16.01.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ҳукумат алоқаси соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга бўлган интилишга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг давлатлараро ҳукумат алоқасини сақлаш ва ривожлантиришдаги манфаатдорликларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида тузилган шартнома ва битимларни ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирларига нисбатан ўзаро ишонч ва ҳурмат асос бўлиб ҳисобланадиган муносабатларни аниқ белгилаш муҳимлиги заруратидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйида кўрсатилган атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ваколатли ташкилотлар» — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати алоқаси хизмати ва Украина хавфсизлик хизматини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳукумат алоқаси» — шифрланган телефон ва ҳужжат алоқасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлатлараро ҳукумат алоқаси» — Ўзбекистон Республикаси ва Украина ҳукумат алоқаси абонентлари ўртасида махфий ахборотлар билан алмашиш учун мўлжалланган ҳукумат алоқаси тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шифрлаш воситалари» — қўл шифрлари, шифрлаш ва махфийлаштирадиган аппаратура, махфий эҳтиёт мол-мулк ва уларга тегишли жиҳозлар, меъёрий ҳамда техник ҳужжатлар, шифр калитлар ва уларни тайёрлаш учун аппаратураларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Украина ҳукумат алоқаси абонентлари ўртасида махфий ахборотлар алмашиш учун мўлжалланган доимий ишловчи давлатлараро ҳукумат алоқасини ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлараро ҳукумат алоқасини ташкил этиш, техник жиҳатдан фойдаланиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро ҳукумат алоқасини ташкил этиш, техник жиҳатдан фойдаланиш, унинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш масалалари Ваколатли ташкилотлар томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг юқори мансабдор шахслари бошқа Томон давлати ҳудудида вақтинча бўлганларида улар учун ҳукумат алоқаси Ваколатли ташкилотлар билан келишиб олинган ҳажмда ва тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа каналлари ва абонентлик линияларини ташкил этиш, шунингдек бунинг учун зарур бўлган ҳукумат алоқаси воситаларини монтаж қилиш манфаатдор Томоннинг ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири, ўзаро келишувга кўра, ўз давлати ҳудудида бошқа Томон давлатининг мансабдор шахслари учун ҳукумат алоқасини, агар улар тегишли ҳукуматлараро битимлар билан келишиб олинган бўлса Электр алоқалари халқаро иттифоқи Уставининг 41-моддасига мувофиқ унинг давлатида амалда бўлган тартиб ва шартларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат алоқаси тақдим этилиши учун ҳақ манфаатдор Томоннинг Ваколатли ташкилоти томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасидаги давлатлараро ҳукумат алоқасини ташкил этиш, ишга тушириш, техник жиҳатдан фойдаланиш ва уни янада такомиллаштиришга оид сарф-харажатлар ҳар бир давлат ҳудуди доирасида Томонларнинг ҳар бири тарафидан мустақил равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ваколатли ташкилотлар зиммасига ўзаро фойдали шартларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро ҳукумат алоқаси учун алоқанинг янги тизимлари ва воситалари, шунингдек алоҳида ҳужжатлар билан белгиланган Ваколатли ташкилотлар билан келишиб олинган тартибга мувофиқ ҳукумат алоқасининг миллий тармоқлари ишланмалари ҳамда уларни ишлаб чиқариш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари олиб боришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат алоқаси воситалари ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларни криптографик ҳимоялаш ва уларни техник каналлар бўйича ўтиб кетишдан ҳимоялаш соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли ташкилотлар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юклайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида давлатлараро ҳукумат алоқасини, шунингдек иккала Томон давлатларининг қонунчилиги ва экспорт назорати тартиботига мувофиқ ҳамда халқаро мажбуриятларга риоя қилган ҳолда ҳукумат алоқасининг миллий тармоқларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган шифрлаш воситаларини, техника ва алоқа воситаларини, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни келишиб олинган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида шифрлаш воситаларини, техника ва алоқа воситалари, бутловчи буюмлар ҳамда эҳтиёт қисмларни ўзаро етказиб бериш, шунингдек тузатишларни ташкил этиш ва махсус мақсаддаги хизматларни кўрсатиш тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ваколатли ташкилотлар зиммасига ўзаро келишилган шартларда, ўзларининг ҳарбий ваколатхоналари орқали, тегишли корхоналарда шифрловчи воситалар, техника ва алоқа воситалари, бутловчи буюмлар ҳамда эҳтиёт қисмларнинг ишланмаларини, уларни тайёрлаш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни ҳарбий жиҳатдан назорат қилиш вазифасини юклайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни амалга ошириш юзасидан Ваколатли ташкилотларнинг биргаликда ҳаракат қилишларида рус тили ишчи тили деб ҳисобланишини белгилаб қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ваколатли ташкилотлар зиммасига ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал этиш мақсадида музокаралар олиб бориш вазифасини юклайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро манфаатдорликни ҳисобга олиб, Тошкент ва Киев ўртасида юқори даражада махфий телефон музокараларини олиб бориш учун мўлжалланган доимий ишловчи алоқани йўлга қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгариш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ўн йил муддатга тузилади ва уни кучга киритиш учун зарур бўлган давлат ички процедуралари Томонлар тарафидан бажарилганлиги тўғрисида охирги марта ёзма билдиришнома олинган санадан бошлаб у кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан ҳеч бири ушбу Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз ниятини иккинчи Томонга ёзма билдиришнома юбориш йўли билан айтмаса, Битим ўз-ўзидан кейинги ўн йилликлар даврига узайтирилаверади. Бундай ҳолларда Битимнинг амалда бўлиши ёзма ҳолда билдиришнома олинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1998 йил 16 январда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)