Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024 26.01.2011 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 20 ИЮЛДАГИ 341-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 26 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 18-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади ҳамда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратишга, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилашга, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга оширишга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларга сарфланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги Низомда (3-илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мутасаддилик қилинадиган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма бешинчи — ўттиз иккинчи хатбоши тегишли равишда йигирма еттинчи—ўттиз тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ўтказиш мақсадида хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 33-модда)