ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 24 январда 1303-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сонли «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 декабрь,
10-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 45-модда; 2011 й., 3-сон, 26-модда; 2013 й., 43-сон, 575-модда)