Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005 26.05.1995 йилдаги 36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий муносабатларда одил судловни ва қонунчиликни мустаҳкамлашни амалга ошириш бўйича хўжалик судларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 31 мартдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум таъкидлайдики, хўжалик судлари 1994 йил ва 1995 йилнинг 4 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикасида иқтисодий реформаларни амалга оширишга кўмак бера бориб 15 минг низоларни кўриб, улар бўйича 84 млн сўм шу билан бирга 29 минг 268 АҚШ доллари ундирилди. Республика бюджетига 71 млн 180 минг сўм давлат божи, жарима тариқасида 18 млн сўм, ҳамда ХПКнинг 79-моддаси талаби асосида 18 млн 203 минг сўм ҳам республика бюджетига ундирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик низоларининг аксарияти Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни ва ХПКнинг талабларига қаттиқ риоя қилинган ҳолда ҳал қилиниб, камроқ хатоларга йўл қўйилиб, суд мажлисларининг тарбиявий таъсири кучайиб, суд муҳокамасининг маданият даражаси кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин хўжалик судлари фаолиятида одил судловни амалга ошириш борасида ҳали анчагина хато ва камчиликлар мавжуд. Судларга келиб тушаётган хўжалик низолар сони анча камаяётганига қарамасдан, ҳал қилинаётган ишларнинг сифати жиддий яхшиланиши лозимлиги талаб қилинмокда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво ҳужжатларини текширишда ва иш қўзғатишда, ишни судда кўришга тайёрлашда хатоликка йўл қўйилса, асоссиз ва ноқонуний қарорлар чиқаришга олиб келади. Шу давр мобайнида хўжалик судларининг 166 қарорлари бекор қилинди. Ишларни кўриш муддатларининг бузилиш ҳоллари хўжалик субъектларини суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини поймол этишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ажримлар ва хабарномаларнинг ташкилот, муассаса раҳбарларига юбориш амалиётини умумлаштириш ишлари сусткашлик билан олиб борилмоқда. Баъзи хўжалик судларида асосли ва қонуний қарорлар чиқариш устидан ҳақиқий назорат ўрнатилмаган. Айрим хўжалик судларида муҳлат ва ижро интизоми бузилишига йўл қўйилмоқда. Суд ходимларининг ишчанлик фаолиятини оширишга қаратилган ишлар ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми қарор килади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик судларининг эътибори бозор шароитида Ўзбекистон Республикаси иқтисодини жонлантириш ва ривожлантиришга, ўз фаолияти билан бу масалаларни ечишга кўмаклашишга, мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик субъектларига суд таъсирини, иқтисодий муносабатларда қонунчиликка риоя қилишни ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик судлари кўрилаётган ишларни ҳаракатдаги қонунчиликка тўлиқ мос равишда, процессуал муддатларга қаттиқ риоя қилган ҳолда ўтказилиши лозимдир. Даъво аризаларини асоссиз равишда қабул қилишдан бош тортишга йўл қўймаслик, ҳар бир қўзғатилган иш бўйича чуқур тайёргарлик кўриш жараёнида ишни мазмунан ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхасини талаб қилиб олиниши лозим. Низо бўйича қабул қилинган қарор аризадаги талабларни тўлиқ, мазмунан ва аниқ ҳал этган ҳолда қамраб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Раёсат, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик суди раислари хўжалик судларининг ташкилий фаолиятида ўз ролларини оширишлари, хўжалик низоларини кўришда назоратини кучайтиришлари, суд амалиётининг тўғри ва бир хиллигини таъминлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судларининг қарорларини қонуний ва асослилигини текширишни ташкил қилишда бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларини чуқур таҳлил қилиш, қонун нормаларининг бузилишини ўз вақтида бартараф этиш ва худди шундай ҳолатларни қайтармаслик чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Раёсат ва Олий хўжалик судининг ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларига долзарб тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини систематик равишда умумлаштириш, хўжалик қонунчилигининг бузилишига сабаб бўладиган ҳолатларни ўрганиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд хатоларини ўз вақтида тузатиш ва олдини олиш, қонунларни бир хилда тушуниш ва қўллаш, суд практикасини тўғри йўналтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов фаолиятида илмий тадқиқот натижаларини кенгроқ қўллаш, ҳуқуқий илм билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хўжалик судлари томонидан доимий равишда қонунчиликни қўллаш амалиётини таъминлаш, қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш зарурияти бўйича масалаларни ўз вақтида қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик суди раисларига, умумий судлар, прокуратура органлари, адлия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат Мулк қўмитаси билан ҳамкорликни яхшиласинлар. Прокуратура органларига хўжалик субъектларини тўлов қобилиятининг йўқлиги оқибатида банкротлик ҳақида иш қўзғатилганлиги, халқ хўжалигида ўзаро ҳисоб-китобнинг бузилиши ҳоллари ҳақида доимий ахборот бериб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика хўжалик судларига корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлислари ўтказилишини тайёрлашга катта эътибор беришлари, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитлари бўйича ҳусусий ажрим ва хабарномалар юборишлари тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хўжалик судлари раислари хўжалик судлари ходимларига давлат интизомини, қонунчиликка қаттиқ риоя қилишлари юзасидан талабни кучайтирсинлар, ходимларни хизмат сафарларини бенуқсон бажаришлари, хўжалик судлари обрў-эътиборини ошириш руҳида тарбиялашни кучайтирсинлар. Ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жавобгарликни ошириш, хизмат юзасидан йўл қўйилган хато ва камчиликларга жиддий чоралар кўришлари, ҳар бир ходимга юклатилган вазифалар ижросига сидқидилдан ёндошмаслик ҳолатларига барҳам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хўжалик судларини жиҳозлаш, хоналарни таъмирлаш, моддий техника воситалари билан таъминлаш, хўжалик судлари ходимларига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича жиддий чора ва тадбирлар кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-сон