Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Протокол
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил 19 ноябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил 19 ноябрда имзоланган Битимнинг 17-моддасига мувофиқ (бундан кейин — Битим),
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1. Битимнинг 7-моддаси 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларининг (ушбу Протоколнинг 3-иловаси) Туркманистон чегарасига бевосита туташган туманларида доимий истиқомат қилувчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг янги шаклдаги паспортлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг амалдаги эски шаклдаги паспортларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркманистоннинг Дашоуз ва Лебоп вилоятларига бир ойда бир марта визасиз киришлари, чиқишлари ва унда кўпи билан уч кун бўлишлари мумкин.
2. Туркманистоннинг Дашоуз ва Лебоп вилоятларида доимий истиқомат қилувчи Туркманистон фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларига, шунингдек Туркманистоннинг давлат чегарасига бевосита туташган Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг районлари (ушбу Протоколнинг 3-иловаси) ҳудудларига бир ойда бир марта визасиз киришлари, чиқишлари ҳамда унда кўпи билан уч кун бўлишлари мумкин.
Ушбу бандда кўрсатилган фуқаролар, Туркманистон фуқароларининг ҳақиқий паспортлари ёки Туркманистондан чиқиб кетиш ва Туркманистонга кириш учун Туркманистон фуқароларининг ҳақиқий паспортлари ва яшаш жойларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан чегарани кесиб ўтиш ҳуқуқига эгадирлар».
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Туркманистон ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар Рўйхати (ушбу Протоколнинг 1-иловаси), Туркманистон фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар Рўйхати (ушбу Протоколнинг 2-иловаси) ва Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон давлат чегараси билан бевосита туташган туманлари Рўйхати (ушбу Протоколнинг 3-иловаси) тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Туркманистон ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар Рўйхати (Битимнинг 1-иловаси), Туркманистон фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар Рўйхати (Битимнинг 2-иловаси) ва Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон давлат чегараси билан бевосита туташган туманлари Рўйхати (Битимнинг 3-иловаси) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ушбу Протокол Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 19-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Ашхобод шаҳрида 2009 йил 13 декабрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларда тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Протокол қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
1-ИЛОВА
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Туркманистон
ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва
ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва
ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг янги шаклдаги паспорти.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эски шаклдаги паспорти (2016 йил 1 январь кунига қадар).
4. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг гувоҳномаси (2016 йил 1 январь кунига қадар).
5. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортига ёзиладиган ва фотосурати ёпиштирилган, ота-оналари ёки қонуний вакиллари ҳамроҳлигида ҳаракатланадиган 16 ёшга тўлмаган болалар учун (2016 йил 1 январь кунига қадар).
6. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун).
7. Ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
2-ИЛОВА
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
2-ИЛОВА
Туркманистон фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси
ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва
ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
ҳудуди бўйлаб киришлари, чиқишлари ва
ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Дипломатик паспорт.
2. Хизмат паспорти.
3. Туркманистондан чиқиб кетиш ва Туркманистонга кириш учун Туркманистон фуқаросининг паспорти.
4. Туркманистон фуқаросининг паспорти (2013 йил 10 июль кунига қадар).
5. Денгизчининг паспорти.
6. Туркманистонга қайтиш учун гувоҳнома (фақат Туркманистонга қайтиш учун).
7. Ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
3-ИЛОВА
Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг
ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида
яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган
қатнов тартиби тўғрисида 2004 йил
19 ноябрда имзоланган Битимга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида Протоколга
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси,
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон
давлат чегараси билан бевосита туташган туманлари
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон
давлат чегараси билан бевосита туташган туманлари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Қўнғирот тумани
2. Шуманай тумани
3. Хўжайли тумани
4. Тахиатош шаҳри
5. Амударё тумани
6. Беруний тумани
7. Элликқалъа тумани
8. Тўрткўл тумани
Қашқадарё вилояти
1. Миришқор тумани
2. Нишон тумани
3. Ғузор тумани
4. Деҳқонобод тумани
Сурхондарё вилояти
1. Шеробод тумани
2. Музробод тумани
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)