Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1998 йил 16 январь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида ҳукумат алоқаси соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига мазкур келишувларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш таъминлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 январь,
42-сон