Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси автомобиль ва темир йўл магистраллари бўйича бораётганда йўловчи, юк ва багажларни транзит ташиш, уларнинг сақланишини ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида автомобил йўлларининг айрим участкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Битим.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 сентябрдаги 422-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битимлар бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 май,
231-сон