30.12.2010 йилдаги 154-II-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларидаги асосий қоидалар ва хулосаларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ҳаракат дастури 3.2-бандининг 3.2.2-кичик бандини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури 5-бандининг 5.2-кичик бандини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори 1 ва 2-бандлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли Қарори 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбари қарорларини тасдиқлаш;
9-модда. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқ депутатлари Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир.
1. Ушбу Низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, халқ депутатлари Кенгашининг регламенти асосида ишлаб чиқилган ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг (бундан буён матнда халқ депутатлари Кенгаши деб юритилади) доимий комиссияларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш тартибини, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ваколатларини белгилайди.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқ депутатлари Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари Кенгашининг қарорлари ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ўз ваколатлари муддатига халқ депутатлари Кенгаши депутатлари (бундан буён матнда Кенгаш депутатлари деб юритилади) орасидан халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссияларини (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) сайлайди.
2. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, шунингдек халқ депутатлари Кенгашининг регламенти ва халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади.