Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
ҚарорИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
Пленум Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47, 54-моддаларига асосан қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг:
1. 1994 йил 18 октябрдаги «Низоларнинг хўжалик судларига тааллуқлилиги (судловга тегишлилиги) тўғрисидаги айрим масалалар ҳақида»ги 28-сон.
3. 1996 йил 1 мартдаги «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни кўришда Республика хўжалик судлари томонидан қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги 53-сон қарорининг 4, 5-бандлари.
4. 1996 йил 9 августдаги «Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишнинг судлов амалиёти тўғрисида»ги 58-сон.
5. 1998 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳақида»ги 68-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Тошкент ш.,
2005 йил 31 март,
129-сон