиш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда берилган кредитларнинг қайтарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Кредит шартномасига мувофиқ, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати келганида, банк ушбу маблағларни тўлов топшириқномасига асосан Марказий банкка ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Банк томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қайтарилган кундан кейинги амалиёт куни давомида, Марказий банк ўрнатилган тартибда ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини қайтариш тўғрисида топшириқ беради ва гаровга қўйилган чет эл валютасини банкка қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Банк томонидан кредит қисман қайтарилганда гаровга олинган чет эл валютасининг қайтарилган кредит суммасига эквивалент бўлган ҳажмдаги қисми кредит қисман қайтарилган кундан кейинги иш куни банкка қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Чет эл валютаси гарови асосида берилган кредит, шартномага мувофиқ, кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаганда (қисман), Марказий банк, кредитни қайтариш муддати келган кундан 3 иш куни ўтгандан сўнг, гаровга қўйилган чет эл валютасини, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган тўловларга эквивалент суммадаги қисмини сўзсиз тартибда ундириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қайта молиялаш учун кредитлаш операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ломбард асосида кредитлаш операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Банкларга бериладиган ломбард кредитлари Марказий банк томонидан 12101 — «Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағининг «Банкларга берилган ломбард кредитлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкдан олинган ломбард кредитлари банкларда 21602 — «Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағининг «Марказий банкдан олинган ломбард кредитлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард кредитларининг аналитик ҳисоби Марказий банк ва банклар томонидан ҳар бир ломбард кредити шартномаси учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Берилган ломбард кредити бўйича гаровга олинган давлат қимматли қоғозлари 94501 — «Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар» ҳисобварағида таъминотга қабул қилинган маблағлари суммасида ҳисобга олинади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси учун очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича, уларнинг ичида эса кредит таъминоти сифатида олинган давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши бўйича юритилади. 94501 — «Гаров сифатида олинган давлат қимматли қоғозлари» ҳисобварағи бўйича ёзувларни амалга ошириш учун банк ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимида давлат қимматли қоғозлари ҳаракати тўғрисидаги Депозитарийдан олинган кўчирма асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Кредит таъминоти сифатида берилган давлат қимматли қоғозлари ҳисоби уларнинг эгаларида таъминотга берилган суммада 94504 — «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаровга берилган давлат қимматли қоғозлари» ҳисобварағида юритилади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси учун очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича, уларнинг ичида эса кредит таъминотига берилган давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши бўйича юритилади. 94504 — «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаровга берилган давлат қимматли қоғозлари» ҳисобварағида ёзувларни амалга ошириш учун давлат қимматли қоғозларини «Гаровга олинган» ДЕПО ҳисобварағи бўлимига ўтказилганлиги тўғрисида Депозитарийдан олинган кўчирма асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ломбард кредити таъминоти учун ўтказилган давлат қимматли қоғозлар (банк ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимида) банк балансидан чиқарилмайди ҳамда мазкур давлат қимматли қоғозларининг ҳисобини баланс ҳисобварағида юритиш бўйича белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ломбард кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлик қуйидагича ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкда — 12105 — «Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар» баланс ҳисобварағининг «Ломбард кредити бўйича муддати ўтган қарздорлик» (асосий қарз суммаси) шахсий ҳисобварағида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларда — 21602 — «Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағининг «Марказий банкдан олинган муддати ўтган ломбард кредитлар» (асосий қарз суммаси) номли шахсий ҳисобварағида, 22410 — «Олинган кредитлар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағининг «Ломбард кредити бўйича муддати ўтган фоизлар» (муддати ўтган фоизлар суммаси) шахсий ҳисобварағида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард кредити шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорликнинг аналитик ҳисоби Марказий банк ва банклар томонидан ҳар бир бажарилмаган (қисман) ломбард кредити шартномалари учун алоҳида очиладиган шахсий ҳисобварақларда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Банкда Марказий банкнинг юқорида қайд этилган хабарномаси ва Савдо тизимидан олинган битимлар рўйхатидан кўчирмага асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 55102 — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўланадиган воситачилик ва хизмат харажатлари» — ломбард кредити шартномаси бўйича гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ бўлган Марказий банк харажатларини қоплаш суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 22410 — «Олинган кредитлар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағининг «Ломбард кредити бўйича муддати ўтган фоизлар» шахсий ҳисобварағи бўйича муддати ўтган фоизлар суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 21602 — «Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағининг «Марказий банкдан олинган муддати ўтган ломбард кредитлар» шахсий ҳисобварағи бўйича асосий қарз суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 56718 — «Жарима ва пеня харажатлари» ломбард кредити бажарилмаганлиги (қисман) учун пеня суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» Марказий банк талаблари қондирилганидан сўнг қолган давлат қимматли қоғозларни сотишдан тушган суммага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 10701 — «Давлат хазина векселлари» ёки 10705 — «Давлат облигациялари» — сотилган давлат қимматли қоғозларининг баланс қиймати суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни пайтда сотилган давлат қимматли қоғозлари 94504 — «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаровга берилган давлат қимматли қоғозлари» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда берилган кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Гаров сифатида олинган чет эл валютаси Марказий банкнинг 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» баланс ҳисобварағининг алоҳида «Гаровга олинган чет эл валютаси» шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкка гаровга берилган чет эл валютаси банкларнинг 19997 — «Бошқа активлар» баланс ҳисобварағининг алоҳида «Гаровга берилган чет эл валютаси» шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкдан олинган кредитлар банкларнинг 21602 — «Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағининг алоҳида «Чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда Марказий банкдан олинган кредитлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан ломбард кредит таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20___ йил «___» ___________ ҳолатига
‎‎

Қимматли қоғознинг номи‎‎ Қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатига олинган рақами‎ Котировка қилинган жойнинг номи‎
давлат ____ муддатли облигациялари Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А Р И З А
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақами ______ ‎ 20__ йил «___» __________‎

‎_________________________________________________________

(қарз олувчи банк номи)

‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҲККМдаги вакиллик ҳисобварағининг рақами _________________________________________________________________
Алоқа манзилгоҳи: _______________________________________________________
Телефон: __________________ Факс: ____________‎‎

‎20___ йилнинг «___» ________дан 20___ йилнинг «__» ____________гача йиллик ____________ фоиз ломбард фоиз ставкаси бўйича ________________________ сўм

(сумма рақамларда ва сўз билан ёзилади)‎

миқдорида ломбард кредити беришингизни сўраймиз.‎‎‎
Кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.
‎Кредитни таъминлаш учун ________________________________ депозитарийдаги

(депозитарий номи)

‎ДЕПО ҳисоб варағимизнинг _____________ -рақамли «Гаровга олинган» (оператори Марказий банк ҳисобланган) бўлимидаги қимматли қоғозларни ўтказамиз.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.
‎‎
‎Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.
Банк ваколатли шахсининг имзоси ___________________________________‎

(Ф.И.Ш.)

М.Ў.‎

Марказий банк томонидан тўлдирилади‎
Аризанинг қайд рақами __________________‎‎‎
Ариза келиб тушган сана 20__ йил «___» _____________‎‎‎
Ҳужжатларни қабул қилиш учун масъул шахс имзоси‎__________________________‎

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг ломбард кредитини олиш тўғрисида аризаларни қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д А Ф Т А Р И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Сана Қарз олувчи банкнинг номи Кредит олиш усули Аризани қондириш, кредитни беришдан бош тортиш
ўзгармас ставка бўйича‎ кимошди савдоси ставкаси бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______________________‎

банк раҳбарига‎

Ломбард кредити бериш тўғрисидаги аризани қондирмаслик тўғрисида

‎ХАБАРНОМА

‎Марказий банк Сизнинг 20__ йил «___» ____________даги ____-сонли ломбард кредитини бериш тўғрисидаги аризангизни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари (бажарилмаган талаблар кўрсатилади) бажарилмаганлиги сабабли ломбард кредити бериш тўғрисидаги аризангизни қондирмаслигини маълум қилади.


‎Марказий банк раисининг ўринбосари


‎________________‎


‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_______________ банкка‎


‎Ломбард кредитини бериш тўғрисида

ХАБАРНОМА‎

Марказий банк томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Сизнинг 20__ йил «___» ____________даги ____ -сонли ўзгармас ломбард фоиз ставкаси бўйича ломбард кредитини олиш учун ломбард кредити кимошди савдосида қатнашиш учун берган аризангизни қондирилиши натижаларини маълум қиламиз.

‎Банкка берилаётган ломбард кредити суммаси ________________________________

‎‎(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)‎

‎Ломбард фоиз ставкаси йиллик ____________ фоизни ташкил этади.
‎‎Ломбард кредитини бериш санаси 20__ йил «___» ______________
Ломбард кредитини қайтариш санаси 20__ йил «___» ______________

‎Ломбард кредитини беришнинг асосий шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом ва шартномада (ломбард кредитини беришга доир шартноманинг намунавий шакли илова қилинади) белгиланган.


‎Марказий банк раисининг ўринбосари


‎‎_________________‎


‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказиладиган ломбард кредити кимошди савдосида иштирок этиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк номи __________________________________________________________‎‎____‎
‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҲККМдаги вакиллик ҳисобварағи рақами __________
‎Алоқа манзилгоҳи: _______________________________________________________
‎Телефон: __________________ Факс: ____________
‎Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағининг рақами ____________________________
‎Сўралаётган ломбард кредити ҳажми _______________________________________
(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)‎
‎‎Сўралаётган фоиз ставка йиллик ________________________ фоизни ташкил этади.
‎‎

Банк эгалик қилиш ҳуқуқи (бошқа мулкий ҳуқуқ) асосида унга тегишли бўлган ва банкнинг бошқа мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ломбард кредитини тўлаш муддати келганидан сўнг 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддат ичида тўлови амалга ошириладиган давлат қимматли қоғозларининг етарли миқдорига эга.

‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларга риоя этилганлигини тасдиқлайман.

‎Депозитарийдаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.
Банк ваколатли шахсининг имзоси ___________________________________‎


‎М.Ў.‎

(Ф.И.О.)‎

Марказий банк томонидан тўлдирилади‎
Аризанинг қайд рақами __________________‎‎
‎Ариза келиб тушган сана 20__ йил «___» ________________
Ҳужжатларни қабул қилиш учун масъул шахс имзоси
‎___________________________________‎

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгармас фоиз ставка бўйича чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ -сон

«___» _____________ 20__ йил‎

‎‎
‎_______________________________________________________________________

‎(қарз олувчи банкнинг номи)

‎ЎзРМБ ҲККМдаги Вакиллик ҳисобварағи рақами ____________________________
ЎзРМБ ҲККМдаги чет эл валютасидаги депозит ҳисобварағи рақами‎‎
‎Почта манзили __________________________________________________________
Телефон _________________________ Факс _______________________‎‎
‎20___ йилнинг «___» ________дан 20____ йилнинг «___» ___________гача бўлган муддатга, _________________________ йиллик фоиз ставкаси билан

(фоиз рақам ва сўз билан)‎

‎____________________________________________________ сўм миқдорида кредит

(сумма рақам ва сўз билан)‎

ажратишингизни сўраймиз.‎

‎Ажратилган кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.

‎Кредит таъминоти учун, Марказий банк курси бўйича ___________ сўм эквивалентига тенг бўлган ___________ миқдоридаги чет эл валютаси Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси (банк коди 00014)даги 29896-сонли ҳисобварағига ___________ ўтказилди.

‎Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлаймиз.

29896-сонли _____ ҳисобварақ кўчирмасидан нусха илова қилинмоқда.‎‎

‎Банк вакилининг имзоси

‎___________________________________‎


‎М.Ў.‎

(Ф.И.О.)‎

Марказий банк томонидан тўлдирилади: ‎
Аризани қайд этилган рақами‎
Ариза келиб тушган сана 20___ йил «___» _____________‎‎‎

‎Ҳужжатларни қабул қилинишига масъул шахс имзоси


‎___________________________________‎

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредитлар олиш учун банклардан тушган аризаларни қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАФТАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏ Сана‎‏ Қарз олувчи банкнинг номи‏ Кредит олиш усули Аризани қондирилиши, кредит беришни рад этиш

ўзгармас ставка бўйича‎

кимошди савдоси ставкаси бўйича‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда кредит бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАБАРНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, Сизнинг банкингиздан чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олиш бўйича 20___ йил «___» __________ тушган аризани ўзгармас ставка бўйича/кимошди савдосида иштирок этиш орқали қондирилиш натижаларини маълум қиламиз.

Банкка ажратиладиган кредит миқдори ______________________________________
‎_______________________________________________________________________

(сумма рақам ва сўз билан)

‎Фоиз ставкаси ____________________________________________________ йиллик

(фоиз миқдори рақам ва сўз билан)

Кредит ажратиладиган кун: 20___ йил «___» _____________
‎Кредитни қайтариш куни: 20___ йил «___» ______________

‎Кредит ажратилишининг асосий шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва кредит шартномасида (кредит шартномалари илова қилинмоқда) белгилаб қўйилган.


‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари




‎_______________‎




‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказиладиган чет эл валютасини гаровга олган ҳолда кимошди савдосида иштирок этиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ -сон‎

20___ йил «___» ____________‎


‎Банкнинг номи __________________________________________________________
ЎзРМБ ҲККМдаги вакиллик ҳисобварағи рақами _____________________________
‎‎ЎзРМБ ҲККМдаги чет эл валютасидаги депозит ҳисобварағи рақами ____________
‎_______________________________________________________________________
Почта манзили __________________________________________________________
Телефон ___________________________ Факс _______________________________
‎Ариза берилган кредит миқдори ___________________________________________
‎____________________________________________________________________ сўм

(сумма рақам ва сўз билан)‎

Йиллик __________________________________ фоиз ставкаси билан

(фоиз рақам ва сўз билан)‎

‎Кредитнинг таъминотига Марказий банк курси бўйича ___________ сўм эквивалентига тенг бўлган ___________ миқдоридаги чет эл валютаси Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси (банк коди 00014) даги 29896-сонли ҳисобварағига ___________ ўтказилди.

‎Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган талаблар бажарилганлигини тасдиқлаймиз.

‎29896-сон ___________ ҳисобварақ кўчирмасидан нусха илова қилинмоқда.

‎Банк вакилининг имзоси‎

‎___________________________________‎
М.Ў.‎

(Ф.И.О.)‎

Марказий банк томонидан тўлдирилади:‎
Ариза қайд этилган рақами __________________
Ариза келиб тушган сана 20___ йил «___» _____________‎‎

‎Ҳужжатларни қабул қилинишига масъул шахс имзоси


‎___________________________________‎

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 80-модда; 2015 й., 44-сон, 570-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)