ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1222-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 332-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2003 йил 9 январдаги 9-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим тўғрисида»ги низомга (давлат рўйхати 1222, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами, 2003 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Вазир Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 29 октябрь,
406-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 416-модда)