Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.08.2002 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ҳамда контрактация шартномаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат», «Ўзагромашсервис» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта териш машиналари, транспорт тракторлари, тиркамалар, махсус жиҳозланган юк автомобиллари, пахта тозалаш заводлари, пахта тайёрлаш пунктлари ҳамда қуритиш-тозалаш цехлари жорий йилнинг 1 сентябригача ҳозирлаб қўйилишини тугаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ пахта териш машиналари, шу жумладан горизонтал шпинделли «Кейс-2022» пахта териш машиналарининг пахта йиғим-теримида қатнашишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта териш машиналари ва пахтани йиғиштириб олиш ва тайёрлашда банд бўлган бошқа техникаларни иш ҳолатида сақлаш учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захирасини яратиш, уларнинг керакли жойларга тезкорлик билан етказилишини таъминлаш, техникани тузатиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўлинмаларининг узлуксиз ишлашини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс-2022» горизонтал шпинделли машиналардан самарали фойдаланиш учун ҳар бир машинага контур бўйича камида 140 гектардан дала ажратиш, далаларнинг агротехника талабларига мувофиқ сифатли тайёрланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг 2-иловага мувофиқ «Кейс-2022» горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини Бухоро ва Навоий вилоятлари машина-трактор парклари балансидан Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари машина-трактор парклари балансига бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагромашсервис» уюшмаси, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари 2002 йил 1 сентябргача пахта териш машиналарининг белгиланган жойларга темир йўл транспортида етказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахта-банк» илгари Бухоро ва Навоий вилоятлари машина-трактор паркларига пахта териш машиналарини харид қилишни маблағ билан таъминлаш учун берилган кредитларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат», «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза баргини тўкишни ерда олиб бориш усули билан ўтказиш учун техника воситалари ва аппаратларни тайёрлашни жорий йилнинг 1 сентябригача тугалласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларга зарур миқдорда дефолиантлар етказиб берилишини ҳамда ғўза баргини тўкиш 3-иловага мувофиқ қулай муддатларда сифатли ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун етарли миқдорда самолётлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш, шунингдек «Кейс-2022» пахта териш машиналаридан самарали фойдаланилиши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий машина-трактор парклари бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармони билан белгиланган пахтанинг харид нархларини шакллантириш тартибидан келиб чиққан ҳолда 2002 йил ҳосили пахта хомашёси харид нархларини тасдиқласин ҳамда бир ҳафта муддатда ўзига қарашли бўлинмаларга ва пахта экувчи хўжаликларга харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2002 йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта толасини харид қилиш ҳажми амалда уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизи даражасида белгилансин (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон ҳамда 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш ҳажмидан ортиқча етиштирилган пахта толаси шартномавий нархлар бўйича сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта йиғим-терими қатнашчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида хўжаликларга пахта терими учун далалардаги мавжуд ҳосилга қараб табақалаштирилган ҳақ тўлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўл теримида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терилган 1 килограмм ўрта толали нав пахта учун — камида 28 сўм, ингичка толали пахта учун — 31 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терилган 1 килограмм ўрта толали уруғлик пахта учун — камида 31 сўм, ингичка толали пахта учун — 34 сўм ҳақ тўлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машина-трактор парклари ва хўжаликлар икки қаторли вертикал шпинделли пахта териш машинасида терилган бир тонна пахта учун механик-ҳайдовчиларга — камида 546 сўм, тўрт қаторли машинада терилган пахта учун 364 сўм, икки қаторли горизонтал шпинделли машинада терилган пахта учун — камида 273 сўм миқдорида ҳақ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан ҳар 5 кунда ҳисоб-китоб қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта экувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарларига мазкур қарорда белгиланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳамда маҳсулот етиштириш харажатларини ва терим шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда теримчиларга ва пахта териш машиналари механик-ҳайдовчиларига табақалаштирилган ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Марказий банк, «Пахта-банк» ва бошқа тижорат банклари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар, фермерлар, тайёрлов пунктлари, транспорт ташкилотлари, пахта тозалаш заводларига теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш, жойлаштириш ҳамда унга ишлов бериш, пахта териш техникасига техника хизмати кўрсатиш ва тузатишда банд бўлган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг ички идоравий нормативлари бўйича, машина-трактор паркларини эса пахтани механизация воситасида йиғиштириб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида маблағ билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ҳар бир оилавий пудратчи ва хўжалик ички бўлинмалари билан топширилган пахта хомашёсининг амалдаги ҳажми ва сифати асосида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминланишини алоҳида назоратга олсинлар. Бунда оилавий пудратчилар ва бошқа бўлинмалар билан тузилган хўжалик ички шартномаларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик ички пудрати айрим бўлинмаларининг зарарлари бошқа бўлинмалар ҳисобига қопланиши қатъий тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари билан автотранспорт корхоналари ўртасида тузилган шартномалар асосида пахта хомашёсини ташишда етарли миқдордаги юк автомашиналари (шу жумладан жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари) сафарбар этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекнефтгаз», «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини барпо этсинлар, уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор паркларига, пахта тозалаш саноати корхоналарига, бошқа ташкилотлар ва корхоналарга йиғим-терим, ташиш ва пахтага ишлов бериш ишларини бажариш учун талаб этиладиган миқдорда узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс-2022» пахта териш машиналари учун мой етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2002 йил пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай комиссиялар республиканинг барча минтақаларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари раҳбарлигида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия (И.Ҳ. Жўрабеков):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш ишларининг боришини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим-теримни ўз вақтида ўтказиш ва пахта хомашёсини тайёрлашни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия мажлисларида ҳудудий комиссиялар, республика вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш бўйича улар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш амалда қўллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзбекбирлашув», «Ўзбексавдо» компаниялари, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси қишлоқ аҳолисини, айниқса пахта йиғим-терими қатнашчиларини озиқ-овқат ва бошқа зарур халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги ҳосил йиғим-терими даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, бунинг учун санъат ва адабиёт арбобларининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги пахта йиғим-теримининг боришини радио, телевидение ва матбуотда мунтазам равишда ёритиб боришни ташкил этсинлар, пахта етиштириш ва уни териб олишда юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш илғорлари — теримчилар, механик-ҳайдовчилар, фермерлар, хўжаликлар раҳбарларига алоҳида эътиборни қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2002 йилда пахта хомашёси етиштириш, ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ҳамда навларни янгилашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 19 декабрдаги 477-сон қарори 1-бандининг иккинчи хат-боши ва ушбу қарорга 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 августдаги 306-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун пахта териш машиналарини сафарбар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Экин майдони, минг га

Машинада териладиган майдон, минг га*

Йиғимда пахта териш машиналарининг қатнашиши, та

Машинада теришнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажми, минг тонна

ҳаммаси

шу жумладан:

горизонтал шпинделли‎

вертикал шпинделли‎

Қорақалпоғистон Республикаси 74,0‎ 0,4‎ 3‎ 3‎ —‎ 0,9‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 109,6‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Бухоро‎ 128,9‎ 0,6‎ 4‎ 4‎ —‎ 1,6‎
Жиззах‎ 105,5‎ 30,5‎ 218‎ 218‎ —‎ 65,1‎
Қашқадарё‎ 170,3‎ 16,6‎ 144‎ 104‎ 40‎ 37,6‎
Навоий‎ 43,0‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Наманган‎ 97,4‎ 1,1‎ 8‎ 8‎ —‎ 2,9‎
Самарқанд‎ 108,8‎ 1,7‎ 12‎ 12‎ —‎ 3,5‎
Сурхондарё‎ 122,3‎ 1,5‎ 11‎ 11‎ —‎ 4,4‎
Сирдарё‎ 123,1‎ 29,1‎ 208‎ 208‎ —‎ 60,0‎
Тошкент‎ 110,3‎ 31,0‎ 234‎ 214‎ 20‎ 70,8‎
Фарғона‎ 117,0‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Хоразм‎ 111,2‎ 1,4‎ 10‎ 10‎ —‎ 3,7‎
Жами:‎ 1421,4‎ 113,9‎ 852‎ 792‎ 60‎

250,5‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Пахтани машинада териш майдони мавсумда битта «Кейс-2022» пахта териш машинаси билан 140 гектар ва битта вертикал шпинделли пахта териш машинаси билан 50 гектар майдондаги пахта териб олинишидан келиб чиқиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 августдаги 306-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс-2022» горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини машина-трактор парклари балансидан балансга бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вилоятлар

Балансга беришдан олдин мавжуд «Кейс-2022» пахта териш машиналари

Қуйидагилардан олиб берилади

Балансга берилгандан кейин мавжуд «Кейс-2022» пахта териш машиналари

Бухоро вилояти машина-трактор парклари балансидан‎

Навоий вилояти машина-трактор парклари балансидан‎
Жиззах‎ 207‎ —‎ 11‎ 218‎
Сирдарё‎ 201‎ 7‎ —‎ 208‎
Тошкент‎ 206‎ 8‎ —‎ 214‎

Жами:‎

614‎ 15‎ 11‎ 640‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 августдаги 306-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил ҳосили учун ғўзани дефолиация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Дефолиация ва десикация қилинадиган майдон, ҳаммаси, минг га

Дефолиация муддатлари‎‎

бошланиши‎

тугалланиши‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 50‎ 15 сентябрь‎ 25 сентябрь‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 80‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Бухоро‎ 90‎ 15 сентябрь‎ 25 сентябрь‎
Жиззах‎ 90‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Қашқадарё‎ 145‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Навоий‎ 30‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Наманган‎ 75‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Самарқанд‎ 90‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Сурхондарё‎ 100‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Сирдарё‎ 110‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Тошкент‎ 90‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Фарғона‎ 80‎ 10 сентябрь‎ 20 сентябрь‎
Хоразм‎ 60‎ 15 сентябрь‎ 25 сентябрь‎

Жами:‎

1090‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 августдаги 306 - сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўрабеков И.Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раҳбари‎
Юсупов Н.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари‎
Қалибеков И.Ж.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибияти мудири, комиссия котиби‎

Комиссия аъзолари:

Алимов Т. А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси‎
Нурмуродов М.Б.‎ —‎‎ Молия вазири‎
Муллажонов Ф.М.‎ —‎‎ Марказий банк раиси‎
Полвон-зода А.А.‎ —‎‎ Адлия вазири‎
Назиров Ф.Ғ.‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазири‎
Жўраев Х.Р.‎ —‎‎ Маданият ишлари вазири‎
Ҳайдаров Р.‎ —‎‎ Давлат божхона қўмитаси раиси‎
Субанов Б.Ж.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Бобожонов П.Р.‎ —‎‎ Бош прокурор ўринбосари‎
Бегалиев С.Б.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Нажмиддинов И.Х.‎ —‎‎ «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси раиси‎
Зикриёев Э.З.‎ —‎‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси‎
Нишонов Ш.Н.‎ —‎‎ «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси‎
Бобомирзаев А.Б.‎ —‎‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси‎
Салимов А.Х.‎ —‎‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
Чуб В.Е.‎ —‎‎ «Бошгидромет» бошқармаси бошлиғи‎
Холмуҳамедов Б.Ж.‎ —‎‎ «Озиқовқатсаноат» уюшмаси раиси‎
Худоёров М.Б.‎ —‎‎ «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси раиси‎
Кўчимов А. К.‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Ҳасанов Ў.Ҳ.‎ —‎‎ «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси‎
Сайдаҳмедов И.М.‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси‎
Аҳмедов А.А.‎ —‎‎‎ «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясининг бош директори‎
Ахмедов А.А.‎ —‎‎‎ «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси раиси‎
Ахметов А.А.‎ —‎‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси раиси‎
Матчонов Р.Д.‎ —‎‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси‎
Бекчонов М. С.‎ —‎‎‎ «Ўзбекбирлашув» компанияси раиси‎
Файзиев З.О.‎ —‎‎‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Юсупов Ф.О.‎ —‎‎‎ «Ўзкишлокхўжаликкимё» компанияси раиси‎
Аюпов А.‎ —‎‎‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси раиси‎
Тошматов Қ.Ф.‎ —‎‎‎ «Пахта-банк» бошқаруви раиси‎
Абдуллаев С.С.‎ —‎‎‎ Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори‎