Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2017 17.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2121
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 17.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2121
Кучга кириш санаси
27.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2121]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 22 сентябрдаги 9-мҳ, 112-сонли «Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2121-1, 27.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2010 йил 9 июль,

30-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 9 июлдаги 30, 18-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 194-модда) мувофиқ Тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида тузилади. Комиссия ўз ишини жамоатчилик асосида юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойилларига асосланган ҳолда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат махсус мактабгача таълим муассасасига (кейинги ўринларда муассаса деб юритилади) 2 — 7 ёшдаги болаларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар (I — IV гуруҳ карлик, ёмон эшитувчилар, орттирилган карлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар (кўзи ожизлар, амблиопия ва ғилайлик, заиф кўрадиганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч-ҳаракатланиш аъзосида нуқсонлар бўлган болалар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолат, барча туғма рахит, жароҳат, куйиш ва, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқларнинг идиапатик бузилиши; кифозлар, лордозлар, кифосколиоз, қоматнинг бузилиши, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқлар деформацияси, ясси оёқ панжаси, оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалияси, бўғимлар деформацияси, артрозоартритлар, бўғинлар рекурвацияси, жисмоний ривожланишида орқада қолиш; остехондропатия, хондродистрофия; полиомиелит ва менингоэнцефалитга чалингандан кейин болалар церебрал фалажида таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари, гемиопорезлар, плегиялар, монопорезлар, Эрб-Дюшен фалажи, полирадикулоневритлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психик ривожланишда орқада қолаётган болалар (ақлий орқада қолиш, жиддий ақлий орқада қолиш, психик ривожланишнинг кечикиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуқсонлари мураккаб бўлган болалар (ривожланишида 2 ва ундан ортиқ нуқсонга эга бўлган болалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссиянинг мақсади 2 ёшдан 7 ёшгача жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни аниқлаш ва уларни тегишли типлар бўйича муассасага жойлаштиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқат қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона шифокорлари томонидан қўйилган ташхисни ишончлилигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонига қўйилган ташхис тасдиғини топса, уларни тегишли типлар бўйича муассасаларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни муассасада қанча бўлиш муддатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, вилоятлар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бош бошқармаларининг қўшма буйруқларига асосан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия таркиби — раис, раис ўринбосари, аъзолари ва котибдан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири — комиссия раиси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошлиқ ўринбосари — комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия ишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жадвали ва режасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия йиғилиши бўладиган сана, вақт ва жойини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия йиғилишларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши бўйича комиссия аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия фаолиятида раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия раиси бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) унинг вазифаларини комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия таркибига олий махсус психологик-педагогик маълумотга ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган психоневролог, педиатр, дефектолог (логопед, сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог), психолог, ортопед, окулист шифокорлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссиянинг таркиби, қоидага кўра, тоқ сондаги камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссияда иш юритишни ташкил этиш котиб томонидан амалга оширилади. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг мактабгача таълим бўйича мутахассиси комиссия котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия котиби иш юритиш учун масъул ҳисобланади, ўтказилиши режалаштирилаётган комиссия йиғилишини ташкиллаштиради ва йиғилиш тўғрисида барча аъзоларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, комиссия йиғилиши қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилиши раис томонидан тасдиқланган режага асосан, бир ойда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия аъзолари комиссия ишида иштирок этади. Комиссия томонидан қарор қабул қилишда овоз беради. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади, уларнинг овозлари тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия йиғилиши натижасида қарор қабул қилади ва у баённома шаклида расмийлаштирилади. Баённома комиссия раиси, раис ўринбосари, аъзолари ва котиб томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия хулосасини олиш учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (икки нусхада);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг отаси ёки онасининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) паспорти нусхаси (икки нусхада);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидаги психоневролог, дефектолог, оториноларинголог, ортопед, окулист шифокорларнинг бола нутқидаги нуқсони, унинг эшитиш ва кўриш, таянч-ҳаракатланиш аъзосидаги нуқсонлари бўйича қўйилган ташхислари (асли ва нусхаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола умумий типдаги муассасага қатнаган бўлса, унинг жисмоний ёки ақлий ривожланишига берилган, муассаса мудирининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тавсифнома (асли ва нусхаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга юборилаётган болаларга яшаш жойидаги шифокор (тор мутахассислар)лар томонидан қўйилган ташхис шифохона бош шифокори (у бўлмаган ҳолларда унинг ўринбосари)нинг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссияга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига уни имзолаган шифокор (тор мутахассис) ва тасдиқлаган бош шифокор (унинг ўринбосари) (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия аъзолари томонидан жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг нуқсонига қўйилган ташхис тасдиғини топса, уларни тегишли типлар бўйича муассасаларга юбориш юзасидан хулосалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия қарорига асосан ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га бир ҳафта муддатда хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хулосада болага қўйилган аниқ ташхис ва муассасада бўлиш муддати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Болаларнинг муассасада бўлиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш) муассасада 3 ёшдан бошлаб икки йилгача бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия боланинг муассасада бўлиш муддати тугагандан сўнг, боланинг шу муассасада қолиш муддатини узайтириши ёки умумий типдаги муассасага ўтказилишини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган тоифадаги болалардан бошқа тоифадаги болалар муассасада муддатсиз бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 239-модда)