Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005 09.08.1996 йилдаги 58-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 31 мартдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни ҳал қилиш судлов ҳайъати томонидан тайёрланган пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлилини кўриб чиқиб, Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига биноан қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлили маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1996 йил 2 ярим йиллик иш режасига мувофиқ низоларни ҳал қилиш судлов ҳайъати вилоятлар судлари билан биргаликда пул мажбуриятлари билан боғлиқ низоли ишларни кўриш бўйича судлов амалиётини ўрганди ва умумлаштирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилнинг 1 ярмида Республика хўжалик судлари томонидан 5123 та низоли иш ҳал қилиниб, улардан 3069 таси олинган маҳсулот ва қилинган хизмат учун ҳисоб-китоб қилиш (пул мажбуриятлари) билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар қирқими бўйича бу кўрсаткич қуйидагича ифодаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят хўжалик судида 275 та иш кўрилиб, шундан 95 та низо ҳисоб-китоб бўйичадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро — 391 — 114, Жиззах — 272 — 185, Навоий — 161 — 70, Наманган — 266 — 103, Самарқанд — 410 — 280, Сирдарё — 374 — 229, Сурхондарё — 315 — 248, Фарғона — 415 — 91, Тошкент —1000 — 620, Хоразм — 204 — 112, Қашқадарё — 196 — 75, Қорақалпоғистон Республикаси — 671 — 624, Олий хўжалик суди — 341 — 299.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган низоли ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хўжалик судларида кўриб ҳал қилинган низоларнинг умумий сонида шу тоифадаги ишларнинг кўплигини хўжалик субъектларининг бозор иқтисодиётига мослашишдаги сусткашлиги, шартнома шартлари етарлича бажарилмаслиги, дебитор қарзларни ундиришнинг барча чоралари кўрилмаслиги банклар томонидан ҳисоб-китоб ва молия операция қоидаларини бузилиши, хўжалик субъектлари томонидан етказиб берилган маҳсулот ва моллар учун ўзларининг ҳисоб рақамларида маблағ бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида тўловларни амалга оширмаслик ва бошқа сабаблар билан тушунтириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни умумлаштириш натижаларидан маълум бўлишича, бундай низоларнинг келиб чиқиши кўпинча шартномаларнинг сифатсиз тузилганлиги билан боғлиқдир. Шартномаларга тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажаришни таъминлаш бўйича шартлар ва жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Хоразм наслли ипакчилик ширкатлари бирлашмасининг Шовот тумани «Соҳибкор» жамоа хўжалигида 761200 сўм ундириш даъвоси бўйича суд мажлисида аниқланишича, бирлашма шартнома бўйича «Соҳибкор» жамоа хўжалигига қиймати 30700 сўм бўлган 20000 дона тут кўчатлари етказиб бериши лозим зди. Шунингдек шартномада жамоа хўжалиги тўловни ўз вақтида ўтказмаса ҳар бир кечиктирилган кун учун сумманинг 10% ни тўлаши лозимлиги кўрсатилган. Тўловнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун бирлашма 761200 сўм жарима ундириш ҳақида даъво кўзғатган. Суд мажлисида аниқланишича шартномада тўлов муддати аниқ кўрсатилмаган, тўлов мажбурияти эса учинчи томонга яъни Шовот тумани ипакчилик бўлимига юклатилган. Шартнома шошма-шошарлик билан ва Фуқаролик кодексининг 172, 298-299-модда талаблари бўйича керакли шартлар кўзда тутилмай тузилганлиги ҳисобга олиниб шартнома тузилмаган деб топилган ва даъво талаби рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона раҳбарларининг шартнома тузишдаги эътиборсизлиги шартномаларда кўзда тутилган жазо чораларининг муҳимлиги ва уларнинг оқибатини тушуниб етмаслиги кўпинча асоссиз йўқотишларга ва самарасиз харажатларга олиб келмоқда. Масалан: 2-Механизациялашган кўчма колонна «Самарқанд сув қурилиш давлат хўжалиги» билан шартнома тузган. Даъво бўйича қарз миқдори 24500 сўмни, шартнома бўйича жарима эса 420000 сумни ташкил этган. Тарафлар шартномада ўзаро иҳтиёрий келишув асосида оғир жавобгарлик чоралари қўллаш кўзда тутилган шартни қабул қилганлиги учун суд жарима суммасини ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда маҳсулот ва хизмат учун ўз вақтида тўловларни олиш тартиби ўзгартирилиб, аввалдан тўлаш тартиби маблағни маҳсулот жўнатишдан олдин тўлов топшириқлари орқали ўтказишга аҳамият берилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 майдаги Фармонига кўра хўжалик субъектларига қабул қилувчилар томонидан тўловнинг ҳеч бўлмаса 15% ўтказилмай туриб маҳсулот бериш ва хизмат кўрсатиш ман этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатманинг қатъийлигига қарамай айрим корхоналар аввалдан тўловни ўтказмасдан туриб маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни давом эттирмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан: «Хадрос» фирмаси олдиндан 15% лик тўловсиз Урганч тумани сув хўжалигига маҳсулот етказиб берган, кейинчалик эса жавобгар картотекада бўлганлиги (ҳисоб рақамида пул йўқлиги) учун маҳсулот қийматини тўлайолмаслиги маълум бўлган. Агар даъвогар маҳсулот жўнатишдан олдин олувчидан маҳсулот қийматини аввалдан тўлашни талаб қилганида у ўз шеригининг тўловига қобилятсизлигини аниқлаган ва маҳсулот етказиб бермаган бўлар эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик субъектлари шартнома тузишда қарши томоннинг мажбуриятларини бажараолишига амин бўлмаганлиги ҳоллари ҳам кам эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан: Бухоро нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси қарши тарафнинг тўлов қобилияти билан тўла танишмай «Диля» хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси билан 3 млн сўм миқдорда қувур ва бошқа металл маҳсулотлари етказиб беришга шартнома тузган. Олдиндан тўлов сифатида 1 млн сўмга вексель берилган, аммо «Диля» фирмаси шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ва қарз суммасини қайтармаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан кўрилаётган ишлар таҳлили корхона ва ташкилотларнинг тузилган шартномаларни бажариш бўйича ижро интизоми сустлигини кўрсатмоқда. Баъзи бир раҳбарлар қабул қилинган мажбуриятларни бирон-бир ёмон оқибатсиз бажарса ҳам бўлаверади, деган хато тушунчага эгалар. Масалан: «Жайрон» ЭКО маркази таъмирлаш ишларини олиб бориш учун «Азиз-Бухорий» кичик корхонаси билан тузган шартнома бўйича жавобгар 1995 йил 5 августгача таъмирлаш ишларини тўла бажариши шарт эди. Шунингдек ишни сифатли, дид билан кўрсатилган муддатда бажариши лозим эди. Даъвогар ўз томонидан шу мақсад учун кичик корхонага аввалдан 30 минг сўм ўтказган. Бироқ жавобгар таъмирлаш ишларини фақат август ўрталарида бошлаб, 15 октябргача ишнинг фақат бир қисмини ҳамда уни сифатсиз қилиб бажарган. Бу ҳолат шартноманинг бекор қилинишига олиб келган. Даъвогар ўз талабларини шартноманинг 7-банди билан асослаган. Унга кўра, иш тўхтатилиб, тегишли шаклдаги далолатнома имзолангандан кейин 6 августдан 18 октябргача кечиктирилган муддат учун жавобгар жарима тўлаши керак бўлган. Суд қарори билан жавобгардан 80 минг сўмга яқин жарима ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб мажбуриятлар бўйича низоларнинг келиб чиқишига баъзи раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг бевосита вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги ва хўжалик қонунчилигини билмаслиги сабаб бўлмокда. Кўп холларда корхона ва ташкилотларнинг зарари ҳисоб-китоб тартибини бузилганлиги учун тўланган жарима ва давлат божини тўлашдан юзага келмоқда. Йиллар давомида хўжалик ташкилотлари фаолиятида нотўғри амалиёт шаклланган бўлиб, унда жаримадан келиб чиққан зарар хўжалик фаолиятининг чиқимига ўтказилади. Зарарнинг келиб чиқишига бевосита айбдор мансабдор шахслар эса ҳеч қачон моддий жавобгарликка тортилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, баъзи бир хўжалик судлари кўрсатилган тоифадаги низоларни ҳал қилишда раҳбарлар томонидан қонунларнинг бузилганлигига ва ташкилот фаолиятидаги камчиликларга етарли эътибор беришмаяпти. Масалан, кўрсатилган муддат ичида Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилган 229 та иш бўйича биронта ҳам хусусий ажрим чиқарилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди томонидан ҳисоб-китоб низолари бўйича 624 та иш кўрилиб фақат 4 та, Жиззах вилоят хўжалик суди бўйича кўрилган 195 та ишдан 11 тасига хусусий ажрим чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан кўрилган ишларни ўрганиш баъзи судьялар Хўжалик Процессуал кодексининг 79-моддасини нотўғри қўллаётганини кўрсатмоқда. «Олмалиқпиво» хусусий ишлаб чиқариш савдо корхонасининг Дўстлик шаҳар «Универсам» жамоа корхонасидан 33562 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иш биринчи босқичда кўрилганда жавобгарнинг моддий ҳолатини оғир эканлиги ва унинг ҳисобида фақат 2909 сўм борлиги асос қилиб кўрсатилиб, жавобгардан 33562 сўм ўрнига фақат 2500 сўм ва 250 сўм давлат божи ундирилган. Низоли иш апелляция тартибида кўрилганда эса ҳал қилув қарорининг асослай қисми билан келишилмай жавобгардан жариманинг тўла миқдори ундирилган. Шу билан бирга неустойкани тўлашдан озод қилиш мажбуриятларни бузишга олиб келиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ҳисоб рақамида маблағ бўлмаганида суд тарафларнинг илтимосига биноан даъвони таъминлаш мақсадида Хўжалик Процессуал кодексининг 76-77-моддаларига мувофиқ ҳисоб рақамини хатлаб қўйиш ёки ундиришни мол-мулкига қаратиш лозим. (ХПКнинг 147-моддаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Тошкент вилоят хўжалик суди ПГС Ўзбек-Италия корхонасининг ПСМО «Сувқурилиш» 76-кўчма механика колоннасидан 112000 сўм пудрат шартномаси бўйича бажарилган иш муддатини ўтказиб юборганлик учун жаримани ундириш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқиб ҳал қилув қарори билан талабни тўла қаноатлантирган ва қарорни ижро этиш учун буйруқ берган. Буйруқ банкка берилган, лекин 1996 йил май ойигача бажарилмаган бу ҳолат суд томонидан хўжалик суди буйруғи бўйича қарз миқдорини тўла ундирилгунча 76 КМК ҳисоб рақамини хатлаб қўйиш учун ажрим чиқаришга асос бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ишларни ўрганиб чиқиш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик судларининг эътиборини пул мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиниши муҳимлигига қаратиш лозим. Бундай ишларнинг тўғри кўриб чиқилиши мулкчиликнинг барча турлари бўйича корхоналарнинг моддий ҳолатини мустаҳкамлашни, халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб борилишини, раҳбарларнинг жавобгарлигини кучайтиришни таъминламоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судларга таҳлилда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Судларга тушунтирилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал қилишда сотувчининг ўзгартирилган нархда сотиш ҳуқуқи суд томонидан фақат бу шарт шартномада кўрсатилган ҳолдагина ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий битимлар бўйича бир тараф бўлиб Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари қатнашганда муддати ўтиб кетган пул мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб тартиби, агар қонуний кучга кирган давлатлараро шартномалар ёки битимларда бошқача кўрсатилмаган бўлмаса, тарафлар келишуви билан аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалардан келиб чиққан мажбуриятларда пул суммаси агар аниқ бир товар етказиш ёки хизматлар бўйича битим тузилганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, тарафлар розилиги билан аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар келишуви билан аниқ бир нарх ўрнига нархни аниқлаш усуллари ўрнатилиши мумкин.