28.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2187
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 28.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2187
Кучга кириш санаси
07.02.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХСУС СУЮҚЛИКЛАР (БЕНЗИН, БЕНЗОЛ, СУЛЬФАТ КИСЛОТА, ИШҚОРЛАР, ТЕХНИК МОЙЛАР) БИЛАН ИШЛАШДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2187]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Махсус суюқликлар (бензин, бензол, сульфат кислота, ишқорлар, техник мойлар) билан ишлашда‎ меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 декабрдаги 199-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус суюқликлар (бензин, бензол, сульфат кислота, ишқорлар, техник мойлар) билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар махсус суюқликлар (бензин, бензол, сульфат кислота, ишқорлар, техник мойлар) билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар махсус суюқликлар (бензин, бензол, сульфат кислота, ишқорлар, техник мойлар) билан ишловчи ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилот хоналаридаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш хоналари табиий ва сунъий ёруғлилиги даражаси ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иш жойлари ишлаб чиқиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 ва ГОСТ 12.2.033-78 талабларига мувофиқ мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сульфат кислотаси, ишқорлар ва уларнинг аралашмалари махсус кийимга теккан заҳоти сув билан ювиб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Махсус кийимнинг сиртига сульфат кислотаси ва ишқор қуйилиб кетганда уни ўша заҳоти алмаштириш керак. Махсус кийимни ечиш эҳтиёткорлик билан резина ёки хлорвинил қўлқоп ёрдамида илиқ сув билан ювиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сульфат кислотаси, ишқорлар тўкилган махсус кийим ёғсизлантирувчи аралашмада бўктирилади, сувда ювилади ва ювишга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус суюқлик аралашмаларини тайёрловчи ходимлар махсус кийимларнинг тозалигини кузатиб боришлари ва ҳафтада бир марта ювишга беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус кийимни ташкилотдан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Барча ҳимоя воситалари белгиланган муддатларда синовлардан ўтказиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳимояланмаган қўл билан махсус суюқликларга тегиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус суюқликлар билан ишлашда юқори самарали вентиляция тизимлари ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш (респиратор) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ходим ҳолсизланиб, заҳарланганлигига гумон бўлганда ташкилотнинг тиббий муассасасига, у мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Махсус суюқликлар билан ишловчи ходимлар ўз-ўзига ва ўзгаларга ёрдам кўрсатиш дастури бўйича ўқитилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Махсус суюқликлар билан ишловчининг иш жойида кўриниб турадиган жойда заҳарланганда ва куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш қўлланмаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Сульфат кислотаси, ишқор ёки уларнинг аралашмаси билан зарарланган жойни тоза сув билан ювиб, зарарсизлантирувчи восита билан ишлов бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ходим сульфат кислотаси, ишқор ёки унинг аралашмаси билан зарарланганда уни дарҳол ечинтириш, илиқ сувда ювинтириш ва тиббиёт муассасасига етказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кўзга сульфат кислотаси, ишқор ёки унинг аралашмаси тушганда ўша заҳоти махсус сув қувуридаги фавворачада ёки резина найчали бутилкада 10—15 минут давомида ювиш ҳамда тоза боғич қўйиб боғлаш ва тиббий муассасага мурожаат этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сульфат кислотаси буғи билан заҳарланган ходимни дарҳол зарарланган атмосферадан тоза ҳавога олиб чиқиш ва эркин нафас олиши учун халақит бераётган кийимини ечиш, осойишта дам олишига имкон бериш ва нам кислород билан узоқ вақт нафас олдириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ёритиш воситаларида кўзни қамаштиришдан сақловчи чоралар кўрилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Участкаларда ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кўчма ёритиш воситалари сифатида 36 В дан юқори бўлмаган электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Кўчма ёритиш воситаларини ишлатишда резина шлангли эгилувчан ўтказгичдан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ёритиш воситаларини таъмирлаш ва унинг ички элементларини кўздан кечириш, куйган лампа ва ҳимоя шишаларини алмаштириш ишлари электр тармоғидан ўчирилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ёритиш воситаларини назорат қилиш ва таъмирлаш ишлари шу ишларни амалга оширишга масъул бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Электр ёритиш ўтказгичлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§.Технология жараёнларига бўлган умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ташкилотларда махсус суюқликлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган технологик ҳужжатлар меҳнат муҳофазаси бўйича ГОСТ.ССБТ.12.3.002-91 талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Янги технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ва янгитдан ишлатиладиган махсус суюқликларни жорий қилишда тегишли технологияларда ва технология йўриқномаларида баён этилган меҳнат муҳофазаси талаблари инобатга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган талаблар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари ва технологик жараёнларига мувофиқ ишлаб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Махсус суюқликларни қўлловчи ташкилот цех ва участкаларда иш вақти, танаффуслар кўрсатилган иш графигини ишлаб чиққан ҳолда ходимларга зарарли омилларнинг таъсир қилишини камайтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Махсус суюқликларни қўллашда уларни камроқ заҳарловчи хусусиятга эга бўлган турлари билан алмаштириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган ёнғин ва портлаш хавфсизлиги бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳитни унинг чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Иш жойлари ГОСТ.ССБТ. 12.4.026-85 талабларига мувофиқ огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгилар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Махсус суюқликлардан бўшаган идишлар зарарсизлантирилган ва ювилган ҳолда омборхонага ёки бостирма остига қўйилиши керак. Енгил алангаланувчи моддалардан бўшаган идишларни ишчилар ишлаётган хоналарда сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§.Ишлаб чиқариш қурилмаларининг авария ҳолатида ўчирилишини таъминловчи технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш тизимига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Технологик жараёнларнинг хавфсизлиги технологик ҳужжатларга ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларга мувофиқ таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Иш ҳудудида зарарли моддаларнинг концентрацияси назоратини амалга оширувчи ҳамда қурилмаларнинг авариявий ўчирилишини таъминловчи газ таҳлил қилиш аппаратлари ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Махсус суюқликлар билан бажариладиган ишлар махсус жиҳозланган хоналарда, ёки хоналарда ўрнатилган махсус камералар (стендлар)да бажарилиши керак. Хоналарга киришда «Ёнғиндан хавфли», «Чекилмасин», «Бегоналар кириши тақиқланади» каби огоҳлантирувчи ва тақиқловчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Алоҳида олинган технологик жараён (операция)ларда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларининг вужудга келганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар беришни таъминлаш мақсадида, газ таҳлил қилиш аппаратларидан ташқари, газ таҳлил қилиш аппаратларида ишлайдиган ёруғлик ва овоз берувчи сигнализаторлар кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари юзага келиши билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлар ва операциялар вақтида, ушбу ҳудудда ходимга бевосита хавфли ва зарарли омилларнинг таъсирини чегараловчи ҳимоя экрани ўрнатилган махсус стендлар бўлиши ёки ушбу операциялар механизацияланган (автоматлаштирилган) қурилмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Технологик жараён бузилган ҳолларда ходимларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсир этиши истисно қилиниши ва улар учун иш бажарилаётган жойни зудлик билан ва ҳеч қандай қийинчиликсиз тарк этиш имконияти таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш керак.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 18-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3689, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Барча ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга тушириш аппаратлари ва мосламалари фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ёритиш ва электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги муҳит шароитларига ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган ёки ёпиқ ижрода бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ёнғин хавфи мавжуд хоналар, бинолар ва омборхоналардаги ёритқичлар ёпиқ ва чанг ўтказмайдиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 220 В дан юқори бўлмаган электр асбоби, ўта хавфли хоналарда ва хоналардан ташқарида кучланиш 42 В дан юқори бўлмаган электр асбоблари қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Электр тармоғидаги ва электр қурилмаларидаги учқун, қисқа туташув, кабеллар ва симлар изоляциясининг ҳаддан ташқари қизишига олиб келувчи носозликлар бартараф этилиши ёки ўчириб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Кабеллар ва симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр двигателларнинг ишлаш режими ташкилот электр хўжалик бўйича масъул шахс томонидан ташқи кўрикдан ўтказиш ва асбоблар билан ўлчаш орқали текшириб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Носоз электр қурилма ва жиҳозларидан ҳамда шикастланган электр кабеллар ва симлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қисқа туташув токларидан ҳимоялаш учун ностандарт сақлагичлардан ва электр иситгичларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Махсус суюқликлар билан ишлашда чиқиндиларни йўқ қилиш ва зарарсизлантиришга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Барча қўлланилаётган махсус суюқликлар ҳақида уларнинг номланиши, таркиби, хавфлилик (заҳарлилик) даражаси, қўлланиш соҳаси, уларни қўллашда ҳимояланиш чоралари тўғрисида маълумот бўлиши лозим. Ушбу маълумотларга эга бўлмаган махсус суюқликларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Махсус суюқликлар билан ишларни бажариш жараёнида ишлатилган материаллар ёнмайдиган махсус идишга йиғилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Махсус суюқликлар полга (ерга) тўкилган ҳолларда суюқлик тўкилган жойга зудлик билан қум сепилиши ва шундан сўнг қум тўпланиб, ёпиладиган махсус идишга солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ишлатилган махсус суюқликлар қайта ишлатилмаслиги ва ушбу суюқликлар иш жараёни тугаганидан кейин ёпиладиган махсус идишга йиғилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ишлаб чиқариш чиқиндилари учун идиш махсус ажратилган жойда туриши ва иш тугаганидан кейин эса утиллаштириш учун махсус жиҳозланган жойларга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш қурилмаларига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қурилмаларга бўлган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмалар ГОСТ.ССБТ. 12.2.003-91, СанҚваМ-0011-94 талабларига мувофиқ бўлиши керак. Барча қурилмаларга, шу жумладан электр қурилмаларига улардан фойдаланиш бўйича техник паспортлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қурилмаларнинг ҳаракатланувчи қисмлари тўсиқларга ҳамда уларнинг ажратиб олинувчи ва очилувчи қисмлари эса бехосдан очилиб кетишини истисно қилувчи мосламаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Қурилмаларни бошқариш органларининг жойлашиши, унда ўрнатилган назорат-ўлчов аппаратлари қурилмаларга бемалол яқинлашиш имконини бериши, шунингдек уларнинг ўз-ўзидан ёқилиши ва ўчишини истисно қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланиладиган асосий ва ёрдамчи қурилмалар учқун чиқазмайдиган материаллар (алюминий, мис қотишмалар)дан ясалган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ишлаб чиқариш қурилмаларини жойлаштиришдаги хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Қурилмаларнинг жойлаштирилиши уларга хизмат кўрсатиш ва авария ҳолатларида ходимларни хавфсиз эвакуация қилиш учун зарур қулайликларни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Қурилмаларни жойлаштиришда уларда мавжуд бўлган хавфли ва зарарли омилларнинг ходимларга таъсир кўрсатишини истисно қилиш учун бир-биридан 2,5 м дан кам бўлмаган масофада ўрнатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Қурилмалар орасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган ўтиш оралиғи 2,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Қурилмалар ва хона конструкциялари орасидаги масофага мувофиқ равишда девордан — 1.5 м, колоннадан — 1,2 м масофада бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Иш жойларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Махсус суюқликларни қўллашда иш жойлари умумий ҳаво алмашиш ва маҳаллий ҳаво оқимини киритиш-тортиб чиқариш, шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Иш жойларида технологик жараёнларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган предметлар бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Стендларнинг иш зонаси, ванналар ва бошқа жиҳозларнинг баландлиги полнинг юзасидан 1 м дан баланд бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Иш жойларидаги махсус суюқлик идишлари зич ёпилган ва ерга уланган ҳолда бўлиши, идишлардаги махсус суюқликларнинг миқдори уларнинг сменага мўлжалланган меъёридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Иш жойларида зарарли модда буғларининг концентрация даражаси уларнинг йўл қўйилган чегаравий миқдори даражасидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Махсус суюқликлар билан ишлашда иш жойлари уларни полга тўкмасдан бир идишдан бошқа идишга қуйиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Махсус суюқликлардан фойдаланиш билан боғлиқ иш жойларида кунига камида бир марта пол ювилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Махсус суюқликларни ишлатиш билан боғлиқ ишларни баландликда бажаришда иш жойлари ҳимоя мосламалари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Махсус суюқликлар билан ишлашда ходимлар махсус билагузуклар орқали ерга улаш контурларига уланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Таъмирлаш ишларини бажаришда умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш ишлари ГОСТ.ССБТ. 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш жиҳозлари. Хавфсизлик талаблари»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш ишларини бажаришга тааллуқли техник ҳужжатлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, зарурият бўлганда эса бош энергетик билан келишилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш вақтида ишлатилувчи бирламчи материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар ходимларга зарарли ёки хавфли таъсир кўрсатмаслиги ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш режали-эҳтиёт таъмирлаш режасига мувофиқ бу ишларни бажарувчи тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш ишларини бажаришда бу ишларни бажарувчи тегишли ташкилот ёзма равишда таъмирлаш ишлари бажарилиши лозим бўлган қурилма жойлашган бўлинма раҳбарини огоҳлантириши ва ушбу бўлинма раҳбарининг ёзма равишда берган розилиги олинганидан сўнг таъмирлаш ишлари амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Таъмирлаш ишларининг бажарилиши тўғрисидаги огоҳлантиришда таъмирлаш ишларининг бошланиши, тугаши ва ишларни бажариш вақтлари ҳамда ушбу ишларнинг бажарилиши учун масъул шахс кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Таъмирлаш ишлари бажарилиши лозим бўлган қурилма жойлашган бўлинма раҳбари таъмирлаш ишларининг ўтказилишига ёзма равишда берган розилигида бу ишларнинг бажарилиши учун масъул шахс тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Махсус суюқликлар билан ишлашда қўлланилувчи қурилмаларни таъмирлаш ишларига меҳнат муҳофазаси бўйича тегишли йўриқномалардан ўтган, билимлари синовдан ўтказилган ва ўн саккиз ёшдан кичик бўлмаган ходимлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Таъмирлаш ишларини бажаришни бошлашдан олдин қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Таъмирлаш ишларининг бошланишидан олдин ишларни бажариш жойи бирламчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва деталлардан тозаланиши керак. Зарарли омиллар бўлган ҳолларда қурилмаларни таъмирлаш ишлари фақат якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланилган ҳолда, атрофдагиларга зарарли омиллар таъсир этиши эҳтимоли бўлган ҳолларда эса иш бажариш жойи тўсилган ва тегишли хавфсизлик белгилари ўрнатилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин таъмирланувчи қурилмага ходимлар бемалол ўтишлари учун жойлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан олдин қурилма электр манбаидан ўчирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ишларни очиқ майдончаларда бажаришда ишларни бажариш ҳудуди ажратилиши ва у тўсилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Таъмирлаш ишларини бажаришда ходимларнинг ишлаётган қурилмага тўсатдан тегиб кетиш эҳтимолини истисно этувчи тўсиқлар ўрнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин иш зонасида зарарли моддаларнинг концентрация миқдорлари йўл қўйилган чегаравий миқдордан юқори бўлса, хона шамоллатилиши керак. Бунда барча таъмирланувчи қурилмалар махсус суюқликлардан тозаланиши ва махсус суюқликлар таъмирлаш ишларини бажариш ҳудудидан олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Таъмирланган қурилмалар фойдаланишга қабул қилинишидан олдин далолатнома билан расмийлаштирилиши ва қурилманинг техник паспортига тегишли ёзувлар киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(113-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь

Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 11 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 40-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3689/0924-сон)