Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2010 12.03.2009 йилдаги ПҚ-1072-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 - 2014 ЙИЛЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА ЭНГ МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли «2011—2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш, шу асосда хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этиш ва рақобатбардош, ички ҳамда ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, иқтисодиёт тизимини янада диверсификация қилиш, унинг барқарор ва жадал ривожланишини таъминлаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаш манбалари белгиланган ва келишилган, амалга ошириладиган ва амалга оширишга тайёрланган инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек стратегик муҳим объектлар қурилиши ҳамда ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тармоқли жадвал 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 1а-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқиш босқичидаги (хорижий ҳамкорни танлаш, молиялаш шартлари ва манбалари) янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тарзда ишлаб чиқилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1 ва 1а-иловаларда кўрсатилган стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари зиммасига, объектлар ўз вақтида ишга туширилишининг барбод этилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланишини назарда тутган ҳолда, тасдиқланган дастурий тадбирлар амалга оширилиши ва объектлар белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури ижросини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвесторлар ва ҳамкорларни доимий асосда жалб этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган тадбирлар Дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг зарур лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини ўз вақтида таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ижро этувчи аппаратларнинг тузилмасида, белгиланган ходимлар сони доирасида, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун жавоб берувчи ихтисослаштирилган бўлинмаларни ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбирлар Дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини жадаллаштириш учун, ташаббускор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларга лойиҳаларнинг тасдиқланган ДТИАси асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш билан келишилган ҳолда қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилсин:
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 449-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича ТИАни ва иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, саноат объектларига туташ муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт хулосалари асосида — белгиланган тартибда тузилган ва рўйхатга қўйилган контрактлар бўйича узоқ муддат тайёрланадиган ускуналар сотиб олишга аванс бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, тендер тартиб-қоидалари ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижасида инжиниринг, «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида етказиб бериш ва қуриш тўғрисида тузилган контрактга эга бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатлари ТИА тасдиқлангани ҳолда бир босқичли тартибда ишлаб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов) 1 ва 1а-иловаларига киритилган лойиҳалар ҳамда дастурий тадбирлар амалга оширилишининг бориши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор билан тасдиқланган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури амалга оширилишини мунтазам равишда ўз йиғилишларида кўриб борсин ва амалий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1072-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 109-модда, 42-сон, 449-модда)