ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИККИ БОСҚИЧЛИ ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1303-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 30 декабрдаги 10-сон (рўйхат рақами 1303, 2004 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 45-модда) қарори билан тасдиқланган Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни қонунчиликнинг талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 30 декабрдаги 10-сонли (2004 йил 24 январь, рўйхатга олинган рақами 1303-сон, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2004 йил, 4-сон, 45-модда) қарори билан тасдиқланган капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 январь,
1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 26-модда)