30.03.2002 йилдаги ПФ-3047-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул массасини бошқаришни такомиллаштириш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, молия интизомига риоя этиш ва олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш масъулиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари давлат қимматли қоғозлари ҳисобланади ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли норматив-методик ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул массасини тезкор бошқариш мақсадида валюта ва пул депозитлари, давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи тоифали активлар таъминоти остида, пул бозорида вужудга келаётган фоиз ставкалари асосида тижорат банкларига уч ойгача бўлган муддатга кредитлар берсин ва жалб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банкларининг пластик карточкалар бўйича миллий ва хорижий валюта ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминловчи Ягона банклараро процессининг марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари пластик карточкалар воситасида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган банкоматлар ва жиҳозларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 2005 йил 1 январгача озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда иш ҳақи тўлашда, чакана савдони амалга оширишда, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловда якка тартибдаги ва корпоратив пластик карточкаларни кенг жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи минибанклар, банк кассалари ва банкоматлар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ликвидли мол-мулкларни, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини, транспорт воситаларини ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активларини гаровга қўйган ҳолда кредитлар бериш амалиётини кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар беришда таваккалчиликни ва гаровнинг бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қайтаришлик, муддатлилик ва ўзини ўзи қоплаш тамойилларига қатъий риоя қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар муддатини узайтириш амалиётини кескин чекласин, фақат кечиктирилган муддат даврида қайтарилиши учун маблағлар тушишининг аниқ манбалари бўлган кредитларнинг тўлов муддатини кечиктиришга рухсат берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредит бўйича уларнинг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар, кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан банк мулкига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича қарзлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорларнинг иккиламчи ҳисоб рақамига, шу жумладан уларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамига ижро этилиши мажбурий бўлган инкассо талаблари қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолати остида берилган кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни иш ҳақи, Давлат бюджети ҳамда мақсадли давлат жамғармалари билан ҳисоб-китоблар навбати билан ўтказилгандан сўнг амалга ошириш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул маблағлари етишмаган тақдирда кредит бўйича қарзларни қарздорнинг розилигига кўра унинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ёки иқтисодий суд орқали қарздорнинг мол-мулкига қаратиш йўли билан ундириш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди банк кредитлари бўйича қарзлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундиришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари кредитларининг таъминоти учун берилган кафолатларни бажариш механизми тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июлдаги 3624-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон , 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги ПФ-3818-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3047-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда; 6-7-сон, 108-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 202-модда; 2006 й., 46-47-сон, 452-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда)