LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан унинг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга қарз беришга тайёрлиги билдирилган ва лойиҳанинг умумий параметрлари белгиланган, уларга мувофиқ:
лойиҳа республиканинг бешта туманида — Элликқалъа (Қорақалпоғистон Республикаси), Марҳамат (Андижон вилояти), Нишон (Қашқадарё вилояти), Шеробод (Сурхондарё вилояти), Оҳангарон (Тошкент вилояти) туманларида амалга оширилади;
лойиҳанинг 43,46 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва томонларнинг уни маблағ билан таъминлашдаги иштироки белгиланган, шу жумладан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 5 йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил муддатга 36,1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилиши кўрсатилган (1-илова*);
хўжаликлараро ва хўжаликлар ичидаги ирригация шохобчаларини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари, муқобил машина-трактор паркларини ва агросервис марказларини жиҳозлаш учун мўлжалланган револьвер кредит линиялари, шунингдек лойиҳада қатнашувчи туманлар хўжаликлари томонидан айланма маблағларни тўлдириш ҳамда техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш ҳажмлари белгиланган;
лойиҳада қатнашувчи туманларда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги методларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини синаб кўриш назарда тутилган.
2002 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон харид қилиш бўйича топшириқлар ўрнига уларга 2-иловага* мувофиқ қатъий белгиланган харид квоталари белгиланади;
белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан шартномавий нархлар бўйича сотилади;
пахта хом ашёси бўйича харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, қайта ишловчи корхоналарга қайта ишлаш харажатлари қайтарилгандан сўнг, пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган қўшимча маҳсулотларни ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
харид квоталари лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида улар томонидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва сифатини ҳисобга олган ҳолда тақсимланади;
ҳар бир алоҳида хўжалик пахта хом ашёси ва бошоқли дон бўйича ўзига белгиланган харид квоталарининг бажарилиши учун мустақил равишда жавоб беради.
4. Лойиҳани амалга оширишга доир биринчи навбатдаги тадбирлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва манфаатдор вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон бўйича харид квоталарини тақсимлашнинг уларни бажариш юзасидан жавобгарликни назарда тутувчи механизмини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан лойиҳани кўриб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уни амалга ошириш чора-тадбирлари, шу жумладан лойиҳани ташкилий бошқариш ва кредитни қайтариш масалалари тўғрисида таклифлар киритсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда ўтказилаётган экспериментнинг боришини ва натижаларини чуқур таҳлил қилсинлар, зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.